Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2501/13491 Дата решения 17.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья YUSUPOV IXTIYORJON ADXAMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение И.Шамшудинов Ответчик / Подсудимый И.Шамшудинов
Source ID fa9ec574-ff05-49ee-9975-850a3afadc04 Claim ID PDF Hash fbb20840b0a66e3e... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2501/13491-сонли иқтисодий иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 17 октябрь Гулистон туманлараро иқтисодий суди раиси И.Юсуповнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Эгамова суд мажлиси котибалигида, даъвогар вакили – юрист И.Шамшудинов (ишончнома ва ордер асосида) иштирокида, даъвогар “ И.Шамшудинов ” МЧЖнинг жавобгар “ И.Шамшудинов” МЧЖ ҳисобидан 50 668 000 сўм асосий қарздорлик ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, видеоконференцалоқа режимидагиочиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар “Шамшудинов” МЧЖ (кейингиўринларда – даъвогар “Шамшудинов” МЧЖ судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар“Шамшудинов” МЧЖ(кейингиўринларда – жавобгар)ҳисобидан 50 668 000 сўм асосий қарздорлик ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризани тўлиқ қўллабқувватлаб, даъво суммасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгар белгиланган тартибда огоҳлантирилган бўлса-да, суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (матнда кейинги ўринларда ИПК деб юритилади) 127, 128, 170-моддаси талабларига мувофиқ тарафлар тегишли тарзда хабардор қилинганлиги сабабли суд, ишни улар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблади. ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Суд, иш хужжатлари билан танишиб, даъвогар вакилининг важларини тинглаб, қўйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар даъвогар ва жавобгар ўртасида 16.11.2025 йилда тузилган I -331-сонли шартномадан (кейинги ўринларда — шартномалар) дан келиб чиққан. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида тузилган маҳсулот етказиб бериш тўғрисидаги шартноманинг бандига кўра, даъвогар жавобгарга шартномада назарда тутилган маҳсулотлар учун ҳақ тўлаш, жавобгар эса маҳсулотларини етказиб бериш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан шартнома шартларига асосан маҳсулотлар учун жавобгарнинг ҳисоб рақамига 17.11.2023 йилдаги 100 000 000 сўм 07.12.2023 йилдаги 48 189 801,12 сўм ва 07.12.2023 йилдаги 50 668 000 сўм тўлов топшириқномалари билан пул маблағларини ўтказиб берган ва тарафлар ўртасидаги электрон тарзда расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралар билан тасдиқланган. Бироқ, жавобгар ўз мажбуриятини лозим даражада бажармаган ҳолда, қисман маҳсулот етказиб берган натижада 50 668 000 сўм қарздорлик вужудга келган. Даъвогарнинг қарздорликни қоплаб беришни сўраб жавобгарга қилган мурожаати жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилганлиги сабабли судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (ФК) 8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолда мажбурият маҳсулот етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан. Шунингдек, ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 50 668 000 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди ҳамда қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 118–моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгар зиммасига юклатилиши лозим. Суд, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўлаб чиққан 1 013 360 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-180,186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар “ Шамшудинов ” МЧЖҳисобидан “ Шамшудинов ”фойдасига 50 668 000 сўм асосий қарз, 1 013 360 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар “ Шамшудинов ” МЧЖҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига 103 000 сўм суд харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда шу суд орқали Шамшудинов вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья judgecode И.А. Юсупов