← Назад
Решение #2878278 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| жавобгар МЖТК | 65 | — | law | |
| рисидаги кодекс | 65 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 68 | — | law | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 2 | — | code_article | |
| ини тугатиш ушбу Кодекс | 24 | — | code_article | |
| ЕКнинг | 24 | — | law | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 6 | — | code_article | |
| шартнома | 19 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2501/5228-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Сирдарё тумани
2025 йил 17 октябрь
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Курбанов
раислигида, Қ.Махамаджоновнинг суд мажлиси котиблигида,Сирдарё туман
ҳокимлигининг жавобгар “USMONIY” фермер хўжалиги билан тузилган
21.05.2021 йилдаги 171-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш
тўғрисидаги шартномани бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан
қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили А.Ғайратов (09.09.2025 йилдаги
1/11/3342-сонли ишончнома асосида), жавобгар раҳбари К.Зиятов, Агросаноат
мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё туман бўлими вакили
А.Абдуқодиров (ишончнома асосида) Давлат кадастрлар палатаси Сирдарё
вилоят бошқармаси вакили А.Галаев (26.09.2025 йилдаги 6825-сонли
ишончнома
асосида),
Сирдарё
туман
прокурори
ёрдамчиси
А.Джайнаровларнинг иштирокида Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Сирдарё туман ҳокимлиги (бундан кейинги матнларда “даъвогар” деб
юритилади) судга даъво киритиб, “USMONIY” фермер хўжалиги (бундан
кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади) ўртасида тузилган
21.05.2021 йилдаги 171-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш
тўғрисидаги шартномани бекор қилишни сўраган.
Суднинг 2025 йил 17 сентябрдаги ажрими билан ишга низони
предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида Сирдарё туман қишлоқ хўжалиги бўлими, Давлат кадастрлар
палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси, Агросаноат мажмуи устидан назорат
қилиш инспекцияси Сирдарё вилоят бошқармаси, Сирдарё туман фермерлар
кенгаши жалб қилинган.
Судда иштирок этган даъвогар вакили Сирдарё туман ҳокимининг
19.04.2021 йилдаги 543-сонли қарори билан Истиқлол СИУ ҳудудидаги
94- контурдан жами 10.4 гектар ер майдони, шундан 10.2 гектар экин майдони
боғдорчилик йўналишида ажратиб берилганлигини, даъвогар ва жавобгар
ўртасида 21.05.2021 йилда 171-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага
олиш шартномаси тузилганлиги, жавобгарга қарашли ер майдонида
ўтказилган мониторингда жавобгар жами ер майдонининг 7 гектар қисмида
боғдорчилик йўналишида фойдаланмасдан, боғ ташкил қилмаганлиги,
жавобгар МЖТКнинг 65-моддаси учинчи қисми билан маъмурий
жавобгарликка
тортилганлигини,
жавобгар
боғдорчилик
билан
шуғулланмасдан, ердан мақсадсиз фойдаланганлиги аниқланганлиги, ҳолат
юзасидан далолатнома расмийлаштирилганлиги, жавобгарга ер ижара
шартномасини ихтиёрий равишда бекор қилиш юзасидан таклиф
юборилганлиги,
таклиф
хатига
жавобгар
томонидан
муносабат
билдирилмаганлиги сабабли ер ижара шартномасини бекор қилиш бўйича
судга даъво киритилганлигини билдириб, бугунги кунда жавобгарнинг туман
ҳокими қарори асосида пахта экини экиб келаётганлигини билдириб, қонуний
қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида жавобгар раҳбари фермер хўжалигига қарашли барча ер
майдонида боғ ташкил қилганлигини, шундан Сирдарё туман ҳокимияти
режаси асосида 2024 йилдаги 4 гектар боғ кўчатлари ичига пахта экилганлиги,
2024-2025 йиллар ўрганиш ўтказилган даврда туман ҳокимлиги режаси
асосида пахта экиб келгани, ўзига боғлиқ бўлмаган холда туман ҳокими
режаси асосида пахта етиштириб, боғ ташкил эта олмаганлигини, агросаноат
мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан нотўғри маъмурий
жавобгарликка тортилганлигини, шундан кейин ҳам унга пахта экиш режаси
қўйилгани натижасида боғига кўчат эка олмаганлигини, туман ҳокимияти
пахта режасини қўймаган тақдирда мева кўчатларни экишлигини,
мажбуриятни ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда бажармаётганлигини инобатга
олиб, даъвони қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган Кадастрлар палатаси Сирдарё вилоят
ҳудудий бошқармаси вакили даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган ер ижара
шартномаси тузилганлигини, “Узкад” тизими дастуридан давлат рўйхатидан
ўтказилганини билдирди.
Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё туман
бўлими вакили жавобгар раҳбари 2024 йилда Маъмурий жавобгарлик
тўғрисидаги кодекснинг 65-моддаси учинчи қисми билан маъмурий
жавобгарликка тортилганлигини билдирди.
Суд мажлисида иштирок этган туман қишлоқ хўжалиги бўлими вакили
жавобгарга ҳақиқатан ҳам 2024-2025 йилларда туман ҳокимлиги розилиги ва
қарори асосида пахта экини экиш режаси белгиланганлигини, режа асосида
пахта экиб келганлигини баён этди.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор ёрдамчиси, жавобгарга
қарашли ер майдонининг 2024-2025 йилларда даъвогар томонидан
режалаштирилган боғ кўчати қуриб қолган майдонига пахта экинини
экинлигини, ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда боғ ташкил қилмаганлигини, бунда
даъвогарнинг айби борлигини, йўналишига мос бўлмаган экин тури танланиб,
режага
қўйилганлигини
ва
пахта
етиштиришганлигини
ҳамда
топширганлигини,
тадбиркорлик
субъектларини
қўллаб-қувватлаш
давлатимиз сиёсатининг бош мақсадларидан бири эканлигини инобатга олиб,
даъвони қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Суд
ишда
иштирок
этувчи
шахслар
вакилларининг
тушунтиришларини, прокурорнинг даъвони қаноатлантиришни рад қилиш
тўғрисидаги фикрини тинглаб,ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо
бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни рад қилишни
лозим топади.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 68-моддасининг
биринчи қисмига кўра, ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот
дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан
оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 2-моддасида ерлардан
оқилона, самарали ва белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш,
қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерларнинг, энг аввало суғориладиган
ерларнинг алоҳида муҳофаза этилишини, кенгайтириб борилишини ҳамда
улардан қатъий белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш ер
тўғрисидаги қонунчиликнинг асосий принципларидан ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал кодексининг (кейинги
ўринларда ИПК деб юритилади) 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд
ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа
қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро
шартномалари асосида ҳал қилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ фуқаролик
ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек
фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган
бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва
мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган
ҳаракатларидан вужудга келади.
Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси (бундан кейинги матнларда
“ЕК” деб юритилади) 36-моддасининг олтинчи қисмида ушбу модда биринчи
қисмининг 3-бандида назарда тутилган ҳолларда ер участкасига бўлган ижара
ҳуқуқини тугатиш ижара шартномасини бекор қилиш йўли билан амалга
оширилиши, ушбу модда биринчи қисмининг 1, 2, 6 - 10, 12, 13-бандларида
назарда тутилган ҳолларда ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини тугатиш
ушбу Кодекснинг 24-моддасида назарда тутилган тартибда ер участкасининг
ижара шартномасини бекор қилиш йўли билан амалга оширилиши
белгиланган. ЕКнинг 24-моддасининг йигирма биринчи қисмида, ер
участкаларини ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш
тарафларнинг келишуви билан, бундай келишувга эришилмаган тақдирда эса,
суднинг ҳал қилув қарори билан амалга оширилади, деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.01.2022 йилдаги
“Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда мониторинг ишларини амалга
ошириш, ерларни муҳофаза қилиш ва ер тузиш фаолиятини тартибга солувчи
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” қарорининг 1-банди
“б” кичик бандида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза
қилиш бўйича давлат назорати республиканинг бутун ҳудудида Агросаноат
мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан амалга оширилиши
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 6-моддасига мувофиқ
ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат
назоратини амалга ошириш туманлар давлат ҳокимияти органларининг ер
муносабатларини тартибга солиш соҳасидаги ваколатларидан бири
ҳисобланади.
Иш ҳужжатларига кўра Сирдарё туман ҳокимининг 19.04.2021 йилдаги
543-сонли қарори билан Истиқлол СИУ ҳудудидаги 94- контурдан жами
10.4 гектар ер майдони, шундан 10.2 гектар экин майдони боғдорчилик
йўналишида ажратиб берилганлигини, даъвогар ва жавобгар ўртасида
21.05.2021 йилда 171-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш
шартномаси тузилган.
Шартноманинг 1-бандига кўра, ижарага берувчи-даъвогар Ўзбекистон
СИУда жойлашган 10,4 гектар ер участкасини 49 йил муддатга ижарага
топширишни, ижарага олувчи эса, ерни қабул қилиб олиши белгиланган.
Шартноманинг 2-бандида ер участкаси боғдорчилик қишлоқ хўжалиги
ишлаб чиқаришини юритиш учун берилган.
Шартноманинг 3-бандида 10,2 гектар ер майдонини боғлар ташкил
қилиши қайд қилинган.
Шартноманинг 9-бандида ер участкасидан ушбу шартноманинг
2-бандида кўрсатилган мақсадларда фойдаланиш кераклиги белгиланган.
Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги томонидан тақдим
қилинган маълумотномада жавобгар 7 гектар майдонга 2025 йилларда
Сирдарё туман ҳокимининг режаси асосида пахта экини экиб келган. Ҳозирда
жавобгарга тегишли ер майдонининг 3 гектаридан боғ кўчатлари мавжуд.
Сирдарё туман фермерлар кенгаши томонидан жавобгар билан тузилган
ер ижара шартномасини бекор қилиш бўйича судга даъво ариза киритилиши
юзасидан хулоса тақдим қилинган. Сирдарё туман ҳокимлиги ишчи гуруҳи
томонидан жавобгар фермер хўжалиги билан тузилган ер ижара
шартномасини бекор қилиш бўйича хулоса берилган, 2025 йил 28 мартдаги
халқ депутатлари Сирдарё тумани кенгаши қарори билан жавобгар билан
тузилган ер ижара шартномасини бекор қилишга розилик берилган.
Шундан сўнг, даъвогар судга даъво киритиб, жавобгар билан ўрталарида
тузилган 02.06.2021 йилдаги 237-сонли ер участкасини бекор қилишни
сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 382-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ тарафлардан
бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат иккинчи тараф
шартномани жиддий равишда бузса ҳамда ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва
шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор
қилиниши мумкинлиги, ушбу модданинг учинчи қисмига мувофиқ
тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома
тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум
бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланиши
белгиланган.
Суд муҳокамалида аниқланишича, жавобгарнинг жами 10.2 гектар ер
боғдорчилик учун ажратилган ер майдонининг барча қисмида боғ мавжуд
бўлган.
Жавобгарга тегишли боғининг 2024 йилда 7 гектар қисми кўкариб
кетмаганлиги натижасида яроқсиз ҳолга келиб қолган. Сирдарё туман
ҳокимиятининг экинларни жойлаштириш режаси асосида 2025 йил ҳосили
боғни бузиб ташлаб, унинг ўрнига пахта экини эккан ва давлат эҳтиёжи учун
топшириб керганлиги, ишлаган шартнома ва бошқа ҳужжатлар билан ҳам ўз
исботини топади.
Ҳолбуки, тарафлар ўртасида тузилган ер ижара шартномасининг
IX-бўлимида шартноманинг алоҳида шартлари белгиланган бўлиб, унда
фермер хўжалиги раҳбари туман ҳокимининг қарорига асосан давлат
буюртмасидаги қишлоқ хўжалиги экинларини экиши шартлиги белгиланган.
Бундан ташқари, Сирдарё вилоят маъмурий судининг 2025 йил
06 августдаги Кассация инстанцияси судининг қарори билан Гулистон
туманлараро маъмурий судининг 2025 йил 27 январдаги ҳал қилув қарори ўз
кучида қолган. Бундан кўринадик, фермер хўжалиги томонидан суд якуний
ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар ерни эркин тасарруф қилиш имкони
бўлмаган.
Суд, жавобгарга қарашли ер майдонининг катта қисмида жавобгар айби
билан боғ мавжуд бўлмаганлигини, даъво талабидаги 7 гектар ер майдонида
боғ ташкил қилинмасдан ўзбошимчалик билан пахта экини экканлиги важи
асоссизлиги, қуриган кўчатлар ўрнида Сирдарё туман ҳокимлигининг режаси
асосида пахта экканлиги, ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда боғ ташкил эта
олмаганлигини, жавобгар тадбиркорлик субъекти эканлиги, тадбиркорлар
фаолияти қувватлаш давлат сиёсатини устувор мақсадларидан бири эканлиги,
шартноманинг 19-моддасида бартараф этилиши мумкин бўлган ҳар қандай
қонунбузилиш шартноманинг бекор қилинишига сабаб бўлмаслиги
белгиланганлигини инобатга олиб, суд даъвогарнинг жавобгар билан тузилган
ер ижара шартномасини бекор қилиш талабини қаноатлантиришни рад
қилишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Суд даъвогардан республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат божини
ундиришни, олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини даъвогар
зиммасида қолдиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
“USMONIY” фермер хўжалиги билан тузилган 21.05.2021 йилдаги
171-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги
шартномани бекор қилиш ҳақидаги даъво аризасини қаноатлантириш рад
қилинсин.
Сирдарё туман ҳокимлиги ҳисобидан республика бюджетига
4 120 000 сўм давлат божи ундирилсин. Олдиндан тўланган 41 200 сўм почта
харажати Сирдарё туман ҳокимлиги зиммасида қолдирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция
тартибида, апелляция тартибида кўрилмаган тақдирда эса ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида
шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин.
Судья
judgecode
У.Р. Курбанов