← Назад
Решение #2876639 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 384 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 738 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 384 | — | law | |
| жавобгарнинг даъвогар ФК | 384 | — | law | |
| Таклиф хатида ФК | 384 | — | law | |
| ИПК | 3246 | — | law | |
| ИПК | 3247 | — | law | |
| ИПК | 3248 | — | law | |
| айъати ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1203-2501/2309-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья – Ў.Йўлдашев
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья – Б.Исаков
Тафтиш инстанцияси судида
маърузачи судья – И.Матмуратов
СИРДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 17 октябрь
Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати,
А.Рахимов раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар А.Сувонқулов ва
И.Матмуратовлардан
иборат
таркибда,
судья
катта
ёрдамчиси
Ж.Эгамбердиевнинг суд мажлиси котиблигида, “Камола Исломбек” фермер
хўжалиги вакили Ў.Нурматов (2025 йил 7 июлдаги 1-сонли ишончнома
асосида), “Агробанк” АТБ вакили Х.Примқулов (2025 йил 22 апрелдаги 0319/320-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Ховос туман фермерлар
кенгаши томонидан “Камола Исломбек” фермер хўжалиги манфаатида Боёвут
туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 23 июндаги ҳал қилув қарори ва
Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанцияси судининг 2025 йил 18 августдаги қарори устидан тафтиш
тартибида берган шикоятини, иш ҳужжатлари билан биргаликда, суднинг
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий
бошқармаси (кейинги ўринларда - палата) “Агробанк” АТБ (кейинги
ўринларда - даъвогар) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар “Камола Исломбек” фермер хўжалигидан (кейинги ўринларда жавобгар) муддати келмаган 883 313 830 сўм асосий кредит қарзи,
91 265 246 сўм фоиз қарзи, 9 233 596 сўм пеня ва 117 701 582 сўм жарима
ундиришни ҳамда кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилишни
сўраган.
Боёвут туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 23 июндаги ҳал қилув
қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан
даъвогар фойдасига 883 313 830 сўм асосий кредит қарзи, 91 265 246 сўм фоиз
қарзи, 1 300 000 сўм пеня суммалари ундирилиб, кредит шартномаси
муддатидан олдин бекор қилинган ва қолган даъво талаблари
қаноатлантиришдан рад этилган.
Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанцияси судининг 2025 йил 18 августдаги қарори билан ҳал
қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Ховос туман фермерлар кенгаши жавобгар манфаатида судга тафтиш
тартибидаги шикоят билан мурожаат қилиб, унда биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси суди қарорининг
тарафлар ўртасида 2024 йил 5 апрелда имзоланган 37-сонли кредит
шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш қисмини бекор қилишни ва
ушбу даъво талабини кўрмасдан қолдиришни сўраган.
Палата ва Ховос туман фермерлар кенгаши суд муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида
вакили иштирокини таъминланмади ҳамда шикоят юзасидан ўз фикрмулоҳазаларини тақдим этмади.
Шу боис судлов ҳайъати, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси (кейинги матнларда “ИПК” деб юритилади)
324-моддасининг биринчи қисми талаби доирасида Палата ва Ховос туман
фермерлар кенгаши вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили тафтиш тартибидаги
шикоятни қувватлаб, унда келтирилган важларни такрорлаб, даъвогар
томонидан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 384-моддаси
талабларига риоя этмасдан шартномани бекор қилиш тўғрисидаги таклиф
хатида белгиланган муддатни кутмасдан, судга мурожаат қилганлигини,
таклиф хати жавобгарга етиб келмаганлигини, ушбу ҳолатда даъво кўрмасдан
қолдирилиши лозимлигини баён қилиб, суд қарорларининг шартномани
муддатидан олдин бекор қилиш қисмини бекор қилишни ва ушбу даъво
талабини кўрмасдан қолдиришни, шикоятни қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тафтиш тартибидаги
шикоят юзасидан ўз эътирозини билдириб, жавобгар томонидан кредит
маблағлари мақсадсиз ишлатилганлигини, бу иш ҳужжатларидаги
далолатнома билан ўз тасдиғини топишини, шартномани бекор қилиш
тўғрисида жавобгарга қонунда белгиланган тартибда таклиф берилганлигини
баён қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ва апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, шикоятда баён этилган важларни текшириб,
қуйидаги асосларга кўра, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни, тафтиш
тартибидаги шикоятни қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи
қисмида “Ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча
усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли” деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда “ИПК”) 13-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд ишларни
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик
ҳужжатлари,
шунингдек
Ўзбекистон
Республикасининг
халқаро
шартномалари асосида ҳал қилади.
2
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2024 йил 5 апрелда 37-сонли
кредит шартномаси тузилган. Кредит шартномасига кўра, даъвогар (Банк)
жавобгар (Қарз олувчи)га 32 гектар - майдонига томчилатиб суғориш
технологиясини жорий қилиш учун кредит бериш, жавобгар эса олинган
кредит суммасини ва унга ҳисобланган фоизларни белгиланган муддат ва
шартларда тўлиқ қайтариш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан 14 фоиз устама тўлаш шарти билан 60 ой муддатга
888 313 830 сўм миқдорида жавобгарга кредит маблағи ажратилган.
Кредит шартномасининг 5.5-бандига кўра, Қарз олувчи олинган кредитни
муддатли мажбурият асосида ҳамда ҳисобланган фоизларни 2029 йил
4 апрелгача, иловадаги график асосида қайтариши; 5.6-бандида кредит
суммасини ва унга ҳисобланган фоизларни ҳар ойнинг 5-санасига қадар ўз
тўлов топшириқномаси билан тўлаб бериш мажбуриятлари белгиланган.
Бироқ, 2025 йил 19 май ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдида
91 265 246 сўм муддати ўтган кредитга ҳисобланган фоиз ва 9 233 596 сўм
кечиктирилган кунлар учун пеня қарздорлиги вужудга келган.
Даъвогар томонидан 2025 йил 28 февралда жавобгарга 5 кун муддат
ичида муддати ўтган 69 188 000 сўм фоиз қарздорлигини сўндириш, акс ҳолда,
кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиши ва судга даъво ариза
киритилиши, қарздорликни Мажбурий ижро бюроси орқали мол-мулкига
қаратилиб, қўшимча равишда пеня, почта харажати, техник хизмат ҳақи,
давлат божи тўловларни ундириб олиниши ҳақида 293-сонли огоҳлантириш
хати гибрид почта орқали 2025 йил 1 март куни жавобгарга юборилган.
Жавобгарга юборилган огоҳлантириш хати оқибатсиз қолдирилганлиги
боис, даъвогар томонидан 2025 йил 14 май куни жавобгар кредит
шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги келишувни
(шартномани) 5 кунлик муддат давомида тасдиқлаб бериш таклиф қилинган
ва ушбу талаблар бажарилмаган тақдирда кредит шартномасини муддатидан
олдин бекор қилиш ва кредит қарздорликни белгиланган тартибда ундириш
тўғрисида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиш мумкинлиги ҳақида
огоҳлантирилган. Бироқ таклиф хати жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган.
Шу боис, палата даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгардан муддати келмаган 883 313 830 сўм асосий
кредит қарзини, 91 265 246 сўм кредит фоизидан қарзини, 9 233 596 сўм пеня
ва 117 701 582 сўм жарима ундиришни ҳамда кредит шартномасини
муддатидан олдин бекор қилишни сўраган.
Тарафлар ўртасидаги низо улар томонидан 2024 йил 5 апрелда тузилган
37-сонли кредит шартномасидан келиб чиққан.
Судлов ҳайъати биринчи инстанция суди ишда тўпланган ҳужжатларига
тўғри баҳо бериб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалар талабларини тўғри
қўллаб, даъвони талабини қисман қаноатлантириш ҳақида асосли тўхтамга
келган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда –
ФК)нинг 738-моддасига кўра, қарз олувчи қарз суммасининг қайтариб
3
берилишини таъминлаш юзасидан қарз шартномасида назарда тутилган
мажбуриятларни бажармаса, шунингдек қарзнинг таъминоти қарз берувчи
жавобгар бўлмаган вазиятларда йўқотилса ёки унинг шартлари ёмонлашса,
агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи қарз
олувчидан қарз суммасини муддатидан олдин қайтаришни ва тегишли
фоизларни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Кредит шартномасининг 6.7-бандида, - кредит қарздорлиги (асосий қарз
ва фоизлар) тўлов графигида белгиланган санадан бошлаб 5 кундан ортиқ
муддат давомида қарз олувчи томонидан тўланмаганда; - шартноманинг 5.55.11-бандида белгиланган мажбуриятлари бажарилмаган ва кредит
маблағлари мақсадсиз сарфланганда даъвогар кредит шартномасини
муддатидан олдин бекор қилиш ёки кредит қарзини муддатидан олдин
қайтариш чораларини кўриш ҳуқуқи эга эканлиги белгиланган.
ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Бироқ, жавобгар томонидан кредит шартномасининг ажралмас қисми
бўлган тўлов графиги бўйича кредитга ҳисобланган фоизлар ўз вақтида
тўланмаган.
ФКнинг 384-моддасига биноан, бир тараф шартномани ўзгартириш ёки
бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан
кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада
белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз кунлик
муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор
қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин.
Даъвогар томонидан жавобгарга кредит шартномаси муддатидан олдин
бекор қилиши тўғрисидаги юборилган таклиф хати оқибатсиз
қолдирилганлиги боис, даъвогарда жавобгар билан тузилган кредит
шартномаси муддатидан олдин бекор қилиш ва кредит қарздорликларини
талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келган.
Биринчи инстанция суди даъво талабининг 117 701 582 сўм жарима
ундириш қисмини Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 3-бандида назарда
тутилган тушунтиришларидан келиб чиқиб, яъни даъвогарнинг фақатгина бир
шаклдаги неустойка талаб қилиш ҳақли эканлигини инобатга олиб,
қаноатлантиришни рад қилиб тўғри хулосага келган.
Ўз навбатида апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорига тўғри ҳуқуқий баҳо бериб, уни ўзгаришсиз қолдириб,
қонуний тўхтамга келган.
Судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция шикоятида ва суд мажлисида
билдирилган важларини муҳокама қилиб, ушбу важлар суд ҳужжатларини
бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос эмас деб ҳисоблайди.
Хусусан, жавобгарнинг даъвогар ФКнинг 384-моддаси талабларига риоя
этмасдан шартномани бекор қилиш тўғрисидаги таклиф хатида белгиланган
4
муддатни кутмасдан, судга мурожаат қилганлиги, таклиф хати жавобгарга
етиб келмаганлиги, ушбу ҳолатда даъво кўрмасдан қолдирилиши лозимлиги
ҳақидаги важлари билан келишиб бўлмайди.
Чунки, даъвогар томонидан 2025 йил 14 май куни жавобгарга кредит
шартномаси муддатидан олдин бекор қилиши тўғрисидаги келишувни
(шартномани) 5 кунлик муддат давомида тасдиқлаб беришни таклиф
қилиниши, акс ҳолда ушбу талаблар бажарилмаган тақдирда кредит
шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш ва кредит қарздорликни
белгиланган тартибда ундириш тўғрисида судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиш мумкинлиги ҳақида 509-сонли таклиф хати юборилган.
Мазкур хат гибрид почта орқали 2025 йил 15 май куни жавобгарнинг
кредит шартномаси ва бошқа ҳужжатларда кўрсатилган “Ховос тумани,
Туркистон СИУ” юридик манзилига юборилган. Таклиф хатида ФКнинг
384-моддаси талабларига риоя қилинган ҳолда жавобгарга 5 кунлик муддат
берилган.
Бироқ, жавобгар юборилган таклифни маъқуллаганлиги ёки рад
этганлиги ҳақида 5 кунлик муддатда ўз жавобини бермаган. Шу сабабли,
таклиф хатида кўрсатилган 5 кунлик муддат ўтганидан сўнг даъвогар даъво
аризасини 2025 йил 22 май куни судга тақдим этган.
Қолаверса, жавобгарга таклиф хати беришдан олдин даъвогар томонидан
2025 йил 28 февралда фоиз кредит қарздорликни сўндириш, акс ҳолда, кредит
шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш ҳақида судга даъво ариза
киритилиши тўғрисида огоҳлантириш хати ҳам юборилган. Бироқ ушбу хат
хам жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Юқоридагилардан кўринадики, жавобгарда даъвогар томонидан берилган
огоҳлантириш ва таклиф хатлари юзасидан тегишли муносабатини билдириш
ва низони судгача ҳал қилиш учун етарлича муддат бўлган.
ИПК 3246-моддасининг биринчи қисмида “Суд ишни тафтиш тартибида
кўриш чоғида қуйи инстанция судлари томонидан моддий ҳуқуқ нормалари
тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя
этилганлигини иш материаллари бўйича текширади” деб белгиланган.
ИПК 3247-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишни тафтиш тартибида
кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш натижалари
бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
ИПК 3248-моддасининг иккинчи қисмида “Суднинг мазмунан тўғри
бўлган ҳал қилув қарори, қарори ёки ажрими фақат юзаки асослар бўйичагина
бекор қилиниши мумкин эмас” деб белгилаб қўйилган.
Бинобарин, судлов ҳайъати жавобгарнинг тафтиш тартибида берган
шикоятини қаноатлантириш учун асос мавжуд эмаслигини инобатга олиб, суд
ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни, шикоятни қаноатлантиришни рад
этишни лозим топади.
Шунингдек, судлов ҳайъати ИПКнинг 118-моддаси талаби доирасида суд
харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, Ховос туман
фермерлар кенгаши давлат божи тўлашда озод этилганлиги боис давлат божи
тўловини ундирувсиз қолдиришни, тафтиш тартибидаги шикоят билан
5
мурожаат қилишда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини жавобгар
зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 68, 118, 3243, 3244, 3246, 3247, 3249моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қарор
қилади:
Ховос туман фермерлар кенгашининг “Камола Исломбек” фермер
хўжалиги манфаатидаги тафтиш тартибидаги шикоятини қаноатлантириш рад
этилсин.
Боёвут туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 23 июндаги ҳал қилув
қарори ва Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанцияси судининг 2025 йил 18 августдаги қарори ўзгаришсиз
қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериш мумкин.
Раислик қилувчи
/имзо/
ҳайъат аъзолари:
А.Рахимов
А.Сувонқулов
И.Матмуратов
6