← Назад
Решение #2875425 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2303-2502/792-сонли иш
судья Д.И.Давлетов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қўнғирот тумани
2025 йил 20 октябрь
Қўнғирот туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.И.Давлетовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси М.Хошмуратованинг суд мажлиси
котиблигида, даъвогар вакили ХХ (2025 йил 20 октябрдаги ЖЕ-02-06/1824сонли ишончномага асосан), жавобгар вакили ХХ (2025 йил 13 октябрдаги
01-04/4167-сонли ишончномага асосан) иштирокида, даъвогар ХХнинг
жавобгар ХХ ҳисобидан 175.007.167,35 сўм асосий қарз ва 13.396.441,93 сўм
пеня
ундириш
тўғрисидаги
даъво
аризасини
суд
биносида
видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни,
аниқлади:
ХХ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза
билан мурожаат қилиб, ХХ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан 175.007.167,35 сўм асосий қарзни ва 13.396.441,93 сўм пеняни
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қўллабқувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради.
Бугунги суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогарнинг
даъво талабига эътироз йўқлигини билдириб, пеня қисмини камайтириб
беришни сўради.
Суд, даъвогар ва жавобгар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қисман
қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади. Мазкур ҳолда мажбурият ХХ таъминоти шартномасидан келиб
чиққан.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ХХ ва ХХ ўртасида
11.02.2025 йилдаги 022021-сонли ХХ ХХсини юридик (бюджет) ва юридик
мақомга эга бўлмаган истеъмолчиларга сотиш шартномаси (бундан буён
матнда Шартнома деб юритилади) тузилган.
Шартноманинг 1-бандига кўра ХХ ХХ ХХсини ХХга етказиб бериш,
жавобгар эса истеъмол қилинган ХХ ҳаққини ўз вақтида тўлаш
мажбуриятини олган.
Жавобгар томонидан етказиб берилган ХХ ХХси учун тўловлар амалга
оширмаган.
Шунингдек, даъвогарнинг қарздорликни бартараф этиш ҳақидаги
огоҳлантириш хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 468-моддасига асосан, ХХ таъминоти шартномасига мувофиқ
ХХ билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) ХХ бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган ХХ ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган ХХ
истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика
шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган ХХ
истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш
мажбуриятини олади. ХХ таъминоти шартномасида қонун ҳужжатларига
мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам назарда тутилиши мумкин.
Даъво
аризасига
асосан
даъвогар
томонидан
жавобгарга
175.007.167,35 сўмлик ХХ ХХси етказиб берилганлиги, ушбу ҳолат 2025 йил
01 август ҳолатидаги икки томонлама имзоланган ўзаро ҳисоб-китоблар
солиштирма далолатномасида ўз аксини топганлиги кўрсатилган.
Суд мажлисида аниқланган ҳолатлар ва иш ҳужжатларидан
жавобгарнинг даъвогар олдидаги истеъмол қилинган ХХ-ХХси учун асосий
қарздорлиги 175.007.167,35 сўмни ташкил этиши ўз тасдиғини (исботини)
топганлиги боис, суд даъво талабининг асосий қарз ундириш қисмини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, жавобгар ҳисобидан тўловларни кечиктирганлик учун
13.396.441,93 сўм пеня ундиришни сўраган, ФКнинг 333-моддаси
талабларига асосан даъвонинг мазкур талаби асосли, бироқ, ФКнинг 326моддасига асосан суд даъво талабининг пеня ундириш талабини камайтириб,
2.000.000 сўм ундиришни, даъвонинг қолган пеня қисмини рад қилишни
лозим топди.
ИПК 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги
талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган
ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши
лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Юқорида келтирилганларни инобатга олиб, суд даъвогарнинг даъво
талабини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб,
қарор қилади:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар ХХ ҳисобидан даъвогар ХХ фойдасига 175.007.167,35 сўм
асосий қарз ва 2.000.000 сўм пеня ҳамда 41.200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Даъвони қолган пеня қисми рад этилсин.
Жавобгар ХХ ҳисобидан Республика бюджетига 3.768.072,18 сўм
давлат божи ундирилсин.
Жавобгар ХХ ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит
ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ
103.000 сўм суд харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва
тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
judgecode
Д.И. Давлетов