Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2203-2508/9709 Дата решения 21.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ургенчский межрайонный экономический суд Судья ROZUMBETOV ELMUROD KAMILJANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 02715b77-cba1-4a08-a09a-418e496c7e46 Claim ID PDF Hash 79592a2486300c28... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 43-моддаси онуни 43 law
онуннинг49-моддаси онуннинг 49 law
онун 49-моддаси онун 49 law
онун 43-моддаси онун 43 law
ИПК 13-моддасининг 4-қисми ИПК 13 4 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
****3-****8/9709-сонлииқтисодий иш Судья: **** ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Боғоттумани **** йил21 октябрь Боғоттуманлараро иқтисодий суди, судья****раислигида, судья ёрдамчиси****нинг котиблигида,аризачи вакили **** (10.10.**** йилдаги ****-сонли ишончномага асосан), жавобгар вакили адвокат **** (10.10.**** йилдаги16-сонли ишончнома ва 10.10.**** йилдаги 25-сонли ордерга асосан), мутахассис ***муассасаси Хоразм филиали вакиллари **** ва **** иштирокида,аризачи Ўзбекистон ****ҳкамаси ҳузуридаги электр энергияси нефтьмаҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг жавобгар“*** **** ****”масъулияти чекланган жамиятига нисбатан****сўммолиявий санкция қўллаштўғрисидаги аризаси бўйича ишни Боғот туманлараро иқтисодий судининг биносида бўлиб ўтган видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд **** кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон ****ҳкамаси ҳузуридаги электр энергияси нефтьмаҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспексияси (бундан буён матнда аризачи деб юритилади)Боғот туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб,“*** **** ****” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан****сўммолиявий санкция қўллашни сўраган. Суднинг **** билан ишга ***муассасасидан мутахассис жалб этилган. Суд ****аризачивакилиаризаталабини қўллаб-қувватлаб, жавобгарнинг автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида текшириш ўтказилганда ёнилғи тарқатиш ускуналарининг қиёслов кўригидан ўтказиш муддати25.01.**** йилдатугаган бўлсада, ёнилғи сотишорқали тарқатишдавом этаётганлиги аниқланиб, ушбу ҳолат юзасидан 17.03.**** йилда далолатнома расмийлаштирилганлиги,мазкур текширув жавобгар фаолиятида биринчи маротабаамалга оширилганбўлсада, **** 49-моддасининг бешинчи қисмида назарда тутилган имтиёз жавобгарга нисбатан татбиқ қилинмаслигинибилдириб, аризани тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд **** жавобгар вакили ариза талабларига эътироз билдириб,ЎРҚ****-сонли Қонунининг 43-моддаси иккинчи қисмига кўра, нефть маҳсулотлари ва суюлтирилган углеводород газини қонунчиликда белгиланган тартибда сертификатлаштиришдан ўтказилмаган ҳамда белгиланган тартибда тамғаланмаган назорат ўлчов асбоблари ва ёқилғи тарқатиш ускуналари орқали истеъмолчиларга етказиб бериш назарда тутилган бўлсада, аризачи “Сертификатлаштиришдан ўтказилмаган” деганнормани гўёки “Қиёслашдан ўтказиш муддати ўтган” деган маънода нотўғри талқин қилиб, жавобгарга нисбатан асоссиз равишда молиявий санкция белгилаганлигини, аризачи жавобгарга нисбатан молиявий жарима миқдорини белгилашда Қонундаги “Охирги текширув ўтказилган кун” деган нормани гўёки “Қиёслашдан ўтказиш муддати ўтган кун” деган маънода нотўғри талқин қилиб, жарима миқдорини **** йил 1 февраль кунидан реализация қилинган маҳсулотнинг жами қийматидан келиб чиққан холда нотўғриҳисоблаганлигини шунингдек, мазкур аниқланган ҳуқуқбузарлик деб топилган ҳаракатлар жавобгар фаолиятида биринчи маротаба содир этилганлигини, жавобгар бу ҳаракатлари билан ҳеч қандай зарар етказмаганлигини ва ҳолат 17.03.**** йилда аниқланган бўлсада жавобгар уни 18.03.**** йилда бартараф этиб, ўлчаш воситаларини қиёслаш кўригидан ўтказган ҳолда гувоҳнома олганлигини билдириб, аризани қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд **** ***муассасаси Хоразм филиали мутахассислари тушунтириш бериб,жавобгар жамияти билан тузилган шартномага асосан жамиятга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида ёнилғи тарқатиш ускуналарининг қиёслов кўриги ўтказилганлиги, қиёслаш кўриги давомида ёнилғи тарқатиш ускуналари белгиланган тартибда ишлаётганлиги аниқланганлигини, уларга ўзлари томонидан ўзгартириш ёки тузатиш киритилмаганлигини, агар ускуналарда носозлик аниқланса носозлик автоматик равишда, ҳеч қандай ташқи таъсирларсиз тузалиб кетиши мумкин эмаслигисабабли жавобгарга тегишли ёнилғи тарқатиш ускуналари ўлчаш воситаларининг охирги текширувидан буён тўғри ишлаб келганлигини билдирдилар. Суд,ишда иштирок этувчи шахслар ва мутахассисларнингтушунтиришларини тинглаб ҳамда ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўрааризаниқаноатлантиришнирад этишнилозим деб топади. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамасидан аниқланишича, Ўзбекистон ****ҳкамаси ҳузуридаги электр энергияси нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғининг **** йил 17 мартдаги ****1-сонли текшириш ўтказиш тўғрисида буйруғига асосан ваколатли органни текширув бошлангандан сўнг хабардор этиш тартибида, ёқилғи-энергия ресурсларини ишлаб чиқариш (қазиб олиш), қайта ишлаш, узатиш (ташиш) **** ва истеъмол қилиш, уларнинг сифат ва миқдор жиҳатдан **** таъминлаш бўйича норматив- ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда техник қоидалар ва нормалар талабларига риоя этилиши юзасидан жавобгарга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида аризачининг Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси мутахассиси О.Тўраев томонидан жавобгар раҳбари****иштирокида **** йил 17 март куни бир кун муддатда текшириш ўтказилган. Текширишда жавобгарга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида(бундан буён матнда АЁҚШ деб юритилади) 1дона ёқилғиқуйиш ускунасии белгиланган муддатдан ортиқ даврда қиёсловдан ўтказилмасдан текшириш ўтказиш кунига қадар жами ****сўмқийматдаги (****сўм қийматдаги Аи-80 русумли автобензин ва****сўм қийматдаги дизель ёқилғиси) нефть маҳсулотлариреализация қилинганлиги аниқланиб,ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштирилган. Жавобгар раҳбари далолатнома билан танишиб,**** **** бўлган кўрсатмани олган ҳолда далолатноманиимзолаб, эътирози йўқлигини билдирган. Аризачининг **** йил26 мартдаги256-сонли қарори билан жавобгарга нисбатан“Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 43-моддасининг иккинчи қисмига кўра, молиявий санкция миқдори****сўм этиб белгиланган. Жавобгар томонидан жарима суммаси ихтиёрий равишда тўланмаганлиги сабабли, аризачиюқоридаги ариза талаби билан судга мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикасининг 07.08.**** йилдаги “Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги ЎРҚ-****-сонли Қонуни(бундан буён матнда Қонун деб юритилади)43-моддасининг 2-қисмига кўра, нефть маҳсулотлари ва суюлтирилган углеводород газини қонунчиликда белгиланган тартибда сертификатлаштиришдан ўтказилмаган ҳамда белгиланган тартибда тамғаланмаган назорат ўлчов асбоблари ва ёқилғи тарқатиш ускуналари орқали истеъмолчиларга етказиб бериш, шунингдек назорат ўлчов асбобларига ташқаридан бевосита таъсир кўрсатиш — назорат ўлчов асбоблари ва ёқилғи тарқатиш ускуналарининг охирги текшируви ўтказилган кундан эътиборан реализация қилинган товар қийматининг эллик фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Ўзбекистон ****ҳкамасининг **** йил 26 февралдаги ****-сон қарори билан “Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланишда содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тартиби тўғрисида”ги Низоми (бундан буён матнда Низом деб юритилади) тасдиқланган бўлиб, ушбу Низом ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланишда содир этилган ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва ҳуқуқбузарликларга йўл қўйган хўжалик юритувчи субъектларга (юридик шахслар, шунингдек, юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган жисмоний шахслар) нисбатан ҳуқуқий таъсир чораси сифатида молиявий санкциялар қўллаш тартибини белгилайди.Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бу соҳадаги ваколатли орган ҳисобланади. Низомнинг 27-бандига кўра, биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган хўжалик юритувчи субъект йўл қўйилган ҳуқуқбузарликни ихтиёрийравишда бартараф этган ва етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қоплаган бўлса, молиявий санкция қўлланилмайди. Суд муҳокамасида аниқланган ҳолатларга кўра, аризачи томонидан 17.03.**** йилда ўтказилган текшириш жараёнида жавобгарга тегишли АЁҚШда нефтьмаҳсулотлари тарқатиш учунбирдона ёқилғи қуйиш ускунаси, жами дастаклар сони иккитани ташкил этиши, сотувда бўлган Аи-80-русумли автобензин тарқатиш учун бир дона ва дизель ёқилғиси тарқатиш учун бир дона дастаклар мавжудлиги, ускуна ***муассасаси Хоразм филиали томонидан **** йил25 июлькуни қиёслов кўригидан ўтказилганлиги, амал қилиш муддати **** йил25 январь кунига қадар бўлганлиги, қиёслов кўригидан ўтказиш муддати тугаганлиги **** далолатнома тузилган ҳамда бир нусхаси жавобгар раҳбарига топширилган. Мазкур текшириш тадбири давомида 17.03.**** йилда жавобгарга **** **** бўлган ёзма кўрсатма топширилган бўлиб, унда ўтказилган текшириш бўйича тузилган далолатномани ходимлар ўртасида муҳокама қилиш (муддати 3 кун), ёнилғи тўлдириш устунларини навбатдаги қиёслов кўригидан ўтказиш (муддати 5 кун), текшириш кунида АЁҚШда сотувда бўлган Аи-80-русумли ва дизель ёқилғилари Тошкент марказий назораткимёлабораториясидабелгиланган тартибда таҳлиллардан ўтказилиб, таҳлил натижалари маълум бўлмагунга қадар Аи-80-русумли ва дизель ёқилғиларини реализация қилинишини тўхтатиб туриш (муддати 3 кун) белгиланиб, ушбу кўрсатма бандларини **** таъминлаб, ҳудудий бошқармага ёзма равишда хат орқали маълумот беришга жамият раҳбари масъуллиги белгиланган (муддати 10 кун). Ўзбекистон ****ҳкамаси ҳузуридаги электр энергияси нефтьмаҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси Тошкент марказий назорат-кимёлабораториясининг 20.03.**** йилдаги 429ва 430-сонли сифат паспортларига кўра, Аи-80-русумли ва дизель ёқилғилари давлат стандарти ва андозаларига мос келиши қайд қилинган. Бундан ташқари, жавобгарга тегишли ёқилғи қуйиш ускунаси текширишдан бир кун ўтиб, яъни 18.03.**** йилда давлат қиёсловидан ўтказилиб, ускуналаргаамал қилиш муддати **** йил 18 сентябргача бўлган ўлчаш воситасини қиёслов гувоҳномаси берилган. Қонуннинг49-моддасибешинчиқисмига кўра, агар энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасида биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган хўжалик юритувчи субъект йўл қўйилган ҳуқуқбузарликни ихтиёрий равишда бартараф этган ва етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қоплаган бўлса, молиявий санкция қўлланилмайди. Мазкур ҳолатда суд, жавобгар томонидан энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасида биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги, йўл қўйилган ҳуқуқбузарлик ихтиёрий равишда бартараф этилганлигиҳамда қайта қиёслашдан ўтказиш давомида ёқилғи тарқатиш ускунасида носозликлар аниқланмаганлиги, шундан келиб чиқиб етказилган зарар ҳам мавжудэмаслигиҳолатидан келиб чиқиб, аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Суд аризачи вакилинингҚонун 49-моддасининг бешинчи қисмида назарда тутилган имтиёз жавобгарга нисбатан татбиқ қилинмаслиги **** **** билан келишмайди. Чунки, мазкур Қонун нормаси молиявий санкция қўлланилмаслиги учун **** лозим бўлган **** талабларни ўзида акс эттирганлиги, улардан бири етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қоплашэканлиги баробарида жавобгар фаолиятида ўтказилган текширишда зарар етказиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланмаган. Қонуннинг мазкур талаби шартли характерга эга бўлиб,бундаагар зарар етказилган бўлса уни тўлиқ қопланиши, зарар етказилмаган ёки зарар етказилганлик ҳолати аниқланмаса зарарни қоплаш талаби мавжуд эмаслигини назарда тутади. Суд, Қонуннинг мазкур талабипрофилактика **** киритилганлигини, бунда хўжалик юритувчи субъект (тадбиркор) ўз хатосини англаб, тезфурсатларда уни бартараф этса,давлат уни жазоламаслиги, балки масъулиятлиликни рағбатлантиришини назарда тутганлигини эътироф этади. Суд, жавобгар вакилининг Қонун 43-моддаси 2-қисмида нефть маҳсулотлари ва суюлтирилган углеводород газини қонунчиликда белгиланган тартибда сертификатлаштиришдан ўтказилмаган ҳамда белгиланган тартибда тамғаланмаган назорат ўлчов асбоблари ва ёқилғи тарқатиш ускуналари орқали истеъмолчиларга етказиб бериш назарда тутилган бўлсада, аризачи “Сертификатлаштиришдан ўтказилмаган” деган нормани гўёки “Қиёслашдан ўтказиш муддати ўтган” деган маънода нотўғри талқин қилиб, жавобгарга нисбатан асоссиз равишда молиявий санкция белгилаганлиги **** **** билан келишмайди. Чунки, белгиланган тартибда тамғалашнинг зарурий қоидаси ўлчаш воситаларини давлат қиёсловидан ўтказиш орқали гувоҳнома беришни назарда тутади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг ****-моддаси 2-қисмига кўра, суд ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда суд ****: ҳуқуқбузарлик ҳодисаси бўлган-бўлмаганлигини ва унинг содир этилганлиги фактини; текшириш учун ва текшириш натижалари бўйича далолатнома ёки бошқа ҳужжат тузиш учун асослар ва назорат қилувчи органнинг ваколатлари бор-йўқлигини; мазкур ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун қонунчиликда жавобгарлик назарда тутилган-тутилмаганлигини ва ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш учун асослар бор-йўқлигини аниқлайди. ИПК 13-моддасининг 4-қисмига кўра, тадбиркорлик субъектлари ва давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар, шунингдек **** ўртасидаги низолар бўйича ишларни кўриб чиқишда қонунчиликда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган барча бартараф этиб бўлмайдиганзиддиятлар ва ноаниқликлар тадбиркорлик субъектининг фойдасига талқин этилади. ИПК68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Мазкур Кодекснинг ****-моддасига кўра, суд **** ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғриси”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддасининг 19-бандига мувофиқ аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод қилинган. Юқоридагиларга кўра, суд аризани қаноатлантиришни рад этишни,ишни кўриш билан боғлиқ давлат божи тўловидан тарафларнинг озод қилинганлигини инобатга олишни,**** сўмпочта **** олдиндан тўланганлигини инобатга олишни,аризачидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб **** ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ **** сўм миқдорида суд **** ундиришни лозим топади. Баён этилганларга асосанҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, ****,****,****, ****, ****, ****-моддаларини қўллаб, суд қарорқилди: Аризачининг аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Аризани **** этишда олдиндан тўланган **** сўм почта **** аризачиЎзбекистон ****ҳкамаси ҳузуридаги электр энергияси нефтьмаҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясизиммасида қолдирилсин. АризачиЎзбекистон ****ҳкамаси ҳузуридаги электр энергияси,нефтьмаҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб **** ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ **** сўм миқдорида суд **** ундирилсин. Ҳал қилув қарори ўн кун муддат ўтгач қонуний кучга кириши қайд қилинсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро **** берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали ўн кунлик муддат ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья ****