Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2501/13489 Дата решения 17.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья YUSUPOV IXTIYORJON ADXAMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение С.Холбўтае Ответчик / Подсудимый С.Холбўтае
Source ID 72c35969-25ab-4ec1-86fb-02f95f736782 Claim ID PDF Hash 3608561632876c4e... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2501/13489-сонли иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 17 октябрь Гулистон туманлараро иқтисодий суди раиси И.Юсуповнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Эгамова суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили С.Холбўтаев (ишончнома асосида) ва жавобгар раҳбари С.Холбўтае иштирокида, даъвогар “С.Холбўтае” АЖнинг жавобгар “С.Холбўтае” МЧЖ ҳисобидан 60 599 160 сўм асосий қарз, 22 118 693,4 сўм пеня ва олдиндан тўланган почта ҳаражатини ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “С.Холбўтае” АЖ (даъвогар ёки АЖ) С.Холбўтае туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “С.Холбўтае” МЧЖ (жавобгар) ҳисобидан 60 599 160 сўм асосий қарз, 22 118 693,4 сўм пеня ва олдиндан тўланган почта ҳаражатини ундириб беришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво ариза хулоса қисмида хатолик бўлгани, даъво талабидаги жавобгар “С.Холбўтае” МЧЖ ҳисобидан “С.Холбўтае” АЖ “С.Холбўтае” филиали С.Холбўтае бўлинмаси фойдасига 60 599 160 сўм асўм пеня ундириш қисмини“С.Холбўтае” АЖ фойдасисосий қарз, 22 118 693,4 га ундириштўғрисида судга даъво талабига аниқлик киритиш тўғрисида ариза тақдим қилган лекин қарздорлик тўлаб берилмаганлиги, аризани инобатга олишни, даъво аризани қаноатлантириб беришни сўра. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво аризани тан олиб, корхонанинг молиявий аҳволи оғирлиги сабабли қарздорликни ўз вақтида тўлашнинг имкони бўлмаганлигини, қарздорликни тез орада тўлаб беришни маълум қилди. Суд, иш ҳужжатлари билан танишиб, тарафларнинг важларини тинглаб, қўйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида тузилган 011971-сонли шартномаси (шартнома)дан келиб чиққан. Шартномада “Истемолчи” учун белгиланган табақалаштирилган тариф I-тариф асосида тўловларини тўлаб келган, Бироқ, 25.04.2024 йил ўрганиш натижасида жавобгар ўз мажбуриятини лозим даражада бажармаган ҳолда, электр энергиясидан электрон дисплейлар, медиа фасад ва бошқа техник воситалар учун фойдаланиб келаётганлиги аниқланиб, аниқланган ҳолатлар юзасидан қоида бузарлик далолатномаси тузилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2024 йил “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида” ги 319-сонли қарорнинг 81-бандида ташқи реклама ва ахборот объектлари конструкциялари (конструкцияси, видеоэкранлар, электрон дисплейлар, медиа фасад ва бошқа техник воситалар), иллюминациялар ва лампалар шодаси учун фойдаланилган электр энергияси II тариф гуруҳига асосан белгиланган тарифга уч баравар оширилган коэффициентга мувофиқ Ташқи реклама ва ахборот объектлари конструкциялари ўрнатилган қуввати миқдорини 24 соат фойдаланиши ҳисобидан ёки алоҳида ҳисоблагич ўрнатиш орқали ҳисоб-китоб амалга оширилиши белгиланган. Қарздорлик 01.11.2023 йлдан 25.04.2025 йил ҳолатига 60 599 160 сўмни ташкил қилади. Жавобгар мавжуд қарздорликни 2025 йил июль ойига қадар сўндириш тўғрисида кафолат хати берган. Даъвогарнинг қарздорликни қоплаб беришни сўраб жавобгарга қилган мурожаати жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилганлиги сабабли судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолда мажбурият маҳсулот етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан. Шунингдек, ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ушбу фактлар иш ҳужжатлари, даъвогар ва жавобгар вакилларининг берган тушунтиришлари ва бошқа ишга алоқадор далиллар билан ўз тасдиғини топади. Шу сабабли, суд даъвогарнинг асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди ҳамда қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари даъвогар тарафлар ўртасида имзоланган шартнома ва қонунчилик талабларидан келиб чиққан ҳолда жавобгардан 22 118 693,4 сўм миқдорида пеня ундириб беришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарори талбларидан келиб чиққапн ҳолда мажбуриятнинг бажарилиш даврийлигини инобатга олиб 8 483 882,04 сўм миқдорида қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 118–моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгар зиммасига юклатилиши лозим. Қайд этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленуми қарори, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонун ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 127, 128, 170, 176-177-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “С.Холбўтае” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “С.Холбўтае” АЖ фойдасига 60 599 160 сўм асосий қарз 8 483 882,04 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар “С.Холбўтае” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 1 654 357,06 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда шу суд орқали С.Холбўтае вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья judgecode И.А. Юсупов