Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2302-2502/1736 Дата решения 17.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Нукусский межрайонный экономический суд Судья UBAYDULLAEV BAXBERGEN SAGIDULLAEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Сотувчи Ответчик / Подсудимый SARABIYLI TADBIRKOR
Source ID 7654c530-aadb-40f2-b10a-164d242a6a32 Claim ID PDF Hash 0f4bd36ce23fa777... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 418-моддаси ФКнинг 418 law
ини ушбу Кодекснинг 356-моддаси ини ушбу Кодекс 356 code_article
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
бандида ФКнинг 326-моддаси бандида ФК 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2302-2502/1736-сонли иқтисодий иш судья Б.С.Убайдуллаев Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Беруний тумани 2025 йил 17 октябрь Беруний туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.С.Убайдуллаев раислигида, С.Н.Кучкаровнинг котиблигида, даъвогар вакили Р.Усанаддинов (2025 йил 16 сентябрь кунги №60-сонли ишончномага асосан)нинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг “DURABLE ON RETE” масъулияти чекланган жамиятининг манфаатида жавобгар “SARABIYLI TADBIRKOR” фермер хўжалигидан 148 316 811 сўм асосий қарз, 74 158 405,50 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни Беруний туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қўйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг DURABLE ON RETE масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “SARABIYLI TADBIRKOR” фермер хўжалигидан 148 316 811 сўм асосий қарз, 74 158 405,50 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризани қаноатлантиришни, жавобгардан 148 316 811 сўм асосий қарз, 74 158 405,50 сўм пеня ундиришни сўради. Палата ва жавобгар суд мажлисида қатнашмади ва ўзларининг ёзма фикрини судга тақдим қилмади. Суд иш ҳужжатларида Палата ва жавобгарнинг суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эканлигини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128 ва 170-моддаларига мувофиқ ишни уларнинг вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб ҳамда ишдаги тўпланган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво аризани қисман қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари олди-сотди шартномасидан келиб чиққан. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар “Сотувчи” ва жавобгар “Сотиб олувчи” ўртасида 2023 йил 4 январь 207-сонли шартнома тузилган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра, мазкур шартнома билан сотувчи сотиб олувчига белгиланган тартибда шартноманинг 1.2-бандида кўрсатилган менерал ўғитни сотиш, сотиб олувчи эса уруғликни қабул қилиб олиш ва унинг қийматини тўлаш мажбуриятини олган. ФКнинг 418-моддаси 1-қисмига кўра, сотиб олувчи товар ҳақини ушбу Кодекснинг 356-моддасига мувофиқ белгиланадиган баҳода тўлаши, шунингдек қонунчилик, олди-сотди шартномаси ёки одатда қўйиладиган талабларга мувофиқ тўловни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳаракатларни ўз ҳисобидан бажариши лозим. Даъвогар “Сотувчи” томонидан жавобгар “Сотиб олувчи” га маҳсулот етказиб берилган. Жавобгар қарзини тўламаганлиги сабабли жавобгарнинг даъвогар олдида 148 316 811 сўм қарздорлиги мавжудлиги ишдаги солиштирма далолатнома, ишончнома, даъвогар маълумотномаси, даъвогар вакилининг суд мажлисидаги кўрсатмалари билан тасдиқланади. Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликни бартараф этишни сўраб юборилган талабнома жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирган. Шу сабабли суд даъвогарнинг 148 316 811 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги талабини қаноатлантиришни лозим топади. Тарафлар ўрталарида тузилган шартноманинг 3.2-бандига асосан жавобгар шартнома имзолангандан кейин 5 кун муддатда тўловни амалга ошириши лозим бўлган. Даъвогар даъво аризасида асосий қарз кечиктирилганлиги учун жавобгардан 74 158 405,50 сўм пеня ундиришни сўраган. ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Томонлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.2-бандида товар қийматини тўлашни кечиктирган ҳар бир кун учун сотиб олувчи сотувчига унинг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ пенянинг умумий суммаси етказиб берилган товар қийматининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаслиги назарда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги, шу билан бирга неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлигини судлар эътиборга олишлари лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. Суд, жавобгар томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, пенянинг тўлиқ ундирилиши жавобгарнинг иқтисодий аҳволига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини ҳамда даъвогарнинг манфаатларини эътиборга олиб, пеня миқдорини камайтириб, 20 000 000 сўм пеня ундиришни, пеня ундириш талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бундай ҳолатда суд, даъво аризани қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 148 316 811 сўм асосий қарз, 20 000 000 сўм пеня, 41 200 сўм почта харажати, республика бюджетига 4 449 504,33 сўм давлат божи ундиришни, даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этишни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг даъвогар “DURABLE ON RETE” масъулияти чекланган жамиятининг манфаатида берган даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “SARABIYLI TADBIRKOR” фермер хўжалигидан даъвогар “DURABLE ON RETE” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 148 316 811 сўм асосий қарз, 20 000 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “SARABIYLI TADBIRKOR” фермер хўжалигидан республика бюджетига 4 449 504,33 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья Б.С.Убайдуллаев