← Назад
Решение #2876612 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2501/13474-сонли иқтисодий иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 17 октябрь
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья И.Юсуповнинг раислигида,
Ж.Эгамова котибалигида, даъвогар “RWS
I U ” МЧЖнинг жавобгар
“ RWS
I U ” МЧЖ ҳисобидан 50 668 000 сўм асосий қарздорлик ва олдиндан
тўланган суд ҳаражатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризасибўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакиллари RWS
I U
ва
RWS
I U
(ишончнома асосида)лар иштирокида, ўз биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
RWS
I U
RWS
I U
маси
(палата)“
RWS
I U
RWS
I U ” МЧЖ(даъвогар) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, унда “ RWS
I U ” МЧЖ (жавобгар) ҳисобидан 75 575 000 сўм
ундиришни сўраган.
Жавобгар ва палата белгиланган тартибда огоҳлантирилган бўлса-да, суд
мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (матнда
кейинги ўринларда ИПК деб юритилади) 127, 128, 170-моддаси талабларига
мувофиқ тарафлар тегишли тарзда хабардор қилинганлиги сабабли суд, ишни улар
иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво аризани тўлиқ
қўллаб-қувватлаб, даъво суммасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
Суд, иш ҳужжатлари билан танишиб, даъвогар вакилининг важларини
тинглаб, қўйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни лозим топди.
Иш
ҳужжатларига
кўра,
даъвогар
ҳамда
жавобгар
ўртасида
26.03.2024 йил тузилган 8-сонли ва 10.02.2025 йилдаги 7-сонли шартномалар
(шартнома)дан келиб чиққан.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида тузилган маҳсулот
етказиб бериш тўғрисидаги шартномаларнинг бандига кўра, даъвогар жавобгарга
шартномаларда назарда тутилган маҳсулотларини етказиб бериш, жавобгар эса
етказиб берилган маҳсулотлар учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан шартномалар шартларига асосан етказиб берилган
маҳсулотлар жавобгар томонидан қабул қилиб олинган ва тарафлар ўртасидаги
26.03.2024 йилдаги 8-сонли ва 10.02.2025 йилдаги 7-сонли электрон тарзда
расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралар ва солиштирма далолатномалар билан
тасдиқланган.
Бироқ, жавобгар ўз мажбуриятини лозим даражада бажармаган ҳолда,
маҳсулот етказиб берган натижада иккала шартнома бўйича жами
75 575 000 сўм қарздорлик вужудга келган.
Даъвогарнинг қарздорликни қоплаб беришни сўраб жавобгарга қилган
мурожаати жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилганлиги сабабли судга даъво
аризаси билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (ФК) 8 ва
234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда
ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолда
мажбурият маҳсулот етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан. Шунингдек,
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 75 575 000 сўм асосий
қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди ҳамда
қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 118–моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгар зиммасига юклатилиши лозим.
Қайд этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 176-180,186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қилди:
Даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ RWS
I U
” МЧЖ ҳисобидан “ RWS
I U
”
МЧЖфойдасига
75
575 000
сўм
асосий
қарз
ва
41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар “ RWS
I U ” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 1
511 500 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
judgecode
И.А. Юсупов