Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2504/5270 Дата решения 20.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья OLLAMOV ALISHER YARASHOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 4d01a9e2-5125-4703-9fb2-5068e4a85895 Claim ID PDF Hash 765a7ade95f35d73... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФК 631-моддаси ФК 631 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
Ушбу кодекснинг 72-моддаси Ушбу кодекс 72 code_article
онунининг 25-моддаси онуни 25 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2504/5270-сонли иқтисодий иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Оқолтин тумани 2025 йил 20 октябрь Оқолтин туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Олламов раислигида, Қ.Хусанов котиблигида, Сирдарё вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг даъвогар - “ТИХИЙ ДОН” фермер хўжалиги манфаатида жавобгарлар “W I E-G LD-KL S ER” масъулияти чекланган жамияти ва “ gr B vut m hi” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 288.333.332 сўм асосий қарз ва 57.666.666 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни Кенгаш вакили Ш.Жўракулов (ишончнома асосида), даъвогар раҳбари А.Каттаев ва жавобгар вакили Х.Халилов (ишончнома асосида)лар иштирокида, Оқолтин туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Сирдарё вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши (кейинги ўринларда Кенгаш деб юритилади) “ТИХИЙ ДОН” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) манфаатида) судга даъво ариза киритиб, жавобгарлар – “W I E-G LD-KL S ER” ва “ GR B Y VU M I” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 288.333.332 сўм асосий қарз ва 57.666.666 сўм пеняни ундиришни сўраган. Судда иштирок этган кенгаш ва даъвогар вакиллари даъво аризада келтирилган талабларини қўллаб-қуваатлаб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Судда иштирок этган жавобгар вакили кўрсатмаларини бериб, томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш бўйича манзилли рўйхатига мувофиқ қўшимча жавобгарга пул ўтказилиши белгиланганлиги, асбоб ускуналар келинганлигини, олиб келинган ускунлар ўрнатилганлигини бўйича қўшимча жавобгарга пул ўтказилганлигини билдириб, даъво талабини қаноатлантиришдан рад этишни сўради. Жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлишига қарамай, суд мажлисига келмади, шунингдек вакил(лар)и иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли, суд ишни жавобгар вакил (лар)и иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра кенгашнинг даъвогар манфаатида киритган даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади: Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонун ҳужжатларининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФК 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши назарда тутилган. Мазкур ҳолда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар пудрат шартномасига (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) асосан юзага келган. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ҳамда “W I E-G LD-KL S ER” масъулияти чекланган жамияти ўртасида даъвогарга қарашли ер майдонида жойлашган фермер хўжалиги ер майдонида томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш тўғрисида 2022 йил 25 майда 06-01/22-сонли шартнома имзоланган. Даъвогар жавобгар томонидан пахта ҳосилидан жами 288.333.332 сўм пул маблағи асоссиз ушлаб қолинганлигини билдириб, ушбу қарздорлик (пул маблағи)ни ундиришни сўраган. Шартномада томчилатиб суғориш ишларини амалга ошириш ишлари бўйича жавобгар якуний ҳисоб-китобдан пул маблағи чегириб қолиши белгиланмаган. Тарафлар ўртасида Сирдарё тумани Янгиобод СИУ ҳудудида жойлашган фермер хўжалиги ер майдонида томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш тўғрисида 2022 йил 25 майда 06-01/22-сонли шартнома имзоланган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра “Тўлаб берувчи” (жавобгар) туман хокимлигининг 2022 йилда пахта хом ашёсини етиштиришда томчилатиб суғориш технологиялари жорий қилиш бўйича манзилли рўйхатга мувофиқ “Буртмачи” (даъвогар)га қарашли ер майдонида “Томчилатиб суғориш технологияси” жорий этиш учун “Иш бажарувчи” (қўшимча жавобгар)га жорий этиладиган технологияга олдиндан 15 фоиз, тўлиқ иш бажарилган (топшириш қабул қилиш далолатномаси)га асосан топширилгандан сўнг 70 фоиз, қолган 15 фоиз маблағни ғўза қатор орасига 1-чи сув қўйиб берилгандан сўнг тўлаб бериш мажбуриятини олган. Шартнома 1.2-бандига кўра, жавобгар қўшимча жавобгарга тўлаб берилган пул маблағини даъвогар топширилган пахта қийматидан 3 йил мобайнида ушлаб қолишга тарафлар келишишган. Шартнома 2.4 бандида жавобгар қўшимча жавобгар томонидан жорий этилган томчилатиб суғориш технологияси жорий этилаётган ер майдонларини даъвогар вакили иштирокида мониторинг қилиб бориш ва бажарилган ишлар (сифати ва ҳолати) тўғрисида далолатнома расмийлаштирилиши керак бўлган бўлса-да, томчилатиб суғориш технологиясини ишлашини мониторинг қилинганлиги ва унинг ишлаш сифати ва ҳолати далолатнома билан расмийлаштирилмаган. Бироқ, даъвогар билан тузилган шартнома бўйича пул маблағлари қўшимча жавобгарга тўлаб берилганлигини асословчи ҳужжатлар мавжуд эмас. Жорий этилган томчилатиб суғориш технологияси жорий этилаётган ер майдонларини даъвогар вакили иштирокида мониторинг қилиб борилмаган, бажарилган ишлар сифати ва ҳолати тўғрисида далолатнома расмийлаштирилмаган, томчилатиб суғориш технологиясини ишлашини мониторинг қилинмаган ва унинг ишлаш сифати ва ҳолати далолатнома билан расмийлаштирилмаган. Бунинг оқибатида даъвогар ер майдонида пахта майдонида томчилатиб суғориш ишлари амалга оширилмаган. Жавобгар томонидан даъвогар билан тузилган шартнома доирасида қўшимча жавобгарга 15 фоизлик аванс, иш бажарилгандан кейин 70 фоиз тўлов ва биринчи суғориш ишлари амалга оширилганидан кейин қолган 15 фоизлик тўлов тўланганлигини асословчи ҳужжатлар судга тақдим этилмади. Жавобгар ва қўшимча жавобгар томонидан даъвогар ер майдонида томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш тўғрисида 2022 йил 25 майда 06-01/22-сонли шартнома шартлари бажарилганлиги, ишларни топширилганлиги, суғориш ишлари амалга оширилганлиги исботлаб берилмади. Жавобгар ва қўшимча жавобгар ўртасида тузилган алоҳида шартнома шарти сифатида жавобгар қўшимча жавобгарга пул маблағларини тўлаб берган. Қўшимча жавобгар томонидан шартнома бўйича 2022 йил 21 декабрда 432.500.000 сўмлик электрон счёт-фактура юборган ва юборилган счёт-фактура жавобгар томонидан қабул қилинган. Худди шу счёт фактура даъвогарга жавобгар томонидан юборилган ва даъвогар томонидан қайд қилиб олинган. Даъвогар томонидан томчилатиб суғориш ишлари учун ускунлар ўрнатиш хизмати учун юборилган счёт-фактуранинг қабул қилинганлигини, қўшимча жавобгар томонидан ишларнинг бажарилганлигини тасдиқламайди. Ишлар бажарилмаганлиги ҳақида Кенгаш вакили ва мутахассислар иштирокида ҳам далолатнома тузилган. ФК 635-моддасига асосан, пудрат шартномасида ишни бажаришнинг бошланғич ва охирги муддатлари кўрсатилади. Тарафлар ўртасидаги келишувга мувофиқ, шартномада ишнинг айрим босқичларини тугаллаш муддатлари (оралиқ муддатлар) ҳам назарда тутилиши мумкин. Пудрат шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, пудратчи ишни бажаришнинг бошланғич ва охирги, шунингдек оралиқ муддатларини бузганлик учун жавобгар бўлади. ФК 631-моддасига асосан, пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Агар қонун ҳужжатларида ёхуд тарафлар келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ишни бажариш учун пудратчи таваккал қилади. ФК 666-моддасига кўра, қурилиш пудрати шартномаси корхонани, бинони (жумладан уй-жой биносини), иншоотни ёки бошқа объектни қуриш ёки қайта қуриш ҳақида, шунингдек монтаж, созлаш-ишга тушириш ва қурилаётган объект билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа ишларни бажариш ҳақида тузилади. Тарафлар ўртасидаги шартнома бўйича бажарилган ишлар ҳажми ва сифати тарафлар ўртасида тузилган далолатнома билан расмийлаштирилмаган. Ишлар тўлиқ бажарилганлиги тўғрисида тарафлар ўртасида бажарилган ишларнинг топшириш ва қабул қилиш тўғрисида далолатномаси тузилмаган. ФК 646 ва 680-моддаларига кўра, буюртмачи бажарилган ишни (унинг натижасини) пудрат шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда пудратчи иштирокида кўриб чиқиши ва қабул қилиши шарт бўлиб, бу ҳақда иккала тараф томонидан имзоланадиган далолатнома расмийлаштирилади. Тарафлардан бири далолатномани имзолашдан бош тортса, бу тўғрида ушбу далолатномага ёзиб қўйилади ва далолатномани иккинчи тараф имзолайди. Суд далолатномани имзолашдан бош тортиш сабабларини асосли деб топсагина, ишлар натижасини топшириш ёки қабул қилишнинг бир тарафлама далолатномасини ҳақиқий эмас деб топиши мумкин. Бажарилган ишдан қурилиш-пудрат шартномасида кўрсатилган мақсадда фойдаланиш имкониятини бермайдиган камчиликлар борлиги буюртмачи томонидан аниқланган ва уларни пудратчи, буюртмачи ёки учинчи шахс бартараф этиши мумкин бўлмаган тақдирда ва қонунда ёки қурилиш пудрати шартномасида назарда тутилган ёки шартнома юзасидан бажариладиган ишнинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолларда пудратчи дастлабки синовдан бош тортган тақдирда далолатномани имзолашдан бош тортиш асосли ҳисобланади. Бу ҳақда, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари” тўғрисидаги 2016 йил 23 декабрдаги 306-сонли Қарорида тушунтириш берилган. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Ушбу кодекснинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас деб белгиланган. Мазкур ҳуқуқ нормаларидан келиб чиқиб, суд жавобгар томонидан даъвогарнинг топширилган маҳсулоти учун тўлаб берилиши лозим бўлган жами 288.333.332 сўм асоссиз ушлаб қолинганлиги иш ҳужжатлари билан ўз исботини топганлиги сабабли, даъвогарнинг жавобгардан 288.333.332 сўм қарздорликни ундириш талабини қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар жавобгар томонидан шартнома шартларини ўз вақти ва лозим даражада бажарилмаганлиги учун 57.666.666 сўм пеня ундиришни сўраган. Даъво аризасида пеня ундириш талабига асос сифатида Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонунининг 25-моддаси талабига асосан “тўлаб берувчи” ва “иш бажарувчи” бажармаган иш ҳажми учун “буюртмачи”нинг ҳосил пулидан чегириб қолган маблағдан келиб чиқиб, 0.5 фоизда пеня ундирилиши белгиланса-да, шартнома бўйича 0.1 фоизда пеняни жавобгар томонидан пул маблағи ушлаб қолинган кундан даъво аризаси киритилган кунга қадар, асосий қарзнинг 50 фоизидан ортмаган миқдорда 57.666.666 сўм пеня ҳисоблаган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.1-бандида “тўлаб берувчи” (жавобгар), тўлаб бериш муддатини бузганлик учун 0.1 фоиз миқдорда бажарувчига пеня тўлаши, 4.2-бандида эса иш бажарувчи (қўшимча жавобгар) тўлаб берувчи (жавобгар)га 0.1 фоиз миқдорда пеня тўлаши белгиланган бўлиб, даъвогарнинг пул маблағини ушлаб қолганлик учун пеня ундириш белгиланманган. Қонунининг 25-моддасида товарларни етказиб бериш муддатлари кечиктириб юборилган, тўлиқ етказиб берилмаган, ишлар бажарилмаган ёки хизматлар кўрсатилмаган ҳолларда, товар етказиб берувчи (пудратчи) сотиб олувчига (буюртмачига) кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлаши, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси етказиб берилмаган товарлар, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар баҳосининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозимлиги белгиланган. Бунда, тарафлар ўртасидаги шартнома бўйича “Тўлаб берувчи” жавобгар товар етказиб берувчи, ишларни бажарувчи ҳисобланмайди. ФКнинг 333-моддасига мувофиқ, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятларни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қайд этилганларга асосан суд даъвогарнинг пул маблағларини жавобгар томонидан ушлаб қолинганлиги учун жавобгардан пеня ундириш талабини асоссиз деб ҳисоблайди ва 57.666.666 сўм пеня ундириш талабини қаноатлантиришдан рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг “Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 17 банди олтинчи хатбошига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сонли қарори 3-банднинг тўртинчи хатбошисида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларига фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш ҳуқуқи берилган бўлиб, бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмаслиги белгиланган. Суд, шуни инобатга олиб, тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, даъвонинг қаноатлантирилган қисми бўйича 288.333.332 сўмнинг 2 фоизи миқдорида 5.766.667 сўм давлат божини жавобгардан республика бюджетига ундиришни, кенгашнинг пеня ундириш талаби рад этилганлиги сабабли даъво талабининг ушбу қисми бўйича давлат божини ундирувсиз қолдиришни, олдиндан тўланган почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топиб, ИПКнинг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд, ҚАРОР Қ И Л Д И: Сирдарё вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг даъвогар - “ТИХИЙ ДОН” фермер хўжалиги манфаатида киритган даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. “ТИХИЙ ДОН” фермер хўжалиги фойдасига жавобгар - “W I E-G LDKL S ER” масъулияти чекланган жамиятидан 288.333.332 сўм қарз (ушлаб қолинган пул) маблағи ва 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. “W I E-G LD-KL S ER” масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига 5.766.667 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан белгиланган муддатда апелляция ёки кассация тартибида шу суд орқали Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шикоят (протест келтирилиши) қилиниши мумкин. Судья А.Олламов