← Назад
Решение #2875120 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган ФК | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| онуни | 39 | — | law | |
| ФКнинг | 260 | — | law | |
| ФКнинг | 261 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2504/5302-сонли иқтисодий иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 20 октябрь
Сирдарё тумани
Сирдарётуманлараро
иқтисодий
судининг
судьяси
Х.Сулайманбекова раислигида, судья ёрдамчиси С.Сайданов
котиблигида,“HUDUDIY
ELEKTR
TARMOQLARI”акционерлик
жамиятинингжавобгар "OTABEK-SHERZOD" FERMER XO‘JALIGI ҳисобидан
электр энергия тўловлари бўйича 15 405 930,38сўмасосий қарздорлик,
980 327,96 сўм пеняни ундириштўғрисидаги даъво аризаси юзасидан
қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили М.Абдужаббаров (2025
йил
04
июлдаги
G’E-06/0672-сонли
ишончнома
асосида)нинг иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий суди
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI”акционерлик жамияти (кейинги
ўринларда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар "OTABEK-SHERZOD" FERMER XO‘JALIGI
(кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан электр
энергия тўловлари учун 15 405 930,38сўмасосий қарздорлик,
980 327,96 сўм пеняни ундиришни сўраган.
Ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади.
Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан кейинги матнларда “ИПК” деб юритилади)нинг
170-моддасига асосан, ишни жавобгар иштирокисиз кўришни лозим
топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар билан
ўрталарида электр таъминоти бўйича шартнома имзоланганлигини,
01.10.2025 йил ҳолатига жавобгарнинг жами 16 386 258,34 сўм
қарздорлиги
мавжудлигини,
шундан
15 405 930,38сўмасосий
қарздорлик,
980 327,96 сўм пеняни ташкил қилиши, жавобгар томонидан бугунга
қадар фойдаланилган электр энергияси ҳақи тўланмаганлигини
билдириб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Суд, ишда тўпланган материалларни ўрганиб чиқиб, уларни
таҳлил қилиб, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг
кўрсатувларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини
тўлиққаноатлантиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар
шартнома асосида, зарар етказиш ва қонунда белгиланган бошқа
асосларга кўра вужудга келади.
Иш
ҳужжатларидан
кўринишича,
тарафлар
ўртасида
30.04.2025 йилда электр таъминоти шартномаси тузилган бўлиб, унга
мувофиқ даъвогар (таъминотчи) электр энергияси етказиб бериш, ўз
навбатида жавобгар (истеъмолчи) электр энергияси учун ҳақ тўлаш
мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.6-бандида истеъмолчиларга электр энергияси
етказиб бериш олдиндан тўланган тўлов доирасида амалга оширилиши
белгиланган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар шартномага мувофиқ
жавобгарга электр энергиясини етказиб берган, аммо жавобгар
шартномавий муносабатда зиммасига олган мажбуриятини назарда
тутилган тартиб ва муддатларда бажаришни таъминламаган ҳамда
2025 йил
01
октябрь
ҳолатига
15 405 930,38сўмасосий
қарздорликпайдо бўлган.
Қарздорликни қоплаш тўғрисидаги талабнома жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Шундан сўнг, даъвогар электр энергияси ҳақини ундириш бўйича
судга даъво киритган.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
кераклиги белгиланган
ФКнинг 468-моддасига мувофиқ энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ
орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини
олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек
шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя
этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш
хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи
асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 474-моддасига кўра агар қонунчиликда ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун
тўланади.
“Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 39-моддасида электр энергияси истеъмолчиларининг бир
қатор мажбуриятлари белгиланган бўлиб, унга кўра истеъмолчи
истеъмол қилинган электр энергияси учун ҳақни (шу жумладан
олдиндан тўловни) намунавий шартномада белгиланган муддатларда
тўлаши лозим.
Шартномада жавобгар энергия ҳақини ўз вақтида тўлаб боришга
мажбурлиги белгиланган.
Мазкур
ҳолатда,
жавобгар
15 405 930,38сўмасосий
қарздорликкайўл қўйганлиги шартнома, солиштирма таққослаш
далолатномаси ҳамда ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан тўлиқ ўз
тасдиғини топган.Шунга кўра, суд даъвогарнинг жавобгардан
15 405 930,38сўмасосий
қарздорликни
ундириш
талабини
қаноатлантиришни лозим топади.
Бундан
ташқари,
даъвогар
тўлов
кечиктирилганлиги
учун 980 327,96 сўм пеня ундиришни сўраган.
Шартноманинг 3.12 бандида ҳисоб китоб ойидан кейинги
календарь ой тугагач, қарздорлик тўлов муддати ўтган деб
ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун истеъмолчига
тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, электр энергияси
махсус тартибда етказиб бериладиган корхоналар учун 0,2 фоиз
миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилади. Бунда пенянинг умумий миқдори
муддати ўтган тўловнинг 50%идан ошмаслиги лозим, деб белгиланган.
ФКнинг 260-моддаси биринчи қисмига кўра, қонунчилик ёки
шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки
лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган
пул суммаси неустойка ҳисобланади.
ФКнинг
261-моддаси
иккинчи
қисмига
кўра,
қарздор
мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган
ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг
бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган
неустойка пеня ҳисобланади.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Юқоридагиларга асосан, суд, даъвогарнинг жавобгардан
980 327,96 сўм пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди ҳамда
жавобгардан ушбу миқдордаги пеняни ундиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилади.
2020 йил 06 январдаги № 600-сонли “Давлат божи тўғрисидаги”
Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова қилинган давлат божи
ставкалари миқдорининг 2-бандида иқтисодий судларга бериладиган
мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи
миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда
давлат божи ундирилиши белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, даъво талабининг қаноатлантирилган
қисмига мутаносиб равишда 412 000 сўм давлат божи тўловини
жавобгардан Республика бюджетига ундиришни, олдиндан тўланган
41 200 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига
ундиришни лозим топади.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикасининг
Фуқаролик
кодекси кодекси 8, 236, 474, 468-моддаларини, “Электр энергетикаси
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ва Ўзбекистон
Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 170, 176-180, 186, 192моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
“HUDUDIY
ELEKTR
TARMOQLARI”акционерлик
жамиятинингжавобгар "OTABEK-SHERZOD" FERMER XO‘JALIGI ҳисобидан
электр энергия тўловлари бўйича 15 405 930,38сўмасосий қарздорлик,
980 327,96 сўм пеняундириштўғрисидаги даъво аризаси тўлиқ
қаноатлантирилсин.
Жавобгар "OTABEK-SHERZOD" FERMER XO‘JALIGI ҳисобидан:
-“HUDUDIY
ELEKTR
TARMOQLARI”акционерлик
жамиятифойдасига 15 405 930,38сўмасосий қарздорлик, 980 327,96
сўм пеня, 41 200 сўм почта харажати;.
-Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат
ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф Сирдарё туманлараро
иқтисодий суди орқали Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига бир ойлик муддатда апелляция ёки ҳал қилув қарори
қонуний кучга киргач, олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят
беришга (протест келтиришга) ҳақли.
Судья
judgecode
Х. . Сулайманбекова