← Назад
Решение #2877615 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 2034 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2503/13476-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 17 октябрь
Гулистон туманлараро иқтисодий суди судьяси М.Холиков, даъвогар
“ ududi elektr t rm ql ri” акциядорлик жамиятининг жавобгар “ ududi
elektr t rm ql ri” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан 3 794 400 сўм
асосий қарздорлик ва 922 039,2 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъво аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган тартибда кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“ ududi elektr t rm ql ri” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда
даъвогар) Гулистон туманлараро иқтисодий судига жавобгар “ ududi elektr
t rm ql ri” маъсулияти чекланган жамиятига (кейинги ўринларда жавобгар)
нисбатан даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда жавобгар ҳисобидан
3 794 400 сўм асосий қарздорлик ва 922 039,2 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК)
2
203 -моддаси биринчи қисмига асосан агар даъвонинг баҳоси юридик
шахсларга нисбатан - базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан,
якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса - беш бараваридан ошмаса,
даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида
кўриб чиқилиши лозим.
ИПКнинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси
юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш
қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик
муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган
ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга
юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
ИПК 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Бироқ, даъво аризаси даъвогар томонидан жавобгарга юборилган ҳамда
суд томонидан даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш
ҳақида ажрим чиқарилган бўлса-да, жавобгар томонидан даъво аризаси бўйича
иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилгунга қадар судга ўзи
асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда ёзма фикрни
тақдим этмади.
Суд, даъво аризасида баён этилган важларни иш ҳужжатлари билан
биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил
21 октябрдаги 012531-сонли электр энергияси етказиб бериш тўғрисидаги
шартнома (шартнома) тузилганлиги, жавобгарнинг электр энергиясини
ҳисоблаш ускунаси орқали истеъмол қилинган электр энергияси ҳисоб-китоб
қилинганда 2025 йил 1 сентярь ҳолатига 3 794 400 сўмасосий қарздорлик ва
тўловини вақтида амалга оширмаганлиги учун 922 039,2 сўм пеня
ҳисобланганлиги аниқланди.
Даъвогарнинг қарздорликни қоплаб беришни сўраб жавобгарга қилган
мурожаати жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилганлиги сабабли
даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Жавобгарнинг истеъмол қилинган электр энергияси бўйича
3 794 400 сўм қарздорликка йўл қўйганлиги ишдаги мавжуд шартнома,
ҳисобварақ-фактуралар, талабнома ва ишга алоқадор бошқа ҳужжатлар каби
далиллар билан ўз тасдиғини топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолда мажбурият маҳсулот етказиб
бериш шартномасидан келиб чиққан. Шунингдек, ФКнинг 236-моддасига
асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари
талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига
боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб
топилади.
Бироқ, жавобгар томонидан 2025 йил 9 октябрда 3 794 400 сўм асос
қарз учун тўлов амалга оширилганлиги аниқланди.
Қайд этилганларга биноан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига 3 794 400 сўм асосий қарзундириш ҳақидаги даъво
талабини асосли деб ҳисоблаб, бироқ 2025 йил 9 октябрда 3 794 400 сўм асос
қарз сўндирилганлиги сабабли, даъвонинг асосий қарз ундириш талабини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Бундан ташқари, даъво аризада жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
922 039,2 сўм пеня ундиришни сўралган.
ФК 261-моддасининг учинчи қисмига кўра қарздор мажбуриятларнинг
бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган
муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига
нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади.
Шартноманинг 3.12-бандининг учинчи қисмига кўра ҳисоб-китоб
ойининг кейинги календарь ой тугагач қарз тўлов муддати ўтган ҳисобланади
ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг
0,1 фоизи миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилади.
Қайд этилганларга асосан, суд даъвогарнинг жавобгардан пеня ундириш
тўғрисидаги даъво талабини шартнома шартларига кўра асосли деб
ҳисоблайди.
Бироқ, жавобгар томонидан 2025 йил 9 октябрда 422 600 сўм пеня учун
тўлов амалга оширилганлиги аниқланди.
Суд тарафларнинг мулкий аҳволини, жавобгарнинг тадбиркорлик
субъекти эканлиги, пеня қисман сўндирилганлигини, шунингдек
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, ФК 326-моддаси талаблари
ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли
Қарорининг4-бандидаги тушунтиришларига таяниб, ундирилиши талаб
этилаётган 922 039,2 сўм пеня суммасини 422 600 сўм миқдорида
камайтиришни, 422 600 сўм пеня учун тўлов амалга оширилганлигини
инобатга олишни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришдан рад этишни
лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, бешинчи қисмига
биноан, даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар
томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатишни, олтинчи қисмига биноан, агар даъвогар
томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб,
бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан
фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши
лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
тасдиқланган бож ставкаларига мувофиқ мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи тўлашлиги белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаблари асосли киритилганлиги,
даъвогар судга даъво аризаси киритилишида давлат божи тўламаганлиги,
жами даъво баҳосининг 2 фоизи БҲМнинг 1 бараваридан камлигини инобатга
олиб, суд иш бўйича ундирилиши лозим бўлган суд харажатларини тўлиқ
жавобгар зиммасига юклашни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига
412 000 сўм миқдорида давлат божи ва даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта
харажатини ундиришни лозим топади.
Қайд этилганларга кўра, “Хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонун, Ўзбекистон
Республикаси Олий Хўжалик суди Пленуми қарорлари, Ўзбекистон
Республикаси Фуқаролик Кодекси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 69-72, 118, 176-177, 2031-2035-моддаларини
қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъво аризаниқаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “ ududi elektr t rm ql ri ” маъсулияти чекланган жамияти
ҳисобидан:
- “ ududi elektr t rm ql ri ” акциядорлик жамияти фойдасига
41 200 сўм почта харажатлари;
- республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин ўн кун муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф ўн кунлик муддатда шу суд орқали
Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят бериши (прокурор протест келтириши) мумкин.
Судья
М.А. Холиков