Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1904-2504/3629 Дата решения 21.10.2025 Инстанция Кассация Тип документа Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья USMONOV TOHIRBEK SHAVKATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID e21fdd90-69d2-4aa7-ba0c-946e0f3d2562 Claim ID PDF Hash 4e3dcad032a8429c... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 299-моддаси ИПК 299 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
****-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – **** Кассация инстанцияси судида маърузачи судья – **** СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Термиз шаҳри 2025 йил 21 октябрь Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати **** раислигида, ҳайъат аъзолари **** ва ****дан иборат таркибда, **** котиблигида, Якка тартибдаги тадбиркор **** иштирокида, “****” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисининг Якка тартибдаги тадбиркор ****дан 80 000 000 сўм дебитор қарзни ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган 2025 йил 20 июндаги ҳал қилув қарори устидан Якка тартибдаги тадбиркор **** томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни, вилоят суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Зангиота туманлараро иқтисодий судини 4-1101-2303/3134-сонли иш бўйича 2023 йил 6 апрелдаги ҳал қилув қарорига асосан “****” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) банкрот деб топилиб, уни тугатишга доир иш юритиш бошланган. Тугатиш бошқарувчиси этиб **** тайинланган. Тугатишга доир иш юритиш даврида тугатиш бошқарувчиси томонидан даъвогарнинг мол-мулклари, шартномавий муносабатлари бўйича мавжуд пул маблағларини аниқлаш юзасидан таҳлил ўтказилган. Таҳлил натижасида, Якка тартибдаги тадбиркор **** (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га даъвогар томонидан қиймати 80 000 000 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилганлиги, бироқ маҳсулотлар ҳақи жавобгар томонидан тўлаб берилмаганлиги аниқланган. Шу сабабли, тугатиш бошқарувчиси жавобгардан 80 000 000 сўм дебитор қарзни ундириш юзасидан иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 20 июндаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қаноатлантирилган. Жавобгардан даъвогар фойдасига 80 000 000 сўм дебитор қарз ундирилган. Жавобгарнинг кассация шикоятида ушбу ҳал қилув қарорини бекор қилиш сўралган. Бунга асос қилиб, шикоятда тарафлар ўртасида шартнома тузилмаганлиги ва маҳсулотлар етказиб берилмаганлиги, даъво талаби асоссизлигини кўрсатган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар кассация шикоятини қўллабқувватлаб, шикоятни қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар тугатиш бошқарувчиси суд мажлисига вакил келмади. 2 Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига биноан, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, даъвогар томонидан жавобгарга қиймати 80 000 000 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилганлиги тўғрисида 2020 йил 30 сентябрдаги 7-сонли ҳисобварақ-фактура 2021 йил 29 апрелда юборилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 489-сонли қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 63-бандига кўра, етказиб берувчи томонидан тақдим этилган электрон ҳисобварақфактура ўн календарь кун, рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар бўйича эса бир календарь кун ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шарт. Сотиб олувчи томонидан белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки рад этилмаган электрон ҳисобварақ-фактура тасдиқланган ҳисобланади. Бунда ҳақиқатда амалга оширилмаган хўжалик операциялари бўйича расмийлаштирилган ҳисобварақфактуралар товарлар жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида тан олинмайди. Аниқланишича, даъвогарнинг ҳисобварақ-фактураси жавобгар томонидан тасдиқланмаган ёки рад этилмаган. Жавобгар ўзининг тушунтиришида, даъвогар ва жавобгар ўртасида шартнома тузилмаганлиги, ҳақиқатда маҳсулотлар етказиб берилмаганлиги, ҳисобварақфактура юборилганлигини кейинчалик билганлиги, жавобгар гуруч ва картошка маҳсулотларини олди-сотдиси билан шуғулланмаганлиги, товарларни ҳақиқатда етказиб берилганлигини тасдиқловчи бирламчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги, даъвогар ўзининг товар омборидаги маҳсулотларини чиқим қилинганлигини тасдиқлаб олиш мақсадида номигагина ҳисобварақ-фактура юборганлигини билдирган. Мазкур ҳолатда, ҳисобварақ-фактура тасдиқланган ҳисобланса-да, ҳисобварақ-фактура маҳсулотлар етказиб берилганлигини тасдиқламайди. Чунки, маҳсулотлар етказиб берилганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар, хусусан йўл варақалари, ишончномалар ва юк хатлари судга тақдим этилмаган. Шу сабабли, электрон ҳисобварақ-фактуранинг мавжудлиги маҳсулотлар етказиб берилганини тасдиқлаш учун етарли асос бўла олмайди. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Қайд этилганларга асосан, даъво аризаси талаби асоссиз ҳисобланади. 3 Баён қилинганлардан кўринадики, кассация шикоятида билдирилган важлар асосли бўлиб, биринчи инстанция суди даъвони қаноатлантириш ҳақида барвақт хулосага келган. ИПК 299-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд ишни кассация тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлиги ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги ҳамда моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 301-моддаси биринчи қисмининг 2-бандида кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга ҳақлилиги белгиланган. Баён қилинганларга асосан судлов ҳайъати кассация шикоятини тўлиқ қаноатлантиришни, биринчи инстанцияси судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни лозим топади. ИПК 118-моддасига асосан биринчи инстанция учун тўланган 37 500 сўм почта харажати даъвогарнинг зиммасида, кассация инстанцияси учун тўланган 41 200 сўм почта харажати жавобгарнинг зиммасида қолдирилади. Биринчи инстанция учун республика бюджетига 1 600 000 сўм давлат божи, кассация инстанцияси учун жавобгар фойдасига 800 000 сўм давлат божи даъвогар ҳисобидан ундирилади. Ҳал қилув қарорига асосан берилган ижро варақаларининг ундируви бекор қилинади. Юқоридагиларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301, 303-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қарор қ и л д и: Якка тартибдаги тадбиркор ****нинг кассация шикояти қаноатлантирилсин. Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 20 июндаги ҳал қилув қарори бекор қилинсин. Янги қарор қабул қилинсин. Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. “****” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: - республика бюджетига 1 600 000 сўм давлат божи; - Якка тартибдаги тадбиркор **** фойдасига 800 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарорига асосан берилган 2025 йил 21 июлдаги ижро варақалари ундируви бекор қилинсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради ва унинг устидан белгиланган муддатларда ва тартибда Сурхондарё вилоят судининг 4 иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи **** ҳайъат аъзолари **** ****