Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1203-2501/2308 Дата решения 17.10.2025 Инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья YO‘LDOSHEV O‘TKIR XUSANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Боёвут туманлараро иқтисодий суди Ответчик / Подсудимый Шавкат Фаррух
Source ID f88adbd9-301b-461d-8ce0-64b802f640a6 Claim ID PDF Hash cbebe4194c54b22b... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал 324-моддаси тисодий процессуал 324 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ИПКнинг 13-моддаси ИПКнинг 13 law
нинг 738-моддаси нинг 738 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 384-моддаси ФКнинг 384 law
жавобгарнинг даъвогар ФКнинг 384-моддаси жавобгарнинг даъвогар ФК 384 law
Таклиф хатида ФКнинг 384-моддаси Таклиф хатида ФК 384 law
ИПК 3246-моддаси ИПК 3246 law
ИПК 3247-моддаси ИПК 3247 law
ИПК 3248-моддаси ИПК 3248 law
айъати ИПКнинг 118-моддаси айъати ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1203-2501/2308-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – Ў.Йўлдошев Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья – Б.Исаков Тафтиш инстанцияси судида маърузачи судья – А.Сувонқулов СИРДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 17 октябрь Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судья А.Рахимов раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар И.Матмуратов ва А.Сувонқуловлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси С.Шомуратованинг котиблигида, “Шавкат Фаррух” фермер хўжалиги вакили Ў.Нурматов (2025 йил 7 июлдаги 1-сонли ишончнома), “Агробанк” АТБ вакили Х.Примқулов (2025 йил 22 апрелдаги 03-19/320-сонли ишончнома) иштирокида, Ховос туман фермерлар кенгаши томонидан “Шавкат Фаррух” фермер хўжалиги манфаатида Боёвут туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 23 июндаги ҳал қилув қарори ва Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси судининг 2025 йил 7 августдаги қарори устидан тафтиш тартибида берган шикоятини, иш ҳужжатлари билан биргаликда, суднинг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда - палата) “Агробанк” АТБ (кейинги ўринларда - даъвогар) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Шавкат Фаррух” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда - жавобгар)дан муддати келмаган 506 367 075 сўм асосий кредит, 20 908 752 сўм фоиз, 3 508 354 сўм пеня ва 126 591 768 сўм жарима ундиришни ҳамда 2024 йил 16 апрелда тузилган 44-сонли кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилишни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга Ховос тумани қишлоқ хўжалиги бўлими, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Ховос туман бўлими, “Dri t hn l g ” масъулияти чекланган жамияти мутахассис сифатида жалб этилган. Биринчи инстанция судининг 2025 йил 23 июндаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 506 367 075 сўм асосий кредит, 20 908 752 сўм фоиз, 500 000 сўм пеня, 37 500 сўм почта харажати, давлат бюджетига 14 365 683,62 сўм давлат божи ундирилган ҳамда кредит шартномаси муддатидан олдин бекор қилинган, қолган даъво талаблари қаноатлантиришдан рад этилган. Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 7 августдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган, жавобгардан давлат бюджетига 1 875 000 сўм давлат божи ундирилган. Ховос туман фермерлар кенгаши (кейинги ўринларда – фермерлар Кенгаши) жавобгар манфаатида судга тафтиш тартибидаги шикояти билан мурожаат қилиб, суд қарорларининг тарафлар ўртасида 2024 йил 16 апрелда тузилган 44-сонли кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш қисмини бекор қилишни ва ушбу даъво талабини кўрмасдан қолдиришни сўраган. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор этилган Палата ва фермерлар Кенгаши ўз вакилларини суд мажлисида қатнашишини таъминламади. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал 324-моддасига (кейинги ўринларда “ИПК” деб юритилади) биноан, мазкур шахсларнинг келмаганлиги ишни тафтиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди деб ҳисоблаб, ишни тарафлар вакиллари иштирокида, ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим деб топади. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили тафтиш тартибидаги шикоятидаги важларини такрорлаб, даъвогар шартномани бекор қилиш бўйича Қонунда белгиланган талабларга риоя этмаганлигини яъни шартномани бекор қилиш тўғрисидаги таклиф хатида белгиланган муддатга риоя этмасдан судга мурожаат қилганлигини, таклиф хати фермер хўжалигига етиб бормаганлигини, бу эса даъво аризасини кўрмасдан қолдиришга асос бўлишини, биринчи инстанция суди ушбу ҳолатларни инобатга олмаганлигини, шунга асосан суд қарорларининг шартномани муддатидан олдин бекор қилиш қисмини бекор қилишни ва ушбу даъво талабини кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тафтиш тартибидаги шикоятга ўз эътирозини билдириб, жавобгар томонидан кредит маблағлари мақсадсиз ишлатилганлиги ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлигини, шартномани бекор қилиш тўғрисида жавобгарга қонунда белгиланган тартибда таклиф ва огоҳлантириш хатлари берилганлигини, бироқ жавобгар ушбу огоҳлантиришларга жавоб бермаганлигини, биринчи инстанция суди асосли қарор қабул қилганлигини, шунга асосан ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати, тарафлар вакилларининг суд мажлисида берган тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, шикоятда баён этилган важларни текшириб, қуйидаги асосларга кўра, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни, тафтиш тартибидаги шикоятни қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи қисмида “Ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли” деб белгиланган. ИПКнинг 13-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар 2024 йил 16 апрелда тузилган 44-сонли кредит шартномаси асосида шартномавий-ҳуқуқий муносабатга киришган. Даъвогар томонидан шартномага асосан 14 фоиз устама тўлаш шарти билан 60 ой муддатга 955 409 575 сўм миқдорида жавобгарга кредит маблағи ажратилган. Мазкур кредит шартномасига кўра, даъвогар (Банк) жавобгар (Қарз олувчи)га 34 гектар - майдонига томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун кредит бериш, жавобгар эса олинган кредит суммасини ва унга ҳисобланган фоизларни кредитларни қайтариш графигида белгиланган муддат ва шартларда тўлиқ қайтариш мажбуриятини олган. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасига кўра, қарз олувчи олинган кредитни муддатли мажбурият асосида ҳамда ҳисобланган фоизларни график асосида қайтариши; 5.6-бандида кредит суммасини ва унга ҳисобланган фоизларни ҳар ойнинг 5-санасига қадар ўз тўлов топшириқномаси билан тўлаб бериш мажбуриятлари белгиланган. Бироқ, жавобгар томонидан кредит шартномасида белгиланган мажбуриятларнинг ўз вақтида бажарилмаганлиги оқибатида 2025 йил 16 май ҳолатига банк олдида фермер хўжалигининг 20 908 752 сўм муддати ўтган кредитга ҳисобланган фоиздан, 3 508 354 сўм кечиктирилган кунлар учун пеня қарздорлиги вужудга келган. Даъвогар томонидан 2025 йил 24 февралда жавобгарга 5 кун муддат ичида 16 380 000 сўм муддати ўтган фоиз кредит қарздорликни сўндириш, акс ҳолда, кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиши ва судга даъво ариза киритилиши, қарздорликни Мажбурий ижро бюроси орқали мол-мулкига қаратилиб, қўшимча равишда пеня, почта харажати, техник хизмат ҳақи, давлат божи тўловларни ундириб олиниши ҳақида 281-сонли огоҳлантириш хати гибрид почта орқали 2025 йил 1 март куни жавобгарга юборилган. Жавобгарга юборилган огоҳлантириш хати оқибатсиз қолдирилганлиги боис, даъвогар томонидан 2025 йил 14 май куни жавобгар кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги келишувни (шартномани) 5 кунлик муддат давомида тасдиқлаб бериш таклиф қилинган ва ушбу талаблар бажарилмаган тақдирда кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш ва кредит қарздорликни белгиланган тартибда ундириш тўғрисида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиш мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилган. Бироқ таклиф хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу боис, палата даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан муддати келмаган 506 367 075 сўм асосий кредит қарзини, 20 908 752 сўм кредит фоизидан қарзини, 3 508 354 сўм пеня ва 126 591 768 сўм жарима ундиришни ҳамда кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда – ФК)нинг 738-моддасига кўра, қарз олувчи қарз суммасининг қайтариб берилишини таъминлаш юзасидан қарз шартномасида назарда тутилган мажбуриятларни бажармаса, шунингдек қарзнинг таъминоти қарз берувчи жавобгар бўлмаган вазиятларда йўқотилса ёки унинг шартлари ёмонлашса, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини муддатидан олдин қайтаришни ва тегишли фоизларни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Тарафлар ўртасидаги низо улар томонидан 2024 йил 16 апрелда тузилган 44-сонли кредит шартномасидан келиб чиққан. Судлов ҳайъати биринчи инстанция суди ишда тўпланган ҳужжатларига тўғри баҳо бериб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалар талабларини тўғри қўллаб, даъвони талабини қисман қаноатлантириш ҳақида асосли тўхтамга келган деб ҳисоблайди. Кредит шартномасининг 6.7-бандида, - кредит қарздорлиги (асосий қарз ва фоизлар) тўлов графигида белгиланган санадан бошлаб 5 кундан ортиқ муддат давомида қарз олувчи томонидан тўланмаганда; - шартноманинг 5.5-5.11бандида белгиланган мажбуриятлари бажарилмаган ва кредит маблағлари мақсадсиз сарфланганда даъвогар кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш ёки кредит қарзини муддатидан олдин қайтариш чораларини кўриш ҳуқуқи эга эканлиги белгиланган. ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Бироқ, жавобгар томонидан кредит шартномасининг ажралмас қисми бўлган тўлов графиги бўйича кредитга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида тўланмаган. ФКнинг 384-моддасига биноан, бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз кунлик муддатда жавоб 3 олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин. Даъвогар томонидан жавобгарга кредит шартномаси муддатидан олдин бекор қилиши тўғрисидаги юборилган таклиф хати оқибатсиз қолдирилганлиги боис, даъвогарда жавобгар билан тузилган кредит шартномаси муддатидан олдин бекор қилиш ва кредит қарздорликларини талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келган. Биринчи инстанция суди даъво талабининг 126 591 768 сўм жарима ундириш қисмини Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 3-бандида назарда тутилган тушунтиришларидан келиб чиқиб яъни даъвогарнинг фақатгина бир шаклдаги неустойка талаб қилиш ҳақли эканлигини инобатга олиб, қаноатлантиришни рад қилиб тўғри хулосага келган. Шу боис, апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорига тўғри ҳуқуқий баҳо бериб, уни ўзгаришсиз қолдириб, қонуний тўхтамга келган. Судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция шикоятида ва суд мажлисида билдирилган важларини муҳокама қилиб, ушбу важлар суд ҳужжатларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос эмас деб ҳисоблайди. Хусусан, жавобгарнинг даъвогар ФКнинг 384-моддаси талабларига риоя этмасдан шартномани бекор қилиш тўғрисидаги таклиф хатида белгиланган муддатда кутмасдан, судга мурожаат қилганлиги, таклиф хати жавобгарга етиб келмаганлиги, ушбу ҳолатда даъво кўрмасдан қолдирилиши лозимлиги ҳақидаги важлари билан келишиб бўлмайди. Чунки, даъвогар томонидан 2025 йил 14 май куни жавобгарга кредит шартномаси муддатидан олдин бекор қилиши тўғрисидаги келишувни (шартномани) 5 кунлик муддат давомида тасдиқлаб беришни таклиф қилиниши, акс ҳолда ушбу талаблар бажарилмаган тақдирда кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш ва кредит қарздорликни белгиланган тартибда ундириш тўғрисида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиш мумкинлиги ҳақида 509-сонли таклиф хати юборилган. Мазкур хат гибрид почта орқали 2025 йил 15 май куни жавобгарнинг кредит шартномаси ва бошқа ҳужжатларда кўрсатилган “Ховос тумани, Туркистон СИУ” юридик манзилига юборилган. Таклиф хатида ФКнинг 384-моддаси талабларига риоя қилинган ҳолда жавобгар 5 кунлик муддат берилган. Бироқ, жавобгар юборилган таклифни маъқуллаганлиги ёки рад этганлиги ҳақида 5 кунлик муддатда ўз жавобини бермаган. Шу сабабли даъвогар таклиф хатида кўрсатилган 5 кунлик муддат ўтганидан сўнг 2025 йил 22 май куни даъво аризасини судга тақдим этган. Қолаверса, жавобгарга таклиф хати беришдан олдин даъвогар томонидан 2025 йил 24 февралда фоиз кредит қарздорликни сўндириш, акс ҳолда кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш ҳақида судга даъво ариза киритилиши тўғрисида огоҳлантириш хати ҳам юборилган. Бироқ ушбу хат ҳам жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Юқоридагилардан кўринадики, жавобгарда даъвогар томонидан берилган таклиф хати юзасидан тегишли муносабатини билдириш ва низони судгача ҳал қилиш учун етарлича муддат бўлган. ИПК 3246-моддасининг биринчи қисмида “Суд ишни тафтиш тартибида кўриш чоғида қуйи инстанция судлари томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича текширади” деб белгиланган. ИПК 3247-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишни тафтиш тартибида кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. ИПК 3248-моддасининг иккинчи қисмида “Суднинг мазмунан тўғри бўлган ҳал қилув қарори, қарори ёки ажрими фақат юзаки асослар бўйичагина бекор қилиниши мумкин эмас” деб белгилаб қўйилган. Бинобарин, судлов ҳайъати жавобгарнинг тафтиш тартибида берган шикоятини қаноатлантириш учун асос мавжуд эмаслигини инобатга олиб, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Шунингдек, судлов ҳайъати ИПКнинг 118-моддаси талаби доирасида суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, Ховос туман фермерлар кенгаши давлат божи тўлашда озод этилганлиги боис давлат божи тўловини ундирувсиз қолдиришни, тафтиш тартибидаги шикоят билан мурожаат қилишда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 68, 118, 3243, 3244, 3246, 3247, 3249моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилади: Ховос туман фермерлар кенгашининг “Шавкат Фаррух” фермер хўжалиги манфаатидаги тафтиш тартибидаги шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Боёвут туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 23 июндаги ҳал қилув қарори ва Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси судининг 2025 йил 7 августдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериш мумкин. Раислик қилувчи ҳайъат аъзолари: /имзо/ А.Рахимов И.Матмуратов А.Сувонқулов