← Назад
Решение #2874057 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 66 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| онун | 12 | — | law | |
| онуни | 7 | — | law | |
| онуннинг | 12 | — | law | |
| бандива | 14 | — | law | |
| банди ва | 14 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1204-2503/13548-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 20 октябрь
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья М.Холиков раислигида,
Ю.Абизов котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва
молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Сирдарё
вилоят бошқармасининг жавобгар “бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси
Сирдарё” акциядорлик жамиятидан 47 785 161,9 сўм миқдорида тўланган
пенсия пули ва 32 177 145,9 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили М.Ахмедов (2025 йил
15 октябрдаги ишончнома асосида) иштирокида ўз биносида ўтказилган очиқ
суд мажлисида, кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Жавобгар “бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Сирдарё”
акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда матнда жавобгар деб юритилади) да
ишлаган фуқароларга Ўзбекистон Республикаси “Давлат пенсия таъминоти
тўғрисида”ги Қонуни талабларига мувофиқ иш вақтида тан жароҳати олганлиги
ёки касб касаллиги сабабли имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқини
берадиган ногиронлик пенсияси тайинланган.
Пенсия жамғармаси томонидан 47 785 161,9 сўм имтиёзли асосларда
пенсия пуллари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (кейинги ўринларда
матнда даъвогар деб юритилади) томонидан Ўзбекистон Республикаси “Давлат
пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуни (кейинги ўринларда матнда Қонун деб
юритилади) 12-моддасига асосан (пенсия) тўлаб берилган, ушбу маблағларни
ихтиёрий равишда қайтариш тўғрисида жавобгарга бир неча бор талабнома
юборилган, бироқ, ушбу талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб,
тўловлар амалга оширилмаган.
Шу сабабли, даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгардан 47 785 161,9 сўм миқдорида тўланган пенсия пули ва
солиқ органи томонидан ҳисобланган 32 177 145,9 сўм пеняни ундиришни
сўраган.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисига келмади, шунингдек вакил(лар)и
иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли суд ишни жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топади.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризани қувватлаб, жавобгар
томонидан юқорида кўрсатилган фуқароларга тўланган пенсия пуллари тўлиқ
қайтариб тўлаб берилмаётганлиги, солиқ органидан олинган маълумот асосида
даъво киритилганлиги, пенсия қонунчилигида пеня ундириш назарда
тутилмагани, Вазирлар Маҳкамасининг 661-қарорида ижтимоий солиқ ва
пенялар назарда тутилгани ва унинг назорати, ҳисоби солиқ органи зиммасига
юклатилгани, пеня ҳисоби ва асосини тасдиқловчи далиллар мавжуд эмаслиги
ва судга тақдим эта олмаслиги, пеня ундириш талабини судга ҳавола қилишини
билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд, иш ҳужжатларини ишда иштирок этувчи шахсларнинг
тушунтиришлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асослар билан даьво
талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, фуқаролар Алишбаева Шаходат
Данабаевна, Умаров Ботир Базарбаевич, Нишамбаева Ирода Ибрагимджанова
ва Эгамбердиев Абдукаххор Уразалиевич “Гулистон пахта тозалаш”
акциядорлик жамиятида ишлаган ва касб касаллиги натижасида имтиёзли
равишда ногиронлик пенсияси тайинланган ва тўлаб берилган.
Қонуннинг 66-моддасига кўра, мулкчилик шаклидан қатъи назар,
корхоналар ва ташкилотлар ходим ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда
тутилган пенсия ёшига тўлгунига қадар мазкур Қонун 12-моддасининг “б”
бандига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларининг ўрнини
қопловчи пулни иш ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармасига ўтказади.
Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2023 йил 14 декабрдаги “Ижтимоий солиқни тақсимлаш, пенсия ва бошқа
тўловларни тўлаш учун ажратилган харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги
низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 661-сонли қарори билан тасдиқланган Низом
(кейинги ўринларда матнда Низом деб юритилади) нинг 4-бандида юридик
шахслар ходим Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия
таъминоти тўғрисида”ги Қонуни 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига
етгунига қадар Қонуннинг 12-моддаси “б” бандигамувофиқ тайинланган
пенсиялар бўйича харажатларни қоплайдиган тўловни 100 фоиз миқдорида,
лекин ушбу Низомда назарда тутилган минимал миқдордан кам бўлмаган
миқдорда Пенсия жамғармасига ўтказадилар.
Низомнинг 18-бандига асосан, пенсия жамғармасига Қонуннинг
12-моддаси “б” бандива 14-моддасигамувофиқ, шунингдек, ходимларнинг
меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиш ва
касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва
ногиронлик пенсияларини тўлашга сарфланган харажатлар Қонуннинг 66моддаси иккинчи ва учинчи қисмлари асосида қопланади.
Солиқ органлари солиқ тўловчининг шахсий карточкасида Пенсия
жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан Қонуннинг
12-моддаси “б” бандива 14-моддасигамувофиқ тайинланган пенсиялар,
ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда
майиб бўлиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини
йўқотганлик ва ногиронлик пенсияларини тўлашга сарфланган харажатлар
тўғрисидаги маълумотлар асосида тўланган ва ҳисобланган суммаларни акс
эттириш орқали бюджет тизимига тушумлар, шу жумладан, пеня ва жарималар
ҳисобини юритади.
Низомнинг 42-бандига асосан ушбу Низомда кўрсатилган Пенсия
жамғармасининг пенсияларни тўлашга ажратилган харажатлари юридик
шахслар томонидан ўз вақтида қопланмаган тақдирда, қопланиши лозим бўлган
сумманинг ҳар бир кечиктирилган куни учун қарздорлик суммасининг
100 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня ҳисобланади ва ундирилади.
Пенянинг фоиз ставкаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг
қарздорликни қоплаш даврида амалда бўлган қайта молиялаш ставкасининг уч
юздан бирига тенг этиб қабул қилинади.
Пенялар солиқ органлари томонидан солиқ тўловчининг банк
ҳисобварақаларидаги маблағларидан, шунингдек, солиқ тўловчининг бошқа
мол-мулки ҳисобидан мажбурий равишда ундирилиши мумкин.
59-бандига асосан Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ ҳисобкитобларининг тўғрилиги, тўлиқ ва ўз вақтида тўланганлиги устидан назорат
солиқ хизмати органлари томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган
тартибда амалга оширилади.
Солиқ хизмати органлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ юридик
шахсларга нисбатан ижтимоий солиқни ҳисоблаш тартиби ва тўлов
муддатларини бузганлиги учун жавобгарлик чораларини қўллайдилар.
Ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда
меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини
йўқотганлик ва ногиронлик пенсияларини тўлашга сарфланган харажатлар
бўйича қарздорлиги мавжуд ёки Қонуннинг 12-моддаси “б” банди ва
14-моддасига асосан тайинланган пенсияларни тўлашга сарфланган Пенсия
жамғармаси харажатларини ташкилотлар томонидан тўлиқ ва ўз вақтида
қопланиши юзасидан назорат солиқ хизмати органлари томонидан қонунчилик
ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Юқоридаги қарорнинг 22-бандида пенсия жамғармасининг тўланган
пенсия маблағларини қайтариш, маблағлар юридик шахслар томонидан ўз
вақтида тўланмаган тақдирда, регресс даъволар бўйича юридик шахслардан
ундириб олиш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган.
Лекин пенсия жамғармасига пенсия маблағлари тўлови кечиктирилганда
қарздорлардан пеня ундириш ҳуқуқи назарда тутилмаган, пенсия
харажатларини қайтариш кечиктирилган кунларга эса пеня ҳисоблаш ва
ундириш ҳуқуқи солиқ органлари ваколатига берилган.
Шу сабабли суд, даъвонинг жавобгардан 47 785 161,9 сўм пенсия
тўловидан қарзини ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни
лозим топади.
Шунингдек, Қонун ва Низомда даъвогар пенсия жамғармасига пенсия
пулларини қайтариш кечиктирилган кунлар учун пеня ундириш эмас балки
фақат пенсия харажатларини регресс тартибида ундириш ҳуқуқи берилган, шу
сабабли суд даъвонинг пеня ундириш талабини қонунчиликка биноан
асосланмаганлиги сабабли даъвонинг 32 177 145,9 сўм пеня ундириш талабини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига биноан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Учинчи қисмига биноан,
даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар
жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети
даромадига ундирилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг
5-моддасида иқтисодий судларга бериладиган даъво аризаларидан давлат божи
ундирилиши белгиланган. Ушбу қонунга илова билан тасдиқланган давлат
божи ставкаларининг миқдорларининг 2-бандида иқтисодий судга бериладиган
мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи
миқдорида давлат божи ундирилади.
Юқоридагиларга асосан суд, даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, даъво талабининг асосли деб топилган қисми бўйича
жавобгар ҳисобидан давлат бюджетига даъво миқдорининг 2 фоизи миқдорида
(47 785 161,9 х 2%=) 955 703,24 сўм давлат божи ва даъвогар ҳисобига
олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, даъво
талабининг асоссиз деб топилган 32 177 145,9 сўм пеня ундириш қисми бўйича
суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни, лекин даъвогар Ўзбекистон
Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг 9-моддаси биринчи
қисми 5-бандига асосан иқтисодий судларда давлат божи тўлашдан озод
этилганлиги сабабли давлат божини ундирувсиз қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 118, 127-128, 170, 176-179-моддаларига асосан, суд
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъвогар бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Сирдарё
бошқармасининг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Сирдарё ”
акциядорлик жамияти ҳисобидан:
- даъвогар бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Сирдарё бошқармаси
фойдасига 47 785 161,9 сўм миқдорида тўланган пенсия пули ва
41 200 сўм почта харажатлари; ундирилсин.
- республика бюджетига 955 703,24сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ўзбекистон Республикаси бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси
Сирдарё бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Сирдарё дан давлат божи
ундирувсиз қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд
прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
М.А. Холиков