← Назад
Решение #2878145 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 703 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2302-2501/ХХХ-сонли иқтисодий иш
судья ХХХ
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Беруний тумани
ХХХ йил 17 октябрь
Беруний туманлараро иқтисодий суди судьяси ХХХ раислигида,
Р.Юсупованинг котиблигида, Беруний тумани прокурорининг ёрдамчиси ХХХ,
даъвогар вакили Ж.Жуманиязов (2025 йил 12 август 359/25-сонли ишончномага
асосан) иштирокида, ХХХнинг даъвогар ХХХ масъулияти чекланган
жамиятининг манфаатида, жавобгар ХХХ номидаги жамоат саломатлиги
техникумидан
40 399 200 сўм қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси ва унга илова
қилинган ҳужжатларни Беруний туманлараро иқтисодий суди биносида
видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қўйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар ХХХ масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) ва ХХХ номидаги жамоат саломатлиги техникуми
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2024 йил 26 июль куни
Я/7-95/0355-сонли “Кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбаларидан
ишлаб чиқарилган электр энергиясини етказиб бериш” шартномаси тузилган.
Шартноманинг 1-бўлимига асосан таъминотчи (даъвогар) истеъмиолчига
(жавобгарга) кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбаларидан ишлаб
чиқарилган электр энергиясини етказиб бериш, истеъмолчи (жавобгар) истеъмол
қилган энергия учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Шартномага асосан даъвогар томонидан етказиб берилган электр энергия
учун жавобгарнинг 40 399 200 сўм қарзи вужудга келган.
Шу сабабли, ХХХ (бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар
манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 40 399 200
сўм қарзни ундиришни сўраган.
Беруний туманлараро иқтисодий судининг ажрими билан Қорақалпоғистон
Республикаси бӯйича Ғазначилик бошқармаси ва Қорақалпоғистон
Республикаси Молия вазирлиги ишга низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар (бундан буён матнда учинчи
шахслар деб юритилади) сифатида жалб қилинган.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар томонидан
40 399 200 сўм қарздорлик тўланмаганлигини билдириб, даъво талабини
қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасида иштирок этган Беруний тумани прокурорининг
ёрдамчиси Д.Исмаилова даъво талабини қанаотлантиришни сўради.
Палата даъво аризасида ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўришни
сўраган.
Жавобгар ва учинчи шахс суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тартибда хабардор қилинган бўлса ҳам уларнинг вакиллари суд мажлисида
иштирок қилмади.
Суд ишдаги ҳужжатларда жавобгар, Палата ва учинчи шахсларнинг суд
мажлиси тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи
ҳужжат борлигини инобатга олиб, ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг (бундан буён матнда ЭПК деб юритилади)
128-170-моддаларига мувофиқ уларнинг вакиллари иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топди.
Суд ишда иштирок этган прокурор фикрини ва даъвогар вакилининг
тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қўйидаги
асосларга кўра даъво аризани тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан, мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига кӯра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 333-моддасига мувофиқ, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари электр энергиясини етказиб
бериш шартномасидан келиб чиққан.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари хизмат кӯрсатиш
шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 703-моддасига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси
бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган
хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга
ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 333-моддасига мувофиқ, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Ушбу бобнинг қоидалари алоқа хизмати, тиббиёт, ветеринария,
аудиторлик, маслаҳат, ахборот хизматлари, таълим бериш, сайёҳлик хизмати ва
бошқа хизматлар кўрсатиш шартномаларига татбиқ этилади. Ушбу
Кодекснинг 37, 39, 40, 43, 44, 45, 46, 48, 49 ва 51-бобларида назарда тутилган
шартномалар бўйича кўрсатилган хизматлар бундан мустасно.
Жавобгарнинг 40 399 200 сўм қарздорлиги тўланмаганлиги ҳолати ишдаги
ҳужжатлар, жумладан шартнома, даъвогар вакилининг суд мажлисидаги
кўрсатмалари билан ўз тасдиғини топади.
Шу боис суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан
даъвогар фойдасига 40 399 200 сўм қарз, олдиннан тўланган 41 200 сўм почта
харажати, республика бюджетига 807 984 сўм давлат божи, Ўзбекистон
Республикаси Олий суди депозитига ишни видеоконференцалоқа режимидаги
суд мажлисида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажатларини ундиришни
лозим топади.
Юқоридагиларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-179-моддаларига асосланиб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъво ариза тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар ХХХ номидаги жамоат саломатлиги техникумидан даъвогар
ХХХ масъулияти чекланган жамияти фойдасига 40 399 200 сўм қарз, 41 200 сўм
почта харажати ундирилсин.
Жавобгар ХХХ номидаги жамоат саломатлиги техникумидан республика
бюджетига 807 984 сўм давлат божи ундирилсин.
Жавобгар ХХХ номидаги жамоат саломатлиги техникумидан Ўзбекистон
Республикаси Олий суди депозитига 103 000 сўм суд харажатлари ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ушбу ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Қорақалпоғистон
Репсубликаси судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик
муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест
келтириш) мумкин.
Судья
ХХХ