← Назад
Решение #2875713 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
18
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 35 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ИПК | 13 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 116 | — | law | |
| ушбу асос ФК | 116 | — | law | |
| мазкур ипотека шартномасини ФК | 125 | — | law | |
| ФКнинг | 125 | — | law | |
| ФКнинг | 126 | — | law | |
| олат ипотека шартномасини ФК | 126 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 157 | — | law | |
| ИПК | 273 | — | law | |
| йича ИПК | 3242 | — | law | |
| ИПК | 3242 | — | law | |
| ИПК | 3246 | — | law | |
| ИПК | 3247 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2201/2138-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – М.Холиков
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья – И.Матмуратов
Тафтиш инстанциясида маърузачи
судья – Н.Сангиров
СИРДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 20 октябрь
Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати,
судья А.Рахимов раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Б.Исаков ва
Н.Сангировлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси А.Хамдамовнинг
суд мажлиси котиблигида, даъвогар “Сирдарё истеъмол товарлари савдо”
уюшмаси вакиллари Ж.Бойтемиров (2025 йил 17 февралдаги 7-сонли
ишончнома ва 2025 йил 25 мартдаги 6-сонли ордер асосида), О.Бозоров
(2024 йил 28 октябрдаги 17-сонли ордер асосида), Б.Эгамқулов (2025 йил
4 сентябрдаги 33-сонли ишончнома асосида), жавобгар “Ипотека-банк”
акциядорлик тижорат ипотека банки вакили А.Хайруллаев (2025 йил
1 августдаги 6-7.3.1/266-сонли ишончнома асосида), Сирдарё вилояти
нотариал архив мудири Ш.Тайлакова (2025 йил 9 октябрдаги 7-1-6/1291сонли ишончнома асосида), Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
Сирдарё вилояти Бош бошқармасидан мутахассислар Л.Хабибуллаев,
Ш.Ҳосилбековлар (2025 йил 25 августдаги 29-10/985-сонли, 2025 йил
17 октябрдаги 118-сонли ишончнома асосида), гувоҳ “Ипотека-банк”
акциядорлик тижорат ипотека банки Сирдарё вилоят филиали собиқ
ўринбосари Т.Махамадиевлар иштирокида, Гулистон туманлараро иқтисодий
судининг 2025 йил 27 майдаги ҳал қилув қарори ва Сирдарё вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси судининг
2025 йил 4 августдаги қарори ҳамда Гулистон туманлараро иқтисодий
судининг 2025 йил 28 апрелдаги ажрими устидан “Сирдарё истеъмол
товарлари савдо” уюшмаси томонидан берилган тафтиш тартибидаги
шикоятини иш ҳужжатлари билан биргаликда, Сирдарё вилоят суди
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Аниқланишича, “Ипотека-банк” акциядорлик тижорат ипотека банки
(кейинги ўринларда “жавобгар/банк” деб юритилади) ва “ qsudj n f zli
b liq hi”
масъулияти
чекланган
жамияти
(кейинги
ўринларда
“жавобгар/қарздор” деб юритилади) ўртасида 2019 йил 19 мартда 339-сонли
кредит шартномаси тузилган.
Унга кўра, Банк (Сирдарё вилоят филиали) жавобгар “ qsudj n f zli
b liq hi” масъулияти чекланган жамиятига “Балиқчилик хўжалигини
ривожлантириш мақсадида техника хизмати, балиқ чавоқлари, минерал ўғит
ва омухта ем сотиб олиш” учун 1 000 000 000 (бир миллиард) сўм миқдорида
кредит (пул маблағлари ажратиб) бериш, жавобгар “ qsudj n f zli
b liq hi” масъулияти чекланган жамияти ўз навбатида олинган кредитни
ушбу шартномада белгиланган муддатда қайтариш ва кредитдан
фойдаланганлиги учун фоизлар ҳамда комиссия тўловларни тўлаш
мажбуриятини олган.
Шартнома йиллик 20 (йигирма) фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан
3 (уч) йил муддатга тузилган.
Кредит қайтарилиши таъминоти сифатида “Сирдарё истеъмол товарлари
савдо” уюшмаси (кейинги ўринларда “даъвогар” деб юритилади)га тегишли
Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар, “Шодлик” маҳалласи, А.Навоий шоҳ
кўчаси ҳудудида 2650,00 кв.метр ер майдонида, пландаги рақамлари 0001
литер бўлган 46-уйда жойлашган, умумий майдони 619,17 кв. метр, шу
жумладан: ишлаб чиқариш (турар жой) майдони 1653,65 кв.метрни ташкил
этган, кадастр рақами (бино ва иншоот) 12:10:02:04:02:0176:0001 бўлган,
1 250 000 000 сўмга баҳоланган идора ва ёрдамчи бинолари ердан
фойдаланиш ва эгалик қилиш ҳуқуқи билан гаровга қўйилган.
Мазкур гаров (ипотека) шартномаси 2019 йил 19 мартда 4-сон давлат
нотариал идораси нотариуси Н.Ю.Бадалов томонидан KSh №000858 SI-рақам
билан нотариал тартибда тасдиқланган.
Даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, уюшманинг собиқ
бошқарув раиси Н.Саламов уюшмага тегишли бино ва иншоотни 2019 йил 3
март куни таъсисчиларининг ҳеч қандай йиғилиши ўтказилмасдан,
таъсисчиларни хабардор қилмасдан, яширинча 01-сонли қалбаки баённома
тузиб, Банк Сирдарё вилоят филиалидан “ qsudj n f zli b liq hi”
масъулияти чекланган жамиятига ажратилган 1 000 000 000 сўм кредитнинг
таъминоти учун уюшмага тегишли кўчмас мулкни гаров тақдим этганлигини,
олинган кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-тарож
қилганлигини, қалбаки ҳужжатлар тузиш ва ўша ҳужжатларнинг қалбаки
эканлигини била туриб, уларни тақдим этиб, улардан фойдаланишда
ифодаланган ҳаракатлари учун жиноий жавобгарликка тортилганлигини,
гаров (ипотека) шартномасини расмийлаштиришига асос бўлган уюшманинг
2019 йил 18 мартдаги 2-сонли умумий йиғилиш баёни Гулистон туманлараро
иқтисодий судининг 2024 йил 12 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан
ҳақиқий эмас деб топилганлигини, банк ходимлари кредит олиш учун қарз
олувчининг банкка тақдим этиши лозим бўлган ҳужжатларни
текширмаганлигини, бу ҳолатлар битимни ФКнинг 116, 125, 126моддаларига мувофиқ ҳақиқий эмас деб топилишига асос бўлиши ҳақида
асосларни келтириб, Гулистон шаҳридаги 4-сон давлат нотариал идораси
нотариуси Н.Ю.Бадалов томонидан 2019 йил 19 март куни тасдиқланган KSh
№ 000858 SI-рақамли гаров (ипотека) шартномасини ҳақиқий эмас деб
топишни сўраган.
2
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг (кейинги ўринларда
“биринчи инстанция суди” деб юритилади) 2022 йил 14 сентябрдаги ажрими
билан жавобгар АТ “Ипотекабанк” Сирдарё вилоят филиали АТ “Ипотека
банк” билан, жавобгар Гулистон шаҳаридаги 4-сон давлат нотариал идораси
Сирдарё вилояти Адлия бошқармаси билан алмаштирилган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 22 сентябрда қабул қилинган ҳал
қилув қарори билан даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган.
Даъвогар 2025 йил 7 мартда судга ариза билан мурожаат қилиб, суднинг
2022 йил 22 сентябрда қабул қилинган ҳал қилув қарорини янги очилган
ҳолатлар бўйича қайта кўриб, бекор қилишни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2025 йил 25 мартдаги ажрими билан ариза
қаноатлантирилиб, биринчи инстанция судининг 2022 йил 22 сентябрда
қабул қилинган ҳал қилув қарори янги очилган ҳолатлар бўйича қайта
кўрилиб бекор қилинган.
Биринчи инстанция судининг 2025 йил 17 апрелдаги ажрими билан
“Elm s h li” масъулияти чекланган жамияти, 2025 йил 20 майдаги ажрими
билан “Туронбанк” АТБ низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар
билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб қилинган.
Биринчи инстанция судининг 2025 йил 28 апрелдаги ажрими билан
даъвогарнинг гаров шартномасини ҳақиқий эмаслик оқибатларини қўллаш
ҳақидаги қўшимча даъво аризаси иш юритишга қабул қилиш рад этилган.
Биринчи инстанция судининг 2025 йил 27 майдаги ҳал қилув қарори
билан даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган.
Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанцияси судининг 2025 йил 4 августдаги қарори билан
биринчи инстанция судининг 2025 йил 28 апрелдаги ажримига нисбатан
берилган апелляция шикояти бўйича иш юритиш тугатилган ва 2025 йил
27 майдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Даъвогар Сирдарё вилоят судига тафтиш тартибидаги шикоят билан
мурожаат қилиб, суд ҳужжатларини бекор қилишни ва даъвони
қаноатлантириш юзасидан янги қарор қабул қилишни сўраган.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгарлар “ qsudj n f zli b liq hi” масъулияти чекланган
жамияти ҳамда низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахслар “Elm s h li” масъулияти чекланган жамияти,
“Туронбанк” АТБдан вакиллар иштироки таъминланмади.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий
процессуал кодекси (кейинги ўринларда матнда “ИПК” деб юритилади)
324-моддасига қўлланиб, суд мажлисига сабабсиз келмаган бошқа жавобгар
ва учинчи шахсларнинг иштирокисиз тафтиш тартибидаги шикоятни кўриб
чиқишга тўсқинлик қилмайди деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари тафтиш тартибидаги
шикоятда келтирилган важларни қувватлаб, суд ҳужжатларини бекор
қилишни ва даъвони қаноатлантириш юзасидан янги қарор қабул қилишни
сўрадилар.
3
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар АТ “Ипотека-банк” вакили
тафтиш тартибидаги шикоятга эътироз билдириб, даъвогарнинг шикоятидаги
важлари ҳеч қандай асосга эга эмаслигини билдириб, суд ҳужжатларини
ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган Сирдарё вилояти Адлия бошқармаси
вакили К.Мансурова ишга тарафлар ўртасида нотариал тартибда
расмийлаштирилган ипотека (гаров) шартномасининг нотариал архивда
сақланаётган йиғма жилдини тақдим этиб, шикоятни қонуний ҳал этишни
сўради.
Суд мажлисида гувоҳ тариқасида сўралган Т.Махамадиев “Ипотекабанк” акциядорлик тижорат ипотека банки Сирдарё вилоят филиалида
2018 йилдан 2021 йилга қадар ўринбосар лавозимида ишлаганлигини, мазкур
низодан қисман хабари борлигини, одатда гаров шартномаларини имзолашда
мижозларни куттирмаслик ва иш ҳажми кўп бўлганлиги сабабли мижозлар
аввал нотариусга ҳужжатларни олиб боришларини, ҳужжатлардаги
камчиликлар бўлса тўғрилаб охирида гаров шартномаси тайёр бўлгандан
кейин банк вакили сифатида ўзини чақиришларини, вақтни тежаш мақсадида
фақат тайёр ҳужжатга имзо қўйиш учун борганлигини, барча камчиликлар
нотариус томонидан бартараф этилгандан кейин охирида кредит шартномаси
бандларини тўғри киритилганлигини текширилишини, барча ҳужжатлар
текширилган ҳолда гаров шартномасини имзолаб берганлигини, ушбу гаров
шартномаси бўйича айнан қандай бўлганлигини эслай олмаслиги, дастлаб
мижоз ҳужжатларни кредит бўлимига топширишини, кредит бўлими
бошлиғи текшириб барча ҳужжатлар тўғри бўладиган бўлса кредит
комиссиясига киритишини, кредит комиссияси аъзолари ўзларига тегишли
қисмларини ўрганиб чиқишини, гаровга қўювчининг ваколатини юрист
текшириши, ўзи сўрайдиган ҳужжат корхона раҳбарининг буйруғи,
ҳақиқатдан имзо қўйиш ваколати борми йўқми, имзо намуналарини
сўрашлигини, бинонинг кадастр ҳужжатларини сўраганлигини, бинони
кадастр ҳужжати билан бир хилми ёки йўқми бориб кўрганлигини, шундан
кейин қолган қисми нотариус томонидан кўриб чиқилганлигини, гаров
шартномаси тузилиш вақтида талаб қилинадиган ҳужжатлар корхона
раҳбарининг буйруғи, раҳбарининг паспорт нусхасини олишини, бинонинг
кадастр ҳужжатларини олишини, кредит шартномасига имзо қўйилишидан
олдин юрист ҳуқуқий нормалар асосида расмийлаштирилган деган хулоса
бергандан кейин раҳбар имзо қўйишини, шундан сўнг ҳужжатлар нотариусга
тақдим этилишини, кредит сиёсатида нотариусга ҳужжатларни банк олиб
борсин деган жойи йўқлигини, бу ўзаро келишув билан бўлишини, даъвогар
корхона уставида раҳбарга барча ваколатлар берилганлигини, раҳбарга барча
уюшма аъзолари номидан имзо қўйиш ваколати берилганлиги учун
ҳужжатлар расмийлаштирилганлиги ҳақида кўргазма берди.
Суд мажлисида мутахассис сифатида иштирок этган Ўзбекистон
Республикаси Марказий банки Сирдарё вилояти Бош бошқармаси вакили
Л.Хабибуллаев мазкур низоли ҳолат бўйича жавобгар томонидан тақдим
этилган ҳужжатларга асосан ўрганиб чиққанликларини, 2019 йилда “Банк ва
банк фаолияти тўғрисида” қонун янги таҳрирда қабул қилинганлигини, унга
4
кўра тижорат банклари ўз фаолиятини ушбу қонунга кўра амалга
оширишини, қонуннинг 35-моддасида банклар акциядорлик тижорат
банклари ҳисобланишини, акциядорлар умумий йиғилиши бошқарув, кузатув
асосида фаолият олиб боришини, бошқарув томонидан ҳар йили йил бошида
ва йил охирида кредит сиёсати ишлаб чиқаришини, кредит сиёсатига асосан
тижорат банклари ўз фаолиятини олиб боришини, жавобгар ҳам Республика
бошқаруви томонидан тасдиқланган кредит сиёсатига асосан фаолият
юритишини, “Банк ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонуннинг 8, 61моддаларида ўз фаолиятини мустақил, қонунга асосан амалга оширишини,
қарздорга 2019 йилда кредит ажратилганлигини, Сирдарё истъемол
товарлари уюшмасининг таъсис ҳужжатида уюшма аъзоларининг умумий
йиғилиши, бошқарув аъзоларининг умумий йиғилиши ва бошқарув раиси
орқали
бошқарув
олиб
борилиши
белгиланганлигини,
таъсис
ҳужжатларининг 8-бандида бошқарув раисининг ваколатлари белгиланиб,
унда уюшма номидан барча юридик аҳамиятга эга бўлган ҳаракатларни
ишончномасиз амалга ошириши белгиланганлигини, гаров шартномасида
ҳам бошқарув раиси томонидан имзо қўйилганлигини, шунга асосан
нотариус ҳаракатларни амалга оширганлигини, икки ва ундан ортиқ
таъсисчилари мавжуд бўлган корхоналарнинг мулкларини гаровга олишда
директор тайинланганлиги буйруқ нусхаси, мулкни гаровга қўймоқчи бўлса
таъсисчиларнинг мулкни гаровга қўйишга розилиги тўғрисидаги йиғилиш
баённомаси бўлишини, ушбу ҳолат таъсис ҳужжатларида акс эттирилишини,
директорга қандай ваколатлар берилганлиги таъсис ҳужжатларида акс
эттирилишини, таъсис ҳужжатларидан келиб чиқиб ваколати текширилиши
кераклигини, 2019 йил қонун қабул қилингандан кейин тижорат банкларига
ўзларининг кредит сиёсатини Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
тўғрисидаги, гаров тўғрисидаги, ипотека тўғрисидаги қонун ва бошқа
тегишли қонун ҳужжатлари асосида ишлаб чиқиши ҳақида тушунтиришлар
берилганлигини баён қилди.
Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, тафтиш тартибидаги шикоятда келтирилган
важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга
кўра, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни, тафтиш тартибидаги
шикоятни қаноатлантиришни рад этишни ҳамда шикоятнинг 2025 йил
28 апрелдаги ажримга нисбатан берилган қисми бўйича иш юритишни
тугатишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи
қисмида “Ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча
усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли” деб белгиланган.
ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд ишларни
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик
ҳужжатлари,
шунингдек
Ўзбекистон
Республикасининг
халқаро
шартномалари асосида ҳал қилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда “ФК”
деб юритилади)нинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
5
талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан даъво аризасини
қаноатлантиришни рад этиш ҳақида асосли хулосага келган, апелляция
инстанцияси суди эса биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдириш, апелляция шикоятини қаноатлантиришдан рад этиш
ҳақида ҳамда шикоятнинг биринчи инстанция судининг 2025 йил 28
апрелдаги ажримига нисбатан берилган қисми бўйича иш юритишни тугатиш
ҳақида асосли тўхтамга келган деб ҳисоблайди.
Чунки, иш ҳужжатларида ипотека шартномасини ҳақиқий эмас деб
топиш учун ФКнинг 116, 125 ва 126-моддасида белгиланган асослар мавжуд
эмас.
Хусусан, ФКнинг 116-моддасига кўра, қонунчиликнинг талабларига
мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки
ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий
эмасдир.
Бироқ, тарафлар ўртасида тузилган гаров (ипотека) шартномаси қонунда
белгиланган тартибда расмийлаштирилган бўлиб, уни қонунчиликнинг
талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим деб ҳисоблаш учун
асос мавжуд эмас.
Гарчи, даъвогар битим шакли ва тузилиши тартиб қоидаларига риоя
қилинмаганлигини асос қилган бўлсада, бироқ ушбу асос ФК 116-моддасига
мувофиқ эмас.
Шунингдек, мазкур ипотека шартномасини ФК 125-моддасида
белгиланган асосларга кўра ҳақиқий эмас деб топиш учун ҳам қонуний асос
йўқ.
Жумладан, ФКнинг 125-моддасига кўра, юридик шахс томонидан унинг
устав мақсадларига зид ҳолда тузилган ёки тегишли фаолият билан
шуғулланишга лицензияси бўлмаган юридик шахс томонидан тузилган
битим унинг муассиси (иштирокчиси) ёки ваколатли давлат органининг
даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкинлиги
белгиланган.
Уюшманинг устави ва таъсис ҳужжатларидан кўринишича, уюшма
фаолиятининг мақсади уюшма аъзоларининг фаолиятини мувофиқлаштириш,
шунингдек, муштарак мулкий манфаатларини ифода этиш ҳамда ҳимоя
қилиш ҳисобланиб, бунда гаров (ипотека) шартномасини устав мақсадларига
зид ҳолда тузилган деб ҳисоблаб бўлмайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида”ги 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли қарори
16-бандида, битимни ҳақиқий эмаслигининг иккита асоси назарда тутилган:
юридик шахснинг таъсис ҳужжатларида белгиланган унинг фаолият
мақсадларига зид равишда тузилган битимлар ва тегишли фаолият билан
шуғулланишга лицензияси бўлмаган юридик шахс томонидан тузилган
битимлар тушунилиши ҳақида тушунтириш берилган.
6
Қолаверса, ФК 125-моддасига кўра, бундай асос мавжуд бўлган
тақдирда судга битимни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида ушбу битимни
тузган шахснинг муассиси ёки ваколатли давлат органи даъво билан
мурожаат этишга ҳақли.
ФКнинг 126-моддасига кўра, агар шахснинг битим тузиш ваколатлари
шартнома билан ёки юридик шахс ваколатлари унинг таъсис ҳужжатлари
билан ишончномада, қонунда белгилаб қўйилганига нисбатан ёинки битим
тузилаётган вазиятдан аниқ кўриниб турган деб ҳисобланиши мумкин бўлган
ваколатларига нисбатан чеклаб қўйилган бўлса ва битимни тузиш пайтида
бундай шахс ёки орган ана шу чеклашлар доирасидан чиқиб кетган бўлсалар,
битимдаги иккинчи тараф мазкур чеклашларни билган ёки олдиндан билиши
лозим бўлганлиги исботланган ҳоллардагина битим чеклаш белгиланишидан
манфаатдор бўлган шахснинг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас
деб топилиши мумкин.
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 12 сентябрдаги ҳал
қилув қарори билан “Сирдарё истеъмол товарлари савдо” уюшмасининг
2019 йил 18 мартдаги 2-сонли умумий йиғилиш баёни, 2019 йил 25
ноябрдаги навбатдан ташқари 5-сонли умумий йиғилиш баёни ва 2019 йил 03
мартдаги навбатдан ташқари 01-сонли йиғилиш баёни ҳақиқий эмас деб
топилган.
Уюшманинг 2019 йил 18 мартдаги 2-сонли умумий йиғилиш баёни
уюшмага тегишли кўчмас мулкни қарздор томонидан олинаётган кредит
маблағларининг таъминоти учун гаровга қўйиш ҳақида бўлган ҳамда ушбу
йиғилиш баёни ҳақиқий эмас деб топилган бўлсада, бироқ бу ҳолат ипотека
шартномасини ФК 126-моддасида белгиланган асосларга кўра ҳақиқий эмас
деб топиш учун асос бўлмайди.
Чунки, бу ҳолат ипотека шартномаси тузилаётган вақтда уюшмага
тегишли мулкни гаровга қўйилишига уюшма аъзоларининг розилиги
олинмаганлигидан жавобгар банк муассасасининг хабардор бўлганлиги ёки
хабардор бўлиши лозим бўлганлигини англатмайди.
Гарчи, даъвогар ипотека шартномасини гаровга қўйишга розилик бериш
ҳақидаги йиғилиш баёни фақат собиқ бошқарув раиси томонидан
имзоланганлигини, унда котиб имзоси йўқлиги, уюшма аъзоларининг
розилиги олинганлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд эмаслигини важ
келтирган бўлсаларда, шунингдек, нотариусга тақдим этилган йиғилиш
баённомасида фақат собиқ бошқарув раисининг имзоси мавжуд бўлсада,
бироқ иш ҳужжатларига кўра уюшмага тегишли кўчмас мулкни гаровга
қўйиш юзасидан турли саналар билан йиғилиш баённомалари
расмийлаштирилган бўлиб, банк кредит йиғмажилди таркибидаги 2019 йил
3 мартдаги 1-сонли йиғилиш баённомаси бошқарув раиси ва йиғилиш котиби
томонидан имзоланган.
Қолаверса, даъвогар собиқ бошқарув раиси ипотека шартномасини
расмийлаштиришда айнан қайси ҳужжатда белгиланган ваколатларидан
четга чиққанлигини тасдиқловчи далилларни келтирмаган.
7
Ҳолбуки, уюшманинг уставида бошқарув органининг уюшма мулкини
гаровга қўйиш ёки бошқа усулда тасарруф этишини чекловчи қоидалар
белгиланмаган.
Даъвогар томонидан банк ёки нотариус битимнинг тузиш пайтидаги
чеклашларини билган ёки олдиндан билиши лозим бўлганлиги ҳолати
исботлаб берилмаган.
Ваҳоланки, ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Шунингдек, судлов ҳайъати даъвогарнинг тафтиш тартибидаги
шикоятида келтирилган апелляция инстанцияси суди ўзининг қарорида
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 12 сентябрдаги ҳал
қилув қарори билан "Сирдарё истеъмол товарлари савдо" уюшмасининг
2019 йил 18 мартдаги 2-сонли умумий йиғилиш баёни, 2019 йил
25 ноябрдаги навбатдан ташқари 5-сонли умумий йиғилиш баёни ва 2019 йил
03 мартдаги навбатдан ташқари 01-сонли йиғилиш баёни ҳақиқий эмас деб
топилганлиги, бироқ, Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил
12 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан уюшманинг 2019 йил 18 мартдаги
2-сонли умумий йиғилиш баёни уюшма таъсис ҳужжатларида кўрсатилган
аъзоларининг рухсати олинмасдан, уюшманинг устави ва таъсис
шартномасига зид равишда, 2019 йил 18 мартдаги 2-сонли умумий йиғилиш
баёнига овоз натижаларини тасдиқловчи асослантирувчи ҳужжат (рўйхати,
иловаси)
бўлмасдан,
гаров
шартномасини
расмийлаштириб
юборишганлигини, уюшма аъзоларини оддий кўпчилик овозини тасдиқловчи
баённома иловаси бўлмасдан туриб, банк ва нотариус ўзларининг ички
тартиб қоидалари ва қўлланмаларига асосан билган ва билиши лозим
бўлганлиги, 2025 йил 6 майдаги суд мажлиси даъвогарнинг иштирокисиз
кўриб чиқилганлиги, даъвогар жавобгарга ўз эътироз ва саволларини
беролмаганлиги ҳақидаги важларни келтирса-да, ушуб важлар суд
хужжатларини бекор қилишга асос бўлмайди деб ҳисоблайди.
Чунки, судлов ҳайъати умумий йиғилиш баёнига унинг аъзоларининг
рўйхати бирон-бир масалалар учун қўшимча тақдим қилинадиган ҳужжат
эмас, балки Уюшманинг умумий йиғилиш ўтказиш учун аъзолар сонини
кўрсатадиган ва кворум шаклланганлигини белгиловчи ҳужжат деб
баҳолайди.
Судлов ҳайъати шикоятдаги 2025 йил 6 майдаги суд мажлиси
даъвогарнинг иштирокисиз кўриб чиқилганлиги ҳақидаги важи билан
қуйидагиларга кўра келишмайди.
Биринчи инстанция судининг 2025 йил 28 апрелдаги ажрими билан
ишни кўриш 2025 йил 6 май куни соат 15:30 га қолдирилган, бу ҳақда
даъвогар раҳбари ва жавобгар вакили томонидан тилхат берилган.
Суднинг ажримида 6 май санаси 5 май деб хато ёзилганлиги боис,
суднинг 2025 йил 1 майдаги ажрими (ёзувдаги хатоларни, ҳарфий хатоларни,
ҳисоб-китобдаги янглишларни тузатиш тўғрисида) билан санадаги хато
тўғриланган.
8
2025 йил 6 майдаги суд мажлисига тегишли тартибда хабардор қилинган
даъвогардан вакиллар қатнашмаганлиги сабабли ишни кўриш 2025 йил
13 май кунига қолдирилиб, шу кунги суд мажлисида даъвогар ва
жавобгардан вакиллар иштироки таъминланган ҳамда тарафларда бир-бирига
саволлар бериш ва ўз эътирозларини билдириш имконияти мавжуд бўлган.
Шунингдек, даъвогар қўшимча ариза тақдим этиб, гаров шартномасини
ҳақиқий эмаслик оқибатларини қўллашни сўраган.
Биринчи инстанция суди 2025 йил 28 апрелдаги ажрими билан аризани
иш юритишга қабул қилишни рад этиб, асосли тўҳтамга келган.
Чунки, ИПКнинг 157-моддасига кўра, суд даъвонинг асоси ва предмети бир
вақтда ўзгартирилишини қабул қилмайди.
Апелляция инстанцияси суди эса апелляция шикоятининг 2025 йил
28 апрелдаги ажримига нисбатан берилган қисми бўйича иш юритишни
тугатиб қонуний тўҳтамга келган.
Чунки, ИПК 273-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, апелляция
шикояти (протести) ушбу Кодексга мувофиқ апелляция тартибида шикоят
қилинмайдиган ажрим устидан берилган ва у апелляция инстанцияси суди
томонидан хатога йўл қўйилиб, иш юритишга қабул қилинган бўлса
апелляция инстанцияси суди апелляция шикояти (протести) бўйича иш
юритишни тугатилиши белгиланган.
Судлов ҳайъати тафтиш тартибидаги шикоятда биринчи инстанция
судининг 2025 йил 28 апрелдаги ажримига нисбатан берилган қисми бўйича
ИПКнинг 3242-моддасига асосан иш юритишни тугатишни лозим топади.
Зеро, ИПК 3242-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига кўра, шикоят
(протест) ушбу Кодексга мувофиқ тафтиш тартибида шикоят қилинмайдиган
(протест келтирилмайдиган) суд ҳужжати устидан берилган ва у хатога йўл
қўйилиб, иш юритишга қабул қилинган бўлса, тафтиш инстанцияси суди
тафтиш шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатилиши белгиланган.
ИПК 3246-моддасининг биринчи қисмида “Суд ишни тафтиш тартибида
кўриш чоғида қуйи инстанция судлари томонидан моддий ҳуқуқ нормалари
тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя
этилганлигини иш материаллари бўйича текширади” деб белгиланган.
ИПК 3247-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишни тафтиш тартибида
кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш натижалари
бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
Судлов ҳайъати, даъвогар томонидан берилган тафтиш тартибидаги
шикоятда келтирилган важлари ўз исботини топмаганлигини, биринчи
инстанция ва апелляция инстанциялари судлари томонидан иш учун
аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланганлигини, моддий ёки процессуал ҳуқуқ
нормалари бузилмаганлигини инобатга олиб, суд қарорларини ўзгартириш
ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди.
Юқорида қайд этилганларга кўра судлов ҳайъати, тафтиш тартибидаги
шикоятни қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини ва апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз
қолдиришни лозим топади.
9
Шу билан бирга судлов ҳайъати, ИПКнинг 118-моддасига асосан суд
харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, олдиндан тўланган
1 500 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини даъвогар
зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 68, 118, 324, 3247 ва 3249-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
“Сирдарё истеъмол товарлари савдо” уюшмасининг Гулистон
туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 27 майдаги ҳал қилув қарорига
нисбатан берилган тафтиш тартибидаги шикоятини қаноатлантириш рад
этилсин.
Гулистон
туманлараро
иқтисодий
судининг
2025
йил
27 майдаги ҳал қилув қарори ва Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси судининг 2025 йил
4 августдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
“Сирдарё истеъмол товарлари савдо” уюшмасининг Гулистон
туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 28 апрелдаги ажримига нисбатан
берилган тафтиш тартибидаги шикояти бўйича иш юритиш тугатилсин.
Давлат божи ва почта харажати олдиндан тўланганлиги инобатга
олинсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят берилиши
мумкин.
Раислик қилувчи
А.Рахимов
ҳайъат аъзолари
Б.Исаков
Н.Сангиров
10