← Назад
Решение #2878399 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Ер кодекси | 36 | — | code_article | |
| лиши Ер кодекси | 36 | — | code_article | |
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 68 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1203-2501/3816-сон иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ховос туман
2025 йил 17 октябрь
Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида, судья
ёрдамчиси Э.Эгамқуловнинг котиблигида, даъвогар Ховос туман ҳокимлигининг
жавобгар «Худойберди Бободеҳқон» фермер хўжалиги ва ҳокимлик ўртасида
2018 йил 28 октябрда имзоланган №573-сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган
ерларни узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин бекор
қилиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни Ховос туман
прокурорининг ёрдамчиси А.Абдурахмонов, даъвогар вакили И.Ортиқбоев
(02.10.2025 йилдаги №6092-сонли ишончнома асосида), Ховос туман қишлоқ
хўжалик бўлими вакили К.Мансуров (03.10.2025 йилдаги №71-сонли ишончнома
асосида), Фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Ховос туман
бўлими бошлиғи Ф.Соатов, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги
вазирлиги ҳузуридаги агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси
вакили Ж.Газиев (08.10.2025 йилдаги №6814-1941-сонли ишончома асосида),
жавобгар рахбари Д.Рахмонбердиевлар иштирокида ўз биносида ўтказилган очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
а н и қ л а д и:
Даъвогар Ховос туман ҳокимияти судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгар «Худойберди Бободеҳқон» фермер хўжалиги ўртасида 2018 йил
28 октябрда имзоланган №573-сонли узоқ муддатли ер ижара шартномасини
муддатидан олдин бекор қилишни сўраган.
Суднинг 2025 йил 19 сентябрдаги ажрими билан ишга Ховос туман қишлоқ
хўжалик бўлими, Ховос туман солиқ инспекцияси, Ховос туман фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Давлат кадастрлар палатаси Сирдарё
вилоят бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
ҳузуридаги агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё
вилоят бошқармаси Ховос туман бўлими низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилиниб, суд
мажлиси вақти ва жойи тўғрисида ҳудудий прокурор хабардор қилинган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво ариза важларини қувватлаб,
жавобгар ердан оқилона фойдаланмаганлиги, 2025 йилга экинларни
жойлаштириш тартибига риоя қилмасдан ноқонуний экин экканлигини билдириб,
даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар рахбари даъво аризага нисбатан эътироз билдириб,
экин экишни сўраб ҳокимият вакилларига мурожаат қилсада ерни топшириши
лозимлигини билдириб, экин экиш ҳақида маълумот бермаганлиги ва ерни
шўрини ювиш мақсадида шоли эканлигини билдириб, қонуний қарор қабул
қилишни сўради.
Суд мажлисида Ховос туман қишлоқ хўжалик бўлими вакили даъвогар
вакилининг важларини қувватлаб, ўтказилган мониторингда рухсатсиз шоли
эккани иш ҳужжатлари билан тасдиқланишини билдириб, қонуний қарор қабул
қилишни сўради.
Суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
ҳузуридаги агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси вакили
рухсатсиз шоли эккани сабабли жавобгар рахбари маъмурий жазо
қўлланилганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида Ховос туман фермерлар кенгаши рахбари ўтказилган
мониторингда рухсатсиз шоли эккани иш ҳужжатлари билан тасдиқланишини
билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида прокурор даъвони қувватлаб, даъво ариза важлари
ҳужжатлар асосида тасдиқланганлигини билириб қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида солиқ ва кадастр органи вакиллари суд мажлисида иштирок
этмади ва иштирок этмаслик сабаби судга маълум қилинмади, ушбу ҳолатда суд
ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси(ИПК) 128,
170-моддаларига асосан уларнинг иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини иш
ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асослар билан даъво талабини
тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси (Ер кодекси) 31-моддасига асосан
юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи жойнинг ўзида
чегаралар белгиланганидан, ер участкаларининг планлари (чизмалари) ва
тавсифлари тузилиб, ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига
олинганидан кейин вужудга келади.
Иш ҳужжатларига кўра, Ховос туман ҳокимлиги (кейинги матнларда
“даъвогар” деб юритилади) нинг 2018 йил 25 октябрдаги №3136-сонли қарори
билан «Худойберди Бободеҳқон» фермер хўжалиги (кейинги матнларда
“жавобгар” деб юритилади)га туманнинг:
А.Темур СИУ ҳудудидан 16 ва 17 -контурларидан умумий майдони
9,6 гектар шундпн экин майдони 3,1 гектар ва 5,8 гектар боғ ер усчасткаси 49 йил
муддатга пахта-ғаллачилик учун ажратилиб, чегаралари белгиланиб, чизмалари
тузилиб, 2018 йил 28 октябрда ер учсткасини узоқ муддатли ижарага бериш
шартномаси имзоланиб №593-сонли рақам билан Кадастр агентлигининг Ховос
туман бўлими томонидан рўйхатга олинган, шу санадан бошлаб жавобгарнинг ер
участкасига бўлган ҳуқуқи вужудга келган.
Даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, туман ҳокимининг
2025 йил учун экинларни жойлаштириш қарорида 5,49 гектар ерга кунгабоқар
экиш режалаштирилсада, ноқонуний равишда рухсат бўлмасада ушбу ерга шоли
экканлиги тўғрисидаги важлар шартномани муддатидан олдин бекор қилишга
асос бўлиши баён қилинган.
Суд, жавобгар рахбарининг экинларни жойлаштириш бўйича ҳокимликдан
қандай экин экиш сўралсада унга маълумот берилмаганлиги тўғрисидаги ва бошқа
эътирозларига қўшила олмайди.
Чунки №505-сонли қарорнинг иловаси бўлган Қишлоқ хўжалиги
экинларини оқилона жойлаштириш ишларини амалга ошириш схемасининг
4-босқичида Қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчилар, « r
gr »
орқали қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш бўйича таклифларни туман
ҳокимлигига киритади деб кўрсатилган, яъни экинларни жойлаштириш таклифи
айнан туман ҳокимлигига жавобгар томонидан киритилишини англатади.
2025 йил 29 май куни Ховос туман қишлоқ хўжалик фаолиятига маъсуллар
иштирокида жавобгарга тегишли ҳудудда мониторинг ўтказилиб, унда жавобгар
туман ҳокимининг 2025 йил 13 мартдаги экинларни жойлаштириш қарорида
кўрсатилган экинларни экмасдан, рухсат берилмаган ёки ражалаштирилмаган
5,0 гектар майдонга шоли экканлиги аниқланган.
Суд мажлисида жавобгар рахбари ҳақиқатда режалаштирилмаган шолини
айнан ўзига тегишли ернинг шўрланишини йўқ қилиш мақсадида экканлигини
билдирди.
Айнан рухсатсиз шоли экканлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги агросаноат мажмуи устидан назорат
қилиш инспекциясининг 2025 йил 28 майдаги қарори билан жавобгар рахбарига
маъмурий жазо қўлланилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги
№14-сонли қарорининг 4-иловаси, иккинчи бандида ер участкасидан қонунчилик
ҳужжатларида, ижарага олиш шартномасида кўрсатилган талаблар ва қишлоқ
хўжалиги экинларини жойлаштириш шартлари бузилганда ҳамда мақсадли,
самарали ва оқилона фойдаланилмаганда, қишлоқ хўжалиги корхоналари билан
тузилган узоқ муддатли ер ижара шартномаси бекор қилинишига асос бўлиши
назарда тутилган.
Ер кодексининг 36-моддаси, 1-қисми 6, 7 ва 9 бандларига асосан ер
участкасидан оқилона фойдаланилмаганда, ер участкасидан рухсат этилган
фойдаланишнинг асосий турига номувофиқ фойдаланилганида, қонунчиликда
белгиланган муддатларда ер солиғи, шунингдек ижарага олиш шартномасида
белгиланган муддатларда ижара ҳақи мунтазам тўланмай келинганда, ер
участкасига бўлган ҳуқуқ бекор бўлиши мумкин.
Шунингдек шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш асослари Ўзбекистон
Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 382-384-моддлари, ер участкасига
бўлган ҳуқуқнинг бекор бўлиши Ер кодексининг 36-моддасида назарда тутилган.
ФК 382-моддсига асосан иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса
тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан ўзгартирилиши ёки
бекор қилиниши мумкин.
Ижара шартномасининг 17-бандида ердан белгиланган мақсадда
фойдаланилмаганлиги шартномани бекор қилишга сабаб бўлади деб белгиланган.
Суд, даъвонинг ноқонуний шоли экканлиги тўғрисидаги важи юқоридаги
қонунчилик нормаларига асосан шартномани қўпол равишда бузиш ва бундай
ҳолат шартномани бекор қилишга асос бўлади деб ҳисоблайди.
Шунингдек суд, ишни кўриш давомида низони судгача ҳал қилиш
(талабнома юбориш) тартибига амал қилинган деб ҳисоблайди.
Хусусан 2025 йил 05 июнда юқоридаги асосларга кўра шартномани бекор
қилиш баён қилинган огоҳлантириш ва таклиф хатлари жавобгарга почта орқали
юборилган ва 18 сентябрда судга даъво ариза билан мурожаат қилган, почта
бўлими маълумотига асосан почта жўнатламалари жавобгарга етказиб берилгани
баён қилинган.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 68-моддасига асосан ер, ер
ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар
умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат
муҳофазасидадир.
Баён этилганларга асосан суд, жавобгарнинг ноқонуний равишда шоли
экилгани ҳолати ердан оқилона фойдаланмаганлиги ва шартнома мажбуриятини
қўпол (жиддий) равишда бузгани иш ҳужжатлари билан тасдиқланади ва даъво
талабини асосли деб ҳисоблаб, тўлиқ қаноатлантириб, тарафлар ўртасида
имзоланган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни узоқ муддатли ижарага
олиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилишни мақсадга мувофиқ деб
ҳисоблайди.
Шунингдек суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси 118-моддасига асосан даъвонинг қаноатлантирилган қисми бўйича
жавобгардан даъвогар фойдасига судга мурожаат қилишда ихтиёрий тўланган
41 200 сўм почта харажатини ундиришни, шунингдек 4 120 000 сўм давлат божи
тўловини жавогар зиммасига юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогар Ховос туман ҳокимлиги ва «Худойберди Бободеҳқон» фермер
хўжалиги ўртасида 2021 йил 25-июнда имзоланган №573-сонли қишлоқ
хўжалигига мўлжалланган ерларни узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги
шартномани муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги даъво талаби тўлиқ
қаноатлантирилсин.
Даъвогар Ховос туман ҳокимлиги ва жавобгар «Худойберди Бободеҳқон»
фермер хўжалиги ўртасида 2018 йил 28 октябрда имзоланган №573-сонли қишлоқ
хўжалигига мўлжалланган ерларни узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги
шартнома муддатидан олдин бекор қилинсин.
Жавобгар «Худойберди Бободеҳқон» фермер хўжалигидан даъвогар Ховос
туман ҳокимлиги фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар «Худойберди Бободеҳқон» фермер хўжалигидан Республика
Бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф, бир ой муддатда шу суд орқали,
Сирдарё вилоят судига апелляция шикояти бериши (протест келтирилиши)
мумкин.
Судья
Ў.Йўлдошев