← Назад
Решение #2876862 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 738 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2303-2502/774-сонли иш
судья Д.И.Давлетов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қўнғирот тумани
октябрь
2025
йил 17
Қўнғирот туманлараро иқтисодий суди судьяси Д.И.Давлетовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси ХХ манфаатида жавобгар ХХ ҳисобидан
59.996.062 сўм асосий кредит қарзи ва 7.734.062 сўм фоиз қарзи ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни тарафлардан даъвогар ХХ (2025 йил
03 январдаги ишончномага асосан) иштирокида, суд биносида очиқ суд
мажлисида видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
ХХХ (бундан буён матнда ХХ деб юритилади) ХХХ (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, ХХХ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан 59.996.062 сўм асосий кредит қарзи ва 7.734.062 сўм фоиз қарзи
ундиришни сўраган.
Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида ХХ
қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, унинг вакиллари
иштирок этмади, ариза юзасидан фикр билдирмади. Бундай ҳолда суд ишни
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 128, 170-моддаларига асосан ХХ вакилларининг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қўллаб-қувватлаб, даъво аризада кўрсатилган важларни такрорлаб, даъвони
тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишда
тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо
бериб, қуйидагиларга кўра, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни
кўриш билан боғлиқ суд харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 234-моддасига асосан мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий
муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки
муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса —
қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга
бўлади.
ФК 744-моддасининг биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси
бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи
тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар
асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул
суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, ХХ ва "ХХ ўртасида 2023 йил 3 август куни
№ КД-Ю-01139-23-148-сонли кредит шартномаси (бундан буён матнда
Кредит шартномаси деб юритилади) имзоланган.
Кредит шартносиманинг 1-бўлимига кўра даъвогар томонидан
жавобгарга 100.000.000 сўм миқдоридаги кредит суммаси, 36 ойга, шу
жумладан имтиёзли давр 6 ой, кредит бўйича ставкаси йиллик 7 фоиз билан
кредит маблағи ажратилган.
Кредит шартномасининг 1.1-бандига кўра, банк қарз орлувчига мазкур
шартномада кўрсатилиб ўтилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш мажбуриятини, қарз олувчи эса ўз навбатида
олинган пул маблағларини белгиланган муддатда қайтариш ва пул
маблағларидан фойдаланганлиги учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олган.
ФК 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 735-моддасига кўра қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз
шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига
қайтариши шарт. Агар қарз суммасини қайтариш муддати шартномада
белгиланган бўлмаса, қарз олувчи уни қарз берувчи қарзни қайтариш ҳақида
талаб қўйган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида қайтариши керак.
Бироқ, жавобгар шартноманинг ҳисобланган тўлов жадвалига мувофиқ
равишда кредит ва унга ҳисобланган фоизлар бўйича тўловларни амалга
оширишни таъминламаган ҳамда 2025 йил 9 сентябрь ҳолатига 59.996.062
сўм асосий кредит қарзи ва 7.734.062 сўм фоиз қарзи юзага келишига йўл
қўйган.
Мазкур қарздорликни тўлаб беришни сўраб, даъвогарнинг жавобгарга
юборган огоҳлантириш хати жавобгар томонидан ижросиз қолдирилган.
ФКнинг 738-моддасига кўра эса қарз олувчи қарз суммасининг
қайтариб берилишини таъминлаш юзасидан қарз шартномасида назарда
тутилган мажбуриятларни бажармаса, шунингдек қарзнинг таъминоти қарз
берувчи жавобгар бўлмаган вазиятларда йўқотилса ёки унинг шартлари
ёмонлашса, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз
берувчи қарз олувчидан қарз суммасини муддатидан олдин қайтаришни ва
тегишли фоизларни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Суд даъвогарнинг 59.996.062 сўм асосий кредит қарзи ва 7.734.062 сўм
фоиз қарзи ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди ва ушбу
ҳолат маълумотнома билан ўз тасдиғини (исботини) топади, шу боис
даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозимтопди.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Суд юқоридаги Қонун нормалари талабларидан келиб чиққан ҳолда
даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини
эса жавобгар зиммасига юклатишни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 128, 170, 176-180, 186-моддаларига асосан, суд
қарор қилади:
Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар ХХ ҳисобидан даъвогар ХХ фойдасига 59.996.062 сўм асосий
кредит қарзи ва 7.734.062 сўм фоиз қарзи ҳамда 41.200 сўм почта харажати
ундирилси
ХХ ҳисобидан Республика бюджетига 1.354.614,58 сўм давлат божи
ундирилсин.
Жавобгар "ХХ Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб
рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103.000
сўм суд харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва
тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
judgecode
Д.И. Давлетов