← Назад
Решение #2876001 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| ИПК | 170 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 957 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| асосли деб топилганлиги учун ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2202-2503/5205-сонли иқтисодий иш
Судья: Ў.Мадрохимов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Protected by PDF Anti-Copy Free
ҚИЛУВ
ҚАРОРИ
(Upgrade to ҲАЛ
Pro Version
to Remove
the Watermark)
Шовот тумани
2025 йил 20 октябрь
Шовот туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Мадрохимов раислигида,
судья ёрдамчиси М.Қурбантурдиевнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
“Gross sug’urta kompaniyasi” акциядорлик жамиятининг жавобгар якка
тартибдаги тадбиркор Зафарбоев Аббос Хабибулла ўғли ҳисобидан
7 417 355 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаcи асосида
қўзғатилган иқтисодий ишни, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“Gross sug’urta kompaniyasi” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, якка
тартибдаги тадбиркор Зафарбоев Аббос Хабибулла ўғли (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 7 417 355 сўм қарздорликни субрагация
тартибда ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили Ш.Суюнов судга илтимоснома билан мурожаат қилиб,
низони даъвогарнинг иштирокисиз кўришни сўраган бўлса, суд
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган
жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Иш ҳужжатида
даъвогар ва жавобгар суднинг ажримини гибрид почта хизмати орқали қабул
қилиб олганлигини тасдиқловчи маълумотлар мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд
ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма
нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда
хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар
маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган
деб ҳисобланади.
ИПК 170-моддасининг иккинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига
келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси
бўлган тақдирда, учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок
этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкинлиги белгиланган, шундан келиб чиқиб, суд низони уларнинг
иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд ишдаги мавжуд далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга
кўра даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён мантда
ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар шартномадан,
2
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқиши назарда
тутилган by
бўлиб,
мазкур
ҳолатда Free
тарафлар ўртасидаги
Protected
PDF
Anti-Copy
мажбуриятлар топшириқ шартномасининг шартларидан юзага келган.
(Upgrade
to ProДаъвогар
Version to ва
Remove
the bank”
Watermark)
Ишдаги хужжатларга
кўра,
“Hayot
АЖ ўртасида 2024
йил 15 ноябрда “Hayot bank” АЖ билан ишлаш учун “Микрокредит суғурта
қоидалари” икки тарафлама тасдиқланган.
“Hayot bank” АЖ билан жавобгар ўртасида тузилган 2024 йил 29
ноябрдаги 1037/МКИП-сонли кредит шартномасига асосан жавобгарга 60 ой
муддатга 107 910 000 сўм кредит маблағи ажратилган. Ушбу кредитнинг
таъминоти сифатида даъвогар ва “Hayot bank” АЖ ўртасида
кредитни қайтмаслик хатаридан суғурталаш тўғрисида суғурта шартномаси
тузилган. Даъвогар (суғурталовчи) томонидан жавобгар (суғурталанган шахс)
ва “Hayot bank” АЖ (суғурта қилдирувчи, наф олувчи)га 2024 йил 3 декабрда
31/97HB/22641/152-сонли суғурта шартномаси бўйича EGID 0108671-сонли
суғурта суммаси 48 559 500 сўм бўлган электрон суғурта полиси берилган.
Унга асосан даъвогар жавобгар томонидан “Hayot bank” АЖга кредит
суммасини ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда, кредит бўйича қарздорликни
тўлаб бериш мажбуриятини олган.
“Hayot bank” АЖнинг мурожаатига асосан жавобгар томонидан
2024 йил 29 ноябрдаги 1307/МКИП-сонли кредит шартномасига асосан
7 417 355 сўм кредит маблағларини белгиланган муддатларда қайтармаганлиги
ҳолати суғурта ходисаси деб топилган ҳамда даъвогар 2025 йил 2 июлда
7 417 355 сўм пул маблағини суғурта товони сифатида “Hayot bank” АЖ
фойдасига тўлаб берган.
Даъвогар жавобгарга талабнома билан мурожаат қилиб, унинг кредит
қарзи учун тўланган 7 417 355 сўм қарздорликни тўлаб беришни талаб қилган.
Бироқ жавобгар томонидан талабнома оқибатсиз қолдирилган.
ФК 318-моддасининнг 4-қисминв кўра, кредиторнинг мажбурият бўйича
ҳуқуқлари бошқа шахсга суғурта ҳолати бошланиши учун жавобгар бўлган
қарздорга нисбатан кредитор ҳуқуқларининг суғурта қилувчига суброгацияси
(ўтиши) натижасида ўтади.
ФКнинг 957-моддасида суғурта қилдирувчининг зарар қопланишига
бўлган ҳуқуқларининг суғурталовчига ўтиши (суброгация) тартиби белгиланган
бўлиб, унга мувофиқ агар мулкий суғурта шартномасида бошқача тартиб
назарда тутилмаган бўлса, суғурта қилдирувчи (наф олувчи)нинг суғурта
натижасида қопланган зарар учун жавобгар шахсдан талаб қилиш ҳуқуқи
тўланган сумма доирасида суғурта товонини тўлаган суғурталовчига ўтади.
Шундай қоида даъвогар ва банк ўртасида тасдиқланган “Микрокредит
суғурта қоидалари”нинг 10-бўлимида ҳам белгиланган.
Гарчи, даъвогар суғурта ҳодисаси натижасида банкка тўланган пул
маблағларини тўлаб бериш борасида жавобгарга талабнома юборган
бўлса-да, аммо жавобгар тўловни амалга оширмаган.
Ҳолбуки, ФК 236-моддасида мажбуриятлар шартнома шартлари ва
конунчилик талабларига мувофик лозим даражада бажарилиши лозимлиги,
333-моддасига мувофиқ эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
3
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
бериши лозимлиги
назарда тутилган.
Protected
by PDF Anti-Copy Free
Даъвогар суғурта шартномасига асосан “Hayot bank” АЖга
to Proсуғурта
Version toтовонини
Remove theтўлаб
Watermark)
7 417 355 сўм (Upgrade
миқдордаги
берганганлиги, жавобгар
мажбуриятини бажармасдан, унинг кредит қарзи учун тўланган
7 417 355 сўм суғурта тавонини даъвогарга тўлаб бермаганлиги, даъво аризаси
асосли эканлиги ишдаги мавжуд шартномалар, тўлов топшириқномаси ҳамда
бошқа шу каби ҳужжатлар билан тасдиғини топган.
Юқоридагиларга асосланиб, суд даъвогарнинг даъво аризасини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топди.
ИПК 118-моддасига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
белгиланган давлат божи ставкаларига мувофиқ мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи тўланади.
Даъвогар томонидан 824 000 сўм тўлаган ҳолда 412 000 сўм давлат божи
ортиқча тўланган, демак даъво талаби тўлиқ асосли деб топилганлиги учун
ИПКнинг 118-моддасига асосан давлат божи, шунингдек почта харажати
жавобгардан даъвогар фойдасига ундирилади, ортиқча тўланган 412 000 сўм
пул маблағи эса маълумотнома асосида даъвогарга қайтарилади.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг 118, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Якка тартибдаги тадбиркор Зафарбоев Аббос Хабибулла ўғли
ҳисобидан “Gross sug’urta kompaniyasi” акциядорлик жамияти фойдасига
7 417 355 сўм асосий қарз, 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта
харажати ундирилсин.
Даъво тақдим этишда ортиқча тўланган 412 000 сўм давлат божи “Gross
sug’urta kompaniyasi” акциядорлик жамиятига маълумотнома асосида
қайтарилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали бир ой муддат ичида апелляция
тартибида, апелляция тартибида кўрилмаган тақдирда эса ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида
шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин.
Судья
Ў.Мадрохимов