← Назад
Решение #2878123 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 107 | — | law | |
| нинг | 18 | — | law | |
| онуннинг | 9 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2302-2502/1700-сонли иқтисодий иш
АЖРИМ
судья Б.С.Убайдуллаев
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ҳақида)
Беруний тумани
2025 йил 17 октябрь
Беруний туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.С.Убайдуллаев
раислигида, судья ёрдамчиси С.Н.Кучкаровнинг котибалигида, даъвогар вакили
Р.Уснаддинов (2025 йил 16 сентябрь кунги 60-сонли ишончнома асосида)
иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси
бошқармасининг “DURABLE ON RETE” масъулияти чекланган жамияти
манфаатида жавобгар “BO`STON AGROSANOAT SAVDO” масъулияти
чекланган жамиятидан 38 692 413,42 сўм асосий қарз, 19 346 206,70 сўм пеня
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни Беруний
туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қўйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси
бошқармаси “DURABLE ON RETE” масъулияти чекланган жамиятининг
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар “BO`STON AGROSANOAT SAVDO”
масъулияти чекланган жамиятидан 38 692 413,42 сўм асосий қарз, 19 346 206,70
сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок қилган даъвогар вакили жавобгар билан медиатив
келишув тузилганлигини билдириб, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни
сўради.
Палата ва жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тартибда хабардор қилинган бўлса ҳам уларнинг вакиллари суд мажлисида
иштирок қилмади.
Суд ишдаги ҳужжатларда жавобгар ва Палата суд мажлиси тўғрисида
тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат борлигини
инобатга олиб, ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-170-моддаларига
мувофиқ уларнинг вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд даъвогар вакилининг важларини тинглаб, иш ҳужжатларига
ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра даъво аризани кўрмасдан
қолдиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар “Сотувчи” ва жавобгар “Сотиб
олувчи” ўртасида 2023 йил 1 февраль куни 102-сонли “Қишлоқ хўжалик
корхоналарига минерал ўғитлар, ўсимликларни кимёвий ва биологик ҳимоя
қилиш воситалари ва бошқа кимёвий маҳсулотларни етказиб бериш”
шартномаси тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра, мазкур шартнома билан сотувчи сотиб
олувчига белгиланган тартибда шартноманинг 1-иловада кўрсатилган минерал
ўғитлар, ўсимликларни кимёвий ва биологик ҳимоя қилиш воситалари ва бошқа
кимёвий маҳсулотларни етказиб бериш, сотиб олувчи эса уларни қабул қилиб
олиш ва унинг қийматини тўлаш мажбуриятини олган.
Тарафлар ўртасида низо юзасидан 2025 йил 8 январь куни 2-сонли
медиатив келишув тузилган.
ИПК 107-моддасининг 53-бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив
келишув тузилган бўлса, иқтисодий суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради.
Шу боис, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни (бундан
буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 18-моддаси биринчи қисмининг
9-бандида, агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса ва ариза
кўрмасдан қолдирилса, давлат божи тўлиқ ёки қисман қайтарилиши кераклиги
кўрсатилган.
Лекин, мазкур Қонуннинг 9-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига асосан
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий
бошқармалари – палата аъзоларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар
юзасидан давлат божи тўлашдан озод этилганлиги сабабли ушбу даъво аризаси
бўйича давлат божи тўланмаган.
Шу боис, суд иш бўйича тарафлардан давлат божи ундирмасликни ва
даъвогар томонидан иш бӯйича олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини
унинг зиммасида қолдиришни лозим топди.
Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси 53-банди ва 195-моддаларини
қўллаб, суд
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси
бошқармасининг “DURABLE ON RETE” масъулияти чекланган жамияти
манфаатида берган даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Мазкур ажримдан норози тараф шу суд орқали Қорақалпоғистон
Республикаси судига бир ойлик муддат ичида апелляция шикояти бериш
(протест келтириш) мумкин.
Судья
Б.С.Убайдуллаев