Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2503/13358 Дата решения 20.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья XOLIKOV MUZAFFAR ABDIGAPPAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение О.Каримов Ответчик / Подсудимый О.Каримов
Source ID da36ca7c-ce38-41b6-b5de-fbe5848dae16 Claim ID PDF Hash b9f22cd9a855d417... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
ИПКнинг 157-моддаси ИПКнинг 157 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ФКнинг 261-моддаси ФКнинг 261 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2503/13358-сонли иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 20 октябрь Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.Холиков раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизовнинг суд мажлиси котиблигида, тарафлардан даъвогар вакили О.Каримов (2025 йил 20 октябрдаги 1615-сонли ишончномага асосан) иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “О.Каримов” АТБ манфаатида жавобгар “ О.Каримов ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 6 227 798,53 сўм муддати ўтган кредитнинг фоизи, 942 930,95 сўм пеня, жами 107 170 729,48 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “О.Каримов” АТБ (даъвогар) ва “О.Каримов” масъулияти чекланган жамияти (қарздор) ўртасида 2024 йил 4 ноябрда 507Y000142-сонли кредит шартномаси тузилган. Шартноманинг 1.1, 1.2-бандларида банк қарз олувчига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 сентябрдаги ПҚ-312-сонли қарорига мувофиқ жамият фаолиятини янада ривожлантириш учун нодавлат мактабгача таълим муассасасини ташкил қилиш мақсадида маиший техника, мебель ва сантехника жихозлари сотиб олиш учун 60 ой муддатга, 24 ой имтиёзли давр билан 2029 йил 2 ноябргача 100 000 000 сўм кредит бериши, қарз олувчи эса банкка олинган кредит суммасини ва унга ҳисобланган фоизларни шартномада белгиланган муддат ва шартларда тўлиқ қайтариши, кредитдан фойдаланганлик учун йиллик фоиз миқдори 22 фоизни ташкил этиши деб белгиланган. Жавобгар томонидан кредит фоизлари ўз вақтида тўланмаганлиги сабабли, тарафлар ўртасида низо келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси (Палата) даъвогар манфаатида Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 6 227 798,53 сўм муддати ўтган кредитнинг фоиз қарзи, 942 930,95 сўм пеня, жами 107 170 729,48 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган Палата ва жавобгар ўз вакиллари иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмида агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисида ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Бинобарин, суднинг ажрими Палата манзилига “Гибрид почта” орқали юборилган бўлиб, суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида жавобгар тилхат орқали хабардор қилинган. Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни жавобгар ва Палата иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, даъво талабларига аниқлик киритиш ҳақида ариза ҳамда маълумотнома тақдим этиб, жавобгар томонидан 2025 йил 20 октябрь ҳолатига тўлов амалга оширилмаганлиги, жавобгарнинг 4 976 838,22 сўм маблағи нотўғри ўтказилганлиги сабабли, кредит қарздорлигига йўналтирилмаганлиги, қарздорлик сўндирилмаганлиги билдириб, жавобгар ҳисобидан 2025 йил 9 сентябрь ҳолатига 6 227 798,53 сўм муддати ўтган кредитнинг фоиз қарзи, 942 930,95 сўм пеня, жами 107 170 729,48 сўм қарздорликни ундиришни сўради. Ўтган суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари даъво аризага эътироз билдириб, қарздорликни тўлаш чорасини кўраётганлигини маълум қилди. Ишда иштирок этган шахслар вакилларининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга кўра кредит қарздорлигини ундириш талабини қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил 4 ноябрдаги 507Y000142-сонли кредит шартномасидан (кредит шартномаси) келиб чиққан. ФК 744-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФК 735-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Шартноманинг 2.1-бандига кўра жавобгар олинган кредитни кредитни қайтариш жадвалига асосан қайтариши белгиланган. Кредит шартномасига мувофиқ банк томонидан жами 100 000 000 сўм маблағ тўлиқ ажратилган. Даъвогарнинг камчиликларни бартараф этиш ва қарздорликни сўндириш ҳақидаги талабномалари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. ФК 333-моддасининг учинчи қисмига кўра, башарти, қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган шахс мажбуриятни лозим даражада бажаришга енгиб бўлмайдиган куч, яъни фавқулодда ва муайян шароитларда олдини олиб бўлмайдиган вазиятлар (форс-мажор) туфайли имкон бўлмаганлигини исботлай олмаса, жавобгар бўлади. Қарздорнинг шартлашувчи шериклари томонидан мажбуриятларнинг бузилиши, мажбуриятни бажариш учун зарур товарларнинг бозорда йўқлиги, қарздорда зарур пул маблағларининг бўлмаганлиги бундай вазиятлар жумласига кирмайди. Аниқланган ҳолатларга кўра, 2025 йил 9 сентбярь ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдидаги кредит қарздорлиги 100 000 000 сўм муддатли асосий қарз, тўлов интизомига риоя қилмаганлиги боис ҳисобланган 6 227 798,53 сўм муддати ўтган кредитнинг фоизи, 942 930,95 сўм пеняни ташкил этади. Суд муҳокамаси жараёнида даъвогар Палатанинг даъво талаблари аниқлик киритиш ҳақида ариза тақдим этиб, даъво аризада техник хатолик кетганлиги сабабли ундирув суммасини 6 227 798,53 сўм муддати ўтган кредитнинг фоиз қарзи, 942 930,95 сўм пеня, жами 107 170 729,48 сўм қарздорлик деб ҳисоблаб, ушбу маблағни ундиришни сўраган. ИПКнинг 157-моддасининг биринчи қисмига кўра, даъвогар ишни биринчи инстанция судида кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришга ёки камайтиришга ҳақли. Ушбу модданинг тўртинчи қисмига мувофиқ, даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришни, даъво талаблари миқдорини кўпайтиришни ёки камайтиришни, даъвогарнинг даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишини қабул қилиш ҳақида ёхуд қабул қилишни рад этиш тўғрисида ажрим чиқарилади. Шунга биноан, суд даъвогарнинг даъво талабларига аниқлик киритиш ҳқидаги аризасини иш юритишга қабул қилишни лозим топади. Кредит шартномасининг 4.2.16-банди “а” кичик бандида шартнома бўйича ҳар қандай тўловнинг муддатида амалга оширилмаслиги қарздор томонидан мажбуриятларнинг лозим даражада бажарилмаётганлигидан далолат бериши кўрсатилган. Кредит шартномасининг 3.1.3-банди “в” кичик бандига кўра, шартноманинг 4.2.15 ва 4.2.16-бандларида белгиланган ҳолатлар юзага келганида банк кредитни мудатидан олдин қайтаришни талаб қилиши белгиланган. Жавобгар томонидан 2025 йил 20 октябрь куни ҳолатига кредит шартномаси бўйича муддати ўтган қарздорлик тўлиқ сўндирилганлигини тасдиқловчи далиллар судга тақдим қилинмади. Даъвогар томонидан тақдим этилган 2025 йил 20 октябрдаги 1614сонли маълумотномага кўра, жавобгар томонидан 2025 йил 20 октябрь ҳолатига тўлов амалга оширилмаганлиги, жавобгарнинг 4 976 838,22 сўм маблағи нотўғри ўтказилганлиги сабабли кредит қарздорлигига йўналтирилмаганлиги, қарздорлик сўндирилмаганлиги кўрсатилган. ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар ўз зиммасидаги мажбуриятларни бажармаганлиги, бундай ҳолатда даъвогар кредит шартномаси бўйича қарздорликни ундиришни талаб қилиш ҳуқуқига эгалигини инобатга олиб, қарздордан даъвогар фойдасига 100 000 000 сўм муддатли асосий қарз, 6 227 798,53 сўм муддати ўтган кредитнинг фоизини ундиришни лозим топади. Бундан ташқари, палата даъвогар фойдасига жавобгардан 942 930,95 сўм пеня ундиришни сўраган. ФКнинг 261-моддасига кўра, неустойка жарима ёки пеня шаклида бўлади, қарздор мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган ҳолларда тўлайдиган ва қоида тариқасида, қатъий пул суммасида ҳисобланадиган неустойка жарима ҳисобланади. Қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Аниқланишича, даъвогар кредит шартномасининг 5.1-мувофиқ бандига 2025 йил 9 сентябрга қадар жавобгарга кечиктирилган кредит фоиз тўловлари учун 942 930,95 сўм пеня ҳисобланган. Қайд этилганларга асосан суд даъвогарнинг жавобгардан 942 930,95 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини ҳам асосли деб ҳисоблаб, уни ундиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан тасдиқланган “Давлат божи ставкалари”га кўра, мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талаби асосли бўлганлиги сабабли, суд харажатларини жавобгар зиммасга юклашни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига жами даъво миқдори 107 170 729,48 сўмнинг 2 фоизи миқдорида, яъни 2 143 414,6 сўм давлат божи ва даъвогар ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 74, 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво талаблари қаноатлантирилсин. Жавобгар “ О.Каримов ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “ О.Каримов” АТБ фойдасига кредит бўйича 100 000 000 сўм муддатли асосий қарз, 6 227 798,53 сўм муддати ўтган кредитнинг фоизи, 942 930,95 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. “ О.Каримов ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджети фойдасига 2 143 414,6 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья М.А. Холиков