Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2503/13412 Дата решения 20.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья XOLIKOV MUZAFFAR ABDIGAPPAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Н.Отакулова Ответчик / Подсудимый Н.Отакулова ҳисобидан тарафлар
Source ID 29f8df02-8da7-49f4-8a49-74a29a50c710 Claim ID PDF Hash 4f763886533b4fcd... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддаси збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122 code_article
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2503/13412-сонли иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 20 октябрь Гулистон туманлараро иқтисодий суди судьяси М.Холиков раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизов суд мажлиси котиблигида, тарафлардан Гулистон шаҳар прокурори ёрдамчиси Н.Отакулова, даъвогар вакили Н.Отакулова (ишончнома асосида), жавобгар вакили Н.Отакулова (ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят бошқармасининг даъвогар “ Н.Отакулова ” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар Н.Отакулова ҳисобидан тарафлар ўртасида 2023 йил 29 ноябрда 13,14,15-сонли аутсорсинг шартлари асосида хизматларни кўрсатиш бўйича шартномалар, 2024 йилда 14, 15, 16, 17, 18, 19, 20, 21, 22, 23, 24, 25, 26, 27, 28, 29, 30, 31, 32, 33, 34, 35, 36, 37, 38, 39, 40, 41, 42, 43, 44, 45, 46, 47, 48, 49, 50, 51, 52, 53, 54, 55, 56, 57, 58, 59, 60, 61, 62, 63, 64, 65, 66, 67, 68, 69, 70, 71, 72, 73, 74, 75, 76, 77, 78, 79, 80, 81, 82, 83, 84, 85, 86, 87, 88, 89, 90, 91, 92, 93, 94, 95, 96, 97, 98, 99, 100, 101, 102, 103, 104, 105, 106, 107, 108, 109, 110, 111, 112, 113, 114, 115, 116, 117, 118, 119, 120, 121, 122, 123, 124, 125, 126, 127, 128, 129, 130-сонли аутсорсинг шартлари асосида хизматларни кўрсатиш бўйича шартномалар, 2025 йил бошида 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 15-сонли аутсорсинг шартлари асосида хизматларни кўрсатиш бўйича шартномалар тузилмаган бўлганлиги учун аутсорсинг усулида тузилмаган шартнома оқибатида кўрсатилган хизматлар ва берилган маҳсулотлар бўйича сарфланган харажат (зарар)ни 500 792 856 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Н.Отакулова” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “даъвогар/пудратчи” деб юритилади) манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси (кейинги ўринларда “адлия бошқармаси” деб юритилади) судга Н.Отакулова га (кейинги ўринларда “жавобгар/буюртмачи” деб юритилади) нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда жавобгар ҳисобидан ҳисобидан тарафлар ўртасида 2023 йил 29 ноябрда 13,14,15-сонли аутсорсинг шартлари асосида хизматларни кўрсатиш бўйича шартномалар, 2024 йилда 14, 15, 16, 17, 18, 19, 20, 21, 22, 23, 24, 25, 26, 27, 28, 29, 30, 31, 32, 33, 34, 35, 36, 37, 38, 39, 40, 41, 42, 43, 44, 45, 46, 47, 48, 49, 50, 51, 52, 53, 54, 55, 56, 57, 58, 59, 60, 61, 62, 63, 64, 65, 66, 67, 68, 69, 70, 71, 72, 73, 74, 75, 76, 77, 78, 79, 80, 81, 82, 83, 84, 85, 86, 87, 88, 89, 90, 91, 92, 93, 94, 95, 96, 97, 98, 99, 100, 101, 102, 103, 104, 105, 106, 107, 108, 109, 110, 111, 112, 113, 114, 115, 116, 117, 118, 119, 120, 121, 122, 123, 124, 125, 126, 127, 128, 129, 130-сонли аутсорсинг шартлари асосида хизматларни кўрсатиш бўйича шартномалар, 2025 йил бошида 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 15-сонли аутсорсинг шартлари асосида хизматларни кўрсатиш бўйича шартномалар тузилмаган бўлганлиги учун аутсорсинг усулида тузилмаган шартнома оқибатида кўрсатилган хизматлар ва берилган маҳсулотлар бўйича сарфланган харажат (зарар)ни 500 792 856 сўм ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил 23 сентябрдаги ажрими билан Ўзбекистон Республикаси Давлат тиббий суғурта жамғармаси, Сирдарё вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ҳамда Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси (учинчи шахслар) низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган Палата, Ўзбекистон Республикаси Давлат тиббий суғурта жамғармаси, Сирдарё вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ва Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (ИПК) 128-моддасининг биринчи қисмида агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисида ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни Палата, Ўзбекистон Республикаси Давлат тиббий суғурта жамғармаси, Сирдарё вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ва Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризани қувватлаб, даъвони аризани қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвони тан олиб, ишлар бажарилганлиги, бироқ шартномаларда белгиланган қийматдан кўпроқ ишлар бажарилганлиги, шу сабабли қарздорлик вужудга келганлиги, даъвогар билан ўзаро ҳисоб-китоб якунига етмаганлигини маълум қилиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган прокурор даъво аризани қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қаноатлантиришни рад қилишни, суд харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (ФК) ФК 234-моддасининг иккинчи қисмига биноан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида тузилган 2023 йил 29 ноябрда 13,14,15-сонли аутсорсинг шартлари асосида хизматларни кўрсатиш бўйича шартномалар, 2024 йилда 14, 15, 16, 17, 18, 19, 20, 21, 22, 23, 24, 25, 26, 27, 28, 29, 30, 31, 32, 33, 34, 35, 36, 37, 38, 39, 40, 41, 42, 43, 44, 45, 46, 47, 48, 49, 50, 51, 52, 53, 54, 55, 56, 57, 58, 59, 60, 61, 62, 63, 64, 65, 66, 67, 68, 69, 70, 71, 72, 73, 74, 75, 76, 77, 78, 79, 80, 81, 82, 83, 84, 85, 86, 87, 88, 89, 90, 91, 92, 93, 94, 95, 96, 97, 98, 99, 100, 101, 102, 103, 104, 105, 106, 107, 108, 109, 110, 111, 112, 113, 114, 115, 116, 117, 118, 119, 120, 121, 122, 123, 124, 125, 126, 127, 128, 129, 130-сонли аутсорсинг шартлари асосида хизматларни кўрсатиш бўйича шартномалар, 2025 йилда 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 15-сонли аутсорсинг шартлари асосида хизматларни кўрсатиш бўйича шартномалар тузилган. Шартномалар шартларига кўра, даъвогар лаборатория хизматларини кўрсатиши, жавобгар эса хизматлар учун пул тўлаш мажбуриятини олган. Даъво аризада даъвогар жавобгарга: - 2023 йилда 3 та шартнома бўйича жами 199 672 700 сўмлик ишлар бажарилганлиги, жавобгар бажарилган ишлар учун 84 927 900 сўм тўлов қилганлиги, натижада 114 744 800 сўм; - 2024 йилда 117 та шартнома бўйича жами 2 792 290 000 сўмлик ишлар бажарилганлиги, жавобгар бажарилган ишлар учун 2 492 357 944 сўм тўлов қилганлиги, натижада 299 932 056 сўм; - 2025 йилда 15 та шартнома бўйича жами 967 179 344 сўмлик ишлар бажарилганлиги, жавобгар бажарилган ишлар учун 881 063 344 сўм тўлов қилганлиги, натижада 86 063 344 сўм, жами 500 792 856 сўм қарздорлик юзага келганлиги, жавобгар томонидан ушбу маблағлар тўланмаганлиги ҳақида важлар келтириб, юқорида қайд этилган шартномалар тузилмаган бўлганлиги учун аутсорсинг усулида тузилмаган шартнома оқибатида кўрсатилган хизматлар ва берилган маҳсулотлар бўйича сарфланган харажат (зарар)ни 500 792 856 сўм ундиришни сўраган. Бироқ, тарафлар ўртасида расмийлаштирилган шартномаларни тузилмаган деб ҳисоблаб бўлмайди. Чунки, иш ҳужжатлари ва Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармасининг 2025 йил 20 октябрдаги 02/12-32-сонли маълумотига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида тарафлар ўртасида тузилган 2023 йил 29 ноябрда 13,14,15-сонли аутсорсинг шартлари асосида хизматларни кўрсатиш бўйича шартномалар ғазначилик бўлимида рўйхатга олинганлиги, 84 927 900 сўмлик тўлиқ касса харажатлари, 2024 йилда 14, 15, 16, 17, 18, 19, 20, 21, 22, 23, 24, 25, 26, 27, 28, 29, 30, 31, 32, 33, 34, 35, 36, 37, 38, 39, 40, 41, 42, 43, 44, 45, 46, 47, 48, 49, 50, 51, 52, 53, 54, 55, 56, 57, 58, 59, 60, 61, 62, 63, 64, 65, 66, 67, 68, 69, 70, 71, 72, 73, 74, 75, 76, 77, 78, 79, 80, 81, 82, 83, 84, 85, 86, 87, 88, 89, 90, 91, 92, 93, 94, 95, 96, 97, 98, 99, 100, 101, 102, 103, 104, 105, 106, 107, 108, 109, 110, 111, 112, 113, 114, 115, 116, 117, 118, 119, 120, 121, 122, 123, 124, 125, 126, 127, 128, 129, 130-сонли аутсорсинг шартлари асосида хизматларни кўрсатиш бўйича шартномалар ғазначилик бўлимида рўйхатга олинганлиги, 2 492 357 944 сўмлик тўлиқ касса харажатлари, 2025 йилда 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 15-сонли аутсорсинг шартлари асосида хизматларни кўрсатиш бўйича шартномалар ғазначилик бўлимида рўйхатга олинганлиги, 881 063 344 сўмлик тўлиқ касса харажатлари, жами 3 458 349 188 сўмлик касса харажатлари амалга оширилганлиги аниқланди. Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддасининг биринчи қисмига кўра, Юридик мажбуриятлар иқтисодий тасниф кодлари бўйича бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан қабул қилинади ҳамда ғазначилик бўлинмалари томонидан рўйхатдан ўтказилади, учинчи қисмига мувофиқ, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради. Мазкур ҳолатда, тарафлар ўртасидаги шартномалар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганлиги боис, тузилган деб ҳисобланишини инобатга олиб, даъвогарнинг шартномалар тузилмаган бўлганлиги учун аутсорсинг усулида тузилмаган шартнома оқибатида кўрсатилган хизматлар ва берилган маҳсулотлар бўйича сарфланган харажат (зарар)ни 500 792 856 сўм ундириш ҳақидаги талабини асосли деб ҳисоблаб бўлмайди. ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмида асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги, учинчи қисмида эса ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас. Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра, Иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган. Суд, суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, даъвогарнинг даъво талаблари асоссиз деб топилганлиги, суд харажатлари олдиндан тўланмаганлигиниинобатга олиб, суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни, даъвогар ҳисобидан республика бюджетига 10 015 857,12 сўм давлат божини ундиришни, олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 74, 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л ад и: Даъво аризасиниқаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар “ Н.Отакулова ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 10 015 857,12 сўм давлат божи ундирилсин. Олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатлари даъвогар “ Н.Отакулова” масъулияти чекланган жамияти зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья М.А. Холиков