Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2302-2501/1678 Дата решения 20.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Нукусский межрайонный экономический суд Судья KURBANBAEV RUSTAM KURBANBAEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 8b773ab2-99a8-4ed7-8ece-b43c3098cc76 Claim ID PDF Hash 481c4db29c2f9ecd... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФК 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
бандида ФКнинг 326-моддаси бандида ФК 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
Суд ФКнинг 326-моддаси Суд ФК 326 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2302-2501/ХХХ-сонли иқтисодий иш судья ХХХ Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Беруний тумани ХХХ йил 20 октябрь Беруний туманлараро иқтисодий судининг судьяси ХХХ раислигида, судья ёрдамчиси Р.Юсупованинг котиблигида, даъвогар вакили ХХХ (ишончнома асосида)нинг, жавобгар хўжалик раҳбари ХХХнинг иштирокида, ХХХнинг даъвогар «ХХХ» МЧЖнинг манфаатини кўзлаб, унинг фойдасига жавобгар “ХХХ” фермер хўжалигидан 11 737 527 сўм асосий қарз ва 5 868 769,50 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: ХХХ(кейинги жойларда матнда палата)нинг даъвогар «ХХХ» МЧЖ(кейинги жойларда матнда даъвогар)нинг манфаатини кўзлаб, унинг фойдасига жавобгар “ХХХ” фермер хўжалиги(кейинги жойларда матнда жавобгар)дан 11 737 527 сўм асосий қарз ва 5 868 769,50 сўм пеня ундиришни сўраган. Палата вакили суд мажлисида қатнашмади ва ўзининг ёзма фикрини судга тақдим қилишмади. Суд иш ҳужжатларида уларнинг суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эканлигини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги жойларда матнда – ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига мувофиқ ишни палата вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Даъвогар вакили суд мажлисида даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Жавобгар суд мажлисида даъво талабини тан олиб, асосий қарздорлик суммасини бўлиб тўлаб беришини билдириб, пеня ундириш талабини қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Суд, даъвогар вакилининг ва жавобгарнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги тўпланган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддаси иккинчи хатбошига асосан, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши назарда тутилган бӯлса, 244-моддаси биринчи хатбошисида агар қонун ҳужжатлари ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган. ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, «ХХХ» МЧЖ ва «ХХХ» фермер хӯжалиги ўртасида 2023 йил 04 январь куни 199-сонли “Қишлоқ хўжалик корхоналарига минерал ўғитлар, ўсимликларни кимёвий биологик химоя қилиш воситалари ва бошқа кимёвий махсулотларни етказиб бериш” шартнома (кейинги ӯринларда матнда – “шартнома” деб юритилади)си тузилган бўлиб, мазкур шартноманинг 1.1-бандига кӯра “Етказиб берувчи” («ХХХ» МЧЖ) “Хӯжалик” («ХХХ» фермер хӯжалиги”)ка 1иловаларда кӯрсатилган минерал ӯғитлар, ӯсимликларни кимёвий ва биологик ҳимоя қилиш воситалари ва бошқа кимёвий маҳсулотларни етказиб бериш мажбуриятини олади, хӯжалик эса етказиб берилган хӯжалик ҳақини тӯлаш ва қабул қилиш мажбуриятини олган. Шунингдек шартноманинг 1.2-бандига кӯра, етказиб берувчи томонидан етказиб бериладиган Маҳсулот аниқ турлари, сифати, миқдори (ҳажмлари), баҳоси ва етказиб бериш муддатлари мазкур шартноманинг таркибий қисми ҳисобланган 1-иловада келтирилганлиги баён этилган. Шартнома шартларига асосан даъвогар томонидан жавобгарга 30 000 000 сӯмлик маҳсулотлар етказиб берилган. Бироқ жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаган, ушбу қарздорлик сӯммаси қисман тўловлар амалга оширилиб, қолган 11 737 527 сўм тӯланмаган ва ҳозирги кунга қадар тӯлаш чоралари кӯрилмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 11 737 527 сўм қарздорлиги вужудга келган. Шу боис, даъвогар томонидан 11 737 527 сӯм қарздорликни ундириш учун судга мурожаат қилган. Ушбу ҳолатлар ишдаги шартнома, солиштирма далолатнома, ҳисоб-варақ фактура ва маълумотнома билан тасдиқланади. Бундай ҳолларда даъвогарнинг асосий қарздорлик суммасини ундириш тўғрисидаги талаби тӯлиқ қаноатлантирилиши лозим. Шунингдек, суд даъвогарнинг жавобгардан 5 868 769,50 сӯм пеня ундириш талабини ҳам асосли ва тўғри ҳисобланган деб ҳисоблайди. Шартноманинг 5.2-бандида “Шартномага мувофиқ етказиб бериладиган махсулот учун маҳсулот учун ӯз вақтида ҳақ тӯланмаганда Хӯжалик етказиб берувчига муддати кечиктирилган тӯлов сӯммасининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тӯлайди, бироқ бу кечиктирилган тӯлов сӯммасининг 50 фоизидан ортиқ бӯлмаслиги керак”. Даъвогарнинг бу талаблари ҳам иш ҳужжатларидаги шартнома, солиштирма далолатнома, ҳисоб-варақ фактура ва пенянинг ҳисоб-китоби билан тасдиқланади. ФКнинг 333-моддасига мувофиқ, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги, шу билан бирга судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. Суд ФКнинг 326-моддасига асос пеняни тўлиқ қўллаш жавобгарнинг мулкий аҳволига оғир таъсирини инобатга олиб, даъвогар томонидан ҳисобланган пеня миқдорини 880 315,42 сўмга қаноатлантиришни, қолган қисмини рад қилишни лозим топди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга иш бўйича қилинган барча суд харажатларининг ўрни, гарчи бошқа тараф давлат божини тўлашдан озод этилган бўлса ҳам ушбу бошқа тараф ҳисобидан қопланади. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига илова қилинган Давлат божи ставкалари миқдорларининг 2-банди “а” кичик бандида мулкий хусусиятга эга даъво аризалар учун даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2022 йил 28 декабрдаги РС-71-22-сонли қарорида барча ишлар бўйича даъво аризаси ва аризалар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида почта харажати тўланиши кўрсатилган. Даъвогар томонидан иш бўйича олдиндан 2025 йил 07 августдаги тӯлов квитанцияси 41 200 сӯм почта харажати тўланган. Шу боис, суд жавобгардан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ва даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар «ХХХ» фермер хӯжалигидан даъвогар «ХХХ» масъулияти чекланган жамияти фойдасига 11 737 527 сўм асосий қарз, 880 315,42 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Жавобгар «ХХХ» фермер хӯжалигидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судининг Иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши (ёхуд прокурор протест келтириши) мумкин. Судья ХХХ