← Назад
Решение #2873657 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 107 | — | law | |
| нинг | 18 | — | law | |
| онуннинг | 9 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2302-2501/ХХХ-сонли иқтисодий иш
судья ХХХ
АЖРИМ
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ҳақида)
Беруний тумани
ХХХ йил 20 октябрь
Беруний туманлараро иқтисодий судининг судьяси ХХХ раислигида, судья
ёрдамчиси Р.Юсупованинг котиблигида, даъвогар вакили Р.Уснатдинов
(ишончнома асосида)нинг иштирокида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг даъвогар «DURABLE
ON RETE» МЧЖнинг манфаатини кўзлаб, унинг фойдасига жавобгар “Эл
Шабнам” фермер хўжалигидан 46 242 312 сўм асосий қарз ва 23 121 135 сўм
пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни
суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси
бошқармасининг даъвогар «DURABLE ON RETE» МЧЖнинг манфаатини
кўзлаб, унинг фойдасига жавобгар “Эл Шабнам” фермер хўжалигидан
46 242 312 сўм асосий қарз ва 23 121 135 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок қилган даъвогар вакили жавобгар билан медиатив
келишув тузилганлигини билдириб, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни
сўради.
Палата ва жавобгар вакиллари суд мажлисида қатнашмади ва ўзларининг
ёзма фикрларини судга тақдим қилишмади.
Суд иш ҳужжатларида уларнинг суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида
тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд
эканлигини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси
(кейинги
жойларда
матнда
–
ИПК)нинг
128
ва
170-моддаларига мувофиқ ишни палата ва жавобгар вакилларининг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд даъвогар вакилининг важларини тинглаб, иш ҳужжатларига
ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра даъво аризани кўрмасдан
қолдиришни лозим топди.
Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2025 йил
09 октябрь куни медиатив келишув тузилган.
ИПК 107-моддасининг 53-бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив
келишув тузилган бўлса, иқтисодий суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради.
Шу боис, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни (бундан
буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 18-моддаси биринчи қисмининг
9-бандида, агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса ва ариза
кўрмасдан қолдирилса, давлат божи тўлиқ ёки қисман қайтарилиши кераклиги
кўрсатилган.
Лекин, мазкур Қонуннинг 9-моддаси 17-бандига ассоан даъвогар даъволар
юзасидан давлат божи тўлашдан озод этилганлиги сабабли ушбу даъво аризаси
бўйича давлат божи тўланмаган.
Шу боис, суд иш бўйича тарафлардан давлат божи ундирмасликни ва
даъвогар томонидан иш бӯйича олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини
унинг зиммасида қолдиришни лозим топди.
Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси 53-банди ва 195-моддаларини
қўллаб, суд
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси
бошқармасининг 2025 йил 04 август кунги 13797-сонли даъво аризаси кўрмасдан
қолдирилсин.
Мазкур ажримдан норози тараф шу суд орқали Қорақалпоғистон
Республикаси судига бир ойлик муддат ичида апелляция шикояти бериш
(протест келтириш) мумкин.
Судья
ХХХ