← Назад
Решение #2872828 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 144 | — | law | |
| нинг | 128 | — | law | |
| ИПК | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 733 | — | law | |
| илмаслик ушбу Кодекс | 109 | — | code_article | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 341 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2202-2503/5115-сонли иқтисодий иш
Судья: Ў.Мадрохимов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Protected by PDF Anti-Copy Free
ҚИЛУВ
ҚАРОРИ
(Upgrade to ҲАЛ
Pro Version
to Remove
the Watermark)
Шовот тумани
2025 йил 21 октябрь
Шовот туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Мадрохимов раислигида,
судья ёрдамчиси М.Қурбантурдиевнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
“Brave mega group” маъсулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисининг
жавобгар “Abdulaziz Mironshoh Bilolbek” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 6 350 000 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Б.Ўразметов (даъвогар
тугатиш бошқарувчиси)нинг иштирокида, суднинг маъмурий биносида очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Шовот туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 8 майдаги ҳал қилув
қарори билан “Brave mega group” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) банкрот деб эътироф этилиб, жамиятда
тугатишга доир иш юритиш очилган, тугатиш бошқарувчиси этиб,
Б.Ўразметовнинг номзоди тасдиқланган.
Тугатиш бошқарувчиси томонидан даъвогарнинг молиявий аҳволи таҳлил
қилиниб, жамиятга хизмат кўрсатувчи банкдаги ҳисоб рақамлари айланмаси
ўрганилганда, “Abdulaziz Mironshoh Bilolbek” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)нинг ҳисоб рақамига қайтариб
бериш шарти билан молиявий ёрдам сифатида 2023 йил 5 июнда 6 350 000 сўм
пул маблағи ўтказилганлиги, бироқ жавобгар томонидан ушбу пул маблағлари
қайтарилмаганлиги аниқланган.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 144-моддасида тугатиш бошқарувчиси қарздорнинг учинчи
шахсларда турган мол-мулкини қидириш, аниқлаш ва қайтаришга қаратилган
чораларни кўриши шартлиги белгиланган.
Шундан келиб чиқиб, даъвогар жавобгарга 2025 йил 21 августда
талабнома юбориб, унда молиявий ёрдам сифатида ўтказилган 6 350 000 сўм
пул маблағини қайтаришни сўраган. Аммо, жавобгар томонидан талабнома
ижросиз қолдирилган ва натижада тарафлар ўртасида низо вужудга келган.
Суднинг 2025 йил 29 сентябрдаги ажрими билан соддалаштирилган иш
юритиш тартибида кўрилаётган ушбу иқтисодий иш даъво ишини юритишнинг
умумий қоидалари бўйича кўриш учун ўтказилган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб, жавобгарга
молиявий ёрдам сифатида ўтказиб берилган 6 350 000 сўм пул маблағи шу
кунга қадар қайтарилмаганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни
сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини
2
таъминламади. Иш ҳужжатида жавобгар суднинг ажримини гибрид почта
хизмати орқали қабул
қилиб олганлигини
тасдиқловчиFree
маълумот мавжуд.
Protected
by PDF Anti-Copy
Шунингдек, жавобгар раҳбари А.Рахмонов суд мажлисининг вақти ва жойи
(Upgrade
to Pro
Versionқилинган.
to Remove the Watermark)
тўғрисида телефон орқали
ҳам
хабардор
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд
ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма
нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда
хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар
маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган
деб ҳисобланади.
ИПК 170-моддасининг учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок
этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкинлиги белгиланган, шундан келиб чиқиб, суд низони
жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги
асосларга кўра даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади:
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, даъвогар тўловга
қобилиятсиз деб эътироф этилгач, тугатиш бошқарувчиси томонидан
даъвогарга хизмат кўрсатувчи банкдан олинган маълумотлар асосида таҳлил
ўтказилган ва унда даъвогар томонидан 2023 йил 24 майдаги тўлов
топшириқномаси асосида 6 350 000 сўм пул маблағи жавобгарнинг ҳисоб
рақамига молиявий ёрдам сифатида ўтказилганлиги, бироқ жавобгар томонидан
ушбу 6 350 000 сўм пул маблағлари қайтарилмаганлиги аниқланган, тугатиш
бошқарувчисининг пул маблағларини ихтиёрий қайтариш ҳақидаги талаби
жавобгар томонидан бажарилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) ФКнинг 733-моддасига мувофиқ фуқаролар ўртасида қарз
шартномаси, агар бу қарзнинг суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн
бараваридан ортиқ бўлса, оддий ёзма шаклда тузилиши шарт, шартномадаги
тарафлардан бири юридик шахс бўлганида эса суммасидан қатъи назар, ёзма
шаклда тузилиши шарт.
Қарз шартномасининг ёзма шаклига риоя қилмаслик ушбу Кодекснинг
109-моддасида назарда тутилган оқибатларга олиб келади.
Агар қарз олувчининг тилхати ёки унга қарз берувчи томонидан муайян
сумма ёки муайян миқдордаги ашёлар топширилганлигини тасдиқлайдиган
бошқа ҳужжат мавжуд бўлса, қарз шартномаси ёзма шаклда тузилган
ҳисобланади.
Мазкур ҳолатда тарафлар шартноманинг ёзма шаклига риоя этмаган
бўлсаларда, аммо жавобгарнинг ҳисоб рақамига пул маблағи ўтказилганлиги
шартнома тузилган дея баҳолаш имконини беради.
ФК 735-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ агар қарз суммасини
қайтариш муддати шартномада белгиланган бўлмаса, қарз олувчи уни қарз
берувчи қарзни қайтариш ҳақида талаб қўйган кундан бошлаб ўттиз кун
3
мобайнида қайтариши керак.
Даъвогар Protected
2025 йил 21byавгустда
жавобгарга Free
талабнома юбориб ундан
PDF Anti-Copy
6 350 000 сўм пул маблағини қайтаришни талаб қилган, аммо жавобгар уни
(Upgrade to Pro Version to Remove the Watermark)
ижросиз қолдирган.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
Бундан ташқари, ФКнинг 341-моддасида мажбурият, қоида тариқасида,
унинг лозим даражада бажарилиши билан бекор бўлиши белгиланган бўлиб,
мазкур ҳолатда жавобгар 6 350 000 сўм пул маблағини даъвогарга қайтармаган.
Қайд этилганларга асосан, суд даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, уни
тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал
кодексининг
118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
белгиланган давлат божи ставкаларига кўра мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.
Демак, даъво талаблари асосли деб топилганлиги боис суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-, 236-,
244-, 732-736-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118-, 170-, 176-180-, 186-, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин.
“Abdulaziz Mironshoh Bilolbek” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
“Brave mega group” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 6 350 000 сўм
асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
“Abdulaziz Mironshoh Bilolbek” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали
Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида, апелляция тартибида кўрилмаган тақдирда эса ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида
шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин.
Судья
Ў.Мадрохимов