Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2201-2504/10208 Дата решения 20.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ургенчский межрайонный экономический суд Судья ALLABERGANOVA NILUFAR ATAMURATOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID de983d6f-0f8a-46b5-910e-16f257560398 Claim ID PDF Hash d925fd4eee06cfe6... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
*****-сонли иқтисодий иш Судья: ***** ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Урганч шаҳри 2025 йил 20 октябрь Урганч туманлараро иқтисодий суди, судья *****раислигида, судья ёрдамчиси *****котиблигида, даъвогар вакили ***** (2025 йил *****-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар «*****» акциядорлик жамиятининг жавобгар «*****» фермер хўжалигидан *****сўм асосий қарз, *****сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Урганч туманлараро иқтисодий судининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: «*****» акциядорлик жамияти (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) Урганч туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «*****» фермер хўжалиги (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)дан *****сўм асосий қарз, *****сўм пеня ундиришни сўраган. Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида жавобгар қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили иштирок этмади, даъво ариза юзасидан фикр билдирмади. Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 127, 128, 129, 170-моддаларига асосан жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили билдирилган даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, ўз тушунтириши бериб, суддан даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилини тинглаб ҳамда ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги матнларда – ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур холатда тарафларнинг мажбуриятлари энергия таъминоти шартномасидан келиб чиққан. ФК 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Ишдаги ҳужжатларга кўра, тарафлар ўртасида 2022 йил *****электр таъминоти шартномаси тузилган. Ушбу шартноманинг 2.3-бандига асосан истеъмолчига шартноманинг 1-иловасига мувофиқ энергия етказиб берилган. Шартноманинг 3.6-бандида, истеъмолчига энергияни етказиб бериш келгуси ҳисоб-китоб даври бошланишидан олдин, энергиянинг шартномавий миқдори қиймати учун 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилиши белгиланган. ФК 474-моддасига кўра, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади. Бироқ, қабул қилиб олинган энергия ҳақи шартномада белгиланган тартибда тўланмаганлиги натижасида жавобгарнинг 2025 йил *****ҳолатига *****сўм қарздорлиги вужудга келган. ФК 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Жавобгарнинг электр энергиясидан муддати ўтган қарзи мавжудлиги иш ҳужжатлари ва судда аниқланган ҳолатлар билан тўлиқ тасдиқланади. Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг *****сўм асосий қарз ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, уни тўлиқ қаноатлантиришини лозим топади. Шунингдек, даъвогар даъво талабида жавобгардан тўлов кечиктирилганлиги учун *****сўм пеня ундиришни сўраган. ФК 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Шартноманинг 3.11-бандида, тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида пеня ҳисобланиши, пенянинг умумий суммаси муддати ўтган тўловнинг 50 фоизидан ошмаслиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида"ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 2-бандига асосан судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт. ФК 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шунга кўра, суд даъво талабидаги кечиктирилган тўловлар учун ҳисобланган пеня ундириш талабларини кўриб чиқиб, даъвогар ўз вақтида ундириш чораларини кўрмасдан, пеня суммасининг кўпайишига сабаб бўлганлигини инобатга олиб, пеня суммасини камайтириб, жавобгарлардан 3.600.000 сўм пеня ундиришни, пенянинг қолган қисмини рад қилишни ва ушбу қисм юзасидан суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. ИПК 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПК 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Баён этилганларга асосан суд, даъвони қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига *****сўм асосий қарз, *****сўм пеня ундиришни, даъво талабини қолган қисмини рад этишни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-179, 180-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъвогарнинг даъвоси қисман қаноатлантирилсин. «*****» фермер хўжалигидан «*****» акциядорлик жамияти фойдасига *****сўм асосий қарз, *****сўм пеня ва *****сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. «*****» фермер хўжалигидан Республика бюджетига *****сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали бир ой ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья *****