← Назад
Решение #2877481 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 915 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2303-2502/773-сонли иш
судья Д.И.Давлетов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қўнғирот тумани
2025 йил 17 октябрь
Қўнғирот туманлараро иқтисодий суди судьяси Д.И.Давлетовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси М.Хошмуратованинг котиблигидаХХ даъвогар
ХХ нинг манфаатида жавобгар ХХ ҳисобидан 46.737.931,96 сўм асосий
қарзни суброгация тартибда ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
ишни тарафлардан даъвогар вакили ХХ (2024 йил 23 декабрдаги 152-сонли
ишончномага асосан) иштирокида, суд биносида видеоконференцалоқа
режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
ХХ (бундан буён матнда ХХ деб юритилади) ХХ (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
ХХ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 46.737.931,96 сўм
асосий қарзни суброгация тартибда ундиришни сўраган.
ХХ ўз даъво аризасида суд муҳокамасини ХХ вакили иштирокисиз
кўриб чиқишни сўраган. Шу сабабли, суд суд муҳокамасини ХХ вакили
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида
жавобгар қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, унинг
вакили иштирок этмади, ариза юзасидан фикр билдирмади. Бундай ҳолда суд
ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 128, 170-моддаларига асосан жавобгар
вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қўллаб-қувватлаб, даъво аризада кўрсатилган важларни такрорлаб, даъвони
тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Суд ишдаги тўпланган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб,
қуйидагиларга асосан даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим
топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан, мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари суғурта
шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 915-моддаси биринчи қисмига кўра, мулкий суғурта
шартномасига мувофиқ бир тараф (суғурталовчи) шартномада шартлашилган
ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига шартномада назарда тутилган воқеа (суғурта
ҳодисаси) содир бўлганда бошқа тарафга (суғурта қилдирувчига) ёки шартнома
қайси шахснинг фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсга (наф олувчига) бу
ҳодиса оқибатида суғурталанган мулкка етказилган зарарни ёхуд
суғурталанувчининг бошқа мулкий манфаатлари билан боғлиқ зарарни
шартномада белгиланган сумма (суғурта пули) доирасида тўлаш (суғурта
товони тўлаш) мажбуриятини олади.
Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, ХХ ва жавобгар ўртасида 2024 йил
09 июль куни 204/802/КВ-сонли кредит шартномаси тузилган. Ушбу кредит
шартномасига асосан банк томонидан жавобгарга 128.270.000 сўм кредит
маблағи ажратилган.
Ажратилган кредитнинг қайтарилишини таъминлаш мақсадида даъвогар
(суғурталовчи), ХХ ҳамда жавобгар (қарз олувчи) ўртасида 2024 йил 09 июль
куни 0403/1469-1/1/2424150-сонли жисмоний шахслар ва кичик бизнес учун
кредит маҳсулотларини комплекс суғурта қилиш қоидалари шартида суғурта
шартномаси тузилган.
Кредит шартномасига биноан ажратилган кредит маблағлари жавобгар
томонидан белгиланган муддатларда қайтарилмаганлиги ХХ томонидан суғурта
ҳодисаси деб топилган ва шунга асосан даъвогар томонидан 2025 йил 30 май
кунги 2348-сонли тўлов топшириқномаси билан 46.737.931,96 сўм
жавобгарнинг суғурта товони сифатида банк фойдасига тўлаб берилган.
ФК 318-моддасининг 4-бандига мувофиқ, кредиторнинг мажбурият
бўйича ҳуқуқлари бошқа шахсга суғурта ҳолати бошланиши учун жавобгар
бўлган қарздорга нисбатан кредитор ҳуқуқларининг суғурта қилувчига
суброгацияси (ўтиши) натижасида ўтади.
ФК 957-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, агар мулкий суғурта
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта қилдирувчи
(наф олувчи)нинг суғурта натижасида қопланган зарар учун жавобгар шахсдан
талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида суғурта товонини тўлаган
суғурталовчига ўтади.
Даъвогар томонидан жавобгарга суғурта товони сифатида тўланган
46.737.931,96 сўм қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаши юзасидан
2025 йил 31 июль куни 115-сонли талабнома билан мурожаат қилинган.
Лекин, жавобгар томонидан даъвогарнинг талабномаси унда белгиланган
муддатда бажарилмасдан, қарздорликни тўлаш бугунги кунга қадар
кечиктирилган.
ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Шу туфайли суд даъво талаби асосли деб ҳисоблаб, уни тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топди.
Бундан ташқари, ИПК 118-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига
мувофиқ
суд
харажатлари
ишда
иштирок
этувчи
шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга иш бўйича қилинган
барча суд харажатларининг ўрни, гарчи бошқа тараф давлат божини тўлашдан
озод этилган бўлса ҳам ушбу бошқа тараф ҳисобидан қопланади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига илова
қилинган Давлат божи ставкалари миқдорларининг 2-банди “а” кичик бандида
мулкий хусусиятга эга даъво аризалар учун даъво баҳосининг 2 фоизи
миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган
миқдорда давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг
2024 йил 29 февралдаги РС-08-24-сонли қарорида барча ишлар бўйича даъво
аризаси ва аризалар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида
почта харажати тўланиши кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 2 июндаги “Иш ҳақи,
пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги
ПФ-91-сонли Фармонига асосан 2025 йил 1 августдан бошлаб базавий ҳисоблаш
миқдори 412.000 сўм қилиб белгиланган.
Даъвогар томонидан иш бўйича олдиндан 2025 йил 27 август куни
ахборот тизими орқали автоматик равишда шакллантирилган 252395755065инвойс рақамли тўлов квитанцияси билан 41.200 сўм почта харажати тўланган.
Шу боис, суд жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 934.758,63 сўм
давлат божи ва даъвогарнинг фойдасига 41.200 сўм почта харажатини ҳамда
Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103.000 сўм суд
харажатини ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар ХХ ҳисобидан даъвогар ХХ фойдасига 46.737.931,96 сўм
асосий қарздорлик суброгация тартибида ва 41.200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Жавобгар ХХ ҳисобидан Республика бюджетига 934.758,63 сўм давлат
божи ундирилсин.
Жавобгар ХХ Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб
рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103.000
сўм суд харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва
тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
judgecode
Д.И. Давлетов