Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2403/252 Дата решения 21.10.2025 Инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья XOLIKOV MUZAFFAR ABDIGAPPAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 326b1147-d1c8-4602-b0ef-9b193fb037b2 Claim ID PDF Hash 0cc327720abcbc35... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ИПК 13-моддаси ИПК 13 law
ИПК 285-моддаси ИПК 285 law
кассация инстанцияси суди ИПК 296-моддаси кассация инстанцияси суди ИПК 296 law
ИПК 296-моддаси ИПК 296 law
суд асосли равишда ИПКнинг 128-моддаси суд асосли равишда ИПК 128 law
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
ИПКнинг 285-моддаси ИПКнинг 285 law
ИПК 3246-моддаси ИПК 3246 law
ИПК 32411-моддаси ИПК 32411 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2403/252-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – М.Холиков Кассация инстанциясида ажрим чиқарган судья – А.Сувонқулов Тафтиш инстанцияси судида маърузачи судья – И.Матмуратов СИРДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 21 октябрь Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, ҳайъат раиси А.Рахимов раислигида, ҳайъат аъзолари – судьялар Б.Исаков ва И.Матмуратовлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ж.Эгамбердиевнинг котиблигида, “ unn l nstru ti n nd r j t” масъулияти чекланган жамияти раҳбари А.Раззоков иштирокида, “ unn l nstru ti n nd r j t” масъулияти чекланган жамиятининг Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси судининг 2025 йил 5 сентябрдаги ажрими устидан тафтиш тартибида берган шикоятини, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “S vin h” адвокатлик ҳайъати (кейинги ўринларда матнда “даъвогар” деб юритилади) Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ unn l nstru ti n nd r j t” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда “жавобгар” деб юритилади)дан 109 999 000 сўм асосий қарз ва тўланган суд харажатларини ундиришни сўраган Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 25 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 109 999 000 сўм асосий қарз, 2 199 980 сўм давлат божи, 34 000 сўм почта харажати ундирилган. Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 5 сентябрдаги ажрими билан жавобгарнинг кассация шикояти бўйича иш юритиш тугатилган. Жавобгар судга тафтиш тартибидаги шикояти билан мурожаат қилиб, унда биринчи инстанция суди томонидан қабул қилинган ҳал қилув қароридан жавобгар хабари бўлмаганлиги, кассация инстанцияси суди томонидан иш юритиш тикланганлиги, фақат техник хато сабабли ажримда кўрсатилмаганлиги, кассация инстанцияси суди томонидан шикоят топшириш муддати ўтганлиги сабабли иш юритишдан тугатилиши ҳақиқатга тўғри келмаслиги баён этилиб, Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 5 сентябрдаги ажримини бекор қилишни, иш юзасидан янги, қонуний ва адолатли ҳал қилув қарори қабул қилишни сўраган. Суд мажлисида жавобгар раҳбари мазкур низо юзасидан даъвогар билан ўзаро оғзаки келишувга эришганлигини, бироқ келишувни ёзма равишда расмийлаштирмаганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган даъвогар вакиллари иштироки таъминланмади. Бироқ, олдинги суд мажлисида кассация шикояти юзасидан ўз эътирозларини билдирди, низони келишув йўли билан ҳал қилишга тайёр эканлигини билдирган. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда “ИПК” деб юритилади) 324-моддасининг биринчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги ишни тафтиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Шу боис судлов ҳайъати, шикоятни даъвогар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати, жавобгар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, шикоятдаги важларни текшириб, қуйидагиларга кўра, шикоятнинг қаноатлантиришни рад этиб, кассация инстанциясининг ажримини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи қисмида “Ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли”, деб белгиланган. ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2022 йил 1 июнда 06-сонли ҳуқуқий хизмат кўрсатиш шартномаси тузилган. Шартноманинг 1.1-бандида даъвогар жавобгарга ҳуқуқий хизмат кўрсатилиши, жавобгар кўрсатилган хизмат учун мазкур шартномада келишилган миқдорда ва тартибда хизмат ҳақи тўланиши белгиланган. Шартнома шартларига мувофиқ даъвогар томонидан Жиззах туманлараро иқтисодий судининг 4-1301-2211/2086-сонли ишида даъвогар вакили сифатида иштирок этган ва суднинг 2022 йил 16 августдаги ҳал қилув қарори билан Жиззах вилоят ҳокимлиги Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси ҳисобидан “ UNNEL ONS U ION ND OJE ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 2 020 122 699 сўм асосий қарз, 179 871 458 сўм пеня ва олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажатларини ундириш белгиланган. Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлимининг маълумотномасига кўра, 2023 йил 26 апрелда 2 200 018 157 сўм қарздорлик жавобгарнинг ҳисобрақамига ўтказиб берилганлиги аниқланган. Даъвогарнинг жавобгарга 2024 йил 15 майда йўллаган шартноманинг 5.3-банди асосида ҳисобланган 109 999 000 сўм қарздорликни тўлаш ҳақидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу боис, даъвогар Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 109 999 000 сўм асосий қарз ва олдиндан тўланган суд харажатларини ундиришни сўраган. Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 25 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилган. Бундан норози бўлган жавобгар Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация шикояти билан мурожаат қилган ва шикоят Гулистон туманлараро иқтисодий суди 2025 йил 30 июлда кирим қилинган. ИПК 285-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, кассация шикояти (протести) биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида берилиши мумкин. Кассация шикояти (протести) беришнинг ўтказиб юборилган муддати шикоят (протест) берган шахснинг илтимосномаси бўйича кассация инстанцияси суди томонидан, агар илтимоснома кассация шикоятини (протестини) бериш муддати ўтган кундан эътиборан уч ой ичида берилган ва кассация шикоятини (протестини) бериш муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари суд томонидан узрли деб топилган бўлса, тикланиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 25 мартдаги “Судлар томонидан иқтисодий ишларни апелляция, кассация тартибида кўришнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 10-сонли қарорининг 7-бандида судларга тушунтириш берилган бўлиб, унга кўра, шикоятни (протестни) беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш ҳақидаги илтимосномада муддатнинг ўтказиб юборилиши сабаблари кўрсатилиши ва асослантирилиши лозим. Апелляция, кассация шикоятини (протестини) бериш муддати ўтказиб юборилганлигининг узрли сабаблари бўлиб, судга бундай шикоят (протест) билан ўз вақтида мурожаат қилишга тўсқинлик қилган, аризачига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар ҳисобланиши мумкин. Кассация инстанцияси суди 2025 йил 5 августдаги ажрими билан кассация шикояти беришнинг ўтказиб юборилган муддатини узрли деб топиш ва ўтказиб юборилган муддатни тиклаб иш юритишга қабул қилиш илтимосномасини қаноатлантириб, жавобгарнинг кассация шикоятини иш юритувга қабул қилган бўлса-да, кейинчалик 2025 йил 5 сентябрдаги ажрими билан кассация шикояти бўйича иш юритиш тугатган. Чунки, жавобгар томонидан кассация шикояти суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб олти ой ичида яъни 2024 йил 26 октябрга қадар берилиши керак эди. ИПК талабларига кўра, кассация шикоятини бериш муддати ўтган кундан эътиборан уч ой ичида берилган ва кассация шикоятини бериш муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари суд томонидан узрли деб топилган бўлса, тикланиши мумкин. Бироқ, жавобгар томонидан кассация шикояти 2025 йил 30 июлда судга тақдим этилган ҳолда қонунда белгиланган 6 ва 3 ойлик муддатлари ўтказилиб судга тақдим этилган. Шу боис, кассация инстанцияси суди ИПК 296-моддасининг биринчи қисмига 1-бандига асосланиб, кассация шикояти бўйича иш юритишни тугатиб қонуний тўхтамга келган. Ваҳоланки, ИПК 296-моддасининг биринчи қисмига 1-бандига кўра, кассация шикояти (протести) ушбу Кодексга мувофиқ кассация тартибида шикоят қилинмайдиган (протест келтирилмайдиган) суд ҳужжати устидан берилган ва у кассация инстанцияси суди томонидан хатога йўл қўйилиб, иш юритишга қабул қилинган бўлса кассация инстанцияси кассация шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатади. Судлов ҳайъати жавобгарнинг тафтиш тартибидаги шикоятида ва суд мажлисида билдирилган важларини муҳокама қилиб, ушбу важлар суднинг ажримини бекор қилиш учун асос эмас деб ҳисоблайди. Хусусан, жавобгарнинг уларнинг раҳбари Озарбайжон давлатида узоқ муддат хизмат сафарида бўлганлиги ва суднинг ҳал қилув қароридан хабари бўлмаганлиги, салкам бир йил муддат давомида корхонада ходим бўлмаганлиги, кассация инстанцияси суди ўтказиб юборилган муддатни тиклаганлиги, бироқ кейинчалик кассация шикояти бўйича иш юритиш тугатилганлиги ҳақидаги важлари билан келишиб бўлмайди. Иш ҳужжатларида биринчи инстанция судининг суд муҳокамасини кейинга қолдириш тўғрисидаги ажрими ва ҳал қилув қарори жавобгарга айнан рўйхатдан ўтказувчи ва ваколатли органлар маълумотида кўрсатилган манзилга юборилганлиги ва етказилганлиги тўғрисида “Гибрид почта” хизматининг тасдиқловчи маълумоти мавжуд. Шунга кўра, суд асосли равишда ИПКнинг 128-моддасига мувофиқ, жавобгарни суд муҳокамаси ҳақида хабардор қилинган деб ҳисоблаб, ИПКнинг 170-моддаси талабига кўра, ишни жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб чиққан ва якуний суд ҳужжатини юқорида қайд этилган манзилга жўнатган. Қолаверса, жавобгарнинг кассация шикояти билан ўз вақтида мурожаат қилишга тўсқинлик қилувчи ва унга боғлиқ бўлмаган ҳолатлар мавжуд эмас. Аксинча, жавобгарда суднинг ҳал қилув қарори юзасидан хабардор бўлиши ва ўз вақтида судга кассация шикояти билан мурожаат қилиши учун етарлича вақт мавжуд бўлган. Шунингдек, ИПКнинг 285-моддаси бўйича кассация шикояти бериш муддати аниқ белгиланган бўлиб, кассация инстанцияси суди судьяси томонидан кассация шикояти бериш муддати ўтказиб юборилганлиги ҳисобланилмаган ҳолда хатога йўл қўйилиб кассация шикояти иш юритишга қабул қилинган. Амалдаги процессуал қонунчиликда хатога йўл қўйилиб қабул қилинган шикоят юзасидан, кейинчалик, ушбу хатоликни қайта кўриб чиқиб қарор қабул қилиши мумкинлиги белгилаб қўйилган. Демак, ушбу ҳолатда кассация инстанцияси судининг кассация шикояти бўйича иш юритишни тугатиш ваколати бўлган. ИПК 3246-моддасининг биринчи қисмида “Суд ишни тафтиш тартибида кўриш чоғида қуйи инстанция судлари томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича текширади”, деб белгиланган. ИПК 32411-моддасининг учинчи қисми 1-бандига кўра, ишни тафтиш тартибида кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестини) кўриш натижалари бўйича ажримни, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Судлов ҳайъати, жавобгар томонидан шикоятда келтирилган важлар ўз исботини топмаганлигини, кассация инстанцияси томонидан моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормалари бузилмаганлигини инобатга олиб, суд ажримини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас, деб ҳисоблайди. Шу билан бирга судлов ҳайъати, ИПКнинг 118-моддаси талаби доирасида суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, ишни тафтиш инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ жавобгар томонидан олдиндан тўланган почта харажатларини унинг зиммасида қолдиришни лозим деб топади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 3243-3249-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қ и л а д и: “ unn l nstru ti n nd r j t” масъулияти чекланган жамиятининг тафтиш тартибидаги шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 5 сентябрдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериш мумкин. Раислик қилувчи ҳайъат аъзолари: /имзо/ А.Рахимов Б.Исаков И.Матмуратов