Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1203-2501/2303 Дата решения 21.10.2025 Инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья YO‘LDOSHEV O‘TKIR XUSANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 1a11175b-008c-4e68-b0d5-99b5d5f0559e Claim ID PDF Hash db4f5e83ea5ebc2c... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
даъвогар ФК 384-моддаси даъвогар ФК 384 law
Таклиф хатида ФКнинг 384-моддаси Таклиф хатида ФК 384 law
ИПК 3246-моддаси ИПК 3246 law
ИПК 3247-моддаси ИПК 3247 law
ИПК 3248-моддаси ИПК 3248 law
айъати ИПКнинг 118-моддаси айъати ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1203-2501/2303-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – Ў.Йўлдошев Апелляция инстанциясида маърузачи судья – А.Сувонқулов Тафтиш инстанциясида маърузачи судья – А.Рахимов СИРДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 21 октябрь Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, А.Худойбердиев раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар А.Рахимов ва И.Матмуратовлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Боирбековнинг суд мажлиси котиблигида, “БББ” фермер хўжалиги вакили У.Н (2025 йил 11 июлдаги 3-сонли ишончнома асосида), АТ “ААА” вакили Х.П (2025 йил 22 апрелдаги 03-19/320-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Боёвут туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 23 июндаги ҳал қилув қарори ҳамда Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 18 августдаги қарори устидан “БББ” фермер хўжалиги манфаатида Ховос туман МММ томонидан тафтиш тартибида берилган шикоятни Сирдарё вилоят суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Иш ҳужжатларига кўра, АТ “ААА” (кейинги ўринларда матнда даъвогар деб юритилади) ва “БББ” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2024 йил 22 апрелда 51-сонли кредит шартномаси тузилган. Кредит шартномасининг 1-бўлимида қайд этилганларга кўра, даъвогар жавобгарга 60 ой муддатга йиллик 14% устама тўлаш шарти билан 43 гектар ер майдонига ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш ва кредит қайтмаслик хатаридан суғурталаш бўйича суғурта тўловини тўлаш учун 1 117 021 277 сўм миқдорида кредит маблағларини ажратиши, жавобгар кредит маблағларидан мақсадли фойдаланиб, қарз ва фоиз суммаларини белгиланган муддатларда тўлаб бориш мажбуриятини ўз зиммасига олганлар. Даъвогар томонидан жавобгарга кредит маблағлари ажратилган, бироқ, жавобгар кредит шартномасида белгиланган мажбуриятларини бузиб, 149 924 279 сўм миқдорида муддати ўтган фоиз қарздорлигига йўл қўйган. ССС (кейинги ўринларда матнда ССС деб юритилади) даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар билан 2024 йил 22 апрелда тузилган 51-сонли кредит шартномасини бекор қилишни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 149 924 279 сўм муддати ўтган фоиз қарзи, 13 849 405 сўм пеня, 1 177 021 277 сўм кредит асосий қарзи ва кредитдан мақсадсиз фойдаланганлиги учун 279 255 319 сўм жарима суммаларини ундиришни сўраган. Боёвут туманлараро иқтисодий судининг (кейинги ўринларда матнда биринчи инстанция суди деб юритилади) 2025 йил 23 июндаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил 22 апрелда тузилган 51-сонли кредит шартномаси бекор қилинган ҳамда жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 149 924 279 сўм муддати ўтган фоиз қарзи, 2 000 000 сўм пеня, 1 177 021 277 сўм кредит асосий қарзи ундирилган, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг (кейинги ўринларда матнда апелляция инстанцияси деб юритилади) 2025 йил 18 августдаги қарори билан биринчи инстанция судининг 2025 йил 23 июндаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Ховос туман МММ жавобгар манфаатида судга тафтиш тартибида шикоят билан мурожаат қилиб, биринчи инстанция судининг 2025 йил 23 июндаги ҳал қилув қарори ва апелляция инстанциясининг 2025 йил 18 августдаги қарорининг 2024 йил 22 апрелда тузилган 51-сонли кредит шартномасини бекор қилиш қисмини бекор қилиб, даъвонинг ушбу қисмини кўрмасдан қолдиришни сўраган. Бунга асос қилиб, даъвогар шартномани бекор қилиш ҳақидаги талаби бўйича талабнома тартибига риоя этмаганлигини, шартномани бекор қилиш ҳақидаги таклифни 2025 йилнинг 15 май куни почта орқали юборганлигини, ушбу таклиф фермер хўжалигига етиб келмаганлигини, бундан ташқари, таклиф хатига шартномани бекор қилиш ҳақидаги келишув илова қилинганлиги ҳақида қайдлар мавжуд эмаслигини, ССС ҳам низони судгача ҳал этиш чорасини кўрмасдан шошма шошарлик билан судга даъво аризаси киритганлигини, бу ҳолатда суд даъвони кўрмасдан қолдириши лозим бўлганлигини, бироқ апелляция инстанцияси ҳам ушбу ҳолатга эътибор қаратмаганлигини кўрсатиб ўтган. ССС ҳамда МММ суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида қонунда белгиланган тартибида хабардор этилган бўлсаларда суд мажлисида вакил иштирокини таъминламадилар. Шу боис, судлов ҳайъати ишни ушбу шахслар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили тафтиш тартибидаги шикоятни қувватлаб, унда келтирилган важларни такрорлаб, шикоятни қаноатлантиришни сўради. Даъвогар вакили суд мажлисида тушунтириш бериб, шикоятда келтирилган важлар асосга эга эмаслигини, жавобгар кредит маблағларини 2 мақсадсиз ишлатганлигини ва тўловлардан қарздорликка йўл қўйиб келганлигини баён қилиб, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни сўради. Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, тафтиш тартибидаги шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ҳамда апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи қисмида “Ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли” деб белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда матнда ИПК деб юритилади) 13-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги ўринларда матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 384-моддасининг иккинчи қисмида “Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин” деб кўрсатилган. ФК 736-моддасининг учинчи қисмида “Агар қарз шартномасида қарз бўйича фоизларни қарзнинг ўзини қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган бўлса, бу мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини тегишли фоизлари билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли” деб белгиланган. Кредит шартномасининг 5.5-бандига кўра, қарз олувчи олинган кредитни муддатли мажбурият асосида ҳамда ҳисобланган фоизларни 2029 йил 21 апрелгача, иловадаги график асосида қайтариши, 5.6-бандида эса кредит суммасини ва унга ҳисобланган фоизларни ҳар ойнинг 5-санасига қадар ўз тўлов топшириқномаси билан тўлаб бериш мажбуриятлари белгиланган. Кредит шартномасига илова қилинган тўлов жадвалига мувофиқ, жавобгар кредит фоизларини 2024 йил апрель ойидан бошлаб ҳар ойда тўлаб бориши келишилган. 3 Бироқ, жавобгар ушбу мажбуриятини бузиб 2025 йил 16 май ҳолатига кредит фоизидан 149 924 279 сўм миқдорида муддати ўтган қарздорликка йўл қўйган. Даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 28 февралдаги 292-сонли 125 772 000 сўм фоиз қарзини сўндириш, акс ҳолда кредит шартномасини бекор қилиш ҳақида судга мурожаат этилиши ҳақидаги огоҳлантириш хати, шунингдек, 2025 йил 14 майдаги 504-сонли кредит шартномасини бекор қилиш ҳақидаги таклиф хати жавобгарнинг манзилига почта орқали юборилган бўлсада, жавобгар томонидан ушбу мурожаатлар оқибатсиз қолдирилган. Кредит шартномасининг 6.7-бандида, банк қарз олувчи томонидан кредит қарздорлиги (асосий қарз ва фоиз) тўлов графигида белгиланган санадан бошлаб 5 кундан ортиқ муддат мобайнида тўланмаганида, кредит маблағлари мақсадсиз сарфланганда, бизнес режа кўрсаткичлари кредит маблағи ажратилганидан кейин 6 ой давомида мунтазам равишда бажарилмаганда кредит шартномасини муддатидан аввал бекор қилиш ёки (ва) кредит қарзини муддатидан олдин қайтариш чораларини кўришга ҳақли эканлиги белгиланган. Шу боис, биринчи инстанция суди даъвонинг кредит шартномасини муддатидан аввал бекор қилиш ҳамда кредит асосий ва фоиз қарзларини ундириш ҳақида тўғри хулосага келган. Кредит шартномасининг 10.3-бандида кредит ва унинг фоизлари ўз вақтида қайтарилмаганида, қарз олувчи банкга кечиктирилган ҳар бир кун учун ўз муддатида қайтарилмаган кредит ёки фоизлар суммасининг 0,5% миқдорида пеня тўлаши келишилган. ФК 326-моддасида “Агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга” деб қайд этилган. Биринчи инстанция суди ушбу ҳуқуқ нормасига таяниб асосли равишда талаб қилинган пеня суммасини камайтирган. Шунингдек, биринчи инстанция суди даъвогарнинг жавобгардан 279 255 319 сўм жарима ундириш ҳақидаги талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида ҳам тўғри тўхтамга келган. Чунки, иш ҳужжатларида даъвогар, жавобгар “ККК” ДМ ҳамда таъминотчи “ННН” ИЧК вакиллари томонидан 2024 йил 6 июнда расмийлаштирилган далолатнома мавжуд бўлиб, ушбу далолатномада лойиҳанинг 42,8 га қисми фойдаланишга топширилганлиги ва 42,8 га ер майдонларида суғориш ишлари бошланганлиги қайд этилган. 4 Иш ҳужжатларида эса жавобгар томонидан кредит маблағларини мақсадсиз сарфланганлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд эмас. Қайд этилганларга асосланган ҳолда судлов ҳайъати, апелляция инстанцияси биринчи инстанция суди томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилмаганлигини инобатга олиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асосли хулосага келган деб ҳисоблайди. Судлов ҳайъати тафтиш тартибидаги шикоятда келтирилган, даъвогарнинг шартномани бекор қилиш ҳақидаги талаби бўйича талабнома тартибига риоя этмаганлиги, шартномани бекор қилиш ҳақидаги таклифни 2025 йилнинг 15 май куни почта орқали юборганлиги, ушбу таклиф фермер хўжалигига етиб келмаганлиги, даъвогар ФК 384-моддасида белгиланган низони судгача ҳал қилиш тартибига риоя этмаганлиги ҳақидаги важларини асосга эга эмас деб ҳисоблайди. Чунки, иш ҳужжатларига кўра даъвогар томонидан 2025 йил 14 майдаги 504-сонли шартномани бекор қилиш ҳақидаги таклифда жавобгарга кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги келишувни 5 кунлик муддат давомида тасдиқлаб бериш таклиф қилинган. Мазкур хат гибрид почта орқали 2025 йил 15 май куни жавобгарнинг кредит шартномаси ва бошқа ҳужжатларда кўрсатилган манзилига юборилган. Таклиф хатида ФКнинг 384-моддаси талабларига риоя қилинган ҳолда жавобгарга 5 кунлик муддат берилган. Бироқ, жавобгар юборилган таклифни маъқуллаганлиги ёки рад этганлиги ҳақида 5 кунлик муддатда ўз жавобини бермаган. Шу сабабли, таклиф хатида кўрсатилган 5 кунлик муддат ўтганидан сўнг даъвогар даъво аризасини 2025 йил 22 май куни судга тақдим этган. Қолаверса, жавобгарга таклиф хати беришдан олдин даъвогар томонидан 2025 йил 28 февралда фоиз қарздорликни сўндириш, акс ҳолда, кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш ҳақида судга даъво аризаси киритилиши тўғрисида ҳам огоҳлантириш хати юборилган. Бироқ ушбу огоҳлантириш хати ҳам жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Қайд этилган ҳолатлар, даъвогар томонидан низони судгача ҳал этиш чораси кўрилганлигини тасдиқлайди. ИПК 3246-моддасининг биринчи қисмида “Суд ишни тафтиш тартибида кўриш чоғида қуйи инстанция судлари томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича текширади” деб белгиланган. ИПК 3247-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишни тафтиш тартибида кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. ИПК 3248-моддасининг иккинчи қисмида “Суднинг мазмунан тўғри бўлган ҳал қилув қарори, қарори ёки ажрими фақат юзаки асослар бўйичагина бекор қилиниши мумкин эмас” деб белгилаб қўйилган. Бинобарин, судлов ҳайъати тафтиш тартибида берилган шикоятни қаноатлантириш учун асос мавжуд эмаслигини инобатга олиб, суд 5 қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Шунингдек, судлов ҳайъати ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ, шикоят тақдим этган МММ давлат божи тўловидан озод эканлигини, почта харажати олдиндан тўланганлигини инобатга олишни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 3243-3249-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилади: “БББ” фермер хўжалиги манфаатида Ховос туман МММ томонидан тафтиш тартибида берилган шикоятни қаноатлантириш рад этилсин. Боёвут туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 23 июндаги ҳал қилув қарори ҳамда Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 18 августдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Почта харажати тўланганлиги инобатга олинсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят берилиши мумкин. Раислик қилувчи А.Худойбердиев ҳайъат аъзолари А.Рахимов И.Матмуратов 6