Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2203-2508/9514 Дата решения 21.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ургенчский межрайонный экономический суд Судья ROZUMBETOV ELMUROD KAMILJANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 84dc7508-4bd6-48ce-a14c-56bc2df8f3d8 Claim ID PDF Hash 0665df32b322ab06... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 157-моддаси тисодий процессуал кодекси 157 code_article
ФКнинг 377-моддаси ФКнинг 377 law
аролик кодексининг 544-моддаси аролик кодекси 544 code_article
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
Мазкур Кодексининг 118-моддаси Мазкур Кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2203-2508/9514-сонли иқтисодий иш Судья: Э.Розумбетов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Боғот тумани 2025 йил 21 октябрь Боғот туманлараро иқтисодий судининг судьяси Э.Розумбетов раислигида, судья ёрдамчиси У.Зариповнинг котиблигида, ***, даъвогар вакили ***(14.01.2025 йилдаги 87/01-05-сонли ишончномага асосан), *** (15.10.2025 йилдаги № 1193/01-05-сонли ишончномага асосан) ва жавобгар вакили *** (раҳбар) иштирокида, даъвогар *-**бошқармасининг жавобгар “***” хусусий корхонасига нисбатан 2025 йил учун келишув шартномасини имзолаш мажбуриятини юклаш ва *-** сўм ижара тўловини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: *-**бошқармаси (кейинги ўринларда даъвогар ёки ижарага берувчи деб юритилади) Боғот туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “*-**” хусусий корхонасини (кейинги ўринларда жавобгар ёки ижарага олувчи деб юритилади) 2025 йил учун келишув шартномасини имзолаш мажбуриятини юклаш ва *-** сўм ижара тўловини ундиришни сўраган. Даъвогар судга даъвонинг предметини ўзгартириш ҳақида ариза тақдим қилиб, унда “*-**” хусусий корхонасини 2025 йил учун келишув шартномасини имзолашга мажбур қилиш ва *-** сўм ижара тўловини ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 157-моддасига асосан, даъвогар ишни биринчи инстанция судида кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришга ёки камайтиришга ҳақли. Суднинг ажрими билан даъвонинг предметини ўзгартириш ҳақидаги даъвогар аризаси иш юритишга қабул қилинган. Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Ўзбекистон Республикаси *-** *** бошқармаси жалб қилинган. Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида учинчи шахс қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили иштирок этмади. Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128, 129, 170моддасига асосан учинчи шахс вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талаблари юзасидан эътироз билдириб, ижара объектида тегишли ташкилотлар томонидан қайта ўлчов ишлари амалга оширилганлигини, ушбу ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштирилганлигини, ўлчов натижаларига кўра, ўзи фойдаланиб келаётган объектнинг умумий фойдали майдони 454,78 м2ни ташкил этиши аниқланган бўлсада мажбур қилиш талаб қилинаётган шартномада объектнинг умумий майдони 760 м2ни ташкил этиши кўрсатилиб, нотўғри маълумот акс эттирилганлигини, ўзи айнан объектнинг фойдали майдонидан фойдаланиб келаётганлиги, фуқаролар ва юридик шахслар шартнома тузишда эркин ҳисобланишини, даъвогарнинг шартнома тузишга мажбур қилиш талаби асоссиз эканлигини бундан ташқари, имзолашга мажбур қилиш сўралаётган шартномада ижара тўловлари ҳисоб китоби нотўғрилигини, бунда қўшимча қиймат солиғи такроран икки маротаба ҳисобланганлигини, даъво талаблари нотўғри ва асоссиз эканлигини инобатга олиб, даъвони рад этишни сўради. Олдинги суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс Ўзбекистон Республикаси *-** *** бошқармаси вакили ишни қонуний кўриб чиқишни сўраган. Суд ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини қонунда белгиланган тартибда белгилашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.03.2014 йилдаги “Моддий маданий мерос объектларини ва уларга туташ ҳудудларни уларни ободонлаштириш ва зарур ҳолатда сақлаш бўйича инвестиция мажбуриятлари олган ҳолда ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 53-сонли Қарори билан “Моддий маданий мерос объектларини ва уларга туташ ҳудудларни уларни ободонлаштириш ва зарур ҳолатда сақлаш бўйича инвестиция мажбуриятлари олган ҳолда ижарага бериш тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади) тасдиқланган. Низомнинг 32-бандида, Ижарага олувчилар шартнома тузилган кундан бошлаб беш йил муддатга ижара тўловининг ҳисоблаб чиқилган қийматининг 80 фоизи миқдорида ижара тўловини тўлашдан озод этиладилар. Ушбу муддат танлов комиссиясининг қарори асосида шартноманинг амал қилиш муддати узайтирилган ҳолларда узайтирилиши мумкинлиги белгилаб қўйилган. Ушбу Низомнинг 13-бандида, ижарага бериладиган объектлар бўйича эълон мажбурий тартибда даврий нашрларда, шунингдек ишчи орган, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг расмий веб-сайтларида эълон қилиниши шартлиги белгиланган. Низомнинг 26-бандида Объектнинг ижара шартномаси ишчи орган, балансда сақловчи, ижарага берувчи ва ижарага олувчи ўртасида тузилади. Шартнома таклифларни кўриб чиқиш баённомасида кўрсатилган муддат мобайнида барча тарафлар томонидан имзоланиши кераклиги белгиланган. Низомнинг 291-бандида туризм инфратузилма объектлари, шу жумладан, жойлаштириш воситалари жойлашган ёки яратиладиган моддий маданий мерос объектлари ўттиз йилгача муддатга, бироқ камида ўн йилга ижарага берилиши ва бунда ижарачилар беш йиллик ижара ҳақига тенг бўлган маблағни ҳудудида ўзлари жойлашган моддий маданий мерос объектларини реставрация ва консервация қилишга йўналтириш, шунингдек, моддий маданий мерос объектларини сақлаш нормаларига риоя қилиш шартларида дастлабки беш йилда ижарага ҳақ тўлашдан озод қилинадилар. Ижара шартномасининг амал қилиш муддатини узайтириш танлов комиссиясининг қарори асосида амалга оширилади деб кўрсатилган. Иш хужжатларида аниқланишича, Низом талабидан келиб чиқиб, Хоразм вилояти *** маркази 1 “***” маданий мерос объекти (жами 760м2) очиқ танлов савдосига қўйилганлиги ҳақида Хоразм ҳақиқати газетасининг 2024 йил 23 октябрь кунги сонида чоп этилган. *-** танлов камиссиясининг 2024 йил 22 ноябрдаги 5-сони баённомаси билан жавобгарга Хоразм вилояти *** маркази 1 “***” маданий мерос объекти (жами 760м2) 9 та иш ўрни яратиш, 1 йил давомида 1 200 000 000 сўм инвестиция киритиш, объектни ободонлаштириш ва зарур ҳолатда сақлаш, туристларга хизмат кўрсатиш шохобчалари, жойлаштириш воситалари ва умумий овқатланиш шохобчалари ташкил этиш шарти билан 30 муддатга ижара шартномаси расмийлаштириш белгиланган. Шунга кўра, “Балансда сақловчи” *-** Хоразм вилоят маданий мерос бошқармаси ва “Ижарага берувчи” *-**бошқармаси ҳамда “Ижарага олувчи” “*-**” хусусий корхонаси ўртасида 2024 йил 23 декабрь куни 1795-сонли моддий маданий мерос объектларини ва уларга туташ ҳудудларни инвестиция мажбуриятлари олган ҳолда ижарага бериш шартномаси имзоланган. Ижара шартномасига асосан Ўзбекистон Республикаси *-** *** бошқармаси балансидаги Хоразм вилояти *** маркази 1 “***” маданий мерос объекти 760 м2 бино ва иншоотлар ижарага берилган. Ушбу объект жавобгар томонидан 23.12.2024 йилдаги объектни топшири ва қабул қилиш далолатномасига асосан қабул қилиб олинган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги 660-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 42-бандига кўра, давлат мулкини ижарага бериш бўйича ўтказилган танлов натижаси бўйича расмийлаштирилган баённомага асосан ижарага берувчи ва танлов ғолиби ёки ягона иштирокчи ўртасида объектни ижара ставкасининг минимал миқдорида ижарага бериш бўйича электрон шаклда (шу жумладан, электрон рақамли имзо билан) икки томонлама расмийлаштирилади. Мазкур Низомнинг 34-бандида, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкалари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли коэффициентлар белгиланган ҳолда ҳар йили 31 декабргача тасдиқланади деб кўрсатилган. Хоразм вилояти хокимининг 2025 йил 23 январдаги №31-12-0-Q/25сонли вилоятдаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2025 йилда қўлланиладиган ижара тўловларининг энг кам ставкаларини тасдиқлаш ҳақидаги қарори қабул қилинган. Ушбу қарорнинг 1-иловасига кўра, маданий мерос объектларида ҳостел ва меҳмонхона хизматларини ташкил этиш учун ижара тўловининг энг кам ставкаси белгиланган. Жавобгарнинг фойдаланувидаги Хоразм вилояти *** маркази 1 “***” маданий мерос объектининг 1 метр квадрат майдони учун йиллик энг кам ижара тўлов ставкаси 70 700 сўм қилиб белгиланган. Низомнинг 38-бандида, амал қилиш муддати навбатдаги йилга ўтадиган давлат кўчмас мулкини ижарага бериш шартномаси бўйича бўлажак йил даври учун ижара тўловининг миқдори қўшимча шартнома (келишув) билан келгуси йилга тасдиқланган ижара тўловининг энг кам миқдорларига мутаносиб тарзда ўзгартирилиши белгиланган. Даъвогар 2025 йил 13 август куни 944/01-05-сонли таклиф хати билан жавобгарга мурожаат қилиб, 30.06.2025 йилдаги №330325223607-сонли қўшимча шартнома (келишув)ни ихтиёрий равишда имзолаш ва 2025 йил учун ҳисобланган ижара тўловларини тўлашни сўраган. Бироқ, таклиф хати жавобгар томонидан оқибатсиз ва жавобсиз қолдирилган. Шундан кейин даъвогар юқоридаги даъво талаблари билан судга мурожаат қилган. ФКнинг 377-моддаси 6-қисмига кўра, агар ушбу Кодексга ёки бошқа қонунларга мувофиқ шартнома тузиши мажбурий бўлган тараф уни тузишдан бош тортса, иккинчи тараф уни шартнома тузишга мажбур қилиш талаби билан судга мурожаат қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 18.12.2009 йилдаги “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 203-сонли Қарорининг 12-бандига кўра, шартнома тузиши мажбурий бўлган тараф уни тузишдан бўйин товлаган ҳолда, бошқа тараф шартнома тузишга мажбурлаш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақли. Бунда шуни эътиборга олиш лозимки, даъво талаблари нафақат бутун шартномага, балки унинг айрим шартларига ҳам тегишли бўлиши мумкин. Даъвогар даъво аризасига тузишга мажбур этилган шартнома лойиҳасини илова қилиши шарт. Мазкур ҳолатда суд, шартнома тузиши мажбурий бўлган жавобгар уни тузишдан бош тортган деб ҳисоблайди ва шу сабабли даъво талабларининг жавобгарни 2025 йил учун келишув шартномасини тузишга мажбур қилиш талабини асосли деб ҳисоблаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар даъво талабида жавобгардан 2025 йилнинг январь-сентябрь ойлари учун *-**0 сўм ижара тўловини ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 544-моддасига кўра, ижарага олувчи мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шарт. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги 660-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 55-бандига асосан ижара тўлови ижарага олувчи томонидан ижара тўловининг охирги белгиланган миқдори ва ижаранинг қолган муддатидан келиб чиққан ҳолда, ҳисобланган даврлар (ҳар чорак ёки ойда) бўйича тенг миқдордаги тўловлар билан ҳисобланади. Ижара тўлови ижара шартномасида кўрсатилган муддатларда навбатдаги давр (чорак ёки ой) учун 100 фоиз олдиндан тўлаш шаклида амалга оширилади. Жавобгарнинг даъвогар олдида 2025 йил январь-сентябрь ойлари учун жами *-**0 сўмлик ижара тўловлари тўланмаган. Жавобгарга қарздорликни тўлаш тўғрисида юборилган таклиф хати оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак Бундай ҳолатда суд даъвогарнинг ижара тўловини ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни ва ушбу қисм юзасидан суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Суд жавобгар вакилининг ижара объектида тегишли ташкилотлар томонидан қайта ўлчов ишлари амалга оширилиб, ушбу ҳолат юзасидан расмийлаштирилган далолатномада ўзи фойдаланиб келаётган объектнинг умумий фойдали майдони 454,78 м2ни ташкил этиши аниқланган бўлсада, мажбур қилиш талаб қилинаётган шартномада объектнинг умумий майдони 760 м2ни ташкил этиши кўрсатилиб, нотўғри маълумот акс эттирилганлиги, ўзи айнан объектнинг фойдали майдонидан фойдаланиб келаётганлиги ҳақидаги важлари билан келишмайди. Чунки, кадастр маълумотларида объектнинг давлат рўйхатидан ўтган умумий майдони 760 м2ни ташкил этиши қайд қилинганлиги баробарида 23.12.2024 йилдаги объектни топшириш ва қабул қилиш далолатномасида ҳам 760 м2ни ташкил этган бино ва иншоотлар жавобгарга топширилган. Шунингдек, суд жавобгар вакилининг имзолашга мажбур қилиш сўралаётган шартномада ижара тўловлари ҳисоб китоби нотўғрилиги, бунда қўшимча қиймат солиғи такроран икки маротаба ҳисобланганлиги ҳақидаги важлари билан ҳам келишмайди. Чунки, умумий ижара тўлови яъни 349 158 000 сўм қўшимча қиймат солиғи билан бирга ҳисобланган бўлиб, жавобгар ижара тўловидан озод қилинган тўловнинг қолган 20 фоиз қисчмига тўловининг умумий суммасига ҳисобланган қўшимча қиймат солиғи тенг тақсимланган ҳолда ҳисобланганлиги суд муҳокамасида ўз исботини топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Мазкур Кодексининг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Баён этилганларга асосан суд, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгарни 30.06.2025 йилдаги №330325223607-сонли шартномани тузишга мажбурлашни, жавобгардан даъвогар фойдасига *-**0 сўм ижара тўлови ва 41 200 сўм почта харажати ундиришни, жавобгардан Республика бюджетига 5 612 719,2 сўм давлат божи ундиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “*-**” хусусий корхонаси 30.06.2025 йилдаги №330325223607-сонли шартномани тузишга мажбур қилинсин. Жавобгар “*-**” хусусий корхонаси ҳисобидан *** вилояти ҳудудий бошқармаси фойдасига *-**0 сўм ижара тўлови ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. “*-**” хусусий корхонаси ҳисобидан Республика бюджетига 5 612 719,2 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали бир ой ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Э.Розумбетов