← Назад
Решение #2875089 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФК | 238 | — | law | |
| кодексининг | 242 | — | code_article | |
| ФКнинг | 242 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| бунда судлар ФК | 363 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2304-2504/1360-сонли иқтисодий иш
судья Б.Т.Бекмуратов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Чимбой тумани
2025 йил 20 октябрь
Чимбой туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Т.Бекмуратов
раислигида, К.К.Данияровнинг котиблигида, даъвогар вакили суд тугатиш
бошқарувчиси ХХХнинг иштирокида, даъвогар «ХХХ» масъулияти чекланган
жамияти суд тугатиш бошқарувчиси жавобгар «ХХХ» масъулияти чекланган
жамиятидан 68 856 440 сўм қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича қўзғатилган 4-2304-2504/1360-сонли иқтисодий ишни суд биносида
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар «ХХХ» масъулияти чекланган жамиятининг суд тугатиш
бошқарувчиси (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) судга даъво
ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар «ХХХ» масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)дан
68 856 440 сўм қарзни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар суд тугатиш бошқарувчиси
даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, даъво талаблари ишдаги ҳужжатлар
билан тасдиқланишини, шу боис даъво аризани тўлиқ қаноатлантиришни
сўраган.
Суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида жавобгар
қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили
иштирок этмади, даъво ариза юзасидан фикр билдирмади.
Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикаси иқтисодий
процессуал кодексининг 128, 129, 170-моддаларига асосан жавобгар
вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд даъвогар суд тугатиш бошқарувчисининг тушунтиришларини
тинглаб, даъво аризасида келтирилган ҳолатларни иш ҳужжатлари билан
бирга муҳокама қилиб ва қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини
қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги
қонунининг 141-модасига кўра, иқтисодий суд томонидан қарздорни банкрот
деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида қарор қабул
қилинган пайтдан эътиборан қарздорнинг бошқарув органлари қарздорнинг
мол-мулкини бошқариш ва тасарруф этиш вазифаларини бажаришдан, агар
илгари четлаштирилмаган бўлса, четлаштирилади, қарздор раҳбарининг
ваколатлари тугатилади (қарздорнинг раҳбари билан тузилган меҳнат
шартномаси тугатилади), қарздорнинг ишларини бошқариш тугатиш
бошқарувчисининг зиммасига юклатилади, шунингдек мулкдорнинг қарздор
мол-мулкини бошқариш ва тасарруф этишга доир ваколатлари тугатилади,
қонуннинг 144-модасига мувофиқ, тугатиш бошқарувчиси қарздор томонидан
тузилган битимларни, агар қонун ҳужжатларида назарда тутилган асослар
бўлса, ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида даъволар тақдим этиш, қарздорни
тўловга қобилиятсизлик ҳолатига олиб келганлиги муносабати билан унинг
пул мажбуриятлари ва (ёки) солиқлари ҳамда йиғимлари юзасидан субсидиар
жавобгар бўладиган шахсларга нисбатан талаблар қўйиш, қарздорнинг
молиявий аҳволини таҳлил этиши; қарздорнинг учинчи шахсларда турган
мол-мулкини қидириш, аниқлаш ва қайтаришга қаратилган чораларни кўриши
ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга.
Нукус туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 03 октябрдаги
4-2301-2402/1440-сонли ҳал қилув қарори билан даъвогар «ХХХ» масъулияти
чекланган жамияти тўловга қобилиятсиз деб топилган ва тугатишга доир иш
юритиш бошланган.
Ушбу суд ҳал қилув қарори билан «ХХХ» масъулияти чекланган
жамиятининг тугатиш бошқарувчиси этиб, суд тугатиш бошқарувчи
Б.Ходжаев тайинланган.
Тугатиш бошқарувчиси даъвогарга нисбатан банкротлик ишини
юритиш давомида шартнома бўйича жавобгар томонидан мажбуриятларни
бажарилганлигини
тасдиқловчи
ҳужжатлар
(есапбет-фактуралар,
маълумотнома в.ҳ.) билан аниқланганлиги сабабли иш ҳужжатларига асосан
68 856 440 сўм қарздорликларини ундиришни сўраган.
Суд даъво талабини қўйидагиларга кўра асосли деб ҳисоблайди.
Чунки иш ҳужжатларидаги банкнинг маълумотлари ва ҳисобварақфактуралардаги маълумотидан маълум бўлишича, 2025 йил 02 июнь кунги
3 ва 4-сонли шартномаларга асосан «ХХХ» масъулияти чекланган жамияти
томонидан «ХХХ» масъулияти чекланган жамиятига 44 365 440 сўмлик шебен
ва цемент маҳсулотлари етказиб берилган бўлса, 2023 йил 13 март кунги 01сонли шартномага асосан 24 500 000 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари учун
24 500 000 сўм ўтказиб берилган. Лекин жавобгар томонидан даъвогарнинг
ҳисоб рақамига пул маблағлари шу кунга қадар ўтказиб берилмаган.
ФКнинг 234-моддасига мувофиқ мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий
муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки
муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан
ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак, 237-моддасига асосан
мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома
шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
ФКнинг 238-моддасига мувофиқ мажбурият келишилган ва тарафлар
учун мақбул усулда бажарилиши шарт.
Мазкур ҳолатда суд ушбу даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексинингнинг 242-моддаси
тўртинчи қисмига кўра, хизматлар кўрсатилганлиги фактини тасдиқловчи
ҳисобварақ-фактура ёки бошқа ҳужжат расмийлаштирилган (имзоланган)
сана хизматларни реализация қилиш бўйича айланма амалга оширилган
санадир.
ФКнинг 242-моддаси тўртинчи қисмига кўра, агар мажбуриятни
бажариш муддати кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб
қўйилган бўлса, кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса —
ижрони ҳар қачон амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол
бажариш вазифаси қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан
англашилмаса, қарздор бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан
бошлаб етти кунлик муддат ичида бажариши шарт.
Шунингдек, “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг
5-моддасида банк операцияларининг бири сифатида электрон пулларни
чиқариш, улардан фойдаланиш ва тўлаш белгиланган.
“Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини
иқтисодий судлар амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги
Қарорининг 3-бандида судлар шартноманинг тузилганлиги, мазмуни ва
бажарилганлигини тасдиқлаш учун тақдим этилган далиллар (юк хати, товартранспорт ҳужжати, ишончнома, далолатнома ва ҳоказолар)га ҳар томонлама
баҳо бериб, шартноманинг ёзма шаклига риоя қилинмасдан (оғзаки келишув
асосида) бажарилган мажбуриятлар бўйича келиб чиққан низоларни қонунда
белгиланган тартибда ҳал этмоқлари кераклиги, бунда судлар ФКнинг
363-моддаси талабларидан келиб чиқиб, шартномани тузишга хизмат қилган
барча ҳолатлар, жумладан, шартнома тузиш олдидан олиб борилган
мунозаралар, ёзишмалар, ўзаро муносабатларда шаклланган амалиёт, иш
муомаласи одатлари, тарафларнинг ўзларини тутишларини ўрганишлари ва
баҳо беришлари лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг 2009 йил 18 декабрдаги 203-сонли “Хўжалик шартномаларини
тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун
ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги
Қарорининг 8-бандига кўра агар тарафларнинг шартномавий-ҳуқуқий
муносабатларга киришганлиги ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса,
шартноманинг мавжуд эмаслиги даъвогарнинг етказиб берилган товарлар,
бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар қийматини ундириш ҳақидаги
талабларини қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмайди.
ИПКнинг 66-моддасига мувофиқ иш бўйича далиллар ушбу Кодексда
ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди.
ИПКнинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича
баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
Шу боис суд даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, уни 68 856 440 сўмга
тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди.
Шунингдек, ИПК 118-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига
мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга иш бўйича қилинган
барча суд харажатларининг ўрни, гарчи бошқа тараф давлат божини тўлашдан
озод этилган бўлса ҳам ушбу бошқа тараф ҳисобидан қопланади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига илова
қилинган Давлат божи ставкалари миқдорларининг 2-банди “а” кичик бандида
мулкий хусусиятга эга даъво аризалар учун даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Раёсатининг 2018 йил 25 октябрдаги РС-59-18-сонли қарорига ўзғартириш
киритиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2022
йил 28 декабрдаги РС-71-22-сонли қарорида барча ишлар бўйича даъво
аризаси ва аризалар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида
почта харажати тўланиши кўрсатилган.
Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил
02 июндаги “Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш
тўғрисида” ги ПФ-91-сонли Фармонига асосан 2025 йил 01 августдан бошлаб
базавий ҳисоблаш миқдори 412 000 сўм қилиб белгиланган.
Даъвогар томонидан иш бўйича олдиндан 41 200 сўм почта харажати
тўланган.
Шу боис, суд жавобгардан республика бюджетига 1 377 128,80 сўм
ҳамда даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим
топди.
Юқоридагиларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларига асосланиб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар «ХХХ» масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар «ХХХ»
масъулияти чекланган жамияти фойдасига 68 856 440 сўм асосий қарз ва 41
200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар «ХХХ» масъулияти чекланган жамиятидан республика
бюжетига 1 377 128,80 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан
бир ой ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судига апелляция
тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал
қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида
кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши
мумкин.
Судья
Б.Т.Бекмуратов