Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2302-2502/1694 Дата решения 17.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Нукусский межрайонный экономический суд Судья UBAYDULLAEV BAXBERGEN SAGIDULLAEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Сотувчи Ответчик / Подсудимый OBOD OZOD ZAMIN
Source ID 96a2fd21-d1f7-4d26-a38f-41314cf0d275 Claim ID PDF Hash 9ebcac94f619b92e... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 418-моддаси ФКнинг 418 law
ини ушбу Кодекснинг 356-моддаси ини ушбу Кодекс 356 code_article
тисодий процессуал кодекси 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2302-2502/1694-сонли иқтисодий иш судья Б.С.Убайдуллаев Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Беруний тумани 2025 йил 17 октябрь Беруний туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.С.Убайдуллаев раислигида, С.Н.Кучкаровнинг котиблигида, даъвогар вакили Р.Усанаддинов (2025 йил 16 сентябрь кунги №60-сонли ишончномага асосан) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг “DURABLE ON RETE” масъулияти чекланган жамиятининг манфаатида жавобгар “OBOD OZOD ZAMIN” фермер хўжалигидан 27 271 548 сўм асосий қарз, 13 635 774 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни Беруний туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қўйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси “DURABLE ON RETE” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “OBOD OZOD ZAMIN” фермер хўжалигидан 27 271 548 сўм асосий қарз, 13 635 774 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар томонидан 27 271 548 сўм асосий қарз, 13 635 774 сўм пеня қарздорлик тўлиқ тўланганлигини билдирди. Палата ва жавобгар суд мажлисида қатнашмади ва ўзларининг ёзма фикрини судга тақдим қилмади. Суд иш ҳужжатларида Палата ва жавобгарнинг суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эканлигини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128 ва 170-моддаларига мувофиқ ишни уларнинг вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб ҳамда ишдаги тўпланган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво аризани қаноатлантиришни рад қилишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи-учинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари олди-сотди шартномасидан келиб чиққан. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар “Сотувчи” ва жавобгар “Сотиб олувчи” ўртасида 2023 йил 4 январь 137-сонли шартнома тузилган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра, мазкур шартнома билан сотувчи сотиб олувчига белгиланган тартибда шартноманинг 1.2-бандида кўрсатилган менерал ўғитни сотиш, сотиб олувчи эса уруғликни қабул қилиб олиш ва унинг қийматини тўлаш мажбуриятини олган. ФКнинг 418-моддаси 1-қисмига кўра, сотиб олувчи товар ҳақини ушбу Кодекснинг 356-моддасига мувофиқ белгиланадиган баҳода тўлаши, шунингдек қонунчилик, олди-сотди шартномаси ёки одатда қўйиладиган талабларга мувофиқ тўловни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳаракатларни ўз ҳисобидан бажариши лозим. Даъвогар “Сотувчи” томонидан жавобгар “Сотиб олувчи” га маҳсулот етказиб берилган. Жавобгар етказиб берилган маҳсулот учун тўловни тўлиқ амалга оширганлиги, жавобгарнинг даъвогар олдида 27 271 548 сўм асосий қарз, 13 635 774 сўм пеня қарздорлик тўлиқ тўланганлигини ишдаги солиштирма далолатнома, ишончнома, даъвогар маълумотномаси, даъвогар вакилининг суд мажлисидаги кўрсатмалари билан тасдиқланади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 68-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак деб белгиланган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг биринчи, иккинчи ва олтинчи қисмларига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бундай ҳолатда суд, даъво аризани қаноатлантиришни рад қилишни, жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати, республика бюджетига 818 146,44 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг даъвогар “DURABLE ON RETE” масъулияти чекланган жамиятининг манфаатида берган даъво аризасини қаноатлантириш рад қилинсин. Жавобгар “OBOD OZOD ZAMIN” фермер хўжалигидан даъвогар “DURABLE ON RETE” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “OBOD OZOD ZAMIN” фермер хўжалигидан республика бюджетига 818 146,44 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья Б.С.Убайдуллаев