Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2501/13477 Дата решения 17.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья YUSUPOV IXTIYORJON ADXAMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ҳудудий электр тармоқлари Ответчик / Подсудимый Ҳудудий электр
Source ID 6fcf1b79-dc3f-496e-b098-1f76d4795db1 Claim ID PDF Hash cfb7aa0360fd177e... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2501/13477-сонли иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 17 октябрь Гулистон туманлараро иқтисодий суди судьяси И.Юсупов даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг жавобгар “ Ҳудудий электр ” МЧЖ ҳисобидан 8 046 600 сўм асосий қарз олдиндан тўланган почта ҳаражатиниундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб қуйидагиларни аниқлади: даъвогар “ Ҳудудий электр ” АЖ (кейинги ўринларда даъвогар) Ҳудудий электр туманлараро иқтисодий судига жавобгар “ Ҳудудий электр ” МЧЖ (кейинги ўринларда жавобгар) ҳисобидан 8 046 600 сўм асосий қарз ва олдиндан тўланган почта ҳаражати ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (ИПК) 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Суд иш кўриш кунига қадар жавобгар томонидан даъво бщйича судга хеч қандай маълумот тақдим этилмади. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида 25.04.2015 йилда 012563-сонли шартнома имзоланган ҳамда ушбу шартномага асосан даъвогар ўз мажбуриятларини лозим даражада бажариб, кўрсатилган хизматлар тегишли электрон хисобварақ фактураларни жавобгарга юборган. Бироқ, жавобгар ўз мажбуриятини лозим даражада бажармаган ҳолда, тўловлардан 01.09.2025 йил ҳолатига 8 046 600 сўм қарздорлик вужудга келган. Даъвогарнинг қарздорликни қоплаб беришни сўраб жавобгарга қилган мурожаати жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилганлиги сабабли судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолда мажбурият маҳсулот етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан. Шунингдек, ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади. Юқорида қайд этилганларга асосан суд, палатанинг жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 8 046 600 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, даъвогарнинг судга тақдим этган 17.10.2025 йилдаги маълумотномасига кўра, жавобгарнинг 01.09.2025 йил ҳолатига даъвогар олдида қарздорлиги тўлиқ қоплаб берилган. Шу боис суд, даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилганлиги сабабли палатанинг даъво аризасини қаноатлантириш рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118–моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгар зиммасига юклатилиши лозим. Қайд этилганларга кўра, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонун, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленуми қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 69-72, 118, 176-177, 2031-2035-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “ Ҳудудий электр ” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “ Ҳудудий электр ” АЖ фойдасига 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар “ Ҳудудий электр ” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья judgecode И.А. Юсупов