← Назад
Решение #2877606 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 703 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2303-2502/771-сонли иш
судья Д.И.Давлетов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қўнғирот тумани
2025 йил 17октябрь
Қўнғирот туманлараро иқтисодий суди судьяси Д.И.Давлетовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси М.Хошмуратованинг котибалигида, даъвогар
ХХнинг жавобгар ХХ ҳисобидан 127.544.145,71 сўм асосий қарз ва
63.772.072,82 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни
тарафлардан даъвогар МЧЖ раҳбари ХХ иштирокида, суд биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
ХХ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза
билан мурожаат қилиб,ХХ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан 127.544.145,71 сўм асосий қарз ва 63.772.072,82 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида
жавобгар қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, унинг
вакили иштирок этмади, ариза юзасидан фикр билдирмади. Бундай ҳолда суд
ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 128, 170-моддаларига асосан жавобгар
вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар МЧЖ раҳбари даъво
талабларини қўллаб-қувватлаб, даъво аризада кўрсатилган важларни
такрорлаб, даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Суд даъвогар МЧЖ раҳбарининг тушунтиришларини тинглаб ҳамда
ишдаги тўпланган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан
даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён
матнда – ФК деб юритилади) 234-моддасига асосан, мажбурият — фуқаролик
ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс
(кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: молмулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва
ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса
— қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига
эга бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 703-моддасига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси
бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган
хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни
амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини
олади.
ФК 705-моддасининг биринчи қисмига асосан буюртмачи ўзига
кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида
кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт.
Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2024 йил
01 апрель куни 09/1-сонли метан газ учун қўшимча келишув тузилган бўлиб,
ушбу қўшимча келишувга кўра даъвогар жавобгарга 2024 йили сиқилган газ
маҳсулотини сотиши, жавобгар эса олинадиган газ маҳсулоти учун даъвогар
ҳисоб-китоб рақамига олдиндан 100 фоиз маблағлар ўтказиш йўли билан
белгиланган тартибда ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Ушбу қўшимча келишувга асосан ҳамда тарафлар ўртасида
тасдиқланган ҳисобварақ-фактураларга кўра, даъвогар томонидан жавобгарга
жами 127.544.145,71 сўмлик сиқилган газ етказиб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 августдаги 489-сонли қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақфактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул
қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 2-бандига асосан ҳисобварақфактура – Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ уни
тақдим этиш мажбуриятига эга бўлган товарларни (хизматларни) сотувчи
(етказиб берувчи) томонидан расмийлаштириладиган қатъий белгиланган
намунадаги (форматдаги), товарлар ҳақиқатда жўнатилганлигини ёки
хизматлар кўрсатилганлигини ва уларнинг қийматини тасдиқловчи ҳужжат
ҳисобланади.
Жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулот учун тўлолвар амалга
оширилмаганлиги боис даъвогар томонидан жавобгарга огоҳлантириш хати
юборилган. Бироқ жавобгар томонидан огоҳлантириш хати ижросиз ва
оқибатсиз қолдирилган.
ФК 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Суд мажлисида аниқланган ҳолатлар ва иш ҳужжатларидан даъвогар
судга даъво тақдим этганидан сўнг ҳам жавобгар мавжуд асосий қарздорлик
бўйича қисман бўлсада тўловлар амалга оширмаганлиги, мазкур ҳолат
жавобгар томонидан суд муҳокамасида даъвони қисман тан олганлигини
ҳамда тарафлар ўртасида имзоланган ҳисобварақ-фактуралар билан ўз
тасдиғини (исботини) топган деб ҳисоблайди, шу боис, суд даъво талабининг
127.544.145,71 сўм асосий қарзни ундириш қисмини қаноатлантиришни
лозим топади.
Шунингдек, жавобгар ҳисобидан тўловларни кечиктирганлик учун
63.772.072,82 сўм пеня ундиришни сўраган, ФКнинг 333-моддаси
талабларига асосан даъвонинг мазкур талаби асосли, бироқ, ФКнинг 326моддасига асосан суд даъво талабининг пеня ундириш талабини камайтириб,
25.000.000 сўм ундиришни, даъвонинг қолган пеня қисмини рад қилишини
лозим топади.
Юқорида қайд этилган асосларга кўра суд, даъвогарнинг даъво
талабини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги
талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган
ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши
лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар ХХ ҳисобидан даъвогар ХХ фойдасига 127.544.145,71 сўм
асосий қарз ва 25.000.000 сўм пеня ҳамда 3.826.324 сўм давлат божи ва
41.200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган пеня қисми рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва
тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
judgecode
Д.И. Давлетов