← Назад
Решение #2877150 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 68 | — | law | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 2 | — | code_article | |
| ини тугатиш ушбу Кодекс | 24 | — | code_article | |
| ЕКнинг | 24 | — | law | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 6 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 13 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2504/4996-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Сирдарё тумани
2025 йил 17 октябрь
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Сулайманбекова
раислигида, судья ёрдамчиси С.Сайданов котиблигида, Сирдарё туман
ҳокимлигининг жавобгар “SAIDBUR ONIDDIN BOG`I” фермер хўжалиги
билан тузилган 16.12.2019 йилдаги 212-сонли ер участкасини узоқ муддатли
ижарага олиш тўғрисидаги шартномани бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаси
юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили А.Ғайратов
(09.09.2025 йилдаги ишончнома асосида), жавобгар раҳбари А.Амиров,
Сирдарё туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Ш.Атаметов, Агросаноат
мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё туман бўлими вакили
А.Абдуқодиров (ишончнома асосида), Давлат Канасилар палатаси Сирдарё
вилоят ҳудудий бошқармаси вакили А.Галаев (ишончнома асосида)туман
прокурори катта ёрдамчиси А.Джайнаров иштирокидаСирдарё туманлараро
иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни,
АНИҚЛАДИ:
Сирдарё туман ҳокимлиги (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади)
судга даъво киритиб, “SAIDBUR ONIDDIN BOG`I” фермер хўжалиги
(кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) билан тузилган
16.12.2019 йилдаги 212-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш
шартномасини бекор қилишни сўраган.
Суднинг 2025 йил 12 сентябрдаги ажрими билан ишга низони предметига
нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
Сирдарё туман қишлоқ хўжалиги бўлими, Сирдарё туман фермерлар
кенгаши, Давлат кадастрлар палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси,
Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё вилоят
бошқармаси жалб қилинган.
Суднинг 2025 йил 24 сентябрдаги ажрими билан Сирдарё вилоят қишлоқ
хўжалиги бошқармаси ишга жалб қилиниб, бошқарма зиммасига Сирдарё
туман Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги
лойиҳа офиси раҳбари Н.Абдумажидовнинг суд мажлисида иштирокини
таъминлаш мажбурияти юклатилган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган фермерлар кенгаши Сирдарё туман бўлими вакили ишда иштирок
этмади, шунингдек, Сирдарё вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси ишда
Сирдарё туман Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш
агентлиги лойиҳа офиси раҳбарини ишда иштирокини таъминламади. Бу
ҳолда суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодекси (бундан
кейинги матнларда “ИПК” деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан, ишни
ушбу шахслар иштирокисиз кўришни лозим топади.
Судда иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб,
Сирдарё туман ҳокимининг 21.02.2019 йилдаги 1206-сонли қарори билан
жавобгарга Малик ҳудудидаги 207-контурдаги жами 9 гектар ер майдони
ажратилганлиги, шундан 7 гектар ер майдони боғдорчилик-узумчилик
йўналишида 49 йил муддатга жавобгарга ажратиб берилганлигини, даъвогар
ва жавобгар ўртасида 16.12.2019 йилда 212-сонли ер участкасини узоқ
муддатли ижарага олиш шартномаси тузилганлиги, 16.08.2024 йилда
ўтказилган мониторингда жавобгар боғ ташкил қилиниши лозим бўлган
7 гектар ер майдонига ғалла-беда экини экканлик ҳолати аниқланганлиги,
ҳолат юзасидан Сирдарё туман ҳокимлигига тақдимнома киритилганлиги,
халқ депутатлари Сирдарё туман кенгашининг 2025 йил 28 мартдаги қарорида
жавобгар билан тузилган ер ижара шартномасини бекор қилишга розилик
билдирилганлиги, 25.07.2025 йилда жавобгар ер майдонида яна ўрганиш
ўтказилганлиги, ўтказилган мониторингда жавобгар боғдорчилик билан
шуғулланмасдан, ер майдонига маккажўхори экиб олганлиги аниқланганлиги,
ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштирилганлиги, жавобгарга ер ижара
шартномасини ихтиёрий равишда бекор қилиш юзасидан таклиф
юборилганлиги, жавобгар таклиф хатига муносабат билдирмаганлиги сабабли
судга даъво киритилганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар раҳбари ер майдонидан 2023 йилгача боғ
мавжуд бўлганлигини, 2023 йилда аномал совуқ туфайли дарахтларни совуқ
уриб кетганлиги, шундан кейин эккан кўчатлари қуриб қолганлигини, ер бўш
қолмаслиги учун ерга беда ва ғалла экканлигини, туман ҳокимлигига ер ижара
шартномаси ихтисослигини ўзгартириш учун бир неча маротаба мурожаат
қилганлигини, шунингдек, ер майдони ихтисослигини ўзгартириш бўйича
“Ўздаверлойиҳа” ДИЛИ “Сирвилерлойиҳа” бўлинмасига ҳамда давлат
хизматлари Сирдарё туман бўлимига мурожаат қилганлигини, мурожаати
ижобий ҳал қилинмаганлиги сабабли адлия вазирлигига мурожаат
қилганлигини, адлия вазири ўринбосари томонидан фермер хўжалигининг
асосий фаолият тури “Данакли ва пўчоқли уруғи бўлган мевалар етиштириш”
фаолият туридан “Донли экинлар (шолидан ташқари) етиштириш” фаолият
турига ўзгартирилганлиги бўйича жавоб хати тақдим қилинганлигини, жорий
йилнинг 15 май куни хўжаликда бир гуруҳ мутасаддилар, хусусан, қишлоқ
хўжалиги бошқармаси агросаноатни ривожлантириш агентлиги туман лойиҳа
офиси ходими иштирокида мониторинг ўтказилганлиги, ўтказилган
мониторинг хулосасига кўра, фермер хўжалигининг боғи яроқсиз деб топилиб,
боғ майдонини ҳайдаладиган ерлар тоифасига ўтказиш бўйича хулосага
келинганлигини, ер тоифасини ўзгартириш бўйича давлат хизматлари, кадастр
органлари ва “Ўздаверлойиҳа” лойиҳа институти ўртасида интеграция йўлга
қўйилиши билан ер ихтисослигини ўзгартириш имкони вужудга келишини
билдириб, даъво аризани қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган қишлоқ хўжалиги бўлими вакили
жавобгар ўзига қарашли ер майдони ихтисослигини боғдорчилик
йўналишидан бошқа тоифага ўтказиш бўйича Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2024 йилдаги 614-сонли “ Ер участкаларидан
рухсат этилган фойдаланиш турлари ва капитал қурилиш объектларининг
ягона классификаторини амалга киритиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор
асосида турли ташкилотларга мурожаат қилганлиги, ушбу қарорга кўра, ер
участкаларининг ҳуқуқ эгалари ер участкаларидан рухсат этилган
фойдаланишнинг асосий турини белгилаш учун Давлат хизматлари
марказларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали
мустақил равишда мурожаат қилиш ҳуқуқига эгалиги, бироқ бошқа
ташкилотлар билан интеграция жараёни якунига етмаганлиги, шундай
бўлишига қарамасдан, жавобгар ер участкасидан рухсат этилган
фойдаланишнинг асосий турига номувофиқ фойдаланганлигини, айни пайтда
ер ижара шартномаси бўйича боғдорчилик ихтисослиги бошқа ихтисосликка
ўзгармаганлигини билдириб, жавобгар ердан бошқа мақсадларда
фойдаланганлиги сабабли даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган Кадастрлар палатаси Сирдарё вилоят
ҳудудий бошқармаси вакили даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган ер ижара
шартномаси 2019 йил 16 декабрда тузилганлигини "Узкад" тизими дастуридан
2021 йил 23-сентябрда давлат рўйхатидан ўтганлигини билдирди.
Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё туман
бўлими вакили жавобгар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 65моддаси учинчи қисми билан маъмурий жавобгарликка тортилганлигини
билдирди.
Ўтган суд мажлисида иштирок этган Фермерлар кенгаши вакили
жавобгарнинг ер ижара шартномасини бекор қилиш юзасидан кенгаш
томонидан хулоса берилганлигини билдирган.
Судда қатнашган прокурор катта ёрдамчиси жавобгар томондан ер
ихтисослигини бошқа тоифага ўтказиш бўйича қонуний асосларда ҳаракатлар
қилинган бўлса-да, ер ижара шартномаси ихтисослиги бугунга қадар
ўзгармаганлигини билдириб, ер ижара шартномаси шартлари жавобгар
томонидан қўпол равишда бузилган, жавобгар ер майдонида боғ ташкил
қилинмаганлиги сабабли суддан даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини,
ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга
кўрадаъвони қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 68-моддасининг
биринчи қисмига кўра, ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот
дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан
оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 2-моддасида ерлардан
оқилона, самарали ва белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш,
қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерларнинг, энг аввало суғориладиган
ерларнинг алоҳида муҳофаза этилишини, кенгайтириб борилишини ҳамда
улардан қатъий белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш ер
тўғрисидаги қонунчиликнинг асосий принципларидан ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал кодексининг (кейинги
ўринларда ИПК деб юритилади) 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд
ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа
қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро
шартномалари асосида ҳал қилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ фуқаролик
ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек
фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган
бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва
мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган
ҳаракатларидан вужудга келади.
Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси (бундан кейинги матнларда
“ЕК” деб юритилади) 36-моддасининг олтинчи қисмида ушбу модда биринчи
қисмининг 3-бандида назарда тутилган ҳолларда ер участкасига бўлган ижара
ҳуқуқини тугатиш ижара шартномасини бекор қилиш йўли билан амалга
оширилиши, ушбу модда биринчи қисмининг 1, 2, 6 - 10, 12, 13-бандларида
назарда тутилган ҳолларда ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини тугатиш
ушбу Кодекснинг 24-моддасида назарда тутилган тартибда ер участкасининг
ижара шартномасини бекор қилиш йўли билан амалга оширилиши
белгиланган. ЕКнинг 24-моддасининг йигирма биринчи қисмида, ер
участкаларини ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш
тарафларнинг келишуви билан, бундай келишувга эришилмаган тақдирда эса,
суднинг ҳал қилув қарори билан амалга оширилади, деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 6-моддасига мувофиқ
ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат
назоратини амалга ошириш туманлар давлат ҳокимияти органларининг ер
муносабатларини тартибга солиш соҳасидаги ваколатларидан бири
ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.01.2022 йилдаги
“Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда мониторинг ишларини амалга
ошириш, ерларни муҳофаза қилиш ва ер тузиш фаолиятини тартибга солувчи
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” қарорининг 1-банди
“б” кичик бандида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза
қилиш бўйича давлат назорати республиканинг бутун ҳудудида Агросаноат
мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан амалга оширилиши
белгиланган.
Ушбу қарор билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган
ерларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш тартиби
тўғрисидаги Низомнинг 3-бобида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни
муҳофаза қилиш бўйича давлат назорати амалга оширувчи давлат
органларининг вазифалари қайд қилинган бўлиб, мазкур бобнинг 12-банди
ўнинчи хатбошида ер тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида назарда
тутилган ҳолларда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини тўлиқ
ёки қисман олиб қўйиш тўғрисида тақдимномалар ҳамда қишлоқ хўжалигига
мўлжалланган ерларни унумдорлигининг пасайиш ҳолатлари ҳақида
маҳаллий давлат ҳокимияти органларига маълумотлар киритиш ҳуқуқи
белгиланган.
Иш ҳужжатларига кўра, 2019 йил 21 февралда Сирдарё туман
ҳокимининг 1206-сонли қарори билан жавобгар фермер хўжалигига
боғдорчилик-узумчилик йўналишида 49 йил муддатга ижара учун ер майдони
ажратилган. Ушбу қарор асосида тарафлар ўртасида 2019 йил 16 декабрда
212-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси тузилган.
Шартноманинг 1-бандига кўра, ижарага берувчи-даъвогар Малик СИУ
массивида жойлашган 9 гектар ер участкасини 49 йил муддатга ижарага
топширишни, ижарага олувчи эса, ерни қабул қилиб олиши белгиланган.
Шартноманинг 2-бандида ер участкаси боғдорчилик-узумчилик қишлоқ
хўжалиги ишлаб чиқаришини юритиш учун берилган.
Шартноманинг 3-бандида суғориладиган ҳайдалма ерлар 7 гектарни
ташкил қилиши қайд қилинган.
Жавобгарга қарашли ер майдонида 16.08.2024 йилда ўтказилган
мониторингда жавобгар томонидан ер ижара шартномасининг ихтисослиги
бузилиб, ер майдонининг 7 гектарига боғ ва узумзор ташкил қилиниши ўрнига
7 гектар ер майдонида беда-ғалла экини экилганлиги олганлиги аниқланган.
Агросаноат
мажмуи
устидан
назорат
қилиш
инспекцияси
Сирдарё туман бўлими томонидан фермер хўжалиги раҳбари Ўзбекистон
Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 65моддаси учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб
топилган ва маъмурий жарима жазоси тайинланган.
Сирдарё туман фермерлар кенгаши томонидан жавобгар билан тузилган
ер ижара шартномасини бекор қилиш бўйича судга даъво ариза киритилиши
юзасидан хулоса тақдим қилинган. Сирдарё туман ҳокимлиги ишчи гуруҳи
томонидан жавобгар фермер хўжалиги билан тузилган ер ижара
шартномасини бекор қилиш бўйича хулоса берилган, 2025 йил 28 мартдаги
халқ депутатлари Сирдарё тумани кенгаши қарори билан жавобгар билан
тузилган ер ижар шартномасини бекор қилишга розилик берилган.
Даъвогар 2025 йил 07 майда таклиф хати билан жавобгарга мурожаат
қилиб, ер ижара шартномасини бекор қилишни таклиф этган. Ушбу таклиф
хатига жавобгар муносабат билдирмаган.
Шундан сўнг, даъвогар судга даъво киритиб, жавобгар билан тузилган
ер ижара шартномасини бекор қилишни сўраган.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар фермер хўжалиги
томонидан 2023 йилга қадар ердан боғдорчилик йўналишида фойдаланилган.
2023 йилда аномал совуқ туфайли боғ яроқсиз ҳолга келиб қолган ҳамда
бу ҳақда 28.02.2023 йилда туман боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини
ривожлантириш агентлиги лойиҳа офиси раҳбари, қишлоқ хўжалиги бўлими
ҳудудий ер тузувчиси, туман фермерлар кенгаши томонидан жавобгар
хўжалик раҳбари иштирокида далолатнома расмийлаштирилган.
Жавобгарнинг кўрсатмаларига кўра, боғ яроқсиз ҳолга келгандан кейин
боғ бузиб ташланган ва қайтадан дарахт кўчатлари экилган. Бироқ, дарахтлар
кўкармаганлиги сабабли ер майдони текисланган ва ердан унумли
фойдаланиш мақсадида донли экин экилган. Бироқ, қайта экилган кўчатлар ва
уларнинг бузиб ташланганлиги далолатнома асосида расмийлаштирилмаган.
Шундан кейин жавобгар ўзига қарашли ер майдонида экилган кўчатлар
ер ости сизот суви кўтарилиши натижасида оммавий қуриб кетаётганлиги
сабабли, ер майдони ихтисослигини ўзгартириш бўйича туман ҳокимлигига
ариза билан мурожаат қилган.
Шунингдек, жавобгар раҳбари туман “Сирвилерлойиҳа” бўлинмасига
хўжаликка қарашли ер майдонини ихтисослигини ўзгартириш бўйича ариза
киритган.
“Ўздаверлойиҳа” ДИЛИ “Сирвилерлойиҳа” Сирдарё туман бўлинмаси
томонидан жавобгарга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2024 йил 30 сентябрдаги “Ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш
турлари ва капитал қурилиш объектларининг ягона классификаторини амалга
киритиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 614-сонли қарори 4 иловаси билан Ер
участкаларидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турини ўзгартириш
бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти
тасдиқланганлиги, ушбу регламентнинг 5-бандига кўра, Ариза берувчи ўзига
тегишли бўлган ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий
турини ўзгартириш учун Давлат хизматлари марказларига шахсан мурожаат
қиладилар ёки давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун
Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида
(кейинги ўринларда — ЯИДХП деб юритилади) рўйхатдан ўташи, шахсан
мурожаат қилганда Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи
номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, ушбу Регламентга
2-иловадаги шаклга мувофиқ давлат хизматидан фойдаланиш учун аризани
электрон шаклда мустақил тўлдириши, Давлат хизматлари марказига ўзи
келиб мурожаат қилганда сўровнома тўлдирилган пайтдан бошлаб реал вақт
режимида Кадастр агентлигининг Давлат кадастр палатасининг шаҳар (туман)
филиалига (кейинги ўринларда — филиал деб юритилади) кўриб чиқиш ва
хулоса тайёрлаш учун юбориши белгиланганлиги, юқорида келтириб ўтилган
Регламентга мувофиқ, ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланишнинг
асосий турини ўзгартириш бўйича давлат хизматларига мурожаат қилиши
мақсадга мувофиқлиги тўғрисида жавоб хати тақдим қилинган.
Жавобгар давлат хизматлари бўлимлари орқали ер тоифасини
ўзгартириш юзасидан Ўзбекистон адлия вазирлигига мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги томонидан тақдим қилинган
жавоб хатида “Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 сентябрдаги 614-сон
қарори билан тасдиқланган Ер участкаларидан рухсат этилган
фойдаланишнинг асосий турини ўзгартириш бўйича давлат хизматларини
кўрсатишнинг маъмурий регламенти 5-бандига асосан ер участкасидан рухсат
этилган фойдаланишнинг асосий турини ўзгартириш Давлат хизматлари
маркази ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХМ)
орқали амалга оширилиши, давлат хизмати кўрсатиш бўйича Кадастр
агентлиги ҳамда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан
тестлаш жараёнида бир неча хатолик юзага келганлиги сабабли давлат
хизмати бугунги кунга қадар ахборот тизимларида тўлиқ жорий
қилинмаганлиги,
шуниндек,
жорий
йилнинг
4
апрель
куни
“SAIDBUR ONIDDIN BOG’I” фермер хўжалиги 2780306-рақами билан
тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга
қўйишнинг автоматлаштирилган тизими (n w.bird r h .uz) орқали ариза
шакллантирилганлиги ва ушбу аризада фермер хўжалигининг асосий фаолият
тури “Данакли ва пўчоқли уруғи бўлган мевалар етиштириш” фаолият
туридан “Донли экинлар (шолидан ташқари) етиштириш” фаолият турига
ўзгартирилганлиги” маълум қилинган.
Бундан ташқари, 2025 йил 15 май куни туман ҳокимининг қишлоқ ва сув
хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, туман қишлоқ хўжалиги бўлими
мутахассиси, кадастрлар палатаси туман бўлими мутахассиси, агроинспекция
туман бўлими инспектори, агросаноатни ривожлантириш агентлиги Сирдарё
туман лойиҳа офиси ходимидан иборат комиссия томонидан жавобгар
хўжаликнинг боғ майдони мониторингдан ўтказилган ва яроқсиз деб топилган
ер майдонини ҳайдаладиган ерлар тоифасига ўтказиш бўйича хулосага
келинган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги
151-сонли Фармони 12 бандида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ
қўмитаси ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 1 январдан бошлаб
иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосилли боғ ва токзорларни яроқсиз деб
топиш, улар ўрнида интенсив боғ ва токзор барпо этиш ёки ҳайдаладиган
ерлар тоифасига ўтказиш тўғрисида хулосани қабул қилувчи туман (шаҳар)
комиссияси томонидан иқтисодий жиҳатдан самарасиз ва кам ҳосилли боғ ва
токзорлар деб хулоса берилган санадан бошлаб 12 ой давомида янги боғ ёки
токзорлар барпо этилмаган тақдирда ушбу боғ ва токзорлар жойлашган
майдонлар учун ер солиғини 3 бараварга ошириш тўғрисидаги таклифи
маъқуллансин, деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.04.2025 йилдаги
“Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги
Агросаноатни ривожлантириш агентлиги фаолиятини тартибга солувчи
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 255-сонли қарори
5-иловаси билан тасдиқланган Иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил
берадиган боғ ва токзорларни яроқсиз деб топиш тартиби тўғрисидаги
Низом (кейинги ўринларда Низом деб юритилади) иқтисодий жиҳатдан
самарасиз, кам ҳосил берадиган боғ ва токзорларни яроқсиз деб топиш,
шунингдек, уларнинг ўрнида интенсив боғ ва токзорлар барпо қилиш ёки
уларни ҳайдаладиган ерлар тоифасига ўтказиш тартибини белгилайди.
Ушбу Низомда Қишлоқ хўжалиги субъектларининг иқтисодий
жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган боғ ва токзорларини яроқсиз деб
топиш, уларнинг ўрнида интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш ёки
ҳайдаладиган ерлар тоифасига ўтказиш мақсадида туман (шаҳар)
ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринда —
Агентлик) билан келишилган ҳолда ҳар йили 1 майга қадар комиссия
таркибини шакллантириши, Комиссия томонидан ушбу Низомнинг 6бандига асосан ҳар йили 1 октябрга қадар мевали боғ ва токзорлари мавжуд
қишлоқ хўжалиги субъектлари рўйхатида келтирилган боғ ва токзорларнинг
ҳолати ўрганилиши,ўрганиш натижасида иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам
ҳосил берадиган боғ ва токзорлар юзасидан тузилган далолатнома асосида
комиссия томонидан иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосилли боғ ва
токзорларни яроқсиз деб топиш, улар ўрнида интенсив (сермаҳсул) боғ ва
токзор барпо этиш ёки ҳайдаладиган ерлар тоифасига ўтказиш тўғрисида
хулоса (кейинги ўринларда — хулоса) тайёрланиши, яроқсиз деб топилган боғ
ва токзорлар жойлашган ер участкасини ҳайдаладиган ерлар тоифасига
ўтказиш тўғрисида хулоса берилган тақдирда, туман (шаҳар) ҳокимлиги ер
участкасини ҳайдаладиган ерлар тоифасига ўтказиш чораларини кўриши”
белгиланган.
Юқордигалардан кўринадики, 2025 йил 15 май куни бир гуруҳ
маъуллардан иборат комиссия томонидан жавобгар хўжаликнинг боғ
майдони мониторингдан ўтказилган ва яроқсиз деб топилган ер майдонини
ҳайдаладиган ерлар тоифасига ўтказиш бўйича хулосага келинган. Ушбу
ҳолатда туман ҳокимлиги жавобгарга қарашли ер участкасини ҳайдаладиган
ерлар тоифасига ўтказиш чорасини кўриши лозим бўлса-да, жавобгар билан
тузилган ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш шартномасини бекор
қилиши талаби билан судга даъво киритган.
ИПКнинг 13-моддаси тўртинчи қисмида тадбиркорлик субъектлари ва
давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат
қилувчи органлар, шунингдек банклар ўртасидаги низолар бўйича ишларни
кўриб чиқишда қонунчиликда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш
билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган барча бартараф этиб бўлмайдиган
зиддиятлар ва ноаниқликлар тадбиркорлик субъектининг фойдасига талқин
этилади, деб белгиланган.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда ишда иштирок этувчи шахсларнинг
суд мажлисида берган тушунтиришларини иш ҳужжатлари билан биргаликда
муҳокама қилиб, 2024 йил 30 сентябрдаги “Ер участкаларидан рухсат этилган
фойдаланиш турлари ва капитал қурилиш объектларининг ягона
классификаторини амалга киритиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 614-сонли
қарори 4 иловаси билан Ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланишнинг
асосий турини ўзгартириш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг
маъмурий регламенти асосида жавобгар ер майдонини ҳайдаладиган ер
тоифасига ўтказиш юзасидан амалий ҳаракат қилганлиги, жавобгар эркихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолда техник хатоликлар сабабли ушбу қарор
ижросини таъминлаш имкони мавжуд бўлмаганлиги, туман ҳокимининг
қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, туман қишлоқ
хўжалиги бўлими мутахассиси, кадастр палатаси туман бўлими мутахссиси,
агроинспекция туман бўлими инспектори, агросаноатни ривожлантириш
агентлиги Сирдарё туман лойиҳа офиси ходимидан иборат комиссия
томонидан жавобгар хўжаликнинг боғ майдонини ҳайдаладиган ерлар
тоифасига ўтказиш бўйича хулосага келинганлиги, ушбу ҳолатда туман
ҳокимлиги жавобгарнинг ер участкасини ҳайдаладиган ерлар тоифасига
ўтказиш
чораларини
кўриши
лозимлиги
сабабли,
даъвогарнинг
“SAIDBUR ONIDDIN BOG`I” фермер хўжалиги билан тузилган 16.12.2019
йилдаги 212-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги
шартномани бекор қилиш ҳақидаги даъво аризасини қаноатлантиришни рад
қилишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
ИПКнинг 118-моддаси саккизинчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги келишувига кўра,
суд ушбу келишувга мувофиқ ҳал қилув қарорини қабул қилади.
Суд муҳокамаси давомида жавобгар давлат божини жавобгар зиммасига
юклашни сўраган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
тасдиқланган давлат божи ставкаларига кўра номулкий тусдаги даъволар
юзасидан базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида давлат божи
ундирилиши лозим.
Суд жавобгарнинг давлат божини жавобгар зиммасига юклаш
тўғрисидаги илтимосини инобатга олган ҳолда жавобгардан республика
бюджетига 4 120 000 сўм давлат божини ундиришни, олдиндан
тўланган 41 200 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни
лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
Сирдарё туман ҳокимлигининг “SAIDBUR ONIDDIN BOG`I” фермер
хўжалиги билан тузилган 16.12.2019 йилдаги 212-сонли ер участкасини узоқ
муддатли ижарага олиш шартномасини бекор қилиш ҳақидаги даъво
аризасини қаноатлантириш рад қилинсин.
“SAIDBUR ONIDDIN BOG`I” фермер хўжалиги ҳисобидан республика
бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати Сирдарё туман
ҳокимлиги зиммасида қолдирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция тартибида,
апелляция тартибида кўрилмаган тақдирда эса ҳал қилув қарори қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят қилиниши
(прокурор протест келтириши) мумкин.
Судья
judgecode
Х.У. Сулайманбекова