← Назад
Решение #2875642 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| Суд ФК | 326 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2302-2501/ХХХ-сонли иқтисодий иш
судья Р.Курбанбаев
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Беруний тумани
ХХХ йил 20 октябрь
Беруний туманлараро иқтисодий судининг судьяси ХХХ раислигида, судья
ёрдамчиси Р.Юсупованинг котиблигида, даъвогар вакили ХХХ (ишончнома
асосида)нинг иштирокида, ХХХ нинг даъвогар ХХХ нинг манфаатини кўзлаб,
унинг фойдасига жавобгар ХХХ фермер хўжалигидан 49 839 464 сўм асосий
қарз ва 24 919 732 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
ХХХ (кейинги жойларда матнда палата)нинг даъвогар ХХХ (кейинги
жойларда матнда даъвогар)нинг манфаатини кўзлаб, унинг фойдасига жавобгар
ХХХ фермер хўжалиги(кейинги жойларда матнда жавобгар)дан 49 839 464 сўм
асосий қарз ва 24 919 732 сўм пеня ундиришни сўраган.
Палата ва жавобгар вакиллари суд мажлисида қатнашмади ва ўзларининг
ёзма фикрларини судга тақдим қилишмади.
Суд иш ҳужжатларида уларнинг суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида
тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд
эканлигини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (кейинги жойларда матнда – ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига
мувофиқ ишни палата ва жавобгар вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топди.
Даъвогар вакили суд мажлисида даъво аризасини қаноатлантиришни
сўради.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги
тўпланган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво
аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 234-моддаси иккинчи хатбошига асосан, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқиши назарда тутилган бӯлса, 244-моддаси биринчи
хатбошисида агар қонун ҳужжатлари ёки шартномада бошқача тартиб назарда
тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб
бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган.
ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, ХХХ ва ХХХ фермер хӯжалиги
ўртасида
2023
йил
04
январь
куни
127-сонли “Қишлоқ хўжалик корхоналарига минерал ўғитлар, ўсимликларни
кимёвий биологик химоя қилиш воситалари ва бошқа кимёвий махсулотларни
етказиб бериш” шартнома (кейинги ӯринларда матнда – “шартнома” деб
юритилади)си тузилган бўлиб, мазкур шартноманинг 1.1-бандига кӯра “Етказиб
берувчи” (ХХХ ) “Хӯжалик” (ХХХ фермер хӯжалиги”)ка 1-иловаларда
кӯрсатилган минерал ӯғитлар, ӯсимликларни кимёвий ва биологик ҳимоя қилиш
воситалари ва бошқа кимёвий маҳсулотларни етказиб бериш мажбуриятини
олади, хӯжалик эса етказиб берилган хӯжалик ҳақини тӯлаш ва қабул қилиш
мажбуриятини олган. Шунингдек шартноманинг 1.2-бандига кӯра, етказиб
берувчи томонидан етказиб бериладиган Маҳсулот аниқ турлари, сифати,
миқдори (ҳажмлари), баҳоси ва етказиб бериш муддатлари мазкур
шартноманинг таркибий қисми ҳисобланган 1-иловада келтирилганлиги баён
этилган.
Шартнома шартларига асосан даъвогар томонидан жавобгарга 500 000 000
сӯмлик маҳсулотлар етказиб берилган. Бироқ жавобгар томонидан шартнома
мажбуриятлари бажарилмаган, ушбу қарздорлик сӯммаси қисман тўловлар
амалга оширилиб, қолган 49 839 464 сўм тӯланмаган ва ҳозирги кунга қадар
тӯлаш чоралари кӯрилмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида
49 839 464 сўм қарздорлиги вужудга келган. Шу боис, даъвогар томонидан
49 839 464 сӯм қарздорликни ундириш учун судга мурожаат қилган.
Ушбу ҳолатлар ишдаги шартнома, солиштирма далолатнома, ишончнома
ва юк хати ва маълумотнома билан тасдиқланади.
Бундай ҳолларда даъвогарнинг асосий қарздорлик суммасини ундириш
тўғрисидаги талаби тӯлиқ қаноатлантирилиши лозим.
Шунингдек, суд даъвогарнинг жавобгардан 24 919 732 сӯм пеня ундириш
талабини ҳам асосли ва тўғри ҳисобланган деб ҳисоблайди.
Шартноманинг 5.2-бандида “Шартномага мувофиқ етказиб бериладиган
махсулот учун маҳсулот учун ӯз вақтида ҳақ тӯланмаганда Хӯжалик етказиб
берувчига муддати кечиктирилган тӯлов сӯммасининг 0,5 фоизи миқдорида пеня
тӯлайди, бироқ бу кечиктирилган тӯлов сӯммасининг 50 фоизидан ортиқ
бӯлмаслиги керак”.
Даъвогарнинг бу талаблари ҳам иш ҳужжатларидаги шартнома, солиштирма
далолатнома ва пенянинг ҳисоб-китоби билан тасдиқланади.
ФКнинг 333-моддасига мувофиқ, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб беради.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг
4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги, шу билан
бирга судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, неустойканинг энг кам
миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам
бўлмаслиги лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Суд ФКнинг 326-моддасига асос пеняни тўлиқ қўллаш жавобгарнинг
мулкий аҳволига оғир таъсирини инобатга олиб, даъвогар томонидан
ҳисобланган пеня миқдорини 3 737 959,8 сўмга қаноатлантиришни, қолган
қисмини рад қилишни лозим топди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддаси биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларига мувофиқ суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга иш бўйича қилинган
барча суд харажатларининг ўрни, гарчи бошқа тараф давлат божини тўлашдан
озод этилган бўлса ҳам ушбу бошқа тараф ҳисобидан қопланади.
Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги
талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган
ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим
бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига илова
қилинган Давлат божи ставкалари миқдорларининг 2-банди “а” кичик бандида
мулкий хусусиятга эга даъво аризалар учун даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Раёсатининг 2022 йил 28 декабрдаги РС-71-22-сонли қарорида барча ишлар
бўйича даъво аризаси ва аризалар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи
миқдорида почта харажати тўланиши кўрсатилган.
Даъвогар томонидан иш бўйича олдиндан тӯлов квитанцияси орқали
41 200 сӯм почта харажати тўланган.
Шу боис, суд жавобгардан республика бюджетига 1 495 183,92 сўм давлат
божи ва даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим
топди.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар ХХХ фермер хӯжалигидан даъвогар ХХХ масъулияти
чекланган
жамияти
фойдасига
49 839 464 сўм асосий қарз, 3 737 959,8 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Жавобгар ХХХ
фермер хӯжалигидан Республика бюджетига
1 495 183,92 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир
ой ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судининг Иқтисодий
ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган
ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши
(ёхуд прокурор протест келтириши) мумкин.
Судья
ХХХ