Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2504/5293 Дата решения 20.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья SULAYMANBEKOVA XILOLA ULUGBEKOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый STAR-SILVER-INVEST
Source ID 0f0cc661-8d9c-412e-b924-526388965e3c Claim ID PDF Hash 1c75a706181aa0e6... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган ФКнинг 468-моддаси лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган ФК 468 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
онунининг 39-моддаси онуни 39 law
ФКнинг 260-моддаси ФКнинг 260 law
ФКнинг 261-моддаси ФКнинг 261 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2504/5293-сонли иқтисодий иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 20 октябрь Сирдарё тумани Сирдарёт уманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Сулайманбекова раислигида, судья ёрдамчиси С.Сайданов котиблигида,“HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI”акционерлик жамиятининг жавобгар "STAR-SILVER-INVEST" MAS'ULIYATI CHEKLANGAN JAMIYAT ҳисобидан электр энергия тўловлари бўйича 69 913 374,56сўмасосий қарздорлик, 31 950 410,09 сўм пеняни ундириштўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили М.Абдужаббаров (2025 йил 04 июлдаги G’E-06/0672-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI”акционерлик жамияти (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "STAR-SILVER-INVEST" MAS'ULIYATI CHEKLANGAN JAMIYAT (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан электр энергия тўловлари учун 69 913 374,56сўмасосий қарздорлик, 31 950 410,09 сўм пеняни ундиришни сўраган. Ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейинги матнларда “ИПК” деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан, ишни жавобгар иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар билан ўрталарида электр таъминоти бўйича шартнома имзоланганлигини, 01.10.2025 йил ҳолатига жавобгарнинг жами 101 186 378,74 сўм қарздорлиги мавжудлигини, шундан 69 913 374,65сўм қисмиасосий қарздорлик, 31 950 410.09 сўм қиси пеняни ташкил қилиши, жавобгар томонидан бугунга қадар фойдаланилган электр энергияси ҳақи тўланмаганлигини, 31 950 410.09 сўмлик пеня қарздорлиги 2024 йилдаги энергия истеъмоли тўлови кечикканлиги учун 21 393 500 сўмни, 2025 йилдаги кечиктирилган тўлов учун 10 556 900 сўмни ташкил қилганлигини билдириб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд, ишда тўпланган материалларни ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил қилиб, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг кўрсатувларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисманқаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартнома асосида, зарар етказиш ва қонунда белгиланган бошқа асосларга кўра вужудга келади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 26.01.2022 йилда электр таъминоти шартномаси (келишув) тузилган бўлиб,унга мувофиқ даъвогар (таъминотчи) электр энергияси етказиб бериш, ўз навбатида жавобгар (истеъмолчи) электр энергияси учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.6-бандида истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш олдиндан тўланган тўлов доирасида амалга оширилиши белгиланган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар шартномага мувофиқ жавобгарга электр энергиясини етказиб берган, аммо жавобгар шартномавий муносабатда зиммасига олган мажбуриятини назарда тутилган тартиб ва муддатларда бажаришни таъминламаган ҳамда 2025 йил 01 октябрь ҳолатига 69 913 374,65сўмасосий қарздорликпайдо бўлган. Қарздорликни қоплаш тўғрисидаги талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шундан сўнг, даъвогар электр энергияси ҳақини ундириш бўйича судга даъво киритган. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган ФКнинг 468-моддасига мувофиқ энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 474-моддасига кўра агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади. “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 39-моддасида электр энергияси истеъмолчиларининг бир қатор мажбуриятлари белгиланган бўлиб, унга кўра истеъмолчи истеъмол қилинган электр энергияси учун ҳақни (шу жумладан олдиндан тўловни) намунавий шартномада белгиланган муддатларда тўлаши лозим. Шартномада жавобгар энергия ҳақини ўз вақтида тўлаб боришга мажбурлиги белгиланган. Мазкур ҳолатда, жавобгар 69 913 374,65 сўмасосий қарздорликкайўл қўйганлиги шартнома, солиштирма таққослаш далолатномаси ҳамда ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан тўлиқ ўз тасдиғини топган.Шунга кўра, суд даъвогарнинг жавобгардан 69 913 374,65 сўмасосий қарздорликни ундириш талабини қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар тўлов кечиктирилганлиги учун 31 950 410,09 сўм пеня ундиришни сўраган. Даъвогар томонидан тақдим қилинган маълумотномада жавобгарнинг 2024 йил электр энергияси истемолидан 21 393 500 сўм пеня қарздорлиги бўлганлиги, 2025 йил сентябрь ойига қадар электр энергияси истеъмол қилмаганлиги ва эски йиллардан тўланмай қолган қарздорлик учун жавобгарнинг 10 556 900 сўм пенядан бўлган қарздорлиги юзага келганлиги маълум қилинган . ФКнинг 260-моддаси биринчи қисмига кўра,қонунчилик ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. ФКнинг 261-моддаси иккинчи қисмига кўра, қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Юқоридагиларга асосан, суд, даъвогарнинг жавобгардан 31 950 410,09 сўм пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, ФКнинг 326-моддасида агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги №163-сонли қарорининг 4-бандида ҳам тушунтириш берилган. Суд, пеня ундириш талабини тўлиқ қаноатлантириш жавобгарнинг кейинги фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги, шунингдек, даъвогар жавобгар томонидан етказилган зарар миқдорининг кўпайишига кўмаклашганлиги сабабли, даъвонинг пеня ундириш талабини қисман қаноатлантириб, жавобгардан 10 000 000 сўм пеня ундиришни, пеня ундириш талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. ИПКнинг 118-моддаси олтинчи қисмига кўра,агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Шу сабабли даъво талабининг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда 2 037 275,70 сўм давлат божи тўловини жавобгардан Республика бюджетига ундиришни, олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси кодекси 8, 236, 474, 468-моддаларини, “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 170, 176-180, 186, 192моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: “HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI” акционерлик жамиятининг жавобгар "STAR-SILVER-INVEST" MAS'ULIYATI CHEKLANGAN JAMIYAT ҳисобидан электр энергия тўловлари бўйича 69 913 374 сўм асосий қарздорлик, 31 950 410,09 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар "STAR-SILVER-INVEST" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI”акционерлик жамиятифойдасига 69 913 374сўмасосий қарздорлик, 10 000 000 сўм пеня, 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Жавобгар "STAR-SILVER-INVEST" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 2 037 275,70 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф Сирдарё туманлараро иқтисодий суди орқали Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддатда апелляция ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят беришга (протест келтиришга) ҳақли. Судья judgecode Х. . Сулайманбекова