Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2504/3924 Дата решения 17.10.2025 Инстанция Кассация Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья KURBANOV ULUG‘BEK RISBAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый ISLOM F ROVON S VDO
Source ID 129f8b3d-dba8-4aa3-9135-6d110372265a Claim ID PDF Hash 53a9c20f193ff2d9... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 68-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 68 law
рисидаги Кодекснинг 65-моддаси рисидаги Кодекс 65 code_article
збекистон Республикасининг Ер кодекси 36-моддаси збекистон Республикасининг Ер кодекси 36 code_article
ФКнинг 384-моддаси ФКнинг 384 law
ИПКнинг 107-моддаси ИПКнинг 107 law
Даъвогар эса ФКнинг 384-моддаси Даъвогар эса ФК 384 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 301-моддаси ИПКнинг 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2504/3924-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда судида ишни кўрган судья – У.Курбанов Кассация инстанциясида маърузачи судья – Н.Сангиров СИРДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 17 октябрь Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судья А.Сувонқулов раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Б.Исаков ва Н.Сангировлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси А.Хамдамовнинг суд мажлиси котиблигида, Сирдарё вилояти прокурори ёрдамчиси Ж.Соипов, даъвогар Сайхунобод туман ҳокимлиги вакили Н.Расулова (ишончнома асосида), жавобгар “ISLOM F ROVON S VDO” масъулияти чекланган жамияти вакиллари Ғ.Мамасолиев, И.Рўзиев (ишончнома асосида), Сайхунобод туман қишлоқ хўжалиги бўлими вакили С.Санақулов (ишончнома асосида) иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 7 августда қабул қилинган ҳал қилув қарорига нисбатан жавобгар “ISLOM F ROVON S VDO” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикоятини, иш ҳужжатлари билан биргаликда, суднинг биносида очиқ суд мажлисида видеоконференцалока режими орқали кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Аниқланишича, Сайхунобод туман ҳокимлигининг (кейинги ўринларда “даъвогар” деб юритилади) 2020 йил 20 августдаги 815-сонли қарорига асосан “ISLOM F ROVON S VDO” масъулияти чекланган жамиятига (кейинги ўринларда “жавобгар” деб юритилади) 49 йил муддатга ғаллачилик ва мевасабзавотчилик йўналишида ердан фойдаланиш учун “Робот” СИУ ҳудудидаги 256-контурдан жами 41,7 гектар, шундан 41,1 гектар экин майдони, 0,3 гектар йўл ва йўлаклар, 0,3 гектар қурилиш ости ерлар, билан банд бўлган ерлар ажратилган. Мазкур қарор асосида тарафлар ўртасида 2020 йил 21 сентябрда “Ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисида”ги 53-сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисида шартнома тузилган. Ижара шартномаси 2025 йил 9 июндаги Давлат кадастрлар палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси Сайхунобод туман филиалининг 15/1-684-сонли маълумотномасига кўра давлат рўйхатидан ўтказилган. Шартноманинг 1-бандига кўра, ижарага берувчи-даъвогар Пахтакор массивида жойлашган 41,1 гектар ер участкасини 49 йил муддатга ижарага топширишни, ижарага олувчи эса, ерни қабул қилиб олиши белгиланган. 1 Шартноманинг 2-бандида ер участкаси ғаллачилик ва мева-сабзавотчилик қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини юритиш учун берилган. Шартноманинг 3-бандида суғориладиган ҳайдалма ерлар 41,1 гектарни ташкил қилиши қайд қилинган. Бироқ, жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари лозим даражада бажарилмасдан, 20,1 гектар ер майдонига сабзавот экини экилиши режалаштирилган бўлса-да, амалда ўзбошимчалик билан режасиз 10,1 гектар ер майдонига шоли экини экканлиги ҳолати аниқланган. Шу сабабли, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2020 йил 21 сентябрда тузилган “Ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисида”ги 53-сонли шартномани бекор қилишни сўраган. Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг (кейинги ўринларда “биринчи инстанция суди” деб юритилади) 2025 йил 11 июлдаги ажрими билан ишга низони предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Сайхунобод туман қишлоқ хўжалиги бўлими, Сайхунобод туман фермерлар кенгаши, Давлат кадастрлар палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё вилоят бошқармаси, Сайхунобод туман солиқ инспекцияси жалб қилинган. Биринчи инстанция судининг 2025 йил 7 августдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилиб, тарафлар ўртасида тузилган 2020 йил 21 сентябрдаги ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги 53-сонли шартномаси бекор қилинган. Жавобгар судга кассация шикояти билан мурожаат қилиб, биринчи инстанцияси судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад этиш юзасидан янги қарор қабул қилишни сўраган. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган низони предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахслар Сайхунобод туман фермерлар кенгаши, Давлат кадастрлар палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё вилоят бошқармаси, Сайхунобод туман солиқ инспекциясидан вакиллар иштироки таъминланмади. Шу боис судлов ҳайъати, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнларда “ИПК” деб юритилади) 274-моддаси тўртинчи қисмига кўра, учинчи шахслар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари кассация шикоятини қувватлаб, шикоятда кўрсатиб ўтилган важларни такрорлаб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва даъвони қаноатлантиришдан рад этишни сўрашди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кассация шикоятига эътироз билдириб, жавобгарнинг кассация шикоятидаги важлари ҳеч қандай асосга эга эмаслигини билдириб, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни ва биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. 2 Суд мажлисида иштирок этган Сайхунобод туман қишлоқ хўжалиги бўлими вакили ҳақиқатдан ҳам жавобгар томонидан асосий экин жойига ўзбошимчалик билан режасиз 10,1 гектар ер майдонига шоли экини экканлиги, ғалладан бўшаган жойга бугунги кунда 5 гектар ерга шоли эинини экканлигини маълум қилди. Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг тушунтиришларини, прокурорнинг шикоятни рад этиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги фикрини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни ишдаги мавжуд ва суд мажлисида тақдим этилган ҳужжатлар билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра, кассация шикоятини қаноатлантиришдан рад этиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 68-моддасига кўра, ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир. Иш ҳужжатларига кўра, жавобгар томонидан 2025 йилнинг 13 май куни 11,0 гектар ер майдонига шоли экиш учун ер тайёрланганлиги аниқланиб, тайёрланган ер майдонини бузиб ташлаш ҳамда қарорда белгиланган қишлоқ хўжалиги экинларини экиш юзасидан 01/01-189/13-сонли огоҳлантириш хати юборилган. Бироқ, жавобгар томонидан ажратилган ер участкасидан бошқа мақсадларда фойдаланиб, асосий экин сифатида сабзавот экини экилиши режалаштирилган 20,1 гектар ер майдонининг 10,1 гектар ер майдонига ноқонуний равишда шоли экини экканлиги аниқланиб, бу ҳақда 2025 йилнинг 15 май куни мониторинг маълумотномаси расмийлаштирилган. Шунингдек, Сайхунобод туман қишлоқ хўжалиги бўлимининг 2025 йил 16 майдаги 180/13-сонли маълумотномасида ҳам жавобгарнинг 2025 йил ҳосили учун 21 гектар майдонга ғалла ва 20,1 гектар майдонга сабзавот экини экилиши режалаштирилганлиги, амалда эса 21 гектар ғалла ва 11 гектар майдонга шоли экканлиги маълум қилинган ҳамда 2025 йилнинг 16 май куни даъвогарга тақдимнома киритилиб, жавобгар билан тузилган ер ижара шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш чораларини кўриш сўралган. Бундан ташқари, ҳолат юзасидан жавобгар раҳбари Рузиев Илхамжан Дилмурадович ерлардан мақсадли, оқилона фойдаланмасдан 20,1 гектар ер майдонига сабзавот экини экилиши режалаштирилган бўлса-да, амалда ўзбошимчалик билан режасиз 11,0 гектар ер майдонига шоли экини экканлиги ҳолати юзасидан, 2025 йилнинг 27 май куни Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 65-моддаси учинчи қисми билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Сайхунобод тумани бўлими томонидан маъмурий жавобгарликка тортилган. Шундан сўнг даъвогар томонидан жавобгарга тарафлар ўртасида тузилган 2020 йил 21 сентябрдаги 53-сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномасини муддатидан олдин 3 бекор қилиш тўғрисида 2025 йил 30 май куни 01-01/211-сонли ёзма таклиф хати берилиб, унда ижара шартномасини ихтиёрий равишда бекор қилиш таклиф этилган. Жавобгар ушбу таклиф хатининг бир нусхасини олиб, танишиб чиққан ҳолда ердан ихтиёрий воз кечмаслигини ва таклифдан норозилигини билдириб бу ҳақда имзо қўйган. Шартноманинг 17-бандида ердан белгиланган мақсадда фойдаланилмаганда ҳамда ҳамда қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда шартнома бекор бўлиши қайд этилган. Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси 36-моддаси биринчи қисми 6-кичик бандида, ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига номувофиқ фойдаланилганида, 9-кичик бандида қонунчиликда белгиланган муддатларда ер солиғи, шунингдек ижарага олиш шартномасида белгиланган муддатларда ижара ҳақи мунтазам тўланмай келинганида ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бекор бўлиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги ўринларда “ФК” деб юритилади) 236-моддасида “Мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак” деб белгиланган. ФКнинг 384-моддаси иккинчи қисмида “Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин” деб қайд этилган. Жавобгар томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан белгиланган мақсадларда фойдаланилмасдан ер майдонига ноқонуний равишда шоли экини экилганлиги тўлиқ ўз исботини топган. Шу сабабли биринчи инстанция суди даъвони қаноатлантириб, тарафлар ўртасида 2020 йил 21 сентябрь кунги 53-сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномани муддатидан олдин бекор қилиш ҳақида асосли тўхтамга келган. Судлов ҳайъати жавобгарнинг шикоятда келтирилган Сирдарё вилояти ҳокимининг 2025 йил 9 июлдаги “Вилоятда 2025 йилда ғалладан ва эртаги экинлардан бўшаган майдонларга такрорий экинларни экиш ва талаб этиладиган моддий ресурсларни ўз муддатида етказиб бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 267-9-0-Q/22-сонли қарор ижроси ҳақидаги Сайхунобод тумани ҳокимининг 2025 йил 1 августдаги 191-9-126-Q/25-сонли қарорида жавобгарнинг такрорий экинларни жойлаштириш кўрсаткичида 21,0 гектар ер майдонга шоли экиши кўрсатилганлиги важи билан келишмайди. Чунки, Сайхунобод тумани ҳокимининг 2025 йил 1 августдаги 191-9-126Q/25-сонли қарори бўйича берилган кўрсаткичда жавобгарга 21,0 гектар ғалладан бўшайдиган майдонларга шоли экиш режалаштирилган. 4 Бироқ, жавобгар эса асосий экин сифатида сабзавот экини экилиши режалаштирилган 20,1 гектар ер майдонининг 10,1 гектарга шоли экинини 2025 йил 15 май куни ҳолатига экканлиги ўз тасдиғини топган ва бу вақтга келиб ғалладан майдонлар бўшамаган. Шунингдек, жавобгарнинг ғалла донини ортиқчаси билан топширганлиги, солиқдан қарзи йўқлиги ҳақидаги важларни келтирса-да, судлов ҳайъати ушбу ҳолат жавобгарга ўзбошимчалик билан шоли экинини экиш ҳуқуқини бермайди деб ҳисоблайди. Судлов ҳайъати жавобгарнинг шикоятдаги ер ижара шартномаси бўйича шартномани бекор қилиш ҳақида 3 ой олдин ёзма равишда огоҳлантириш берилмаганлиги, шартноманинг 20-банди талабига зид равишда 2025 йил 1 июлда судга даъво аризаси киритилганлиги, ИПКнинг 107-моддаси 5-бандига мувофиқ даъво аризаси кўрмасдан қолдирилиши лозимлиги ҳақидаги важларни келтирса-да, ушбу важлар асосга эга эмас деб ҳисоблайди. Чунки, ФКнинг 384-моддаси иккинчи қисмида “Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин” деб қайд этилган. Даъвогар эса ФКнинг 384-моддасига тўлиқ амал қилиб, таклифга жавобгардан рад жавобини олгандан кейин судга даъво билан мурожаат қилган. Шунингдек, судлов ҳайъати жавобгарнинг шикоятида келтирилган, бартараф этилиши мумкин бўлган ҳар қандай қонун бузилиш шартномани бекор қилишга сабаб бўлмаслиги, жавобгарнинг мева сабзавот ҳамда 150 тонна гуруч маҳсулотлари етказиб бериш бўйича шартнома имзоланганлиги каби важларни келтирса-да, ушбу важлар ҳал қилув қарорини бекор қилишга асос бўлмайди деб ҳисоблайди. ИПКнинг 68-моддасига мувофиқ, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. Шу сабабли судлов ҳайъати, жавобгар томонидан шикоятда келтирилган важлар ўз исботини топмаганлигини, биринчи инстанция суди томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланганлигини, моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормалари бузилмаганлигини инобатга олиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас, деб ҳисоблайди. ИПКнинг 301-моддасига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. 5 Юқорида қайд этилганларга кўра судлов ҳайъати, даъвогарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, ишни кассация инстанциясида кўриб чиқиш учун олдиндан тўланган 1 875 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати жавобгар зиммасида қолдиришни ҳамда ишни видеоконференцалоқа режими орқали ўтказилиши билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 297, 301, 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: “ISLOM F ROVON S VDO” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 7 августдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Кассация инстанцияси учун олдиндан тўланган 1 875 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати “ISLOM F ROVON S VDO” масъулияти чекланган жамияти зиммасида қолдирилсин. “ISLOM F ROVON S VDO” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига ишни видеоконференцалоқа режими орқали ўтказилиши билан боғлиқ 103 000 сўм харажати ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарор устидан Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибидаги шикоят берилиши мумкин. Раислик этувчи А.Сувонқулов ҳайъат аъзолари Б.Исаков Н.Сангиров 6