Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1901-2503/8352 Дата решения 21.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья ABDULLAYEV BOTIRJON MUXIDDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID f44da7bf-6d3a-43e9-8c85-9845158a7248 Claim ID PDF Hash 75a052c42251aa41... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
бандига биноан ФКнинг 326-моддаси бандига биноан ФК 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ХХХХХХХ-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Термиз шаҳри 2025 йил 21 октябрь Термиз туманлараро иқтисодий суди судьяси ХХХХХХХ, даъвогар даъвогар - «ХХХХХХХ» масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар – «ХХХХХХХ» хусусий корхонасига нисбатан киритган даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: даъвогар «ХХХХХХХ» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда - даъвогар) иқтисодий судга соддалаштирилган тартибида даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар «ХХХХХХХ» хусусий корхонасидан (бундан буён матнда - жавобгар) 1 635 039,99 сўм асосий қарз, 655 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим деб топди. Аниқланишича, тарафлар ўртасида 26.02.2025 йилда 989-сонли олди-сотди шартномаси (кейинги ўринларда - шартнома) имзоланган бўлиб, унга кўра даъвогар жавобгарга шартномада келишилган ассортиментда, миқдорда ва муддатда дори препаратларини етказиб бериш мажбуриятини, жавобгар эса қабул қилиб олинган маҳсулот учун унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Хусусан, шартноманинг 2.3-бандига биноан етказиб берилган маҳсулот 100 фоиз олдиндан тўлов амалга оширилгандан сўнг етказиб берилиши, шартноманинг 2.4-бандига кўра агарда қисман тўланган ёки олдиндан тўловсиз чиқарилган тақдирда, қолган сумма товар юборилган кундан бошлаб 30 календар кун ичида тўлиқ тўлаб берилиши белгиланган. Шартномага асосан тарафлар ўртасида 26.02.2025 йилда тузилган ТСВ0000774-сонли электрон ҳисоб-фактурага биноан 1 020 040 сўмлик, ТСВ0000775-сонли электрон ҳисоб-фактурага биноан 2 264 999,99 сўмлик дори препаратлари жавобгарга етказиб берилганлиги ўз тасдиғини топди. Шунингдек, шартномага асосан 23.09.2025 йилда тузилган ўзаро ҳисобкитоблар солиштирма далолатномасига кўра, етказиб берилган маҳсулот учун 3 285 039,99 сўмдан 1 650 000 000 сўми тўлаб берилган бўлсада, қолган 1 635 039,99 сўм қарздорлик тўланмасдан қолган. Даъвогар томонидан жавобгарга 23.09.2025 йилда юборилган талабнома ижросиз қолдирилган. Юқоридагиларга асосан даъвогар жавобгардан шартномага асосан асосий қарз сифатида 1 635 039,99 сўм, тўлов кечиктирилган кунлар учун шартнома умумий суммасининг 50 фоизи миқдорида, яъни 655 000сўм пеня ҳамда суд харажатлари ундиришни сўраб судга мурожаат этган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда - ФК) 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 437-моддасига биноан [СПиТ: 1.Шартномалар турлари / Маҳсулот етказиб бериш] маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФК 449-моддасининг биринчи қисмига кўра сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисоб-китоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномалари билан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2017 йилдаги «Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 163-сонли қарорининг 4-бандига биноан ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда - ИПК) 74-моддасининг биринчи-иккинчи қисмларига биноан суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантириш ҳақида тўхтамга келиб, жавобгар ҳисобидан 1 635 039,99 сўм асосий қарз, 100 000 сўм пеня ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Суд, ИПКнинг 118-моддасига асосан иш бўйича суд ҳаражатларини муҳокама қилиб, жавобгар ҳисобидан республика бюджети ҳамда суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 412 000 сўм давлат божини ундиришни, иш учун даъвогар томонидан олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186, 2035-моддаларини қўллаб, қ а р о р қ и л д и: Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар «ХХХХХХХ» масъулияти чекланган жамияти фойдасига жавобгар «ХХХХХХХ» хусусий корхонаси ҳисобидан 1 635 039,99 сўм асосий қарз, 100 000 сўм пеня, иш учун олдиндан тўланган 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Мазкур ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтиб қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят (протест) беришлари ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест берилмаса), олти ойлик муддатда касация шикояти (протест) беришлари мумкин. Судья ХХХХХХХ