← Назад
Решение #2874249 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 130 | — | law | |
| ФКнинг | 242 | — | law | |
| ФКнинг | 1023 | — | law | |
| ушбу Кодекс | 1030 | — | code_article | |
| ФКнинг | 419 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2503/13471-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 20 октябрь
Гулистон туманлараро иқтисодий суди судьяси М.Холиков раислигида,
судья ёрдамчиси Ю.Абизов суд мажлиси котиблигида, тарафлардан даъвогар
вакили Б.Джураев (ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар
“S Y UN
D
IS IY S VD ” масъулияти чекланган жамияти
манфаатида жавобгар “S
IR R
Z N IZN S” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан 25 000 000 сўм молиявий ёрдам пулини ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, суднинг
маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“S Y UN
D
IS IY S VD ” масъулияти чекланган жамияти
(даъвогар) 2025 йил 14 мартдаги 446-сонли тўлов топшириқномасига асосан
“S
IR R
Z N IZN S” масъулияти чекланган жамияти ҳисобига
(жавобгар) 1 ой муддатга қайтариш шарти билан 25 000 000 сўм миқдорда
молиявий ёрдам пулини ўтказиб берган.
Бироқ, жавобгар томонидан молиявий ёрдам маблағи ўз вақтида
қайтарилмаган.
Шу сабабли низо келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат
палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси (Палата) даъвогар
манфаатидаГулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 25 000 000 сўм молиявий ёрдам пулини
ундиришни сўраган.
Палата ва жавобгар суд муҳокамасини вакиллари суд мажлисига
келмади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК)
128-моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси
ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд
мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи
тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда ҳам
суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади, агар:
ажрим йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад этган
ва ушбу рад этиш қайд этилган бўлса;
суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги
жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган
ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли
топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса;
ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки
хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан
фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса.
Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни
Палата ва жавобгар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризани
қувватлаб, жавобгар томонидан тўлов бўлмаганлигини баён қилиб, даъво
аризани қаноатлантиришни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги
асосларга кўра даъво талабларини қаноатлантиришни, суд харажатларини
жавобгардан ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи
қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан
амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (ФК) 236-моддасига
кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
Даъвогар жавобгарга 2025 йил 9 сентябрда талабнома юбориб, пул
маблағларини қайтаришни сўраган.
Талабномага жавобгар томонидан жавоб берилмаганлиги сабабли
палата даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар ҳисобидан 25 000 000 сўм молиявий ёрдам пулини ундиришни
сўраган.
ФКнинг 242-моддасига мувофиқ, агар мажбуриятни бажариш муддати
кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса,
кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса — ижрони ҳар қачон
амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси
қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор
бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик
муддат ичида бажариши шарт.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 25 000 000 сўм қарздорлик ҳолати иш
ҳужжатларида мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади.
ФКнинг 1023-моддасига кўра қонунчиликда ёки битимда белгиланган
асосларсиз бошқа шахс (жабрланувчи)нинг ҳисобидан мол-мулкни эгаллаб
олган ёки тежаб қолган шахс (қўлга киритувчи) асоссиз эгаллаб олинган ёки
тежаб қолинган мол-мулкни (асоссиз орттирилган бойликни) жабрланувчига
қайтариб бериши шарт, ушбу Кодекснинг 1030-моддасида назарда тутилган
ҳоллар бундан мустасно.
ФКнинг 419-моддаси биринчи қисмига асосан, агар қонунчилик ёки
олди-сотди шартномасининг шартларидан товар баҳосини муайян муддатда
тўлаш мажбурияти келиб чиқмаса, сотиб олувчи уни сотувчи ўзига товарни
ёки ушбу товарни тасарруф қилиш ҳужжатларини берганидан сўнг
кечиктирмасдан тўлаши лозим.
Юқоридагиларга
кўра,
суд
палатанинг
талабини
тўлиқ
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 25 000 000 сўм
молиявий ёрдам пули ундиришни лозим топди.
ИПК 118-моддасида суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова
сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра,
Иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган.
Суд, суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, даъво
ариза талаблари қаноатлантирилганлиги, суд харажатлари олдиндан
тўланмаганлигини инобатга олиб,даъво баҳоси 25 000 000 сўмнинг 2 фоизи,
яъни 500 000 сўм давлат божи ҳамда олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм
почта харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво талаблари қаноатлантирилсин.
“S
IR R
Z N IZN S” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
- “S Y UN
D
IS IY S VD ” масъулияти чекланган жамияти
фойдасига 25 000 000 сўм молиявий ёрдам пули ва 41 200 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 500 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд
прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
М.А. Холиков