← Назад
Решение #2874047 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган ФК | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| онуни | 39 | — | law | |
| ФКнинг | 260 | — | law | |
| ФКнинг | 261 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2504/5301-сонли иқтисодий иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 20 октябрь
Сирдарё тумани
Сирдарётуманлараро
иқтисодий
судининг
судьяси
Х.Сулайманбекова раислигида, судья ёрдамчиси С.Сайданов
котиблигида,“HUDUDIY
ELEKTR
TARMOQLARI”акционерлик
жамиятинингжавобгар "ISLOMBEK-NURMUHAMMAD KELAJAGI" FERMER
XO‘JALIGI
ҳисобидан
электр
энергия
тўловлари
бўйича
16 872 844сўмасосий
қарздорлик,
1 758 256,88
сўм
пеняни
ундириштўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий
ишни даъвогар вакили М.Абдужаббаров (2025 йил 04 июлдаги G’E06/0672-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили С.Усмонова
(ишончнома асосида) иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий
суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI”акционерлик жамияти (кейинги
ўринларда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар "ISLOMBEK-NURMUHAMMAD KELAJAGI"
FERMER XO‘JALIGI (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан электр энергия тўловлари учун 16 872 844сўмасосий
қарздорлик, 1 758 256,88 сўм пеняни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар билан
ўрталарида электр таъминоти бўйича шартнома имзоланганлигини,
01.10.2025 йил ҳолатига жавобгарнинг жами 18 631 100,88 сўм
қарздорлиги мавжудлигини, шундан 16 872 844сўмасосий қарздорлик,
1 758 256,88 сўм пеняни ташкил қилиши, жавобгар томонидан бугунга
қадар фойдаланилган электр энергияси ҳақи тўланмаганлигини
билдириб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили қарздорликни тан
олиб, мулкий аҳволи яхши эмаслиги сабабли пеня миқдорини
камайтириб беришни сўради.
Суд, ишда тўпланган материалларни ўрганиб чиқиб, уларни
таҳлил қилиб, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг
кўрсатувларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини
қисманқаноатлантиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар
шартнома асосида, зарар етказиш ва қонунда белгиланган бошқа
асосларга кўра вужудга келади.
Иш
ҳужжатларидан
кўринишича,
тарафлар
ўртасида
11.11.2024 йилда электр таъминоти шартномаси тузилган бўлиб, унга
мувофиқ даъвогар (таъминотчи) электр энергияси етказиб бериш, ўз
навбатида жавобгар (истеъмолчи) электр энергияси учун ҳақ тўлаш
мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.6-бандида истеъмолчиларга электр энергияси
етказиб бериш олдиндан тўланган тўлов доирасида амалга оширилиши
белгиланган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар шартномага мувофиқ
жавобгарга электр энергиясини етказиб берган, аммо жавобгар
шартномавий муносабатда зиммасига олган мажбуриятини назарда
тутилган тартиб ва муддатларда бажаришни таъминламаган ҳамда
2025 йил 01 октябрь ҳолатига 16 872 844сўмасосий қарздорликпайдо
бўлган.
Қарздорликни қоплаш тўғрисидаги талабнома жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Шундан сўнг, даъвогар электр энергияси ҳақини ундириш бўйича
судга даъво киритган.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
кераклиги белгиланган
ФКнинг 468-моддасига мувофиқ энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ
орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини
олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек
шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя
этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш
хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи
асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 474-моддасига кўра агар қонунчиликда ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун
тўланади.
“Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 39-моддасида электр энергияси истеъмолчиларининг бир
қатор мажбуриятлари белгиланган бўлиб, унга кўра истеъмолчи
истеъмол қилинган электр энергияси учун ҳақни (шу жумладан
олдиндан тўловни) намунавий шартномада белгиланган муддатларда
тўлаши лозим.
Шартномада жавобгар энергия ҳақини ўз вақтида тўлаб боришга
мажбурлиги белгиланган.
Мазкур
ҳолатда,
жавобгар
16 872 844
сўмасосий
қарздорликкайўл қўйганлиги шартнома, солиштирма таққослаш
далолатномаси ҳамда ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан тўлиқ ўз
тасдиғини топган.Шунга кўра, суд даъвогарнинг жавобгардан 16 872 844
сўмасосий қарздорликни ундириш талабини қаноатлантиришни
лозим топади.
Бундан
ташқари,
даъвогар
тўлов
кечиктирилганлиги
учун 1 758 256,88 сўм пеня ундиришни сўраган.
Шартноманинг 3.12 бандида ҳисоб китоб ойидан кейинги
календарь ой тугагач, қарздорлик тўлов муддати ўтган деб
ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун истеъмолчига
тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, электр энергияси
махсус тартибда етказиб бериладиган корхоналар учун 0,2 фоиз
миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилади. Бунда пенянинг умумий миқдори
муддати ўтган тўловнинг 50%идан ошмаслиги лозим, деб белгиланган.
ФКнинг 260-моддаси биринчи қисмига кўра,қонунчилик ёки
шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки
лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган
пул суммаси неустойка ҳисобланади.
ФКнинг
261-моддаси
иккинчи
қисмига
кўра,
қарздор
мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган
ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг
бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган
неустойка пеня ҳисобланади.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Юқоридагиларга асосан, суд, даъвогарнинг жавобгардан
1 758 256,88 сўм пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг
манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган
неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга, бу ҳақда Ўзбекистон
Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги
№163-сонли қарорининг 4-бандида тушунтириш берилган.
Суд, пеня ундириш талабини тўлиқ қаноатлантириш жавобгарнинг
кейинги фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини, жавобгар
раҳбарининг пеня миқдорини камайтириб бериш тўғрисидаги
илтимосини инобатга олиб, даъвонинг пеня ундириш талабини қисман
қаноатлантириб, жавобгардан 758 256,88 сўм пеня ундиришни, пеня
ундириш талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад
қилишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилади.
ИПКнинг 118-моддаси олтинчи қисмига кўра,агар даъвогар
томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли
бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан
фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг
камайтирилиши
ҳисобга
олинмаган
ҳолда
ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда,
суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
2020 йил 06 январдаги № 600-сонли “Давлат божи тўғрисидаги”
Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова қилинган давлат божи
ставкалари миқдорининг 2-бандида иқтисодий судларга бериладиган
мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи
миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда
давлат божи ундирилиши белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, даъво талабининг қаноатлантирилган
қисмига мутаносиб равишда 412 000 сўм давлат божи тўловини
жавобгардан Республика бюджетига ундиришни, олдиндан тўланган
41 200 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига
ундиришни лозим топади.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикасининг
Фуқаролик
кодекси кодекси 8, 236, 474, 468-моддаларини, “Электр энергетикаси
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ва Ўзбекистон
Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 170, 176-180, 186, 192моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
“HUDUDIY
ELEKTR
TARMOQLARI”акционерлик
жамиятинингжавобгар "ISLOMBEK-NURMUHAMMAD KELAJAGI" FERMER
XO‘JALIGI
ҳисобидан
электр
энергия
тўловлари
бўйича
16 872 844сўмасосий
қарздорлик,
1 758 256,88
сўм
пеняундириштўғрисидаги даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар "ISLOMBEK-NURMUHAMMAD KELAJAGI" FERMER XO‘JALIGI
ҳисобидан:
-“HUDUDIY
ELEKTR
TARMOQLARI”акционерлик
жамиятифойдасига 16 872 844сўмасосий қарздорлик, 758 256,88 сўм
пеня, 41 200 сўм почта харажати;.
-Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат
ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф Сирдарё туманлараро
иқтисодий суди орқали Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига бир ойлик муддатда апелляция ёки ҳал қилув қарори
қонуний кучга киргач, олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят
беришга (протест келтиришга) ҳақли.
Судья
judgecode
Х. . Сулайманбекова