Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2303-2502/1093 Дата решения 20.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Нукусский межрайонный экономический суд Судья DAVLETOV DILMURAT IBRAXIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 5779c321-70c1-457a-affd-7670ed08d1bc Claim ID PDF Hash 7676221f8655b86b... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 449-моддаси ФКнинг 449 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2303-2502/1093-сонли иш Қўнғирот тумани судья Д.И.Давлетов Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 20 октябрь Қўнғирот туманлараро иқтисодий судинингсудьяси Д.И.Давлетовнинг раислигида, судья ёрдамчиси М.Хошмуратованинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар ХХ нинг жавобгар ХХ ҳисобидан 16.992.000 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризасини тарафлардан даъвогар МЧЖ раҳбари ХХ иштирокида, суд биносида видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: ХХ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ХХ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 16.992.000 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар МЧЖ раҳбари даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, даъво аризада кўрсатилган важларни такрорлаб, жавобгар томонидан қарздорлик қисман бўлсада тўловларни амалга оширмаганлиги боис, даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида жавобгар қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили иштирок этмади, даъво ариза юзасидан фикр билдирмади. Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосан жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд даъвогар МЧЖ раҳбарининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига асосан, мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: молмулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 449-моддасининг биринчи қисмига асосан сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисобкитоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисоб-китоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисобкитоблар тўлов топшириқномалари билан амалга оширилади. Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, ХХ ва ХХ фермер хўжалиги ўртасида 2025 йил 14 майда Q-3871-сонли олди-сотди шартномаси (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) имзоланган. Шартнома шартлари бўйича даъвогар томонидан жавобгарга 16.992.000 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилган, етказиб берилган маҳсулотлар учун жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаган, натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 16.992.000 сўм асосий қарз вужудга келган. Мазкур ҳолат даъво аризасига илова қилинган икки томонлама имзоланган ҳисобварақ-фактура ҳамда солиштирма далолатнома билан ўз тасдиғини (исботини) топади. Мазкур қарздорликни тўлаш тўғрисида жавобгарга шартнома бўйича юборилган эътирознома (талабнома) оқибатсиз қолдирилган. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 449-моддасига асосан агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли. Суд мажлисида аниқланган ҳолатлар ва иш ҳужжатларидан даъвогар судга даъво тақдим этганидан сўнг ҳам жавобгар мавжуд асосий қарздорлик бўйича қисман бўлсада тўловлар амалга оширмаганлиги, 16.992.000сўмлик асосий қарздорлик ташкил этиши ўз тасдиғини (исботини) топганлиги боис, суд даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд юқоридаги Қонун нормалари талабларидан келиб чиққан ҳолда даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар ХХ ҳисобидан даъвогар ХХ фойдасига 16.992.000 сўм асосий қарз ҳамда 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар ХХ ҳисобидан Республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундирилсин. ХХ K milj n J unb k" фермер хўжалиги ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103.000 сўм суд харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья judgecode Д.И. Давлетов