← Назад
Решение #2875239 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 46 | — | law | |
| нинг | 66 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| онун | 12 | — | law | |
| онуннинг | 14 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 66 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2504/5305-сонли иқтисодий иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Сирдарё тумани
2025 йил 20 октябрь
Сирдарё туманлараро иқтисодий суди, судья Х.Сулайманбекова
раислигида, С.Сайданов котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Иқтисодиёт ва
молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси
Сирдарё вилоят бошқармасининг жавобгар “SAY UNOBOD PA TA
TOZALASH” акциядорлик жамиятидан 144 215 525,6 сўм а осий
қарздорликни Пенсия жамғармаси Сайхунобод туман бўлимларининг туман
Давлат солиқ инспекциясидаги (пенсия ва нафақаларни молиялаштириш ва
тўловни ташкил этиш) “Марказий банк ХККМ” код 00014, ИНН 201122919,
№2001108601242163999061093-сон транзит ҳисоб рақамига ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар
вакили М.Ахмедов (2025 йил 15 октябрдаги ишончнома асосида),
иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд
мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
А Н ИҚ Л А Д И:
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари
пенсия жамғармаси Сирдарё вилоят бошқармаси (кейинги ўринларда
даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат
қилиб, “SAY UNOBOD PA TA TOZALASH” акциядорлик жамияти
(кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади)дан 19 218 666,2 сўм а осий
қарздорликни Пенсия жамғармаси туман бўлимларининг туман Давлат солиқ
инспекциясидаги (пенсия ва нафақаларни молиялаштириш ва тўловни
ташкил этиш) “Марказий банк ХККМ” код 00014, ИНН 201122919,
№2001108601242163999061093-сон транзит ҳисоб рақамига ундиришни
сўраган.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор
қилинган жавобгар ишда вакиллари иштирокини таъминламади.Ушбу
ҳолатда суд Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
(кейинги ўринларда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига кўра, ишни
жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топади.
Судда даъвогар вакили даъвони қувватлаб, тўлиқ қаноатлантириб
беришни сўради.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, ишда қатнашувчи даъвогар
вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, уларга баҳо бериб, судда тақдим
этилган ҳужжатлар билан иш ҳужжатларини кўриб чиқиб, қуйидаги
асосларга кўра, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Аниқланишича,
жавобгар
корхонада
ишлаган
фуқаролар
Юсупова Зебинисо Ахкомиддинова, Буринбаев Али Кувандикович, Нурмат
Худайбердиев, Жўрақул Туев, Тўймурод Асалов, Хасан Гапуров, Эргашбой
Кадиров, Ахмеджон Юнусов, Алижон Далиевлар “SAY UNOBOD PA TA
TOZALASH” акциядорлик жамиятида иш вақтида бахтсиз ҳодиса туфайли
майибланган.
Даъвогарнинг Сайхунобод туман бўлими томонидан ушбу жами
144 215 525,60 сўм ногиронлик нафақаси тўлаб берилган.
Меҳнатда майибланган фуқаролар учун пенсия жамғармаси томонидан
тўлаб берилаётган пул маблағлари жавобгар ташкилот томонидан ўз вақтида
қопланмаганлиги сабабли қарздорлик ҳосил бўлган. Жавобгар эса, ушбу
тўланган пул маблағларини даъвогар ҳисоб-рақамига ўтказиб бермаган ва
даъвогар томонидан берилган талабнома оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 46-моддасида ҳар ким
қариганда, меҳнат қобилиятини йўқотганда, ишсизликда, шунингдек
боқувчисини йўқотганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда
ижтимоий таъминот ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия
таъминоти тўғрисида”ги қонун (кейинги ўринларда қонун деб юритилади)
нинг
66-моддасига кўра, ушбу Қонунга мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Ўзбекистон
Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия
жамғармасини шакллантириш тартиби Ўзбекистон Республикасининг
қонунчилиги билан белгиланади. Пенсияларни тўлаш учун Ўзбекистон
Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия
жамғармасига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан трансфертлар
ажратилиши мумкин.
Мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар:
боқувчисини йўқотганлик учун, шунингдек ходимнинг меҳнат
вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланганлиги ёки
касб касаллигига учраганлиги оқибатидаги ногиронлик учун;
ходим ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига
тўлгунига қадар мазкур Қонун 12-моддасининг «б» бандига мувофиқ
тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларининг ўрнини қопловчи пулни
иш ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон
Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия
жамғармасига ўтказади.
Пенсионер ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган ёшга
тўлгунига қадар ушбу Қонуннинг 14-моддасига мувофиқ тайинланган
пенсияларни тўлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги
бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ажратиладиган Ўзбекистон
Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари
ҳисобидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа
қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри
ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки
мавжуд эмаслигини аниқлайди.
Ушбу ҳолатда суд, даъво талаби тақдим этилган ҳужжатларга ва ишда
қатнашувчи шахсларининг кўрсатмалари билан ўз тасдиғини топган деб
ҳисоблаб, жавобгардан 144 215 525 сўм миқдорида тўланган нафақа пулини
ундиришни лозим топади.
Шунингдек суд, даъво талабининг қаноатлантирилган қисмига
мутаносиб равишда, Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига
асосан жавобгардан 2 884 310,51 сўм давлат божини республика бюджетига,
41200 сўм почта харажатини даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади.
Юқорида қайд этилганларга кўра, ҳамда Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 118, 176-179-моддаларига асосан, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар - “SAY UNOBOD PA TA TOZALASH” акциядорлик
жамиятидан 144 215 525 сўм а осий қарздорлик Пенсия жамғармаси туман
бўлимларининг туман Давлат солиқ инспекциясидаги (пенсия ва
нафақаларни молиялаштириш ва тўловни ташкил этиш) “Марказий банк
ХККМ” код 00014, ИНН 201122919, №2001108601242163999061093-сон
транзит ҳисоб рақамига ундирилсин.
“SAY UNOBOD PA TA TOZALASH” акциядорлик жамиятидан:
-Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан
ташқари пенсия жамғармаси Сирдарё вилоят бошқармаси ҳисобига олдиндан
тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажати;
-Республика Бюджетига 2 884 310,52 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Сирдарё
вилоят судига апелляция ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, олти
ойлик муддатда кассация шикояти бериши (прокурор протест келтириши)
мумкин.
Судья
judgecode
Х.У. Сулайманбекова