Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2501/12570 Дата решения 21.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья YUSUPOV IXTIYORJON ADXAMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Гулистон Ответчик / Подсудимый
Source ID 6676531b-e1f9-487b-8e7b-364fd682fbc9 Claim ID PDF Hash 0bc9182e4195fc28... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
збекистон Республикаси Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
онуннинг11-моддаси онуннинг 11 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 65-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 65 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 67-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 67 law
ИПКнинг 13-моддаси ИПКнинг 13 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2501/12570-сонли иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 21 октябрь Гулистон туманлараро иқтисодий суди, раиси И.Юсупов раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Эгамова суд мажлиси котибалигида, Гулистон шаҳар прокуратураси прокурор ёрдамчиси Гулистон ҳамда даъвогар вакили Гулистон, Гулистон (ишончнома асосида), Гулистон (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “ Гулистон ” масъулияти чекланган жамияти манфаатида Гулистон нинг жавобгар Гулистон билан 2022 йил 1 январда ҳамда 5 январги “ Гулистон 1-2-3-4-5-6-8-9-10-11-12-13-сонли давлат мактаб ва мактабгача таълим ташкилотида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш учун тузилган” шартномаларга 1/1-сонли ва 2-сонли қўшимча келишув шартномалари ҳамда хар бир ой учун тузилган шартномаларни тузилмаган бўлганлиги сабабли тузилмаган шартномалар оқибатида кўрсатилган хизмат бўйича сарфланган 3 036 392 422,48 сўм пул маблағини (бажарилган ишлар қийматини) ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар “ Гулистон ” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда даъвогар ёкм МЧЖ) Гулистон (кейинги ўринларда палата) Гулистон туманлараро иқтисодий судига Гулистон бўлими (кейинги ўринларда жавобгар ёки МТБ)га нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда 2022 йил 1 январда ҳамда 5 январги “ Гулистон 1-2-3-4-5-6-8-9-10-11-12-13-сонли давлат мактаб ва мактабгача таълим ташкилотида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш учун тузилган” шартномаларга 1/1-сонли ва 2-сонли қўшимча келишув шартномалари ҳамда хар бир ой учун тузилган шартномаларни тузилмаган бўлганлиги сабабли тузилмаган шартномалар оқибатида кўрсатилган хизмат бўйича сарфланган 3 036 392 422,48 сўм пул маблағини (бажарилган ишлар қийматини) ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил 5 сентябрдаги ажрими билан Гулистон вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси ва Гулистон Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган. Шунингдек, суднинг 2025 йил 15 октябрдаги ажрими билан Юридик хизматнинг Гулистон бўлими низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган. Суднинг 2025 йил 15 октябрдаги ажрими билан даъвогарнинг даъво асосларига аниқлик киритиш ҳамда тузилмаган шартномалар оқибатида кўрсатилган хизмат бўйича сарфланган 3 036 392 422,48 сўм пул маблағини (бажарилган ишлар қийматини) ундириш сўраган аризаси иш юритувга қабул қилинган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган палата ва учинчи шахслар суд мажлисига келмади. Юридик хизматнинг Янгиер шаҳар бўлими тегишли тартибда огоҳлантирилган, бироқ мехнат таътилида бўлганлиги сабабли иштирок этолмаслигини, тегишли тартибда рўйхатга олинган шартномалар жавобгар томонидан тақдим қилишини маълум қилган. Шунингдек, ғазначилик ва молия идоралари вакиллари аввалги суд муҳокамасида иштирок этиб, жавобгарга аутсорсинг хизмати учун маблағлар маҳаллий бюджет ва ота-она бадалидан ажратилиши, мавжуд пул маблағлари доирасида шартномалар имзоланиб тўланиб келинганлигини ҳам судга ўзларининг ёзма маълумотини тақдим этиб шартномалар рўйхатга олинмаганлигини, рўйхатга олинган шартномалар доирасида пул маблағлари мавжуд бўлган холларда тўловлар амалга оширилганлигини билдириб ўтган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда — ИПК) 170-моддасининг учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли, суд ишни палата ва учинчи шахс вакил (лар)и иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Бундан ташқари мавжуд маълумотларга ойдинлик киритиш мақсадида аввалги суд мажлисларида иштирок этмаган Янгиер шаҳар 1-сонли ДМТТ рахбари Давранова Гавхар Хусановна судга ўзининг ёзма маълумотини тақдим этиб 2025 йилнинг 1 январдан 2025 йил 21 июлга қадар кўрсатилган хизматларни қабул қилиб олганлиги тўғрисидаги маълумотни жавобгар орқали судга тақдим этган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризада келтирилган важларни такрорлаб, аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш бўйича ишларни бажарилганлиги ва кўрсатилган хизмат учун қарздорлик қоплаб берилмаганлиги сабабли қолдиқ қарздорлик вужудга келганлигини, ушбу қарздорлик тарафлар ўртасида далолатномаси билан тасдиқланганлигини, тарафлар ўртасида дастлаб шартнома тузилиб давлат рўйхатидан ўтказилганлигини, кейинчалик ушбу шартномалар бўйича вазирликнинг тегишли кўрсатмасига асосан қўшимча келишувлар имзоланган ҳолда хизмат кўрсатиб келинганлигини, тарафлар ўртасида йил бошида хар бир шартнома бўйича дастлаб қўшимча келишув имзоланганлигини, кейинчалик хисобкитоб давомида хар ой учун алохида шартномалар имзоланганлигини, бу холат жавобгарнинг хисоб рақамида мавжуд пул маблағлари доирасида тузилганлигини, бугунги кун холатига кўрсатилган хизматлар бўйича 3 036 392 422,4 сўм қарздорлик вужудга келганлигини, шартномалар белгиланган тартибда рўйхатдан ўтмаганлиги сабабли унинг оқибатини қўллаш сўралганлигини, хар бир шартнома бўйича пул маблағлари келиб тушган вақтда давлат учун тўланиши лозим бўлган ҚҚС белгиланган тартибда тўлаб борилганлигини, электрон ҳисобварақ фактуралари мавжуд пул маблағлари доирасида расмийлаштирилишини билдириб мавжуд қарздорликни бажарилган ишлар қийматини ундиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогарнинг даъво аризасига эътирози йўқлигини, шартномалар рўйхатга олинмаганлигини, молиялаштириш борасида ҳисоб рақамдаги мавжуд пул маблағлари доирасида шартнома имзоланиб унга пул утказиб келинганлигини, ғазначилик бўлими томонидан шартномада маблағлар лимит доирасидан кўп бўлганлиги сабабли, шартномани рўйхатдан ўтказишмаётганлигини, даъвогар томонидан аутсорсинг хизматлари кўрсатилганлигини, хар бир ДМТМ суд жараёнида иштирок этиб буни тан олганлигини билдириб даъво аризасига нисбатан эътирози йўқ эканлигини маълум қилди. Аввалги суд муҳокамасида иштирок этган Гулистон шаҳаридаги 2-3-4-5-6-8-9-10-11-12-13-сонли давлат мактаб ва мактабгача таълим ташкилоти мудиралари ҳамда шифокорлари ушбу ташкилот ҳақиқатдан ҳам ДМТМларига хизмат кўрсатганлигини, олиб келинган маҳсулотлар муассасадаги мавжуд журналларга қайд этиб борилишини, тайёрланган овқат ҳам ишчи гуруҳ томонидан ўрганиб чиқилиб кейин истеъмолга рухсат берилишини хар бир холат бўйича махсус журналларда қайд этиб борилишини, қабул қилиб олинган махсулотлар якуни бўйича тегишли хужжатлар расмийлаштирилишини, мавжуд ҳужжатлар ҳисоб-варақ фактуралари ўзи томонидан имзоланганлигини ва тўлиқ тан олишини, бу ҳақида ёзма маълумот тақдим этишини маълум қилган. Прокурор иш ҳолатлари тарафлар ҳамда ДМТМ иштирокида тўлиқ ўрганиб чиқилганлигини инобатга олиб даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини ва прокурорнинг фикрини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогар манфаатида палатанинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ушбу модданинг учинчи қисмига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда ФК) 8-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФК 234-моддасининг иккинчи қисмига биноан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар манфаатида палатанинг даъво талаби бўйича низо 2022 йил 1 январда ҳамда 5 январги “ Гулистон 1-2-3-4-5-6-8-9-10-11-12-13-сонли давлат мактаб ва мактабгача таълим ташкилотида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш учун тузилган” шартномаларга 1/1-сонли ва 2-сонли қўшимча келишув шартномалар имзоланганлиги ҳамда хар бир ой учун тузилган шартномалар тузилмаган бўлганлиги сабабли кўрсатилган аутсорсинг усулида соғлом овқатланиш бўйича маҳсулотлар етказиб бериш ва тайёрлаб бериш натижасида қабул қилиб олинган маҳсулотлар учун қарздорлик ихтиёрий тўлаб берилмаганлиги натижасида келиб чиққан. Шартномалар шартига асосан даъвогар шартномада келишилган тартибда жавобгарга маҳсулотлар етказиб бериш, жавобгар эса етказилган маҳсулот, кўрсатилган хизматларни текшириб, назорат қилиб, тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Бироқ, жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмасдан 2025 йил 21 июль ҳолатига 2025 йил 1 январдан 2025 йил 21 июлгача бўлган давр учун ихтиёрий тўлаб берилган пул маблағларидан ташқари кўрсатилган хизматлар бўйича 3 036 392 422,48 сўм пул маблағи тўланмай қолган. Тарафлар ўртасида ўзаро таққослаш далолатномаси тасдиқланиб, унда ушбу давр давомида бажарилган ишлар қийматидан 3 036 392 422,48 сўм тўланмасдан қолганлиги ҳамда шу миқдорда қарздорлик вужудга келганлиги тан олинган. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларига кўра, тўловлар амалга оширилган санада жавобгарнинг ҳисоб рақамидаги мавжуд маблағга мос равишда тарафлар алоҳида шартномалар ва ҳисобварақ-фактураларни тасдиқлаб Ғазначиликка тақдим этиш асосида тўлаб берилиши лозимлиги ҳамда ушбу амалиёт билан ишлаб келинганлиги маълум қилинган. Жавобгар томонидан 2024 йил ҳамда 2025 йил давомида қисман мавжуд маблағлар доирасида шартномалар тузилиб ушбу шартномалар бўйича тўловлар даъвогарга тўлаб берилган. Судга тақдим этилган жами қиймати 3 036 392 422,48 сўмни ташкил этишига асос бўлган шартнома ва қўшимча келишув Ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилмаган ва тўлаб берилмаган, лекин ушбу шартномалар бўйича ҳисобварақ-фактура ва далолатномалар расмийлаштирилиб, шу миқдордаги ишлар жавобгар томонидан қабул қилиб олинган. ФК 631-моддасининг биринчи қисмига кўра, пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Агар қонунчиликда ёхуд тарафлар келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ишни бажариш учун пудратчи таваккал қилади. Иш ҳужжатлари ва ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларидан аниқланишича, Давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантиришни аутсорсинг усулида ташкил этиш бўйича танлов комиссияси йиғилишининг 2021 йил 17 ноябрдаги 20-сонли баёнига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантириш тизимини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 30 июндаги 407-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Мактабгача таълим вазирининг “Давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантириш тизимини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 5 июлдаги 123-сонли буйруғи қабул қилинган. Ушбу қарор ва буйруқ ижросини таъминлаш мақсадида Мактабгача таълим вазирлиги томонидан 1 576 та давлат мактабгача таълим ташкилотлари болаларни овқатлантиришни аутсорсинг усулида ташкил этиш учун 342 та лотлар бўйича, хусусан Сирдарё вилоятида 33 та лотлар (180-212 лотлар) бўйича 165 та давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун танлов эълон қилинган. Танлов матни Мактабгача таълим вазирлигининг веб саҳифасига 2021 йил 6 октябрь куни жойлаштирилган. Танлов натижаларига асосан 211 ва 212-лотлар бўйича 13 фоиз устама билан хизмат кўрсатиш орқали даъвогар ғолиб деб топилган. Мазкур йиғилиш баёнининг 5-бандига биноан Сирдарё вилояти мактабгача таълим бошқармаси ва мактабгача таълим бўлими бошлиқларига 2022 йилнинг 1 январь кунидан танловда ғолиб бўлган тадбиркорлар билан 1 йил муддатга шартномалар имзолаш ҳамда тадбиркорлар томонидан аутсорсинг хизматини кўрсатиш учун таклиф этилган устама миқдори, улар томонидан киритилиши белгиланган инвестиция мажбуриятлари миқдори ва муддатлари аниқ кўрсатилган бўлиши лозимлиги, аутсорсер компания томонидан кўрсатилган хизматлар учун маблағларни туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари томонидан ўз вақтида ўтказиб берилишини таъминлаш белгиланган бўлиб, 211-лотга Янгиер шаҳридаги 1,2,4,5,10,11,13-сонли ва 212-лотга Янгиер шаҳридаги 3,6,8,9,12-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотлари киритилган ва даъвогар ушбу лотлар бўйича ғолиб деб топилган. Шу боис Сирдарё шаҳридаги юқорида қайд этилган давлат мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш бўйича тарафлар ўртасида 2025 йил 2 январдаги “Янгиер шаҳар 1-2-3-4-5-6-8-9-10-11-12-13сонли давлат мактаб ва мактабгача таълим ташкилотида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш учун тузилган” №1/1-сонли ҳамда №2/1-сонли қўшимча келишув шартномаларрасмийлаштирилган, бундан ташқари хар ой бўйича алохида шартномалар расмийлаштирилиб даъвогар томонидан юқорида қайд этилган давлат мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш бўйича ишлар бажарилган ва хизматлар кўрсатилган. Ҳолбуки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июлдаги 626-сонли Қарори билан тасдиқланган “Давлат мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 6-боб 22-бандида агар аутсорсер томонидан танловдаги таклифларига кўра белгиланган муддатларда инвестиция маблағлари тўлиқ киритилганда, ўз фаолиятида санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормаларига мувофиқ амалга оширганда, кузатув кенгаши ва ота-оналар томонидан эътирозлар бўлмаганда Комиссия томонидан шартнома муддати келгуси йилларга узайтирилиши мумкин. Давлат мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида овқатланишни ташкил этиш бўйича танлов комиссиясининг 2024 йил 27 июндаги 1-сонли баёнида жорий йилининг 1 июль кунига қадар давлат мактабгача таълим ташкилотларида овқатланишни ташкил этган аутсорсерлар билан тузилган шартнома муддатлари истисно тариқасида 2024 йилнинг 31 декабрига қадар узайтирилган. Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2024 йил 3 декабрдаги 27/1-4010-сонли топшириқ хати ва Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълим вазирлигининг 2024 йил 11 декабрдаги 917-сонли ХДФУ топшириқ хатида 2024 йил учун тузилган шартномаларни 2025 йил давлат харидлари натижаларига кўра, ғолиб ташкилотлар билан шартномалар тузилгунга қадар узайтириш лозимлиги кўрсатиб ўтилган ва шунга кўра, тарафлар шартномавий муносабатди давом эттириб келган. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларига кўра, тўловлар амалга оширилган санада жавобгарнинг ҳисоб рақамидаги мавжуд маблағга мос равишда тарафлар алоҳида шартномалар ва ҳисобварақ-фактураларни тасдиқлаб Ғазначиликка тақдим этиш асосида тўлаб берилган. Судга тақдим этилган жами қиймати 3 036 392 422,48 сўмни ташкил этишига асос бўлган шартнома Ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилмаган ва тўлаб берилмаган, лекин ушбу шартнома бўйича ҳисобварақ-фактуралар расмийлаштирилиб, шу миқдордаги ишлар жавобгар томонидан эътирозсиз қабул қилиб олинган ва хизмат кўрсатилганлиги ДМТМ томонидан тан олинган. “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг11-моддасига кўра, хўжалик шартномаси битимлар тузиш учун назарда тутилган ёзма шаклда тузилади. Шу муносабат билан, агар хўжалик шартномасининг ёзма шаклига риоя қилинмаган бўлса, битим тузилмаган ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли Пленум Қарорининг 27-банди иккинчи қисмида битим суд томонидан тузилмаган деб топилган ҳолларда ҳамда бундай битим юзасидан маълум хатти-ҳаракатлар (мол-мулк топширилган ёки тўлов тўланган) амалга оширилган бўлса, тузилмаган битим бўйича мажбуриятни бажарган шахс ФКнинг 1023моддасигамувофиқ асоссиз орттирилган мол-мулкни ёки тўланган пул маблағларини қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эгалиги ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2009 йил 18 декабрдаги 203-сонли Қарорининг 8-банди 7-хатбошисида агар тарафларнинг шартномавий ҳуқуқий муносабатларга киришганлиги ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса, шартноманинг мавжуд эмаслиги даъвогарнинг етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар қийматини ундириш ҳақидаги талабларини қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмаслиги ҳақида тушунтириш берилган. Ушбу ҳолатда суд, даъвонинг 3 036 392 422,48 сўм маблағни ундиришни асосли деб ҳисоблайди, чунки юқоридаги ҳолатларда шартномаларнинг ғазнадан рўйхатдан ўтмаганлиги натижасида тўлов тўланмаган бўлса-да, даъвогар томонидан шартнома мажбуриятини бажариши натижасида мол-мулки йўқолишига олиб келганлиги иш ҳужжатлари билан тасдиқланган ва ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан инкор этиб бўлмайди. ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмида асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги, учинчи қисмида эса ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим, бироқ жавобгар томонидан 3 036 392 422,48 сўм маблағни тўланганлигини фактини тасдиқловчи далиллар тақдим этилмади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 65-моддасига кўра, фуқаролар фаровонлигини оширишга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилмахил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратади, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини кафолатлайди. Ўзбекистон Республикасида барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиниши таъминланади. Хусусий мулк дахлсиздир. Мулкдор ўз мол-мулкидан қонунда назарда тутилган ҳоллардан ва тартибдан ташқари ҳамда суднинг қарорига асосланмаган ҳолда маҳрум этилиши мумкин эмас. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 67-моддасига кўра, давлат қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминлайди. Тадбиркорлар қонунчиликка мувофиқ ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга ва ўз фаолияти йўналишларини мустақил равишда танлашга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида иқтисодий макон бирлиги, товарлар, хизматлар, меҳнат ресурслари ва молиявий маблағларнинг эркин ҳаракатланиши кафолатланади. Монопол фаолият қонун билан тартибга солинади ва чекланади. ИПКнинг 13-моддаси тўртинчи қисми асосан тадбиркорлик субъектлари ва давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар, шунингдек банклар ўртасидаги низолар бўйича ишларни кўриб чиқишда қонунчиликда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган барча бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар ва ноаниқликлар тадбиркорлик субъектининг фойдасига талқин этилади. ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади. Мазкур ҳолатда суд, шартномалар Ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилмаганлиги сабабли шартнома ва қўшимча келишувни тузилмаган деб топишни, даъвогар томонидан пудрат ишлари тўлиқ бажарилиб, жавобгарга топширилганлиги ва жавобгар томонидан бажарилган ишлар қабул қилинганлиги ҳужжатлар асосида тўлиқ ўз тасдиғини топганлиги сабабли, жавобгардан даъвогар фойдасига 3 036 392 422,48 сўм бажарилган ишлар қийматини ундиришни лозим деб ҳисоблайди. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган. ИПКнинг 118-моддаси ва “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан, суд ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тақсимлаш масаласини кўриб чиқиб, даъво асосли деб топилганлиги сабабли 60 727 848,44 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 66, 68, 118, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қи л д и: Даъвогар “ Сирдарё ”масъулияти чекланган жамияти манфаатида Сирдарё нинг даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар “ Сирдарё ”масъулияти чекланган жамияти фойдасига жавобгар Сирдарё Сирдарё ҳисобидан 3 036 392 422,48 сўм кўрсатилган хизматлар қийматидаги маблағ ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар Сирдарё ҳисобидан давлат бюджетига 60 727 848,44 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья judgecode И.А. Юсупов