← Назад
Решение #2878122 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2501/13472-сонли иқтисодий иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 17 октябрь
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья И.Юсуповнинг раислигида,
Ж.Эгамова котибалигида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Сирдарё
вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ LL
L 2022” МЧЖ
манфаатида жавобгар “
LL
L 2022” МЧЖ ҳисобидан 41 700 000 сўм
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар
вакили
LL
L 2022 (ишончнома асосида) иштирокида, ўз биносида, очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
LL
L 2022 (палата)“
LL
L 2022” МЧЖ (даъвогар)
манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда “
LL
L
2022” МЧЖ (жавобгар) ҳисобидан 41 700 000 сўмундиришни сўраган.
Жавобгар ва палата белгиланган тартибда огоҳлантирилган бўлса-да, суд
мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (матнда
кейинги ўринларда ИПК деб юритилади) 127, 128, 170-моддаси талабларига
мувофиқ тарафлар тегишли тарзда хабардор қилинганлиги сабабли суд, ишни улар
иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризани тўлиқ қўллабқувватлаб, даъво суммасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
Суд, иш ҳужжатлари билан танишиб, даъвогар вакилининг важларини
тинглаб, қўйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни лозим топди.
Иш
ҳужжатларига
кўра,
даъвогар
ҳамда
жавобгар
ўртасида
04.09.2025 йил тузилган 7-сонли шартномаси (шартнома)дан келиб чиққан.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида тузилган маҳсулот
етказиб бериш тўғрисидаги шартноманинг бандига кўра, даъвогар жавобгарга
шартномада назарда тутилган маҳсулотларини етказиб бериш, жавобгар эса етказиб
берилган маҳсулотлар учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан шартнома шартларига асосан етказиб берилган
маҳсулотлар жавобгар томонидан қабул қилиб олинган ва тарафлар ўртасидаги
04.09.2025 йилдаги 12-сонли электрон тарзда расмийлаштирилган ҳисобварақфактура, товар-транспорт юк хати ва солиштирма далолатномалар билан
тасдиқланган.
Бироқ, жавобгар ўз мажбуриятини лозим даражада бажармаган ҳолда,
маҳсулот етказиб берган натижада 41 700 000 сўм қарздорлик вужудга келган.
Даъвогарнинг қарздорликни қоплаб беришни сўраб жавобгарга қилган
мурожаати жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилганлиги сабабли судга даъво
аризаси билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (ФК) 8 ва
234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда
ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолда
мажбурият маҳсулот етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан. Шунингдек,
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 41 700 000 сўм асосий
қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди ҳамда
қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 118–моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгар зиммасига юклатилиши лозим.
Қайд этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 176-180,186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қилди:
Даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар “
LL
L 2022” МЧЖ ҳисобидан “
LL
L 2022”
МЧЖ фойдасига 41 700 000 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажатлари
ундирилсин.
Жавобгар “
LL
L 2022” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига
834 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда шу суд орқали
LL
L 2022
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида
шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
judgecode
И.А. Юсупов