Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2501/13487 Дата решения 17.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья YUSUPOV IXTIYORJON ADXAMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение GULIS N SUS I R Ответчик / Подсудимый `Z K L K
Source ID 252c1ca5-da1a-45b1-96f9-467ecbd6ba8e Claim ID PDF Hash 3c79392cc2f9e298... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2501/13487-сонли иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 17 октябрь Гулистон туманлараро иқтисодий суди судьяси И.Юсупов Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг “ `Z K L K ” АЖ манфаатида “GULIS N SUS I R” МЧЖ ҳисобидан 261 333 сўм асосий қарз ва суд харажатларини ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси “ `Z K L K ” АЖ (кейинги ўринларда даъвогар) манфаатида Гулистон туманлараро иқтисодий судига жавобгар “`Z K L K ” МЧЖ (кейинги ўринларда жавобгар)га нисбатан даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда жавобгар ҳисобидан 261 333 сўм қарз ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (ИПК) 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Суд иш кўриш кунига қадар жавобгар томонидан даъво бщйича судга хеч қандай маълумот тақдим этилмади. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида 11.11.2023 йилда 1942394449-сонли телекоммуникация хизматларини кўрсатиш тўғрисида шартнома имзоланган ҳамда ушбу шартномага асосан даъвогар ўз мажбуриятларини лозим даражада бажариб, кўрсатилган хизматлар тегишли электрон хисобварақ фактураларни жавобгарга юборган. Бироқ, жавобгар ўз мажбуриятини лозим даражада бажармаган ҳолда, тўловлардан 2025 йилнинг 30 июнь ҳолатига 261 333 сўм қарздорлик вужудга келган. Даъвогарнинг қарздорликни қоплаб беришни сўраб жавобгарга қилган мурожаати жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилганлиги сабабли судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолда мажбурият маҳсулот етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан. Шунингдек, ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади. Юқорида қайд этилганларга асосан суд, палатанинг жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 261 333 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, даъвогарнинг судга тақдим этган 2025 йил 17 октябрдаги маълумотномасига кўра, жавобгарнинг 2025 йил 30 июнь ҳолатига даъвогар олдида шартнома бўйича қарздорлиги тўлиқ қоплаб берилган. Шу боис суд, даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилганлиги сабабли палатанинг даъво аризасини қаноатлантириш рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118–моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгар зиммасига юклатилиши лозим. Қайд этилганларга кўра, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонун, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленуми қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 69-72, 118, 176-177, 2031-2035-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “`Z K L K ” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “`Z K L K ” АЖ фойдасига 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар “`Z K L K ” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда шу суд орқали `Z K L K вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья judgecode И.А. Юсупов