← Назад
Решение #2877429 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Ер кодекси | 36 | — | code_article | |
| лиши Ер кодекси | 36 | — | code_article | |
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 68 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1203-2501/3818-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ховос тумани
2025 йил 17 октябрь
Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида, судья
ёрдамчиси Э.Эгамқуловнинг котиблигида, даъвогар Ховос туман ҳокимлигининг
жавобгар «Оқ тулпор заминида» фермер хўжалиги ва ҳокимлик ўртасида
2021 йил 27 апрелда имзоланган №77-сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган
ерларни узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин бекор
қилиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни Ховос туман
прокурорининг ёрдамчиси А.Абдурахмонов, даъвогар вакили И.Ортиқбоев
(02.10.2025 йилдаги №6092-сонли ишончнома асосида), Ховос туман қишлоқ
хўжалик бўлими вакили К.Мансуров (03.10.2025 йилдаги №71-сонли ишончнома
асосида), Фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Ховос туман
бўлими бошлиғи Ф.Соатов, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги
вазирлиги ҳузуридаги агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси
вакили Ж.Газиев (08.10.2025 йилдаги №6814-1941-сонли ишончома асосида) лар
иштирокида ўз биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни,
а н и қ л а д и:
Даъвогар Ховос туман ҳокимияти судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгар «Оқ тулпор заминида» фермер хўжалиги ўртасида 2021 йил 27 апрелда
имзоланган №77-сонли узоқ муддатли ер ижара шартномасини муддатидан олдин
бекор қилишни сўраган.
Суднинг 2025 йил 19 сентябрдаги ажрими билан ишга Ховос туман қишлоқ
хўжалик бўлими, Ховос туман солиқ инспекцияси, Ховос туман фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Давлат кадастрлар палатаси
Сирдарё вилоят бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги
вазирлиги ҳузуридаги агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси
Сирдарё вилоят бошқармаси Ховос туман бўлими низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилиниб,
суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида ҳудудий прокурор хабардор қилинган.
Суд
мажлисида
даъвогар
вакили
жавобгар
ердан
оқилона
фойдаланмаганлиги ва қаровсиз қолганлиги, натижада сув ва солиқ тўловларидан
қарздорлиги вужудга келгани, ихтисослилиги боғдорчилик бўлсада мева
реализацияси амалга оширилмаганлиги, боғдаги дарахтлар қуриб бўлгани, янги
кўчатлар экилмагани, агротехник тадбирлар ўтказилмаганлигини билдириб,
даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида Ховос туман қишлоқ хўжалик бўлими вакили даъвогар
вакилининг важларини қувватлаб, 2025 йил 16 октябрь куни ўтказилган
мониторингда хам камчиликлар бартараф этилмаганлигини билдириб, қонуний
қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
ҳузуридаги агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси вакили
даъвогар вакилининг тушунтиришларини қувватлаб, қонуний қарор қабул
қилишни сўради.
Суд мажлисида Ховос туман фермерлар кенгаши рахбари ўтказилган
мониторингда аниқланган ҳолатларни тасдиқлаб, қонуний қарор қабул қилишни
сўради.
Суд мажлисида прокурор даъвони қувватлашини ва даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар, солиқ ва кадастр органи вакиллари иштирок
этмади ва иштирок этмаслик сабаби судга маълум қилинмади, ушбу ҳолатда суд
ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси(ИПК) 128,
170-моддаларига асосан уларнинг иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини иш
ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асослар билан даъво
талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси (Ер кодекси) 31-моддасига
асосан юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи жойнинг
ўзида чегаралар белгиланганидан, ер участкаларининг планлари (чизмалари) ва
тавсифлари тузилиб, ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига
олинганидан кейин вужудга келади.
Иш ҳужжатларига кўра, Ховос туман ҳокимлиги (кейинги матнларда
“даъвогар” деб юритилади) нинг 2020 йил 28 декабрдаги №1169-сонли қарори
билан «Оқ тулпор заминида» фермер хўжалиги (кейинги матнларда “жавобгар”
деб юритилади)га туманнинг:
З.М.Бобур массиви ҳудудидан 4072қ -контуридан умумий майдони
5,2 гектар шундпн экин майдони 1,20 гектар, боғзор 3,0 гектар, 0,80 гектар
узумзор, 0,30 гектар ихота дарахтзор, сув ости ерлари ва дала йўлларидан иборат
ер усчасткаси 49 йил муддатга боғдорчилик учун ажратилиб, чегаралари
белгиланиб, чизмалари тузилиб, 2021 йил 27 апрелда ер участкасини узоқ
муддатли ижарага бериш шартномаси имзоланиб №77-сонли рақам билан
Кадастр агентлигининг Ховос туман бўлими томонидан рўйхатга олинган, шу
санадан бошлаб жавобгарнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи вужудга келган.
Даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, солиқ ва сув
тўловларидан қарзи мавжудлиги, ихтисослилиги боғдорчилик бўлсада мева
реализацияси амалга оширилмаганлиги, боғдаги дарахтлар қуриб бўлгани, янги
кўчатлар экилмагани, агротехник тадбирлар ўтказилмаганлиги тўғрисидаги
важлар шартномани муддатидан олдин бекор қилишга асос бўлиши баён
қилинган.
Ховос туман статистика бўлими тақдим этган маълумотда хам
2022-2025 йилларда жавобгар боғдорчилик ихтисослиги бўйича ташкил этилган
бўлиб, ушбу йилларда хосил олмаганлиги яъни мева ёки қишлоқ хўжалик
маҳсулотлари реализацияси амалга оширилмаган.
2025 йил 21 май ва 16 октябрь кунга Ховос туман қишлоқ хўжалик
фаолиятига маъсуллар иштирокида жавобгарга тегишли ҳудудда мониторинг
ўтказилиб, унда жавобгарга тегишли боғда боғдаги дарахтлар қуриб бўлгани,
янги кўчатлар экилмагани, агротехник тадбирлар ўтказилмаганлиги ҳолати
аниқланган.
Бундан ташқари солиқ органи тақдим этган 2025 йил 16 майдаги
маълумотида жавобгарнинг ер солиғидан қарзи йўқ, лекин 16.04.2025 йилдаги
маълумотда сув истеъмолидан эса 2 465 000 сўм қарздорлиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги
№14-сонли қарорининг 4-иловаси, иккинчи бандида ер участкасидан қонунчилик
ҳужжатларида, ижарага олиш шартномасида кўрсатилган талаблар ва қишлоқ
хўжалиги экинларини жойлаштириш шартлари бузилганда ҳамда мақсадли,
самарали ва оқилона фойдаланилмаганда, қишлоқ хўжалиги корхоналари билан
тузилган узоқ муддатли ер ижара шартномаси бекор қилинишига асос бўлиши
назарда тутилган.
Ер кодексининг 36-моддаси, 1-қисми 6, 7 ва 9 бандларига асосан ер
участкасидан оқилона фойдаланилмаганда, ер участкасидан рухсат этилган
фойдаланишнинг асосий турига номувофиқ фойдаланилганида, қонунчиликда
белгиланган муддатларда ер солиғи, шунингдек ижарага олиш шартномасида
белгиланган муддатларда ижара ҳақи мунтазам тўланмай келинганда, ер
участкасига бўлган ҳуқуқ бекор бўлиши мумкин.
Шунингдек шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш асослари Ўзбекистон
Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 382-384-моддлари, ер участкасига
бўлган ҳуқуқнинг бекор бўлиши Ер кодексининг 36-моддасида назарда тутилган.
ФК 382-моддсига асосан иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса
тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан ўзгартирилиши ёки
бекор қилиниши мумкин.
Суд, жавобгарга тегишли боғда дарахтлар қуриб қолгани, янги кўчатлар
экилмагани, агротехник тадбирлар ўтказилмаганлиги ҳолати ердан оқилона
фойдаланилмаган ва бу юқоридаги қонунчилик нормаларига асосан шартномани
қўпол равишда бузиш ва бундай ҳолат шартномани бекор қилишга асос бўлади
деб ҳисоблайди.
Шунингдек суд, ишни кўриш давомида низони судгача ҳал қилиш
(талабнома юбориш) тартибига амал қилинган деб ҳисоблайди.
Хусусан 2025 йил 05 июнда юқоридаги асосларга кўра шартномани бекор
қилиш баён қилинган огоҳлантириш ва таклиф хатлари жавобгарга почта орқали
юборилган ва 18 сентябрда судга даъво ариза билан мурожаат қилган, почта
бўлими маълумотига асосан почта жўнатламалари жавобгарга етказилган.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 68-моддасига асосан ер, ер
ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар
умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат
муҳофазасидадир.
Баён этилганларга асосан суд, жавобгарга тегишли боғда дарахтлар қуриб
қолгани, янги кўчатлар экилмагани, агротехник тадбирлар ўтказилмаганлиги,
бевосита жавобгар томонидан ердан оқилона фойдаланмаган, ерни
унумдорлигини сақлаш бўйича ер ижара шартномасидаги ўз мажбуриятини қўпол
(жиддий) равишда бузган ва ушбу ҳолатлар иш ҳужжатлар билан тасдиқланади ва
даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, тўлиқ қаноатлантириб, тарафлар ўртасида
имзоланган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни узоқ муддатли ижарага
олиш тўғрисидаги шартномани муддатидан олдин бекор қилишни мақсадга
мувофиқ деб ҳисоблайди.
Шунингдек суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси 118-моддасига асосан даъвонинг қаноатлантирилган қисми бўйича
жавобгардан даъвогар фойдасига судга мурожаат қилишда ихтиёрий тўланган
41 200 сўм почта харажатини ундиришни, шунингдек 4 120 000 сўм давлат божи
тўловини жавогар зиммасига юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогар Ховос туман ҳокимлиги ва «Оқ тулпор заминида» фермер
хўжалиги ўртасида 2021 йил 25-июнда имзоланган №77-сонли қишлоқ
хўжалигига мўлжалланган ерларни узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги
шартномани муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги даъво талаби тўлиқ
қаноатлантирилсин.
Даъвогар Ховос туман ҳокимлиги ва жавобгар «Оқ тулпор заминида»
фермер хўжалиги ўртасида 2021 йил 27 апрелда имзоланган №77-сонли қишлоқ
хўжалигига мўлжалланган ерларни узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги
шартнома муддатидан олдин бекор қилинсин.
Жавобгар «Оқ тулпор заминида» фермер хўжалигидан даъвогар Ховос
туман ҳокимлиги фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар «Оқ тулпор заминида» фермер хўжалигидан
Республика
Бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф, бир ой муддатда шу суд орқали,
Сирдарё вилоят судига апелляция шикояти бериши (протест келтирилиши)
мумкин.
Судья
Ў.Йўлдошев