Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2503/13473 Дата решения 20.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья XOLIKOV MUZAFFAR ABDIGAPPAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Б.Джураев Ответчик / Подсудимый Б.Джураев
Source ID daead0e5-2cf4-45e2-8329-ef5c89fcef64 Claim ID PDF Hash d0d97a527ea2025d... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
ФКнинг 242-моддаси ФКнинг 242 law
ФКнинг 1023-моддаси ФКнинг 1023 law
ушбу Кодекснинг 1030-моддаси ушбу Кодекс 1030 code_article
ФКнинг 419-моддаси ФКнинг 419 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2503/13473-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 20 октябрь Гулистон туманлараро иқтисодий суди судьяси М.Холиков раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизов суд мажлиси котиблигида, тарафлардан даъвогар вакили Б.Джураев (ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Б.Джураев” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “ Б.Джураев” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан етказиб берилган мебель маҳсулотларининг 32 256 000 сўм пулни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Б.Джураев” масъулияти чекланган жамияти (даъвогар) 2024 йил 15 мартдаги 11-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан “Б.Джураев” масъулияти чекланган жамиятига (жавобгар) 32 256 000 сўмлик 32 дона стул маҳсулотларини етказиб берган. Бироқ, жавобгар томонидан молиявий ёрдам маблағи ўз вақтида қайтарилмаган. Шу сабабли низо келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси (Палата) даъвогар манфаатидаГулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан мебель маҳсулотларининг 32 256 000 сўм пулни ундиришни сўраган. Палата ва жавобгар суд муҳокамасини вакиллари суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 128-моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади, агар: ажрим йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад этган ва ушбу рад этиш қайд этилган бўлса; суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса; ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса. Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни Палата ва жавобгар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризани қувватлаб, жавобгар томонидан тўлов бўлмаганлигини баён қилиб, даъво аризани қаноатлантиришни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (ФК) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Даъвогар жавобгарга 2025 йил 12 сентябрда талабнома юбориб, пул маблағларини қайтаришни сўраган. Талабномага жавобгар томонидан жавоб берилмаганлиги сабабли палата даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан мебель маҳсулотларининг 32 256 000 сўм пулни ундиришни сўраган. ФКнинг 242-моддасига мувофиқ, агар мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса, кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса — ижрони ҳар қачон амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик муддат ичида бажариши шарт. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 32 256 000 сўм қарздорлик ҳолати иш ҳужжатларида мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади. ФКнинг 1023-моддасига кўра қонунчиликда ёки битимда белгиланган асосларсиз бошқа шахс (жабрланувчи)нинг ҳисобидан мол-мулкни эгаллаб олган ёки тежаб қолган шахс (қўлга киритувчи) асоссиз эгаллаб олинган ёки тежаб қолинган мол-мулкни (асоссиз орттирилган бойликни) жабрланувчига қайтариб бериши шарт, ушбу Кодекснинг 1030-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. ФКнинг 419-моддаси биринчи қисмига асосан, агар қонунчилик ёки олди-сотди шартномасининг шартларидан товар баҳосини муайян муддатда тўлаш мажбурияти келиб чиқмаса, сотиб олувчи уни сотувчи ўзига товарни ёки ушбу товарни тасарруф қилиш ҳужжатларини берганидан сўнг кечиктирмасдан тўлаши лозим. Юқоридагиларга кўра, суд палатанинг талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 32 256 000 сўм молиявий ёрдам пули ундиришни лозим топди. ИПК 118-моддасида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра, Иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган. Суд, суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, даъво ариза талаблари қаноатлантирилганлиги, суд харажатлари олдиндан тўланмаганлигини инобатга олиб,даъво баҳоси 32 256 000 сўмнинг 2 фоизи, яъни 645 120 сўм давлат божи ҳамда олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Даъво талаблари қаноатлантирилсин. “ Б.Джураев” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: - “ Б.Джураев” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 32 256 000 сўм молиявий ёрдам пули ва 41 200 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 645 120 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья М.А. Холиков