Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2302-2501/1402 Дата решения 20.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Нукусский межрайонный экономический суд Судья KURBANBAEV RUSTAM KURBANBAEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 53291d21-3ec6-4247-a576-0441b9a0505a Claim ID PDF Hash 59e656e983b1a5b6... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 238-моддаси ФКнинг 238 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2302-2501/***-сонли иш судья ХХХ Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Беруний тумани ХХХ йил 20 октябрь Беруний туманлараро иқтисодий суди, судьяси ХХХ раислигида, судья ёрдамчиси Р.Юсупованинг суд мажлиси котиблигида, жавобгар вакили ХХХ (2025-йил 27-август кунги 6-сонли ишончнома)нинг иштирокида, ХХХ даъвогар "ХХХ" фермер хўжалигининг манфаатида жавобгар "ХХХ" МЧЖ ҳисобидан 83 733 074,98 сўм асосий қарз ва 91 975 196 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар "ХХХ" фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва "ХХХ" МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2024 йил 26 сентябрь куни 7150089-сонли олди-сотди шартномаси (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) тузилган бўлиб, ушбу шартноманинг 2.1-бандига кўра биргаликда тарафлар деб номланувчи сотувчи ва сотиб олувчи, электрон биржа савдолари натижалари бўйича 20240926-сонли савдо баённомаси асосида сотиб олувчи қуйидаги товар учун тўлаши ва қабул қилиб олиши, сотувчи эса ушбу товарни етказиб бериши мажбуриятини олган. Бироқ, жавобгар шартнома бўйича мажбуриятларини лозим даражада бажармаган, яъни даъвогар томонидан етказиб берилган маҳсулот учун тўловни амалга ошириши лозим бўлса-да, тўловларни тўлиқ амалга оширмаганлиги оқибатида жавобгарнинг даъвогар олдида 83 733 074,98 сўм миқдоридаги қарздорлик юзага келган. Натижада даъвогар "ХХХ" фермер хўжалиги манфаатида ХХХ (бундан буён матнда Фермерлар кенгаши деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "ХХХ" МЧЖ ҳисобидан 83 733 074,98 сўм асосий қарз ва 91 975 196 сўм пеня ундиришни сўраган. Беруний туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 31 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси талаблари қисман қаноатлантирилган. Жавобгар судга ариза билан мурожаат қилиб, аризасида Беруний туманлараро иқтисодий судининг 4-2302-2501/1402-сонли иши бўйича 2025 йил 31 июль кунги ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолат бӯйича қайта кӯриб чиқиш учун асос сифатида ҳал қилув қарорини қабул қилиш учун асос сифатида даъвогар томонидан судга 2024 йил пахта йиғим терим мавсумида фермер хўжалик томонидан 227 772 800 сўмлик 33,4 тонна пахта хом ашёси топширилганлигини, топширилган пахта хом ашёси ҳисобига банк орқали 28.10.2024 йилдан 18.02.2025 йилга қадар жами 227 772 849 сўм пул маблағлари тўлаб берилганлиги асослар келтирилиб, суд қарорларини янги очилган ҳолат бӯйича қайта кӯришни сӯраган. 2 Беруний туманлараро иқтисодий судининг 4-2302-2501/1402-сонли иши бўйича 2025 йил 31 июль куни қабул қилинган ҳал қилув қарори янги очилган ҳолатлар бўйича бекор қилинган ва ишни кўриш 2025 йил 09 октябрь кунига тайинланган. Фермерлар кенгаши вакили ва даъвогар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинганлигига қарамасдан суд мажлисига келмади, ўзларининг ёзма фикрларини судга тақдим қилмади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 170-моддаси иккинчи ва учунчи қисмига мувофиқ иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йӯқлигида кӯриш тӯғрисидаги аризаси бӯлган тақдирда, шунингдек иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар, жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Юқорида қайд этилганларга кўра суд, ишни Фермерлар кенгаши ва даъвогар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Жавобгар вакили суд мажлисида 2024 йил пахта йиғим терим мавсумида фермер хўжалик томонидан 227 772 800 сўмлик 33,4 тонна пахта хом ашёси топширилганлигини, топширилган пахта хом ашёси ҳисобига банк орқали 28.10.2024 йилдан 18.02.2025 йилга қадар жами 227 772 849 сўм пул маблағлари тўлаб берилганлигини билдириб, даъво аризани қанотлантиришни рад қилишни сўради. Суд жавобгар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ҳамда ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК деб юритилади) 234-моддасига мувофиқ мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Даъвогар "ХХХ" фермер хўжалиги манфаатида Фермерлар кенгаши судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "ХХХ" МЧЖ ҳисобидан 83 733 074,98 сўм асосий қарз ва 91 975 196 сўм пеня ундиришни сўраган. Чунки иш ҳужжатларида даъвогар томонидан тақдим қилинган банк маълумотларидан маълум бўлишича, жавобгарнинг даъвогар олдида 83 733 074,98 сўм миқдоридаги асосий қарздорлик юзага келганлиги кўрсатилган. Лекин, жавобгар ва даъвогар ўрталарида тузилган шартномага асосан 2024 йил пахта йиғим терим мавсумида фермер хўжалик томонидан 227 772 800 сўмлик 33,4 тонна пахта хом ашёси топширилганлигини, топширилган пахта 3 хом ашёси ҳисобига банк орқали 28.10.2024 йилдан 18.02.2025 йилга қадар жами 227 772 849 сўм пул маблағлари тўлаб берилганлиги, бугунги кун ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдида қарзи йўқлиги аниқланган. ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак, 237-моддасига асосан мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди. ФКнинг 238-моддасига мувофиқ мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт. ИПКнинг 66-моддасига мувофиқ иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Юқоридагиларга асосан, суд даъво аризанинг асосий қарз ундириш талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топди. Бундан ташқари, даъвогар ўзининг даъво талабларида жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмаганлиги муносабати билан шартноманинг 5.6-бандига асосланиб жавобгар ҳисобидан 91 975 196 сўм пеня ундиришни сўраган. Чунки, томонлар ўртасидаги шартноманинг 5.6-бандига кўра, сотиб олувчи қабул қилган пахта ҳомашёси учун тўловларни белгиланган муддатда тўламаганда, кечиктирилган ҳар бир кун учун фьючерс шартномаси қийматидан тўланмаган тўловнинг 0,5 фоиз миқдорида пеняни сотувчига тўлаши белгиланган. Лекин, даъвогар даъво аризасида жавобгардан асосий қарз 83 733 074,98 сўмдан келиб чиқиб, жавобгардан 91 975 196 сўм пеня ундириш сўралган. Иш хужжатларида жавобгарнинг даъвогарга банк орқали 28.10.2024 йилдан 18.02.2025 йилга қадар жами 227 772 849 сўм пул маблағлари тўлаб берилганлиги, лекин шартнома шартларига мувофиқ топширилган пахта хом ашёси учун охирги ҳисоб китоб 31.12.2024 йилга қадар тўлаб берилиши лозимлигига қарамасдан 13 444 765 сўм тўлови кечиктирилиб, 21.01.2025 йили тўланганлиги аниқланган. Шунга асосан, даъвогар жавобгардан кечиктирилиб тўланган 13 444 765 сўмдан келиб чиқиб, кечиктирилган 21 кун ҳисобига 1 411 700,32 сўм пеня ундиришни талаб қилиши мумкин. 4 ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 163-сонли Қарорининг 2-бандида шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланиши, неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Ушбу Қарорнинг 4-бандида, ФКнинг 326-моддасида агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши кераклиги, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги назарда тутилган. Бунда неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлигини эътиборга олиб, суд жавобгар ҳисобидан ундирилиши талаб қилинган пеняни 280 000 сўм миқдорида қаноатлантиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим деб топади. ИПК 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Даъвогар иш бўйича олдиндан 37 500 сўм почта харажатини тўлаган. Шу боис, суд жавобгардан республика бюджетига 375 000 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 280 000 сўм пеня ва 37 500 сўм почта харажати ундиришни, даъвогардан республика бюджетига 3 139 165,41 сўм давлат божи ундирмасликни лозим топди. Юқоридагиларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларига асосланиб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: 5 Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар "ХХХ" МЧЖ ҳисобидан даъвогар "ХХХ" фермер хўжалиги фойдасига 280 000 сўм пеня ҳамда 37.500 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво аризанинг қолган қисми қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар "ХХХ" МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига 375 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судининг Иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши (ёхуд прокурор протест келтириши) мумкин. Судья ХХХ