← Назад
Решение #2873373 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 19 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ИПК | 3246 | — | law | |
| ИПК | 3247 | — | law | |
| ИПК | 3248 | — | law | |
| айъати ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1203-2501/411-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – Ў.Йўлдошев
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – А.Сувонқулов
Тафтиш инстанциясида маърузачи
судья – А.Рахимов
СИРДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 20 октябрь
Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати,
А.Рахимов раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар И.Матмуратов ва
Б.Исаковлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Боирбековнинг
суд мажлиси котиблигида, ААА вакиллари С.Т (раҳбар в.б.), А.Х (2025 йил
10 январдаги 02/22-001-сонли ишончномага асосан), “БББ” МЧЖ вакили О.Р
(2025 йил 8 октябрдаги 14-сонли ишончномага асосан) иштирокида, Боёвут
туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 4 мартдаги ҳал қилув қарори ва
Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация
инстанцияси судининг 2025 йил 12 августдаги қарори устидан “БББ”
масъулияти чекланган жамияти томонидан тафтиш тартибида берилган
шикоятни суд биносида, видеоконференц алоқа тизими орқали ўтказилган
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Иш ҳужжатларига кўра, ААА (кейинги ўринларда матнда даъвогар ёки
уюшма деб юритилади) ва “БББ” масъулияти чекланган жамияти (кейинги
ўринларда матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2022 йил 5 январда
ААА аъзолигига қабул қилиш тўғрисида муддатсиз даврга 73-сонли
шартнома (кейинги ўринларда матнда аъзолик шартномаси деб юритилади)
тузилган.
Аъзолик шартномасининг 1.2-бандига мувофиқ, шартнома мавзуси
томонлар ўртасида тадбиркорлик фаолиятини мувофиқлаштириш, уларнинг
манфаатини ҳимоя қилиш ва ўзаро муносабатларни тартибга солишдан
иборат бўлган.
Аъзолик шартномасининг 4.2.7-бандига кўра жавобгар ҳар йили пахта
хомашёси етиштириш учун пахта тўқимачилик кластерларига бириктирилган
ер майдонларининг ҳар бир гектаридан базавий ҳисоблаш миқдорининг
10 фоизи миқдорида (йиллик миқдорни ойларга тенг тақсимланган ҳолда
ойма-ой) уюшмага тўлаб бериши шарт бўлган, шартноманинг 4.2.8-бандида
эса ушбу тўловлар шартнома имзоланган кундан бошлаб ҳар ойнинг биринчи
ўн кунлигидан кечиктирмасдан амалга оширилиши лозимлиги кўрсатилган.
Жавобгар аъзолик шартномасида келишилган тўловларни даъвогарга
тўлаб бермаган.
Шу боис, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
ҳисобидан 2022 ва 2023 йиллар учун тўланмаган аъзолик бадалларидан ҳосил
бўлган 426 089 833 сўм қарздорликни ундиришни сўраган.
Боёвут туманлараро иқтисодий судининг (кейинги ўринларда матнда
биринчи инстанция суди деб юритилади) 2025 йил 4 мартдаги ҳал қилув
қарори билан даъво аризаси қаноатлантирилиб, даъвогар фойдасига
жавобгардан 426 089 833 сўм асосий қарз ундирилган.
Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация
инстанцияси судининг (кейинги ўринларда матнда кассация инстанцияси деб
юритилади) 2025 йил 12 августдаги қарори билан биринчи инстанция
судининг 2025 йил 4 мартдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Жавобгар судга тафтиш тартибида шикоят билан мурожаат қилиб,
биринчи инстанция судининг 2025 йил 4 мартдаги ҳал қилув қарори ва
кассация инстанциясининг 2025 йил 12 августдаги қарорини бекор қилишни
сўраган.
Бунга асос қилиб, биринчи инстанция суди томонидан даъвогарнинг
даъво аризаси Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги
қонунининг 19-моддаси нотўғри қўлланилган ҳолда даъвогар тадбиркорлик
субъекти ҳисобланмасада давлат божи тўлови кечиктирилган ҳолда иш
юритишга қабул қилинганлигини, шунингдек, гарчи жавобгар пахта
тўқимачилик кластери сифатида ташкил этилган ва 2022 йил 9 мартда
тузилган битимда Сирдарё вилояти, Ховос туманида 7000 гектар ажратилган
ер майдонида пахта тўқимачилик кластери фаолиятини йўлга қўйиши
белгиланган бўлсада, лекин амалда ер майдонлари ажратилмаганлиги ҳамда
ер ижара шартномаси тузилмаганлиги, кассация инстанцияси 2022 йил
20 мартдаги 03/1-2824-сонли Пахта тўқимачилик кластерлари фаолиятини
мувофиқлаштириш республика комиссиясининг йиғилиш баёни билан
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2022 йилда фаолият
юритадиган пахта тўқимачилик кластерлари ва кооперациялар ҳамда уларга
ажратилган, шу жумладан фермер хўжаликлари билан фьючерс шартномаси
асосида бириктирилган ер майдонлари тасдиқланганлиги, ушбу баённома
билан жавобгарга 7000 гектар ер майдони пахтачилик фаолияти билан
шуғулланиш учун ажратилганлигини кўрсатиб ўтган бўлсада, лекин
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4-декабрдаги
733-сонли қарорига илова қилинган “Пахта тўқимачилик кластерлари
фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 32-бандида пахта
хомашёси етиштирувчилар ўзи фаолият юритаётган ҳудудда исталган
кластер билан пахта хомашёсини етказиб бериш бўйича шартнома тузишга
ҳақли эканликлари, шу сабабли тумандаги барча фермер хўжаликлари билан
шартнома тузиш имконияти йўқлигини, қонунчиликда ер майдонларини
2
бириктириб бериш ҳақида норма мавжуд эмаслигини, шу боис кластерга
7000 гектар ер майдони учун аъзолик бадалини ҳисоблаш асоссиз
эканлигини, бундан ташқари, жамият 2023 йилга қадар пахта хомашёсини
шартнома асосида бошқалардан сотиб олиш шаклида фаолият юритган бўлса
2023 йилдан бошлаб бу фаолият билан бошқа хўжалик юритувчи субъект
“ССС” МЧЖ шуғулланганлигини, шу сабабли уюшма аъзолик тўловларини
ушбу кластерга юклатиш лозимлигини, бундан ташқари, даъвогар низони
судгача ҳал этиш тартибига риоя этмаганлигини кўрсатиб ўтган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили тафтиш тартибидаги
шикоятни қувватлаб, унда келтирилган важларни такрорлаб, шикоятни
қаноатлантиришни, биринчи ва кассация инстанциялари суд қарорларини
бекор қилиб, даъвони рад этишни сўради.
Даъвогар вакиллари суд мажлисида тушунтириш бериб, 2022 ва
2023 йилларда пахта тўқимачилик кластери фаолиятини амалга ошириш учун
ер майдонларини ажратиш ва бириктириш масалалари Пахта тўқимачилик
кластерлари фаолиятини мувофиқлаштириш республика комиссияси
томонидан
белгиланганлигини,
бу
боради
баённомалар
қабул
қилинганлигини, бундан ташқари жавобгарнинг пахта тўқимачилик кластери
фаолиятини йўлга қўйиш ҳақида тузилган битимда ҳам ер майдонлари
7000 гектарни ташкил этиши кўрсатилганлигини, жавобгар томонидан
уюшмага аъзолик шартномасини бекор қилиш ҳақида мурожаат келиб
тушмаганлигини, “ССС” МЧЖ уюшма аъзоси эмаслигини ва пахта
тўқимачилик кластерлари рўйхатида мавжуд эмаслигини, қуйи судлар
даъвони қаноатлантириш ҳақида тўғри хулосага келганликларини баён
қилиб, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни сўрадилар.
Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, тафтиш тартибидаги шикоятда келтирилган
важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга
кўра, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини ҳамда кассация инстанцияси судининг
қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи
қисмида “Ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча
усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли” деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда матнда ИПК деб юритилади) 13-моддасининг биринчи қисмига
мувофиқ, суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон
Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4декабрдаги 733-сонли қарори билан тасдиқланган “Пахта тўқимачилик
кластерлари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 3бандида (2023 йилнинг 14 декабрь санасига қадар бўлган таҳририда) –
“Пахта-тўқимачилик кластери қуйидаги шаклда ташкил этилади: - қишлоқ
3
хўжалиги ер участкаларини ижарага олган ҳолда пахта хом ашёсини
етиштириш; - қишлоқ хўжалиги ер участкаларини ижарага олмасдан пахта
хом ашёсини шартнома асосида фермер хўжаликлари ва бошқа пахта хом
ашёси етиштирувчи хўжалик субъектларидан (кейинги ўринларда — пахта
хом ашёси етиштирувчилар) сотиб олиш; - қишлоқ хўжалиги ер
участкаларини ижарага олган ҳолда пахта хом ашёсини етиштириш ҳамда
пахта хом ашёси етиштирувчилардан шартнома асосида пахта хом ашёсини
сотиб олиш” деб белгиланган.
Низомнинг 5-бандида (2023 йилнинг 14 декабрь санасига қадар бўлган
таҳририда) “Пахта-тўқимачилик кластери фаолиятини ташкил этиш Пахтатўқимачилик кластерлари фаолиятини мувофиқлаштириш республика
комиссияси (кейинги ўринларда — Республика комиссияси) қарорига асосан
Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади” деб кўрсатилган.
Низомнинг 7-бандига кўра, пахта-тўқимачилик кластери Ўзбекистон
Республикасининг барча ҳудудларида пахта хом ашёсини етиштириш учун
мўлжалланган ер участкалари негизида мазкур Низомнинг 3-бандида
кўрсатилган шаклларда ташкил қилинади.
Низом 29-бандининг олтинчи хатбошисига мувофиқ, пахта тўқимачилик
кластери уюшма билан пахта-тўқимачилик кластери ўртасида тузилган
аъзолик шартномалари доирасида олинган мажбуриятни бажариш ҳамда
аъзолик бадалларини белгиланган муддатларда тўлаб бориш мажбуриятига
эга.
ТТТ, ААА, МММ ҳамда “БББ” МЧЖ ўртасида 2022 йил 9 март санасида
“БББ” МЧЖ пахта тўқимачилик кластери фаолиятини йўлга қўйиш
тўғрисида 10/06-сонли битим тузилган.
Битимнинг 1.1-бандига кўра, битим предмети – МММ, МММда 7000
гектар ажратилган ер майдонида пахта тўқимачилик кластерининг
фаолиятини самарали ташкил этиш ва юритиш ҳамда пахта тўқимачилик
кластери ва тарафларнинг муносабатларини тартибга солишдан иборат.
Шунингдек, 2022 йил 20 мартдаги 03/1-2824-сонли Пахта тўқимачилик
кластерлари фаолиятини мувофиқлаштириш республика комиссиясининг
йиғилиш баёни билан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2022
йилда фаолият юритадиган пахта тўқимачилик кластерлари ва кооперациялар
ҳамда уларга ажратилган, шу жумладан фермер хўжаликлари билан фьючерс
шартномаси асосида бириктирилган ер майдонлари иловага мувофиқ
тасдиқланган, шунингдек, 1-иловадаги янги ташкил қилинган пахта
тўқимачилик кластерлари фермер хўжаликлари билан фьючерс шартномаси
асосида фаолият юритиши белгиланган.
Йиғилиш баёнининг 1-иловасига кўра Сирдарё вилоятининг Ховос
туманида “БББ” МЧЖ фаолият юритиши ҳамда унга фермер хўжаликлари
билан фьючерс шартномаси асосида бириктирилган ер майдонлари 7000
га.ни ташкил этиши белгиланган.
Жавобгар аъзолик шартномасининг 4.2.7-бандида белгиланган шартга
мувофиқ, пахта тўқимачилик кластери фаолиятини юритиш учун
4
бириктирилган ер майдонларининг ҳар бир гектари ҳисобидан базавий
ҳисоблаш миқдорининг 10% миқдорида аъзолик бадалини тўлаши лозим
бўлсада, бироқ ушбу тўловларни амалга оширмаган.
Бунинг оқибатида жавобгарнинг даъвогар олдида тўланмаган аъзолик
бадаллари ҳисобидан 2022 йил учун 201 506 500 сўм, 2023 йил учун эса
224 583 333 сўм миқдорида қарздорлиги юзага келган.
Шу боис, биринчи инстанция суди даъвони қаноатлантириб, тўланмаган
аъзолик бадалларидан ташкил топган қарздорлик суммасини ундириш ҳақида
тўғри хулосага келган, апелляция инстанцияси эса биринчи инстанция суди
томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилмаганлигини
инобатга олиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз
қолдириш ҳақида асосли тўхтамга келган.
Судлов ҳайъати тафтиш тартибидаги шикоятда келтирилган важларни
муҳокама қилиб, ушбу важлар суд ҳужжатларини бекор қилиш ёки
ўзгартириш учун асос эмас деб ҳисоблайди.
Хусусан, тафтиш тартибидаги шикоятда даъвогарнинг даъво аризаси
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг
19-моддаси нотўғри қўлланилган ҳолда даъвогар тадбиркорлик субъекти
ҳисобланмасада давлат божи тўлови кечиктирилган ҳолда иш юритишга
қабул қилинганлиги ҳақида важ келтирилган.
Бироқ, даъво аризасининг давлат божи тўловини кечиктириб иш
юритишга қабул қилинганлиги ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун асос
ҳисобланмайди.
Шунингдек судлов ҳайъати, жавобгарнинг пахта тўқимачилик кластери
сифатида ташкил этилганлиги, 2022 йил 9 мартда тузилган битимда Сирдарё
вилояти, Ховос туманида 7000 гектар ажратилган ер майдонида пахта
тўқимачилик кластери фаолиятини йўлга қўйиши белгиланган бўлсада, лекин
амалда ер майдонлари ажратилмаганлиги ҳамда ер ижара шартномаси
тузилмаганлиги, кассация инстанцияси 2022 йил 20 мартдаги 03/1-2824сонли Пахта тўқимачилик кластерлари фаолиятини мувофиқлаштириш
республика комиссиясининг йиғилиш баёни билан Қорақалпоғистон
Республикаси ва вилоятларда 2022 йилда фаолият юритадиган пахта
тўқимачилик кластерлари ва кооперациялар ҳамда уларга ажратилган, шу
жумладан фермер хўжаликлари билан фьючерс шартномаси асосида
бириктирилган ер майдонлари тасдиқланганлиги, ушбу баённома билан
жавобгарга 7000 гектар ер майдони пахтачилик фаолияти билан шуғулланиш
учун ажратилганлигини кўрсатиб ўтган бўлсада, лекин Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4-декабрдаги 733-сонли
қарорига илова қилинган “Пахта тўқимачилик кластерлари фаолиятини
ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 32-бандида пахта хомашёси
етиштирувчилар ўзи фаолият юритаётган ҳудудда исталган кластер билан
пахта хомашёсини етказиб бериш бўйича шартнома тузишга ҳақли
эканликлари, шу сабабли тумандаги барча фермер хўжаликлари билан
шартнома тузиш имконияти йўқлигини, қонунчиликда ер майдонларини
5
бириктириб бериш ҳақида норма мавжуд эмаслигини, шу боис кластерга
7000 гектар ер майдони учун аъзолик бадалини ҳисоблаш асоссиз эканлиги,
бундан ташқари, жамият 2023 йилга қадар пахта хомашёсини шартнома
асосида бошқалардан сотиб олиш шаклида фаолият юритган бўлса
2023 йилдан бошлаб бу фаолият билан бошқа хўжалик юритувчи субъект
“ССС” МЧЖ шуғулланганлиги, шу сабабли уюшма аъзолик тўловларини
ушбу кластерга юклатиш лозимлиги ҳақидаги важларини ўринсиз деб
ҳисоблайди.
Чунки, “Пахта тўқимачилик кластерлари фаолиятини ташкил этиш
тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 3-бандига кўра пахта тўқимачилик
кластерлари қишлоқ хўжалиги ер участкаларини ижарага олмасдан пахта хом
ашёсини шартнома асосида фермер хўжаликлари ва бошқа пахта хом ашёси
етиштирувчи хўжалик субъектларидан сотиб олиш шаклида ташкил этилиши
мумкин.
Жавобгар айнан ушбу шаклда ташкил этилган бўлиб, қишлоқ хўжалиги
ер участкаларини ижарага олмасдан пахта хом ашёсини шартнома асосида
пахта хом ашёси етиштирувчи хўжалик субъектларидан сотиб олиш шаклида
фаолият юритган.
Жавобгар ер майдонларини ижара шартномаси асосида олмаган бўлсада,
бироқ бу унинг аъзолик бадалларини тўлаш билан боғлиқ мажбуриятидан
озод қилмайди.
Ҳолбуки, ТТТ, ААА, МММги ҳамда “БББ” МЧЖ ўртасида 2022 йил 9
март санасида “БББ” МЧЖ пахта тўқимачилик кластери фаолиятини йўлга
қўйиш тўғрисида тузилган 10/06-сонли битимнинг 3.8.5-бандида уюшма
билан кластер ўртасида тузилган аъзолик шартномалари доирасида олинган
мажбуриятни бажариш ҳамда аъзолик бадалларини белгиланган муддатларда
тўлаб бориш кластернинг мажбурияти эканлиги белгиланган.
Шунингдек, юқорида қайд этилган Низомнинг 29-бандида ҳам пахта
тўқимачилик кластери аъзолик бадалларини белгиланган муддатларда тўлаб
бориш мажбуриятига эга эканлиги кўрсатилган.
10/06-сонли битимнинг 1.1-бандига кўра жавобгар Ховос туманидаги
7 000 гектар ажратилган ер майдонида пахта тўқимачилик кластери
фаолиятини йўлга қўйиши белгиланган бўлиб, ҳозирги кунга қадар ушбу
битимга ўзгартириш киритилмаган.
Битимнинг 3.8.11-бандига мувофиқ, жавобгар ўзи фаолият юритаётган
ҳудуддаги пахта хомашёси етиштирувчилар билан пахта хомашёсини сотиб
олиш бўйича шартнома тузишга мажбур.
Ховос туман Қишлоқ хўжалиги бўлими мутахассиси Ғ.У суд мажлисида
берган кўргазмасида, Х т даги пахта хомашёсини етиштирувчи фермер
хўжаликлари 2022 йил ҳосили учун жавобгар билан фьючерс
шартномаларини тузганликларини, 2023 йил ҳосили учун эса “ССС” МЧЖ
билан фьючерс шартномаларини тузганликларини баён қилган.
Гарчи, 2023 йил ҳосили учун Ховос туманидаги пахта хомашёсини
етиштирувчи фермер хўжаликлари билан фьючерс шартномаларини “ССС”
6
МЧЖ тузган бўлсада, бироқ “ССС” МЧЖ пахта тўқимачилик кластери
сифатида ташкил этилмаган ва уюшма аъзоси ҳисобланмайди.
Жавобгар битимда белгиланган мажбуриятларини бузиб, Ховос
туманида пахта хомашёсини етиштирувчилар билан 2023 йил ҳосили учун
фьючерс шартномаларини тузмаган ва бунинг учун тегишли чораларни
амалга оширмаган.
Жавобгарнинг аъзолик бадалларини “ССС” МЧЖга юклаш лозимлиги
ҳақидаги важи ҳам асоссиздир, чунки, “ССС” МЧЖ даъвогар ва жавобгар
ўртасидаги аъзолик шартномасидан келиб чиқадиган муносабат
иштирокчиси ҳисобланмайди.
Шунингдек, жавобгарнинг даъвогар низони судгача ҳал этиш тартибига
риоя этмаганлиги ҳақидаги важлари ҳам ўринсиздир.
Чунончи, аъзолик шартномасининг 7.1-бандида томонлар шартномани
бажариш пайтида юзага келиши мумкин бўлган барча низоларни ва
келишмовчиликларни музокалар йўли билан ҳал қиладилар деб келишилган
бўлиб, бу низони талабнома юбориш йўли билан ҳал этишнинг мажбурий
тартиби ҳисобланмайди.
ИПК 3246-моддасининг биринчи қисмида “Суд ишни тафтиш тартибида
кўриш чоғида қуйи инстанция судлари томонидан моддий ҳуқуқ нормалари
тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя
этилганлигини иш материаллари бўйича текширади” деб белгиланган.
ИПК 3247-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишни тафтиш тартибида
кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш натижалари
бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
ИПК 3248-моддасининг иккинчи қисмида “Суднинг мазмунан тўғри
бўлган ҳал қилув қарори, қарори ёки ажрими фақат юзаки асослар
бўйичагина бекор қилиниши мумкин эмас” деб белгилаб қўйилган.
Бинобарин, судлов ҳайъати тафтиш тартибида берилган шикоятни
қаноатлантириш учун асос мавжуд эмаслигини инобатга олиб, суд
қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни, шикоятни қаноатлантиришни рад
этишни лозим топади.
Шунингдек, судлов ҳайъати ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ,
жавобгар ҳисобидан бюджетга 4 260 899 сўм давлат божи, суднинг депозит
ҳисоб варағига ишни видеоконференция алоқа режимида кўриш билан
боғлиқ 103 000 сўм суд харажатини ундиришни, почта харажати олдиндан
тўланганлигини инобатга олишни лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 118, 3243-3249-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қарор
қилади:
“БББ” масъулияти чекланган жамиятининг тафтиш тартибида берган
шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
7
Боёвут туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 4 мартдаги ҳал қилув
қарори ва Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
кассация инстанцияси судининг 2025 йил 12 августдаги қарори ўзгаришсиз
қолдирилсин.
“БББ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
- республика бюджетига 4 260 899 сўм давлат божи;
- суднинг депозит ҳисоб варағига 103 000 сўм суд харажати ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят берилиши
мумкин.
Раислик қилувчи
А.Рахимов
ҳайъат аъзолари
И.Матмуратов
Б.Исаков
8